Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Гуанчжоу ҳақида

Гуанчжоу (Кантон) – Хитой Халқ Республикасининг субмаҳаллий аҳамиятга эга шаҳри, Гуандун вилоятининг пойтахти, бутун Жанубий Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, илмий-техник, таълим, маданий ва транспорт маркази. Гуанчжоу аҳоли миқдорига кўра Пекин ва Шанхайдан кейин учинчи шаҳар ҳисобланади.

Гуанчжоу – Гуандун вилоятининг маъмурий маркази. Шаҳар инглиз тилидаги эски номи Кантон билан ҳам машҳурдир. Бу шаҳарни Жанубий Хитой денгизи билан боғловчи кема қатнайдиган Марварид дарёсидаги порт бўлиб, у Гонконгдан шимолий-шарққа томон тахминан 120 км (75 миль) масофада жойлашган.

Майдони
Шаҳарнинг майдони қуруқликда 7434,4 кв. км ни ва денгизда 744 кв. км ни ташкил этади.

Маъмурий бўлиниши
Субмаҳаллий аҳамиятга эга бўлган Гуанчжоу шаҳри 10 та туманга ва 2 та шаҳар уездига бўлинади.
Географияси
Гуанчжоу – субтропик иқлимда жойлашган. Иқлими илиқ ва нам, йилнинг истаган фаслида шаҳарда гуллар кўп бўлади. Гуанчжоу – Хитойнинг яхши маълум бўлган маданий-тарихий шаҳри, Жанубий Хитойдаги энг йирик савдо-саноат шаҳри ва денгиздаги ташқи савдо порти ҳисобланади. Тошкентлик тадбиркорлар шу ердаги бизнесменлар билан фойдали омилкор алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида бу шаҳарга тез-тез ташриф буюрадилар.
Гуанчжоу континентал Хитойнинг жанубий қисмида, Чжуцян (“марварид дарё”) дарёсининг дельтасидан шимолида, Жанубий Хитой денгизи қирғоқлари, Гонконг ва Макао яқинида жойлашган. Гуанчжоудаги энг баланд тоғ – Байюньшань. Шаҳарни Дунцянь (“шарқий дарё”), Сицянь (“ғарбий дарё”) ва Бэйцзян (“шимолий дарё”) ирмоқлари сувини қабул қилиб олган денгизига қуйилади.

Аҳолиси
Шаҳар аҳолиси 10 млн кишини ташкил этади.
Об-ҳаво ва иқлими
Йиллик ўртача температура 21,7 градус, энг паст ўртача ойлик температура ноль атрофида, энг юқори температура 38 градус. Муссон шамолларининг таъсири туфайли Гуанчжоуда иқлим илиқ ва нам, ёзи унча иссиқ эмас, қиши юмшоқ, қаттиқ совуқ бўлмайди. Йил бўйи баҳордаги каби илиқ.

Овқатланиш
Хитой мақолида айтилишича: “ҳаётдан ҳамма нарсани олиш учун Сучжоуда туғилиш, Ханчжоуда яшаш, Гуанчжоуда овқталаниш, Лючжоуда ўлиш керак”. Сучжоу ўзининг гўзал аёллари билан машҳур, Ханчжоу пейзажи ва парклари билан, Гуанчжоу эса ўзининг ошхонаси ва ресторанлари билан машҳур.

Шаҳарнинг машҳур ресторанларидан бири шаҳарнинг номи билан – Guangzhou (Guangzhou Jiujia) деб номланган бўлиб, у Вэньчан Наньлу (Wenchang Nanlu), 2, Дишипулу (Dishipu Lu), билан кесишиш яқинида жойлашган. 4 та овқатланиш зали, галереялар ва хусусий хоналар гуллар ва буталар ўтказилган ички ҳовлининг периметри бўйича қурилган. Бу ердаги фирма таомлари: акуладан шўрва, краб шарчалари, каптар гўштидан тайёрланган таомлар. North Garden Restaurant (Beiyuan Jiujia), Сяобэйлу (Xiaobei Lu), 202 – яна бир катта уй-ресторан: оловда қовурилган товуқ буйраги, хуадяо (huadiao) виносида димлаб пиширилган жўжа, суяксиз қовурма жўжа, устрица соусли (қайлали) ўрдак оёқлари…
Ғарбий Гуанчжоуда энг йирик ресторан Panxi (Banxi Jiujia), Лунцзиньсилу (Longjin Xilu), 151 ҳисобланади: тошбақа, димланган маймун мияси, чой барглари билан бирга жўжа. Бэйцзинлу (Beijing Lu, “Пекин кўчаси”) кўчасида шаҳарнинг иккита машҳур ресторани бор: Wild Animals Restaurant(Ёввойи ҳайвонлар ресторани, Yeweixiang Fandian) ит, мушук, кийик, айиқ ва илон гўштидан  тайёрланган овқатларни татиб кўришни таклиф этади. Унинг ёнидаги Taipingguan (Taipingguan Canting) ресторани қовурилган каптарларда ихтисослашган. Рэньминьлу (Renmin Lu) дан ғарбда Цзянланьлу (Jianglan Lu), 43 да Илонлар ресторани, Snake Restaurant (She Canguan) бор.  Илонлар ресторанининг витринасига қўйилган, ҳар хил пазандалик қиймалари ва турли хил илонлар – заҳарлисидан тортиб бўғма илонларгача бўлган вариацияси асосидаги таомлар бу ресторанда столга тортилади.

Агар Сиз тасодифан ит, кучук гўшти ёки маймун мияси еб қўйишдан ҳавотирга тушсангиз гўштсиз фақат сабзавотлардан ов таом таклиф этадиганCaigenxiang  Vegetarian Restaurant (Caigenxiang Sushiguan) га ташриф буюринг (Чжуншань 6-Лу, (Zhongshan 6-Lu), 167).
Транспорти
Ҳаво орқали: Гуанчжоу Baiyun аэропорти шаҳар марказидан 12 км масофада жойлашган. аэропортдан ҳар куни гонконг, Бангкок, Ханой, Жакарта, Куала-Лумпур, Манила, Мельбурн, Пенанг, Сингапур, Лос-Анжелес ва Сиднейга авиарейслар жўнаб кетади. Самолётлар Хитойнинг 60 дан ортиқ шаҳарларига, шу жумладан Муданьцзян шаҳрига қатнайди.
Автобус: Шэньчжэньгача микроавтобуслар Liuhua Hotel меҳмонхонаси олдидаги автостанциядан жўнайди, Чжухайгача эса темир йўл вокзалидан кўча орқали, Liuhua Hotel меҳмонхонасининг ғарбида жойлашган автостанциядан жўнайди.
Поезд: Гонконгга қулай экспресс қатнайди (2,5 соат), бош вокзалдан жўнайди. Гуанчжоудан поездлар Хитойнинг темир йўл ётқизилган истаган бурчагига қатнайди. Пекингача экспресс 33 соат юради.
Денгиз: Гонконгга тез ҳаракатланувчи йўловчилар ташувчи катамаранлар ҳам, секин ҳаракатланувчи тунги паромлар ҳам элтиб қўяди, улар Чжоутузой (Zhoutouzui) кемалар турадиган бандаргоҳдан жўнайди. Гуанчжоудан Макаога борадиган тунги паром ҳам бор. Хайнань оролига (Хайкоу порти ва Санья портига) олиб борадиган пароходлар ҳар куни соат 9.00 дан (Хайкоугача) ва соат 15.00 дан (Саньягача) жўнайди.
Метро: шаҳарда метрополитеннинг 3 та линияси бор, асосий линия шимолдан жанубга
қараб чўзилган.
Такси: ўтириш ҳақи 7 юань, йўл ҳақи ҳисоблагичга кўра тўланади.

Диққатга сазовор жойлари

Чжэньхайлоу уйи (Денгизни тинчлантириш уйи) – шаҳарнинг меъморий рамзларидан бири бўлиб, Юесю тоғининг чўққисида жойлашган. Бу уй Мин сулоласи императори Хуньунинг (1380 й) бошқарувининг 13-йили қурилган.
Юесю парки – Гуанчжоудаги энг катта парк, у Юесю тоғида жойлашган бўлиб, 8600 кв.м майдонни эгаллайди.
Сунь Ятсеннинг мемориал саройи Дуфенлу кўчасида, Юесюшань тоғининг жанубий тизмасида жойлашган. 1931 йилда темирбетондан барпо этилган, сарой мажмуаси 60 минг кв.м ни ташкил этади, бинонинг баландлиги 49 м.
Байюнь тоғи – Гуанчжоунинг машҳур манзарали худудларидан бири. Бош чўққиси – Мосинлин, уни йилнинг кўп вақтида булутлар ўраб туради. Тоғ тизмаларида Жанубий хитой ботаника боғи барпо этилган.
Гуансяоси ибодатхонаси Гуансяо кўчасида жойлашган, бу Гуанчжоунинг қадимий меъморий обидаларидан бири бўлиб, умумдавлат аҳамиятига эга. Ибодатхона Наньюе подшоси (Ғарбий Хань даврида Гуанднҳун ҳукмдори) Чжао Цзяньдэнинг қароргоҳи тарзида қурилган эди. 1154 йилда унга Гуансяоси ибодатхонаси деб ном берилди.
Юньтай боғ-қўрғони. Бу ерда жуда кўп манзарали ўсимликлар ва мўъжоз пейзажлар тўпланган, боғ Сантайлин тизмасида жойлашган. Юньтай боғи 120 минг кв.м майдонни эгаллайди, у жанубий қўрғонлари услубида барпо этилган.
Хуанань ботаника боғи, Гуанчжоунинг шимолий-шарқий қисмидаги Луньянь ғори яқинида жойлашган бўлиб, 3 млн кв.м майдонни эгаллайди. Боғда 4 мингдан ортиқ турдаги ўсимликлар, асосан субтропик ва тропик ўсимликлар тўпланган.
Гуанчжоу Океанариуми. Океанариумда денгизда яшовчи мавжудотларнинг 200 хилидан 10 мингта номдагилари йиғилган, улар орасида ноёблари ҳам анчагина. Океанариумда сув ости тоннели ва доиравий томоша қилиш йўлаги мавжуд.
Сянцзянь табиий зоопарки (ҳайвонот боғи) Панью шаҳарчаси атрофидаги Дашичжэнь посёлкасининг Лицунь қишлоғида жойлашган. зоопаркда 400 турдаги – тахминан 20 мингта, шу жумладан ноёб турдаги ҳайвонлар бор.

Шопинг (харид қилиш)

Гуанчжоу – Хитойнинг жанубидаги машҳур савдо шаҳридир. Савдо муҳити ва инфратузилмаси, товарларнинг турлари ва сифати мамлакатда биринчи даражали деб тан олинган. Бу ерда 45 катта ва кичик савдо кўчалари, бир хил турдаги моллар билан савдо қилувчи махсус кўчалар бор. Гуанчжоунинг рангли сопол буюмлар (у “гуанчжоу чжицзинь рангли сопол буюмлари” ҳам деб аталади), гуанчжоу кашталари ва гуанчжоу ўймакорлиги (суякда, яшма тошида ва ёғочда ўймакорлик, нақш ясаш) машҳур ҳисобланади. Гуанчжоунинг етакчи савдо худуди Бейдинглу (Beijing Lu) ва Чжонгшанлу (Zhongshan Lu) кўчалари кесишган жой ҳисобланади. Бейдинглу 295 (Сихулу бурчаги) да Гуанчжоу универмаги жойлашган. Шаҳарнинг бош универсал магазини – Наньфан Даша Яньцзян 1-Лу, 49 да, Маданият боғига асосий кириш дарвозаси қаршисида жойлашган. Шаҳарда яна иккита Дўстлик Универмаги бор (бири Baiyun Hotel меҳмонхонаси ёнида, иккинчиси –  China Hotel ёнида). Гонконг услубидаги жуда яхши магазинлар ва супермаркетлар Nam Fong International Plaza да, Дўстлик Универмагининг шарқ томонида Baiyun Hotel меҳмонхонаси ёнида, Хуаньшидунлу кўчасида жойлашган. Гуанчжоунинг Гуанчжоу қадимий, ноёб ва қимматбаҳо буюмлар билан савдо қилувчи магазинлари Вэньдэбэйлуда жойлашган.

Гуанчжоунинг тунги ҳаёти

Гуанчжоунинг бой ва хилма-хил тунги ҳаёти сайёҳларда каттақизиқни уйғотади. Чунки бу шаҳарда ҳаёт кечаси тўхтамай, аксинча энди бошланади. Хитойдаги йирик шаҳарларда, шу жумладан Гуанчжоуда ҳам тунги ҳаёт бу шаҳар яшовчиларнинг ҳам, сайёҳларнинг ҳам ҳаёти ва маданиятининг муҳим қисми ҳисобланади. Тунги Гуанчжоу вақтни қувноқ ва осон ўтказиш имконини беради.
Гуанчжоунинг тунги улгуржи бозорлари, савдо мажмуалари ҳамма маълум бўлиб, у ерда сифатли ва арзон мол сотиб олиш мумкин. Хитойликлар шоппингни яхши кўришади ва бу иш билан асосан меҳнат кунидан сўнг тунда шуғулланишади.
Муваффақиятли шоппингдан сўнг маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар жуда кўп сонли ресторанлар ва кафеларга кўчишади. Айнан шу ерда сиз бутун дунёга машҳур кантон ошхонаси таомларини татиб кўришингиз мумкин. Бу ёввойи ҳайвонлар, ноёб қушлар, балиқ ва денгиз маҳсулотларидан ажойиб таомномалар бўйича тайёрланган таомлар бўлиб, жуда  мазали қойлалари билан бирга дастурхонга тортилади.
Пекин кўчасида сиз “илонлар ресторани”га ҳам киришингиз мумкин, у ерда ёввойи ҳайвонлардан, итлардан ва мушуклардан, каптарлардан турли хил таомлар тайёрланади. Бундай ресторанларда Сиз маҳаллий таомлар ва таъмлар билан хузур қилишингиз мумкин.

Иқтисоди
Хитойда иқтисодий очиқлик ислоҳоти бошлангандан бери шаҳар иқтисоди анча катта даражада ривожланди. Ишлаб чиқаришнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари барқарор ўсиш йўналишини сақлаб қолмоқда, ташқи савдо кўп йиллар давомида жадал ривожланмоқда. Ислоҳот бошланганидан 20 йил ўтгач шаҳар иқтисодиётининг ўртача йиллик ўсиши 14% ни ташкил этади, қитъадаги Хитойнинг йирик шаҳарлари орасида комплекс иқтисодий ривожланиш бўйича учинчи ўринни эгаллайди (Сянган ва Аоминьдан сўнг). Ҳозирги вақтда Гуанчжоу – кучли саноат асосига эга, хизмат кўрсатиш ва истеъмол қилиш соҳаси ривожланган, миллий иқтисодиётни комплекс ривожлантиришни мувофиқлаштириш маркази бўлган шаҳардир. Шаҳарда аҳамиятига эга бўлган бир қанча эркин иқтисодий худудлар – техник- иқтисодий ўзлаштириш худуди, бонд худуди, янги юқори технологияларни ўзлаштирув 2 та худуд, экспортга қайта ишлаш ҳудуди жойлашган.
Гуанчжоу – ташқи савдо учун очиқ бўлган Хитойнинг биринчи савдо портидир. У узоқ тарихий давр давомида жаҳон савдосида муҳим ўринни тутиб келмоқда. Ҳозирги вақтда шаҳарда йирик универмаглар, ўзига хизмат кўрсатувчи улгуржи чакана савдо магазинлари, бозорлар ва ҳ.қ. лардан ташкил топган 100 мингдан ортиқ савдо тармоқлари мавжуд. Гуанчжоу – Хитойнинг учта молия марказларидан бири, фаолият юритаётган чет эл банклари миқдорига кўра мамлакатнинг иккинчи шаҳридир. Гуанчжоуда молия ташкилотларининг барча турлари ишламоқда ва фаол ривожланмоқда, молия жамғармаларининг ҳажми ортиб бормоқда. Бозорда чет эл молия ташкилотларининг иштироки доим ортиб бормоқда, улар банкларининг 90 дан ортиқ филиаллари ва ваколатхоналарига асос солишди.

Саноати
Гуанчжоу – Хитойнинг жанубий қисмининг муҳим саноат базаси, саноат ишлаб чиқариши марказидир. Унинг кўп йиллик ривожланиши ташқи дунёга мўлжал олган замонавий комплекс, ривожланган саноат ишлаб чиқариши тизимини шакллантирди, саноат ишлаб чиқариши тизими енгил саноатни, оғир саноатнинг ягона базасини қамраб олади. Ташкил этилган мажмуа илмий-техник тадқиқотларни ўтказишга, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ва ишлаб чиқаришни зарур даражада замонавийлаштиришга йўналтирилган. Шаҳарда Хитойнинг 40 та йирик саноат тармоқларидан 34 таси жойлашган.
Шаҳарнинг иқтисодида саноат муҳим ўринни эгаллайди, шаҳар ичи ЯИМда саноат ишлаб чиқаришининг улуши 1/3 дан ортади. Автомобилсозлик, электрон саноати ва нефтни қайта ишлаш – саноат ишлаб чиқаришининг учта асосий соҳаларидир, уларнинг маҳсулоти Шаҳарнинг саноат ишлаб чиқариши йиғинди қийматининг 1/3 қисмини ташкил этади. Илғор технологияларни ўзлаштириш шунча олиб келдики, бунда енгил ва тўқимачилик саноати, озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва фармакология, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқлари электрон саноати, нефтни қайта ишлаш, нозик ким ё ва бошқа етакчи тармоқлар каби янги юқори технологияли жадал ривожланувчи соҳаларга ўрнини бўшатиб берди.

Қишлоқ хўжалиги 

Шаҳарнинг қишлоқ хўжалиги “юқори сифат, юқори ҳосил, юқори самарадорлик” ва “ихтисослашув, коммерциялаштириш, умумлаштириш” тамойилларни қўшиб олиб боришга асосланади. Қишлоқ хўжалик корхоналари (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқ, ўрмон ва ёрдамчи хўжаликлар) қишлоқ иқтисодиётининг асоси ҳисобланиб, комплекс равишда ва жадал ривожланмоқда, технологик замонавийлаштиришга мўлжалланган.

Заказать бизнес тур в Гуанчжоу
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Гуанчжоу ҳақида

Гуанчжоу (Кантон) – Хитой Халқ Республикасининг субмаҳаллий аҳамиятга эга шаҳри, Гуандун вилоятининг пойтахти, бутун Жанубий Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, илмий-техник, таълим, маданий ва транспорт маркази. Гуанчжоу аҳоли миқдорига кўра Пекин ва Шанхайдан кейин учинчи шаҳар ҳисобланади.

Гуанчжоу – Гуандун вилоятининг маъмурий маркази. Шаҳар инглиз тилидаги эски номи Кантон билан ҳам машҳурдир. Бу шаҳарни Жанубий Хитой денгизи билан боғловчи кема қатнайдиган Марварид дарёсидаги порт бўлиб, у Гонконгдан шимолий-шарққа томон тахминан 120 км (75 миль) масофада жойлашган.

Майдони
Шаҳарнинг майдони қуруқликда 7434,4 кв. км ни ва денгизда 744 кв. км ни ташкил этади.

Маъмурий бўлиниши
Субмаҳаллий аҳамиятга эга бўлган Гуанчжоу шаҳри 10 та туманга ва 2 та шаҳар уездига бўлинади.
Географияси
Гуанчжоу – субтропик иқлимда жойлашган. Иқлими илиқ ва нам, йилнинг истаган фаслида шаҳарда гуллар кўп бўлади. Гуанчжоу – Хитойнинг яхши маълум бўлган маданий-тарихий шаҳри, Жанубий Хитойдаги энг йирик савдо-саноат шаҳри ва денгиздаги ташқи савдо порти ҳисобланади. Тошкентлик тадбиркорлар шу ердаги бизнесменлар билан фойдали омилкор алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида бу шаҳарга тез-тез ташриф буюрадилар.
Гуанчжоу континентал Хитойнинг жанубий қисмида, Чжуцян (“марварид дарё”) дарёсининг дельтасидан шимолида, Жанубий Хитой денгизи қирғоқлари, Гонконг ва Макао яқинида жойлашган. Гуанчжоудаги энг баланд тоғ – Байюньшань. Шаҳарни Дунцянь (“шарқий дарё”), Сицянь (“ғарбий дарё”) ва Бэйцзян (“шимолий дарё”) ирмоқлари сувини қабул қилиб олган денгизига қуйилади.

Аҳолиси
Шаҳар аҳолиси 10 млн кишини ташкил этади.
Об-ҳаво ва иқлими
Йиллик ўртача температура 21,7 градус, энг паст ўртача ойлик температура ноль атрофида, энг юқори температура 38 градус. Муссон шамолларининг таъсири туфайли Гуанчжоуда иқлим илиқ ва нам, ёзи унча иссиқ эмас, қиши юмшоқ, қаттиқ совуқ бўлмайди. Йил бўйи баҳордаги каби илиқ.

Овқатланиш
Хитой мақолида айтилишича: “ҳаётдан ҳамма нарсани олиш учун Сучжоуда туғилиш, Ханчжоуда яшаш, Гуанчжоуда овқталаниш, Лючжоуда ўлиш керак”. Сучжоу ўзининг гўзал аёллари билан машҳур, Ханчжоу пейзажи ва парклари билан, Гуанчжоу эса ўзининг ошхонаси ва ресторанлари билан машҳур.

Шаҳарнинг машҳур ресторанларидан бири шаҳарнинг номи билан – Guangzhou (Guangzhou Jiujia) деб номланган бўлиб, у Вэньчан Наньлу (Wenchang Nanlu), 2, Дишипулу (Dishipu Lu), билан кесишиш яқинида жойлашган. 4 та овқатланиш зали, галереялар ва хусусий хоналар гуллар ва буталар ўтказилган ички ҳовлининг периметри бўйича қурилган. Бу ердаги фирма таомлари: акуладан шўрва, краб шарчалари, каптар гўштидан тайёрланган таомлар. North Garden Restaurant (Beiyuan Jiujia), Сяобэйлу (Xiaobei Lu), 202 – яна бир катта уй-ресторан: оловда қовурилган товуқ буйраги, хуадяо (huadiao) виносида димлаб пиширилган жўжа, суяксиз қовурма жўжа, устрица соусли (қайлали) ўрдак оёқлари…
Ғарбий Гуанчжоуда энг йирик ресторан Panxi (Banxi Jiujia), Лунцзиньсилу (Longjin Xilu), 151 ҳисобланади: тошбақа, димланган маймун мияси, чой барглари билан бирга жўжа. Бэйцзинлу (Beijing Lu, “Пекин кўчаси”) кўчасида шаҳарнинг иккита машҳур ресторани бор: Wild Animals Restaurant(Ёввойи ҳайвонлар ресторани, Yeweixiang Fandian) ит, мушук, кийик, айиқ ва илон гўштидан  тайёрланган овқатларни татиб кўришни таклиф этади. Унинг ёнидаги Taipingguan (Taipingguan Canting) ресторани қовурилган каптарларда ихтисослашган. Рэньминьлу (Renmin Lu) дан ғарбда Цзянланьлу (Jianglan Lu), 43 да Илонлар ресторани, Snake Restaurant (She Canguan) бор.  Илонлар ресторанининг витринасига қўйилган, ҳар хил пазандалик қиймалари ва турли хил илонлар – заҳарлисидан тортиб бўғма илонларгача бўлган вариацияси асосидаги таомлар бу ресторанда столга тортилади.

Агар Сиз тасодифан ит, кучук гўшти ёки маймун мияси еб қўйишдан ҳавотирга тушсангиз гўштсиз фақат сабзавотлардан ов таом таклиф этадиганCaigenxiang  Vegetarian Restaurant (Caigenxiang Sushiguan) га ташриф буюринг (Чжуншань 6-Лу, (Zhongshan 6-Lu), 167).
Транспорти
Ҳаво орқали: Гуанчжоу Baiyun аэропорти шаҳар марказидан 12 км масофада жойлашган. аэропортдан ҳар куни гонконг, Бангкок, Ханой, Жакарта, Куала-Лумпур, Манила, Мельбурн, Пенанг, Сингапур, Лос-Анжелес ва Сиднейга авиарейслар жўнаб кетади. Самолётлар Хитойнинг 60 дан ортиқ шаҳарларига, шу жумладан Муданьцзян шаҳрига қатнайди.
Автобус: Шэньчжэньгача микроавтобуслар Liuhua Hotel меҳмонхонаси олдидаги автостанциядан жўнайди, Чжухайгача эса темир йўл вокзалидан кўча орқали, Liuhua Hotel меҳмонхонасининг ғарбида жойлашган автостанциядан жўнайди.
Поезд: Гонконгга қулай экспресс қатнайди (2,5 соат), бош вокзалдан жўнайди. Гуанчжоудан поездлар Хитойнинг темир йўл ётқизилган истаган бурчагига қатнайди. Пекингача экспресс 33 соат юради.
Денгиз: Гонконгга тез ҳаракатланувчи йўловчилар ташувчи катамаранлар ҳам, секин ҳаракатланувчи тунги паромлар ҳам элтиб қўяди, улар Чжоутузой (Zhoutouzui) кемалар турадиган бандаргоҳдан жўнайди. Гуанчжоудан Макаога борадиган тунги паром ҳам бор. Хайнань оролига (Хайкоу порти ва Санья портига) олиб борадиган пароходлар ҳар куни соат 9.00 дан (Хайкоугача) ва соат 15.00 дан (Саньягача) жўнайди.
Метро: шаҳарда метрополитеннинг 3 та линияси бор, асосий линия шимолдан жанубга
қараб чўзилган.
Такси: ўтириш ҳақи 7 юань, йўл ҳақи ҳисоблагичга кўра тўланади.

Диққатга сазовор жойлари

Чжэньхайлоу уйи (Денгизни тинчлантириш уйи) – шаҳарнинг меъморий рамзларидан бири бўлиб, Юесю тоғининг чўққисида жойлашган. Бу уй Мин сулоласи императори Хуньунинг (1380 й) бошқарувининг 13-йили қурилган.
Юесю парки – Гуанчжоудаги энг катта парк, у Юесю тоғида жойлашган бўлиб, 8600 кв.м майдонни эгаллайди.
Сунь Ятсеннинг мемориал саройи Дуфенлу кўчасида, Юесюшань тоғининг жанубий тизмасида жойлашган. 1931 йилда темирбетондан барпо этилган, сарой мажмуаси 60 минг кв.м ни ташкил этади, бинонинг баландлиги 49 м.
Байюнь тоғи – Гуанчжоунинг машҳур манзарали худудларидан бири. Бош чўққиси – Мосинлин, уни йилнинг кўп вақтида булутлар ўраб туради. Тоғ тизмаларида Жанубий хитой ботаника боғи барпо этилган.
Гуансяоси ибодатхонаси Гуансяо кўчасида жойлашган, бу Гуанчжоунинг қадимий меъморий обидаларидан бири бўлиб, умумдавлат аҳамиятига эга. Ибодатхона Наньюе подшоси (Ғарбий Хань даврида Гуанднҳун ҳукмдори) Чжао Цзяньдэнинг қароргоҳи тарзида қурилган эди. 1154 йилда унга Гуансяоси ибодатхонаси деб ном берилди.
Юньтай боғ-қўрғони. Бу ерда жуда кўп манзарали ўсимликлар ва мўъжоз пейзажлар тўпланган, боғ Сантайлин тизмасида жойлашган. Юньтай боғи 120 минг кв.м майдонни эгаллайди, у жанубий қўрғонлари услубида барпо этилган.
Хуанань ботаника боғи, Гуанчжоунинг шимолий-шарқий қисмидаги Луньянь ғори яқинида жойлашган бўлиб, 3 млн кв.м майдонни эгаллайди. Боғда 4 мингдан ортиқ турдаги ўсимликлар, асосан субтропик ва тропик ўсимликлар тўпланган.
Гуанчжоу Океанариуми. Океанариумда денгизда яшовчи мавжудотларнинг 200 хилидан 10 мингта номдагилари йиғилган, улар орасида ноёблари ҳам анчагина. Океанариумда сув ости тоннели ва доиравий томоша қилиш йўлаги мавжуд.
Сянцзянь табиий зоопарки (ҳайвонот боғи) Панью шаҳарчаси атрофидаги Дашичжэнь посёлкасининг Лицунь қишлоғида жойлашган. зоопаркда 400 турдаги – тахминан 20 мингта, шу жумладан ноёб турдаги ҳайвонлар бор.

Шопинг (харид қилиш)

Гуанчжоу – Хитойнинг жанубидаги машҳур савдо шаҳридир. Савдо муҳити ва инфратузилмаси, товарларнинг турлари ва сифати мамлакатда биринчи даражали деб тан олинган. Бу ерда 45 катта ва кичик савдо кўчалари, бир хил турдаги моллар билан савдо қилувчи махсус кўчалар бор. Гуанчжоунинг рангли сопол буюмлар (у “гуанчжоу чжицзинь рангли сопол буюмлари” ҳам деб аталади), гуанчжоу кашталари ва гуанчжоу ўймакорлиги (суякда, яшма тошида ва ёғочда ўймакорлик, нақш ясаш) машҳур ҳисобланади. Гуанчжоунинг етакчи савдо худуди Бейдинглу (Beijing Lu) ва Чжонгшанлу (Zhongshan Lu) кўчалари кесишган жой ҳисобланади. Бейдинглу 295 (Сихулу бурчаги) да Гуанчжоу универмаги жойлашган. Шаҳарнинг бош универсал магазини – Наньфан Даша Яньцзян 1-Лу, 49 да, Маданият боғига асосий кириш дарвозаси қаршисида жойлашган. Шаҳарда яна иккита Дўстлик Универмаги бор (бири Baiyun Hotel меҳмонхонаси ёнида, иккинчиси –  China Hotel ёнида). Гонконг услубидаги жуда яхши магазинлар ва супермаркетлар Nam Fong International Plaza да, Дўстлик Универмагининг шарқ томонида Baiyun Hotel меҳмонхонаси ёнида, Хуаньшидунлу кўчасида жойлашган. Гуанчжоунинг Гуанчжоу қадимий, ноёб ва қимматбаҳо буюмлар билан савдо қилувчи магазинлари Вэньдэбэйлуда жойлашган.

Гуанчжоунинг тунги ҳаёти

Гуанчжоунинг бой ва хилма-хил тунги ҳаёти сайёҳларда каттақизиқни уйғотади. Чунки бу шаҳарда ҳаёт кечаси тўхтамай, аксинча энди бошланади. Хитойдаги йирик шаҳарларда, шу жумладан Гуанчжоуда ҳам тунги ҳаёт бу шаҳар яшовчиларнинг ҳам, сайёҳларнинг ҳам ҳаёти ва маданиятининг муҳим қисми ҳисобланади. Тунги Гуанчжоу вақтни қувноқ ва осон ўтказиш имконини беради.
Гуанчжоунинг тунги улгуржи бозорлари, савдо мажмуалари ҳамма маълум бўлиб, у ерда сифатли ва арзон мол сотиб олиш мумкин. Хитойликлар шоппингни яхши кўришади ва бу иш билан асосан меҳнат кунидан сўнг тунда шуғулланишади.
Муваффақиятли шоппингдан сўнг маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар жуда кўп сонли ресторанлар ва кафеларга кўчишади. Айнан шу ерда сиз бутун дунёга машҳур кантон ошхонаси таомларини татиб кўришингиз мумкин. Бу ёввойи ҳайвонлар, ноёб қушлар, балиқ ва денгиз маҳсулотларидан ажойиб таомномалар бўйича тайёрланган таомлар бўлиб, жуда  мазали қойлалари билан бирга дастурхонга тортилади.
Пекин кўчасида сиз “илонлар ресторани”га ҳам киришингиз мумкин, у ерда ёввойи ҳайвонлардан, итлардан ва мушуклардан, каптарлардан турли хил таомлар тайёрланади. Бундай ресторанларда Сиз маҳаллий таомлар ва таъмлар билан хузур қилишингиз мумкин.

Иқтисоди
Хитойда иқтисодий очиқлик ислоҳоти бошлангандан бери шаҳар иқтисоди анча катта даражада ривожланди. Ишлаб чиқаришнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари барқарор ўсиш йўналишини сақлаб қолмоқда, ташқи савдо кўп йиллар давомида жадал ривожланмоқда. Ислоҳот бошланганидан 20 йил ўтгач шаҳар иқтисодиётининг ўртача йиллик ўсиши 14% ни ташкил этади, қитъадаги Хитойнинг йирик шаҳарлари орасида комплекс иқтисодий ривожланиш бўйича учинчи ўринни эгаллайди (Сянган ва Аоминьдан сўнг). Ҳозирги вақтда Гуанчжоу – кучли саноат асосига эга, хизмат кўрсатиш ва истеъмол қилиш соҳаси ривожланган, миллий иқтисодиётни комплекс ривожлантиришни мувофиқлаштириш маркази бўлган шаҳардир. Шаҳарда аҳамиятига эга бўлган бир қанча эркин иқтисодий худудлар – техник- иқтисодий ўзлаштириш худуди, бонд худуди, янги юқори технологияларни ўзлаштирув 2 та худуд, экспортга қайта ишлаш ҳудуди жойлашган.
Гуанчжоу – ташқи савдо учун очиқ бўлган Хитойнинг биринчи савдо портидир. У узоқ тарихий давр давомида жаҳон савдосида муҳим ўринни тутиб келмоқда. Ҳозирги вақтда шаҳарда йирик универмаглар, ўзига хизмат кўрсатувчи улгуржи чакана савдо магазинлари, бозорлар ва ҳ.қ. лардан ташкил топган 100 мингдан ортиқ савдо тармоқлари мавжуд. Гуанчжоу – Хитойнинг учта молия марказларидан бири, фаолият юритаётган чет эл банклари миқдорига кўра мамлакатнинг иккинчи шаҳридир. Гуанчжоуда молия ташкилотларининг барча турлари ишламоқда ва фаол ривожланмоқда, молия жамғармаларининг ҳажми ортиб бормоқда. Бозорда чет эл молия ташкилотларининг иштироки доим ортиб бормоқда, улар банкларининг 90 дан ортиқ филиаллари ва ваколатхоналарига асос солишди.

Саноати
Гуанчжоу – Хитойнинг жанубий қисмининг муҳим саноат базаси, саноат ишлаб чиқариши марказидир. Унинг кўп йиллик ривожланиши ташқи дунёга мўлжал олган замонавий комплекс, ривожланган саноат ишлаб чиқариши тизимини шакллантирди, саноат ишлаб чиқариши тизими енгил саноатни, оғир саноатнинг ягона базасини қамраб олади. Ташкил этилган мажмуа илмий-техник тадқиқотларни ўтказишга, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ва ишлаб чиқаришни зарур даражада замонавийлаштиришга йўналтирилган. Шаҳарда Хитойнинг 40 та йирик саноат тармоқларидан 34 таси жойлашган.
Шаҳарнинг иқтисодида саноат муҳим ўринни эгаллайди, шаҳар ичи ЯИМда саноат ишлаб чиқаришининг улуши 1/3 дан ортади. Автомобилсозлик, электрон саноати ва нефтни қайта ишлаш – саноат ишлаб чиқаришининг учта асосий соҳаларидир, уларнинг маҳсулоти Шаҳарнинг саноат ишлаб чиқариши йиғинди қийматининг 1/3 қисмини ташкил этади. Илғор технологияларни ўзлаштириш шунча олиб келдики, бунда енгил ва тўқимачилик саноати, озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва фармакология, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқлари электрон саноати, нефтни қайта ишлаш, нозик ким ё ва бошқа етакчи тармоқлар каби янги юқори технологияли жадал ривожланувчи соҳаларга ўрнини бўшатиб берди.

Қишлоқ хўжалиги 

Шаҳарнинг қишлоқ хўжалиги “юқори сифат, юқори ҳосил, юқори самарадорлик” ва “ихтисослашув, коммерциялаштириш, умумлаштириш” тамойилларни қўшиб олиб боришга асосланади. Қишлоқ хўжалик корхоналари (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқ, ўрмон ва ёрдамчи хўжаликлар) қишлоқ иқтисодиётининг асоси ҳисобланиб, комплекс равишда ва жадал ривожланмоқда, технологик замонавийлаштиришга мўлжалланган.

Заказать бизнес тур в Гуанчжоу
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha