Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Хайнань ороли ҳақида

Хайнань – Хитойнинг жанубида жойлашган катта тропик оролдир. Орол ҳудуди 33 920 кв.км ни ташкил этади. Хайнань Гавая ороллари билан бир хил кенгликда жойлашган ва шу сабабли “Шарқий Гавая” деб ҳам аталади. Хайнань Хитойнинг жанубидаги провинцияси ҳисобланади. Унинг пойтахти ва энг йирик шаҳри – Хайкоу. Аҳолиси сони 8,18 млн киши. Санья шаҳри Хайнань оролининг энг жанубий нуқтасида жойлашган бўлиб, уч томондан тоғлар билан ўралган, тўртинчи томондан эса денгиз билан чегарадош. Қирғоқ чизиғининг узунлиги 209 км, қумли пляжлар, кокосли ўрмончалар, гавонлар ва кўрфазчалар, ғорлар – буларнинг ҳаммаси шаҳарга ўзига хос жозибадорликни бахш этади.

Иқлими
Хайнань – катталиги бўйича иккинчи (Тайваньдан кейин) ва Хитойда тропик иқлимига эга бўлган оролдир. Хайнань оролининг ҳавоси соф ва шифобахшдир. Хайнань оролининг иқлими юмшоқ, тропик, оролда йил бўйи ёз бўлади.

Аэропортлари
Оролда иккита халқаро аэропорт мавжуд – “Камелия” шимолда Хайкоуда ва “Феникс” жанубда Саньяда. Бу аэропортлар фақат қитъадаги шаҳарлар билан эмас, балки Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Таиланд ва Макао билан авиалиния орқали боғланган.

Транспорти
Темир йўл алоқаси
2003 йилда Хайнань оролини Гуандун провинцияси билан боғлайдиган биринчи темирйўл линияси фойдаланишга топширилган эди. Бу йўлга 15 соат вақт сарфланади. Поезд оролнинг шарқий қисми бўйлаб ҳаракатланади, кейин паромга ортилади ва 30 км паромда сузади. Бир кунда 3 та поезд таркиби жўнайди.
Такси
Хайкоу ва Саньяда такси жуда кўп. Кира ҳақи 1 км учун 1,6 юань (таксига ўтириш ҳақи 7 юань). “Феникс” аэропортидан Саньянинг марказигача (тахминан 20 км) йўл ҳақи 45 юань атрофида, Ялунвань кўрфазигача эса 80 юань атрофида бўлади.
Автобуслар
Хайнань оролини шарқдан ва ғарбдан ўраб олувчи тезкор магистраллар ётқизилган. Орол пойтахти – Хайкоу шаҳридан Санья шаҳрига енгил автомашинада тахминан 4 соатда, экспресс автобусда эса бироз кўпроқ вақтда етиб бориш мумкин. Автобус алоқаси нисбатан яхши ривожланган, бу Хайнандаги шаҳарлар орасида қатнашнинг энг арзон усулидир.
Денгиз йўли
Санья ва Хайкоудан теплоходларда Гонконг, Гуанчжоу, Ханой ва бошқа шаҳарларга етиб бориш мумкин.

Диққатга сазовор жойлари

Оролдаги қўлтиқ кўрфазлар
Энг ҳашаматли меҳмонхоналар Ялонг Бай (Саньядан 30 км масофада) кўрфазида жойлашган. Бу ерда 5 юлдузли меҳмонхоналар ўзининг пляжлари билан бир кад ростлаб туради. Узунлиги 20 км бўлган қирғоқ чизиғи шакли янги чиққан ойни эслатади. Айнан ана шу ерда Хитойда биринчи дайвинг-клуб ташкил этилган.

Дадонгхай кўрфази Санья шаҳридан унча узоқда бўлмай, у Хитойдан энг кўркам пляждан бири ҳисобланади. Бу ерда бир неча километрга оппоқ момиқдай қум ёйилган. Дадонгхай – тунги ҳаёт маркази, у ерда тунги клублар, балиқ ресторанлари, барлар жуда кўп.

Саньявань кўрфази – Санья шаҳри яқинида жойлашган. Бу ерда 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар бор. Бу кўрфаздаги асосий камчиликкўрфаз – пляжларнинг йўлнинг бошқа томонида эканлигидир.

“Наньшань” маданий-сайёҳлик худуди Наньшань тоғи яқинида жойлашган. Бу ерда қадимий будда ибодатхонаси тикланган, улкан ландшафт парки барпо этилган, махсус павильонда дунёда энг катта Гуаньинь маъбудасининг олтин ҳайкали сақланади. Гуаньинь маъбудаси Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган, у буюк буддавий муқаддас ҳайкал ҳисобланади, унда Шакья-Муни буддасининг бир қисми жо бўлган. Ҳайкал (108 м) қимматбаҳо тошлар билан безатилган бўлиб, денгизда қимматбаҳо нефритдан қилинган нилуфар гули кўринишидаги супада туради.

“Лухуэйтоу” парки – “Бурилган кийик тоғи” денгизда узун бўлиб кириб борган бурунда жойлашган, учида кийикнинг боши кўринишидаги баландлиги 12 м бўлган улкан ҳайкал ўрнатилган.

Океанариум, тимсоҳлар питомниги. Денгиз зоопарки.
“Осмон ва денгизнинг чети” бурнидан 300 м масофада жойлашган. У ерда дельфинлар ва денгиз арслонларининг шоусини кўриш мумкин. Тимсоҳлар шоуси – қизиқарли томоша унутилмас таассурот қолдиради. Бу паркда экзотик қушларнинг ноёб коллекцияси тўпланган бўлиб, уларнинг турлари 1000 тадан ортиқ.

Чиғаноқлар музейи

Жанубий Хитой денгизининг сув ости дунёси билан танишиш имконияти бор. Тропик моллюскаларнинг юздан ортиқ ноёб нусхалари тўпланган. Бундан ташқари бу ердан унча узоқ бўлмаган жойда магазин бор бўлиб, у ердан камёб эсдалик совға сотиб олиш мумкин.

Капалаклар дараси
Санья марказидан 30 км масофада ноёб парк-кўриқхона жойлашган. Хитойнинг жанубида, Африкада ва Жанубий Америкада топилган камёб капалаклар коллекцияси тўпланган. Унча катта бўлмаган дарада капалаклар эркин учиб юради. Уларни тутиш мумкин эмас, фақатга суратга олиш мумкин.

“Дунёнинг охири”

У Саньядан ғарб томон 23 км масофада денгиз қирғоғида жойлашган. Қумли пляжда ажойиб ва ғаройиб шакллардаги тош бўлаклари баланд кўтарилиб туради. Улкан тошларнинг бирида (баландлиги 10 м бўлган) хитой иероглифида шундай ёзув битилган: бу ерда Хитой жанубининг энг чеккаси – “дунёнинг охири (чети)” жойлашган. Бу ердан ажойиб манзара кўз ўнгингизда намоён бўлади. Бу тошнинг тасвирини 2 юань қийматидаги қоғоз қулда кўриш мумкин.

Тунги ҳаёт

Барлар
Санья шаҳрида тунги ҳаёт сермазмун ўтади, тунги клублар, барлар, чойхоналар, кафе ва бошқа кўнгил очар муассасалар ишлаб туради. Улардан энг машҳурлари “Учрашмасак ажрашмаймиз”, “Эркин одамлар”, “1970”, “Кўча”, “Ялтироқ”.

Тунги клублар
Саньяда тунги клублар жуда кўп, уларнинг ҳар бири ўзига хос услубга эга, хоналари замонавий услубда яхши товуш оҳанглари билан расмийлаштирилган. Сиз бу ерда санъаткорларнинг чиқишларидан дам олишингиз мумкин, ажойиб хизмат кўрсатишдан мамнун бўлишингиз мумкин. “Марварид дарёси боғи”, “Тоғлар. Денгиз. Осмон”, “Марварид”, “Минжи” каби, Дадонгхай кўрфази қирғоғида жойлашган меҳмонхоналар шулар жумласидандир. Шунингдек, “Ялонг Бай” кўрфази қирғоғида жойлашган “Муссон”, “Глория”, “Горизонт” меҳмонхоналарида ҳам тунни қизиқарли ўтказиш мумкин.

Ресторанлар
Хайнань оролининг ўзига хос хусусияти маҳаллий ошхона таомномалари асосида денгиз маҳсулотларидан таомлар тайёрлайдиган ресторанлар ҳисобланади. Ҳар бир шундай рестораннинг кираверишида жуда кўп аквариум ўрнатилган бўлиб, у ерда сиз денгиз ҳайвонларининг энг ноёб турларини токлаб олишингиз ва улардан тайёрланган таомлар ни тановвул қилишингиз мумкин. Санья шаҳридаги “Пальма ўрмони”, “Цзиндун” ресторанларида қирол қисқичбокалари, каракатица, краб, қирол краби, кальмардан тайёрланган таомларни татиб кўришингиз мумкин. Аччиқ таомларни ҳуш кўрувчилар учун “Мао Цзедун ёнида” номли Хунань таомлари ресторани “Дадонгхай” сайёҳлик ҳудудининг марказида жойлашган.

Харид қилиш
Хитойча харид қилишнинг ўзига хос хусусиятларини оролнинг пойтахти – Хайкоуда тўлиқ тарзда баҳолаш мумкин. Хайкоу Хайнань провинциясининг тижорат марказидир. Шаҳар марказидаги Haixiu кўчасида жойлашган кўп қаватли супермаркетларда сайёҳлар Хитойга сотиб олиш учун борадиган деярли барча товарларни сотиб олиш мумкин (автобуслар 9, 17, 24). Марказий савдо-сотиқ олиб бориладиган кўча – Jiefanglu, энг йирик маҳаллий бозор – Dadaongmen. Бу ерда маҳаллий ҳунармандчиликнинг ҳамма хилма-хиллигини учратиш мумкин: кокос пўстидан ясалган буюмлар (қутичалар, абажурлар, ўйинчоқлар, безак-тақинчоқлар), чиғоноқ ва биллурдан эсдалик совғалар, маҳаллий услубдаги кийим ва тўқимачилик маҳсулотларни учратиш мумкин. Эсдалик совғалар, кийим-кечак, электроника ва бошқа кўпгина нарсаларни оролдаги супермаркетларнинг биридан сотиб олиш мумкин: Хайкоу шаҳри: Универмаг №1, Хайсюлу кўчаси 8; Миньчжугуанчан, Хайсюлу кўчаси 16; Хайкоу Универмаги, Цзефансилу кўчаси 2; “DC” савдо мажмуаси, Хайсюлу кўчаси 10. Санья шаҳри: Божсиз магазин, Цзефанилу кўчаси 30.
Марварид безакларни ва эсдалик совғаларни Тяньду шаҳарчасидаги Nenqxin шох кўчасидаги Цзиньжунь магазинидан ҳам харид қилишингиз мумкин. Энг арзон марварид (дур) кўчаларда савдо қилувчиларда ёки пляжда бўлади. Хайнанда мевалар жуда кўп: манго, ананас, нон дарахти, карамбора, личи, рамбутан, оловли аждаҳо меваси, беҳи, маҳаллий анор ва ҳ.қ. Dongmen бозорида янги тутиб келинган ва қуритилган денгиз маҳсулотларини, шунингдек таниш-билишларга совға қилиш учун турли хил ширинликларни харид қилиш мумкин.

Даволаниш
“Узоқ умр кўриш боғи” хитой тиббий маркази
Бу марказ “Марварид дарёси боғи” меҳмонхонасида жойлашган ва анъанавий хитой тиббиёти услублари асосида ишлаб чиқилган махсус соғломлаштириш дастурини таклиф этади. Махсус ташхисдан ўтгандан сўнг мижозга энг яхши натижага эришишга имкон берувчи энг самарали даволаш комплекси таклиф этилади. Одатда бу комплекслар бир-бирини мақбул тарзда тўлдирувчи бир неча муолажаларни ўзида мужассам этади.

“Хешентан” Хитой анъанавий тиббий маркази
“Хешентан” Хитой анъанавий тиббий маркази Танджоу кўлининг қирғоғида, Санья шаҳридан машинада 15 минутлик йўлда жойлашган. SPA-марказ ва клиниканинг бундай қулай қўшилиши бўлиб, бу ерда анъанавий хитой тиббиёти услублари бўйича даволаниш мумкин. Марказ жуда кўп турдаги касалликларни ташхислаш ва даволаш учун замонавий жиҳозларга эга бўлиб, бу ерда Хитойнинг турли провинцияларидан таклиф этилган, хитой анъанавий тиббиёти соҳасидаги энг яхши мутахассислар ишлайди, тақдим этилаётган сервис ва тинчланишга ва ўзини уйидагидек ҳис этишга ёрдам беради. Клиникада рус тилида гапирувчи врач-таржимон ишлайди.

Заказать бизнес тур в Хайнань ороли
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Хайнань ороли ҳақида

Хайнань – Хитойнинг жанубида жойлашган катта тропик оролдир. Орол ҳудуди 33 920 кв.км ни ташкил этади. Хайнань Гавая ороллари билан бир хил кенгликда жойлашган ва шу сабабли “Шарқий Гавая” деб ҳам аталади. Хайнань Хитойнинг жанубидаги провинцияси ҳисобланади. Унинг пойтахти ва энг йирик шаҳри – Хайкоу. Аҳолиси сони 8,18 млн киши. Санья шаҳри Хайнань оролининг энг жанубий нуқтасида жойлашган бўлиб, уч томондан тоғлар билан ўралган, тўртинчи томондан эса денгиз билан чегарадош. Қирғоқ чизиғининг узунлиги 209 км, қумли пляжлар, кокосли ўрмончалар, гавонлар ва кўрфазчалар, ғорлар – буларнинг ҳаммаси шаҳарга ўзига хос жозибадорликни бахш этади.

Иқлими
Хайнань – катталиги бўйича иккинчи (Тайваньдан кейин) ва Хитойда тропик иқлимига эга бўлган оролдир. Хайнань оролининг ҳавоси соф ва шифобахшдир. Хайнань оролининг иқлими юмшоқ, тропик, оролда йил бўйи ёз бўлади.

Аэропортлари
Оролда иккита халқаро аэропорт мавжуд – “Камелия” шимолда Хайкоуда ва “Феникс” жанубда Саньяда. Бу аэропортлар фақат қитъадаги шаҳарлар билан эмас, балки Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Таиланд ва Макао билан авиалиния орқали боғланган.

Транспорти
Темир йўл алоқаси
2003 йилда Хайнань оролини Гуандун провинцияси билан боғлайдиган биринчи темирйўл линияси фойдаланишга топширилган эди. Бу йўлга 15 соат вақт сарфланади. Поезд оролнинг шарқий қисми бўйлаб ҳаракатланади, кейин паромга ортилади ва 30 км паромда сузади. Бир кунда 3 та поезд таркиби жўнайди.
Такси
Хайкоу ва Саньяда такси жуда кўп. Кира ҳақи 1 км учун 1,6 юань (таксига ўтириш ҳақи 7 юань). “Феникс” аэропортидан Саньянинг марказигача (тахминан 20 км) йўл ҳақи 45 юань атрофида, Ялунвань кўрфазигача эса 80 юань атрофида бўлади.
Автобуслар
Хайнань оролини шарқдан ва ғарбдан ўраб олувчи тезкор магистраллар ётқизилган. Орол пойтахти – Хайкоу шаҳридан Санья шаҳрига енгил автомашинада тахминан 4 соатда, экспресс автобусда эса бироз кўпроқ вақтда етиб бориш мумкин. Автобус алоқаси нисбатан яхши ривожланган, бу Хайнандаги шаҳарлар орасида қатнашнинг энг арзон усулидир.
Денгиз йўли
Санья ва Хайкоудан теплоходларда Гонконг, Гуанчжоу, Ханой ва бошқа шаҳарларга етиб бориш мумкин.

Диққатга сазовор жойлари

Оролдаги қўлтиқ кўрфазлар
Энг ҳашаматли меҳмонхоналар Ялонг Бай (Саньядан 30 км масофада) кўрфазида жойлашган. Бу ерда 5 юлдузли меҳмонхоналар ўзининг пляжлари билан бир кад ростлаб туради. Узунлиги 20 км бўлган қирғоқ чизиғи шакли янги чиққан ойни эслатади. Айнан ана шу ерда Хитойда биринчи дайвинг-клуб ташкил этилган.

Дадонгхай кўрфази Санья шаҳридан унча узоқда бўлмай, у Хитойдан энг кўркам пляждан бири ҳисобланади. Бу ерда бир неча километрга оппоқ момиқдай қум ёйилган. Дадонгхай – тунги ҳаёт маркази, у ерда тунги клублар, балиқ ресторанлари, барлар жуда кўп.

Саньявань кўрфази – Санья шаҳри яқинида жойлашган. Бу ерда 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар бор. Бу кўрфаздаги асосий камчиликкўрфаз – пляжларнинг йўлнинг бошқа томонида эканлигидир.

“Наньшань” маданий-сайёҳлик худуди Наньшань тоғи яқинида жойлашган. Бу ерда қадимий будда ибодатхонаси тикланган, улкан ландшафт парки барпо этилган, махсус павильонда дунёда энг катта Гуаньинь маъбудасининг олтин ҳайкали сақланади. Гуаньинь маъбудаси Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган, у буюк буддавий муқаддас ҳайкал ҳисобланади, унда Шакья-Муни буддасининг бир қисми жо бўлган. Ҳайкал (108 м) қимматбаҳо тошлар билан безатилган бўлиб, денгизда қимматбаҳо нефритдан қилинган нилуфар гули кўринишидаги супада туради.

“Лухуэйтоу” парки – “Бурилган кийик тоғи” денгизда узун бўлиб кириб борган бурунда жойлашган, учида кийикнинг боши кўринишидаги баландлиги 12 м бўлган улкан ҳайкал ўрнатилган.

Океанариум, тимсоҳлар питомниги. Денгиз зоопарки.
“Осмон ва денгизнинг чети” бурнидан 300 м масофада жойлашган. У ерда дельфинлар ва денгиз арслонларининг шоусини кўриш мумкин. Тимсоҳлар шоуси – қизиқарли томоша унутилмас таассурот қолдиради. Бу паркда экзотик қушларнинг ноёб коллекцияси тўпланган бўлиб, уларнинг турлари 1000 тадан ортиқ.

Чиғаноқлар музейи

Жанубий Хитой денгизининг сув ости дунёси билан танишиш имконияти бор. Тропик моллюскаларнинг юздан ортиқ ноёб нусхалари тўпланган. Бундан ташқари бу ердан унча узоқ бўлмаган жойда магазин бор бўлиб, у ердан камёб эсдалик совға сотиб олиш мумкин.

Капалаклар дараси
Санья марказидан 30 км масофада ноёб парк-кўриқхона жойлашган. Хитойнинг жанубида, Африкада ва Жанубий Америкада топилган камёб капалаклар коллекцияси тўпланган. Унча катта бўлмаган дарада капалаклар эркин учиб юради. Уларни тутиш мумкин эмас, фақатга суратга олиш мумкин.

“Дунёнинг охири”

У Саньядан ғарб томон 23 км масофада денгиз қирғоғида жойлашган. Қумли пляжда ажойиб ва ғаройиб шакллардаги тош бўлаклари баланд кўтарилиб туради. Улкан тошларнинг бирида (баландлиги 10 м бўлган) хитой иероглифида шундай ёзув битилган: бу ерда Хитой жанубининг энг чеккаси – “дунёнинг охири (чети)” жойлашган. Бу ердан ажойиб манзара кўз ўнгингизда намоён бўлади. Бу тошнинг тасвирини 2 юань қийматидаги қоғоз қулда кўриш мумкин.

Тунги ҳаёт

Барлар
Санья шаҳрида тунги ҳаёт сермазмун ўтади, тунги клублар, барлар, чойхоналар, кафе ва бошқа кўнгил очар муассасалар ишлаб туради. Улардан энг машҳурлари “Учрашмасак ажрашмаймиз”, “Эркин одамлар”, “1970”, “Кўча”, “Ялтироқ”.

Тунги клублар
Саньяда тунги клублар жуда кўп, уларнинг ҳар бири ўзига хос услубга эга, хоналари замонавий услубда яхши товуш оҳанглари билан расмийлаштирилган. Сиз бу ерда санъаткорларнинг чиқишларидан дам олишингиз мумкин, ажойиб хизмат кўрсатишдан мамнун бўлишингиз мумкин. “Марварид дарёси боғи”, “Тоғлар. Денгиз. Осмон”, “Марварид”, “Минжи” каби, Дадонгхай кўрфази қирғоғида жойлашган меҳмонхоналар шулар жумласидандир. Шунингдек, “Ялонг Бай” кўрфази қирғоғида жойлашган “Муссон”, “Глория”, “Горизонт” меҳмонхоналарида ҳам тунни қизиқарли ўтказиш мумкин.

Ресторанлар
Хайнань оролининг ўзига хос хусусияти маҳаллий ошхона таомномалари асосида денгиз маҳсулотларидан таомлар тайёрлайдиган ресторанлар ҳисобланади. Ҳар бир шундай рестораннинг кираверишида жуда кўп аквариум ўрнатилган бўлиб, у ерда сиз денгиз ҳайвонларининг энг ноёб турларини токлаб олишингиз ва улардан тайёрланган таомлар ни тановвул қилишингиз мумкин. Санья шаҳридаги “Пальма ўрмони”, “Цзиндун” ресторанларида қирол қисқичбокалари, каракатица, краб, қирол краби, кальмардан тайёрланган таомларни татиб кўришингиз мумкин. Аччиқ таомларни ҳуш кўрувчилар учун “Мао Цзедун ёнида” номли Хунань таомлари ресторани “Дадонгхай” сайёҳлик ҳудудининг марказида жойлашган.

Харид қилиш
Хитойча харид қилишнинг ўзига хос хусусиятларини оролнинг пойтахти – Хайкоуда тўлиқ тарзда баҳолаш мумкин. Хайкоу Хайнань провинциясининг тижорат марказидир. Шаҳар марказидаги Haixiu кўчасида жойлашган кўп қаватли супермаркетларда сайёҳлар Хитойга сотиб олиш учун борадиган деярли барча товарларни сотиб олиш мумкин (автобуслар 9, 17, 24). Марказий савдо-сотиқ олиб бориладиган кўча – Jiefanglu, энг йирик маҳаллий бозор – Dadaongmen. Бу ерда маҳаллий ҳунармандчиликнинг ҳамма хилма-хиллигини учратиш мумкин: кокос пўстидан ясалган буюмлар (қутичалар, абажурлар, ўйинчоқлар, безак-тақинчоқлар), чиғоноқ ва биллурдан эсдалик совғалар, маҳаллий услубдаги кийим ва тўқимачилик маҳсулотларни учратиш мумкин. Эсдалик совғалар, кийим-кечак, электроника ва бошқа кўпгина нарсаларни оролдаги супермаркетларнинг биридан сотиб олиш мумкин: Хайкоу шаҳри: Универмаг №1, Хайсюлу кўчаси 8; Миньчжугуанчан, Хайсюлу кўчаси 16; Хайкоу Универмаги, Цзефансилу кўчаси 2; “DC” савдо мажмуаси, Хайсюлу кўчаси 10. Санья шаҳри: Божсиз магазин, Цзефанилу кўчаси 30.
Марварид безакларни ва эсдалик совғаларни Тяньду шаҳарчасидаги Nenqxin шох кўчасидаги Цзиньжунь магазинидан ҳам харид қилишингиз мумкин. Энг арзон марварид (дур) кўчаларда савдо қилувчиларда ёки пляжда бўлади. Хайнанда мевалар жуда кўп: манго, ананас, нон дарахти, карамбора, личи, рамбутан, оловли аждаҳо меваси, беҳи, маҳаллий анор ва ҳ.қ. Dongmen бозорида янги тутиб келинган ва қуритилган денгиз маҳсулотларини, шунингдек таниш-билишларга совға қилиш учун турли хил ширинликларни харид қилиш мумкин.

Даволаниш
“Узоқ умр кўриш боғи” хитой тиббий маркази
Бу марказ “Марварид дарёси боғи” меҳмонхонасида жойлашган ва анъанавий хитой тиббиёти услублари асосида ишлаб чиқилган махсус соғломлаштириш дастурини таклиф этади. Махсус ташхисдан ўтгандан сўнг мижозга энг яхши натижага эришишга имкон берувчи энг самарали даволаш комплекси таклиф этилади. Одатда бу комплекслар бир-бирини мақбул тарзда тўлдирувчи бир неча муолажаларни ўзида мужассам этади.

“Хешентан” Хитой анъанавий тиббий маркази
“Хешентан” Хитой анъанавий тиббий маркази Танджоу кўлининг қирғоғида, Санья шаҳридан машинада 15 минутлик йўлда жойлашган. SPA-марказ ва клиниканинг бундай қулай қўшилиши бўлиб, бу ерда анъанавий хитой тиббиёти услублари бўйича даволаниш мумкин. Марказ жуда кўп турдаги касалликларни ташхислаш ва даволаш учун замонавий жиҳозларга эга бўлиб, бу ерда Хитойнинг турли провинцияларидан таклиф этилган, хитой анъанавий тиббиёти соҳасидаги энг яхши мутахассислар ишлайди, тақдим этилаётган сервис ва тинчланишга ва ўзини уйидагидек ҳис этишга ёрдам беради. Клиникада рус тилида гапирувчи врач-таржимон ишлайди.

Заказать бизнес тур в Хайнань ороли
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha