Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Иу ҳақида

Иу шаҳри – Чжедзян вилоятининг марказида жойлашган Халқаро савдо шаҳридир. Иу – Хитойдаги халқ истеъмол товарларини экспорт қилувчи энг йирик база ва бутун дунёдаги кенг истеъмол қилинадиган маиший товарлар сотиладиган энг йирик улгуржи бозор ҳисобланади.

Иу шаҳри – доимо ишловчи бозор-кўргазмадир, унда енгил саноат корхоналарининг ваколатли офислари жойлашган, ва шу туфайли бу ерга келганлар ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри гаплашишлари, маҳсулот намуналарини олишлари, битимлар тузишлари ва дарҳол жойида буюртма беришлари мумкин. Шаҳар–бозор барча мавжуд кўргазмалардан уни ўтказиш вақти чекланмаганлиги билан, шунингдек кўргазмаларга хос тўполонлар ва кириш қиммат бўлиши йўқлиги билан фарқланади. Бу ерда Сиз бир йилда 365 кун ишлаб чиқарувчилар билан юзма-юз учрашишингиз мумкин ва улар билан маҳсулот етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар тузишингиз мумкин.

Иу га қандай бориш мумкин?

Шаҳарда ўз аэропорти бор. Иу аэропортидан Гонконгга, Пекинга, Гуанчжоуга, Сямэньга, Шэньчжэньга, Шаньтоуга, Чаньшага, Куньминьга, Чуньцинга, Чэндуга, Сианьга, Урумчига, Чиндао ва бошқа шаҳарларга 20 дан ортиқ авиарейслар очилган. шунингдек, яқинидаги шаҳарлардан ер усти транспорти билан бориш мумкин: Ханжоу шаҳри Иу дан машинада 1 соатлик йўл. Шанхай шаҳри тахминан – 2,5 соатлик йўл, Нинбогача – 1,5 соатлик йўл.
шаҳардан ҳар куни ХХР нинг турли шаҳарларига, жумладан Пекин, Шанхай ва Гуанчжоу каби 90 дан ортиқ темир йўл рейслари мавжуд.

Магазинлари

Более 8 000 магазинов на специализированных по отраслям улицах; – четыре района «Международного торгового центра» (протяженностью 3 000 м) и порядка 10 000 и более магазинов в каждом; – маркет «Бинь Ван», где более 5 000 выставочных стендов; Всего порядка 58 000 магазинов.
Соҳалар
Ҳар куни 1900 та соҳадан 400 000  дан ортиқ буюмлар турлари бор.

Ишлаб чиқариш корхоналарининг сифати
Иу шаҳрида 10 000 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари ва фабрикалар бор. Бу ерда божхонада расмийлаштириш ва транспорт ажратиб бериш хизматлари синчковлик билан комплекс тарзда ва қулай кўрсатилади. Бу ерда фақат бир ҳафтага тўхтаган чет эллик мижоз – бизнесменлар ҳамма ишларини: харид, ҳисоб-китоб ва юкни ортиб жўнатиш бажара оладилар. Чин сулоласи бошқарган вақтларда бу шаҳар Wushang Country деб аталар эди, 1988 йилда эса у Иу деб ўзгартирилди.
Аҳолиси
Иу аҳолиси 1,6 миллион кишини ташкил этади, улардан 680 минги маҳаллий халқ вакилларидир.

Майдони 

Шаҳар 1105 кв.км майдонни эгаллайди.

Иу – қадимги тарихга эга шаҳар.
Бу ерда Хитойнинг машҳур кишилари туғилган: Луо Бинван (Luo Binwang) – илк Тан сулоласининг тўртта буюк кишиларидан бири, Дзун Дзе (Zong Ze) – Сун сулоласидаги машҳур генерал, Джу Данси (Zhu Danxi) – Дзин ва Юань сулоласидаги машҳур тўртта табибдан бири ва бошқалар.

Иу бозорнинг тарихи
Шундай нақл борки, 1978 йилда Иу кўчалари бўйлаб бир бизнесмен қўлида дўмбира билан юриб, қандни товуқ пангига алмаштирган, ҳаммаси шундан бошланган. 1982 йилда икки авлод бозорлари даври бошланди. Ўша пайт бозорлар Синьма кўчасида жойлашган бўлган. 2008 йилда Иу бозори майда маҳсулот сотиладиган марказ бўлган ва “Дунёдаги хўжалик молларининг энг катта бозори” деб аталган.

Бозорнинг биринчи навбати
Иу улгуржи бозорининг биринчи навбати 2002 йил 22 сентябрда очилган эди. 9000 та савдо стендларидан иборат 340 минг кв.м савдо майдонида 10,5 мингдан ортиқ корхоналар ўз маҳсулотларини жойлаштиришган эди. Бу ердаги савдо стендларини қуришга эса 700 миллион юань сарфланган эди.

Бозорнинг иккинчи навбати
2004 йилнинг 2 октябрида улгуржи бозорнинг иккинчи навбати фойдаланишга топширилди. Бу бозорнинг майдони 600 минг кв.м, унда 8 мингдан ортиқ стенд бўлиб, уларда 10 мингдан ортиқ корхона ўз маҳсулотларини жойлаштирди. Бу ерда шунингдек махсус сайёҳлик маркази ҳам бўлиб, унда чакана савдо қилинади. Бозор музейи ҳам бор.
2005 йилда бозорни бошқариш тизими ISO-9001 сертификатини ва ISO14001 экологик сертификатни олди, шунингдек бозор АААА синфидаги диққатга сазовор жой деб эътироф этилди.

Бозорнинг учинчи навбати
6 минг та савдо стендларидан иборат бозорнинг учинчи навбати 46 минг кв.м савдо майдонига жойлаштирилди.

Бозорнинг тўртинчи навбати
Бозорнинг тўртинчи навбати 2008 йил 22 октябрда очилган эди. 1080 минг кв.м савдо майдонидаги 16 минг та савдо стендларида 19000 дан ортиқ корхоналар ўз маҳсулотларини жойлаштиришди.

Мебел бозори

Иудаги мебел бозори Guangqingfan ва Longhui қишлоқлари орасида жойлашган бўлиб, бу энг катта мебел бозоридир. Бозорнинг майдони 1,6 млн кв.м ни ташкил этади.

Озиқ-овқат бозори 
Озиқ-овқат бозори 2008 йилнинг октябр ойида ташкил этилган. Бозорнинг майдони 68749,5 кв.м.

Бинь Ван бозори
Кўрпа-туршак жилди бозори (Бинь Ван бозори) бешта савдо блокидан иборат: Асосан бу бозор маҳсулотлари Яқин Шарққа, Европага, Жанубий Америкага ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.

Диққатга сазовор жойлари
Бу чексиз савдо кўчалари ва ярмаркаларидир.
1. Бин Ван ярмаркаси
Ярмаркада тўқимачилик маҳсулотлари қаторлари жойлаштирилган. Биринчи қаватда кийим-кечак, газмол, калава ип сотилади. Иккинчи қаватда кўрпа-туршак жилдлари, кўрпа, чойшаб, парда, ёстиқлар сотилади.
2. Сон техника ва кошин плиталар ярмаркаси
3. Декор (эшик, ламинат, паркет ва бошқа шу каби маҳсулотлар) ярмаркаси
4. Ички кийим сотиладиган кўча
5. Камарлар (тасмалар) кўчаси
6. Тикув қурилмалари кўчаси
7. Пойабзал ярмаркаси
8. Пластик буюмлар кўчаси ва ярмаркаси
9. Шиша ва керамик идишлар кўчаси
10. Зажигалкалар кўчаси
12. Носкилар ва пайпоқ буюмлари ярмаркаси
13. Бадиий буюмлар (картиналар, рассомларнинг яратган асарлари, рамкалар, ёғоч ўймакорлиги намуналари) кўчаси
14. Мебель ярмаркаси
15. Супермаркетлар, магазинлар, кўчадаги рекламалар учун қурилмалар (жиҳозлар) кўчаси
16. Лазер ва фрезер нақш солиш кўчаси ва бошқалар.

“Халқаро савдо марказининг биринчи ҳудуди” ўз ичига 1000 дан ортиқ магазинларни қамраб олган.
оддий ўйинчоқлар ǀ дамланадиган ўйинчоқлар ǀ юмшоқ ўйинчоқлар
электр ўйинчоқлар ǀ заргарлик безаклари ǀ бош кийимлар
заргарлик аксессуарлари ǀ гул аксессуарлари ǀ декор
совғалар ǀ сайёҳлик буюмлари ǀ гуллар
чинни, биллур ǀ фотосуратлар учун ромлар

“Халқаро савдо марказининг иккинчи ҳудуди” 9000 дан ортиқ магазинларни қамраб олган.
сумкалар ǀ шамсияларǀ автомобиллар
металл асбоблар ǀ ошхона ва ҳожатхона учун металл буюмларǀ қулфлар
соат ǀ электротехника маҳсулотлари ǀ майда маиший буюмлар
коммуникация қурилмалари ǀ аппаратлар ва асбоблар

“Халқаро савдо марказининг учинчи ҳудуди” ўз ичига 7000 дан ортиқ магазинларни қамраб олган.
тугмалар ǀ тақинчоқлар ǀ кўзойнаклар ǀ косметика (пардоз-андоз буюмлари) ǀ ручка, сиёҳ ва қоғоз ǀ идора ва ўқув буюмлари ǀ спорт буюмлари ǀ спорт учун қурилма ǀ аксессуарлар

“Халқаро савдо марказининг тўртинчи ҳудуди” ўз ичига 20000 дан ортиқ магазинларни қамраб олган.
маиший моллар ǀ тўқилган ва ип газламалар (шу жумладан, ички кийимлар, шарфлар, қўлқоплар, шляпалар ва бошқ.) ǀ пойафзал ǀ ип ва тасмалар, камарлар ǀ тўқиш (пайпоқ) ǀ галстуклар ǀ сочиқлар ǀ жўн ǀ тўр
“Махсус кўча” – 8000 дан ортиқ магазин. Жами 58000 магазин. “Бин Ван маркети”: 4000 дан ортиқ магазин.

20 йил илгари Иу шаҳри номаълум шаҳарча – уезд маркази эди, унинг аҳолиси 600 минг киши атрофида бўлган. Уездда яшовчиларнинг асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги эди. Бироқ кейинги 20 йилда Иу шаҳри Хитойда ва чет элларда “майда товарлар (моллар) пойтахти” сифатида машҳур бўлди.

Иу рақамлар тилида
Статистик маълумотларга кўра ҳар куни савдо қилувчилар сони 200 мингдан ортиқ кишини ташкил этади, маҳсулотлар 200 дан ортиқ мамлакатлар ва ҳудудларга тарқатилади. Агар кейинги йилларда Иу дан чиқиб кетган юк машиналарини бир қатор қилиб, кетма-кет қўйилса, у Ерни ўраб чиқишга етади. Майда маҳсулотларнинг улгуржи бозорларида 58000 та савдо стендлари мавжуд, агар ҳар бир стенд олдида кунига 8 соатдан 1 минутдан туриладиган бўлса, у ҳолда бу стендларни айланиб чиқиш учун 120 кун керак бўлади.

Иу шаҳри кўча бозорларидан бутун хитой майда маҳсулотларнинг улгуржи базага айланди. Бу ерда ҳар куни 1900 соҳага оид 400 мингдан ортиқ буюм турлари билан савдо қилинади, бу эса ҳақиқий “товарлар денгизи ва харидорлар учун жаннат” га айланди. 2005 йилда шаҳарнинг товар айланмаси 38 млрд 900 млн юаньни ташкил этди ва Иу шаҳрининг БМТ ҳамда Жаҳон банки энг йирик ихтисослашган бозор деб эътироф этди.

Ишлаб чиқариш соҳалари
Иу да 10 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари, шу жумладан пайпоқ-носки буюмлари ишлаб чиқарувчи 1700 та фабрика бор бўлиб, у мазкур индустриянинг дунёдаги энг йирик базасига айланди; “молния” илгакларини ишлаб чиқарувчи 400 дан ортиқ фабрика ва безакларни ишлаб чиқарувчи 2000 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда…

Хизматлар саноати
Иу шаҳрида 650 та меҳмонхона бўлиб, у ерга бир вақтда 40 минг мижозни жойлаштириш мумкин. Ҳар куни у ерда 10 мингдан ортиқ чет эллик бизнесменлар яшайди. Меҳмона бизнеси ва умумий овқатланиш саноати ҳам тез ривожланди, хитой пазандачилиги таомлари ресторанларидан ташқари Иу шаҳрида 30 дан ортиқ жанубий корейс ресторанлари ва “мусулмонларнинг таомлари” кўчаси фаолият юритмоқда…

Кўргазмалар ва ярмаркалар саноати
Ҳозирги вақтларда шаҳарда ҳар йили 80 дан ортиқ миллий ва халқаро ярмаркалари ёки кўргазмалари ўтказилади. Ҳар йили ўтказиладиган “Хитойнинг Иу шаҳри майда товарлари кўргазмаси”  Гуанчжоу ярмаркаси ва Шарқий Хитойнинг экспорт товарлари ярмаркасидан кейин учинчи йирик ярмарка бўлди.

Ташқи савдо
100 дан ортиқ мамлакатдан ва дунёнинг турли хил ҳудудларидан келган 8000 нафар бизнесмен Иу шаҳрида доим харид қилишлари маълум бўлди: ҳар куни майда товарлар жойланган ўртача 1500 та стандарт контейнерлар Иу шаҳридан дунёдаги 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларга жўнатилади, баъзида бундай контейнерлар сони 2000 тага етади. Иу шаҳридаги 25000 та маҳаллий корхоналардан 15000 таси ташқи савдо билан шуғулланади.

“Халқаро савдо шаҳри” деярли 2,5 км масофага чўзилган. Бу ерда бадиий ва манзарали буюмлар, ёзиш учун керакли буюмлар ва кундалик турмушда ишлатиладиган буюмлар алоҳида секция тарзида қўйилган бўлиб, бунчалик кўп маҳсулотларни кўз билан илғаб қилиш мумкин. Бу кучли ва катта савдо мажмуаси шундац кучга эгаки, у жаҳон бозорида нархларнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатади. Агар бу ерда бирор майда маҳсулотга улгуржи нарх жуда бўлмаганда бир цзяога кўтарилса ёки пасайса, бу дунёнинг барча чеккаларида майда маҳсулотларга бўлган нархларнинг тўлқинсимон ўзгаришини юзага келтириш мумкин. Кўпчилик чет эл бизнесменлари бошқа жойга чиқмасдан Иу да яшашади, улар маҳсулот сотиб олишдан ташқари, нарх сиёсатининг марказида туриб, ўзгаришларни кузатишади ва бу ҳол уларга ўз бизнесларини фойдали тарзда юритишга имкон беради.

Дастлаб майда товарлар билан савдо қилиш Иу да энг содда тарзда борар эди: оддий товар алмашиш шаклидаги савдо ва нақд пулга савдо. Ҳозирги пайтда бу ерда логистика ва маркетингнинг охирги ишланмаларини жорий қилган ҳолдаги электроника билан жиҳозланган замонавий тизимнинг қурилиши тугалланган. Иу шаҳри энг йирик ички континенталь божхона объекти ва уезд даражасидаги биринчи шаҳар бўлди. Бу ерда энди чет элликлар визани расмийлаштиришлари ва яшаш учун рухсат олишлари мумкин. Иу шаҳрида таъсис этилган чет корхоналарининг ваколатхоналари миқдори 615 тага етди; уларнинг банкларда очган ҳисоб вароқлари – 9000 тадан ортиқ. Ҳозирги вақтда Европа ва Америка бозорларидан келиб тушаётган буюртмалар сезиларли даражада ортди, улар ичида АҚШ энг йирик бозор бўлиб, у ерга Иу ўзининг майда товарларини экспорт қилади. Ҳозир Иу шаҳрининг майда товарлари бозори савдо ва ҳисоб-китобларнинг турли хил тизимларига эга бўлган йирик иқтисодий корхонага айланмоқда.

Шаҳар кўпроқ миқдордаги капитал ишлаб чиқариш тармоқларига ва хизматлар саноатига киритилиши учун рағбатлантиришлар сиёсатини фаол олиб бормоқда. Бу бозорни саноатлаштириш, бир хиллаштиришни ва байналмилаллаштиришни ривожлантиришга ёрдам беради. Ҳозирги вақтда Иу шаҳрида 10 мингта саноат корхонаси мавжуд, саноат ишлаб чиқаришнинг йиллик қиймати 59 млрд юандан ортиқни ташкил этади.

2005 йилнинг охирига келиб  Иу шаҳрининг марказий туманлари 50 кв.см ортиққа етди, 100 кв.км ли шаҳар туманлари расмийлаштирилди, шаҳар савдо ва хизматларнинг иқтисодий мажмуи сифатида Чжецзян провинциясига уезд даражасидаги шаҳарлар орасида етакчилик қилмоқда.
Иу шаҳрининг майда товарлари бозорининг мувааффақияти тажрибасини ўрганиб ва ташқи савдо ривожининг моделини таҳлил қилиб, экспертлар шундай хулосага келишди: товарларга паст нархлар, тижорат хизматлари нархларининг пастлиги ва юқори самарали товар айланиши халқаро бозорда кучли ҳаётийликни ва рақобатбардошликни яратди.

Заказать бизнес тур в Иу
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Иу ҳақида

Иу шаҳри – Чжедзян вилоятининг марказида жойлашган Халқаро савдо шаҳридир. Иу – Хитойдаги халқ истеъмол товарларини экспорт қилувчи энг йирик база ва бутун дунёдаги кенг истеъмол қилинадиган маиший товарлар сотиладиган энг йирик улгуржи бозор ҳисобланади.

Иу шаҳри – доимо ишловчи бозор-кўргазмадир, унда енгил саноат корхоналарининг ваколатли офислари жойлашган, ва шу туфайли бу ерга келганлар ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри гаплашишлари, маҳсулот намуналарини олишлари, битимлар тузишлари ва дарҳол жойида буюртма беришлари мумкин. Шаҳар–бозор барча мавжуд кўргазмалардан уни ўтказиш вақти чекланмаганлиги билан, шунингдек кўргазмаларга хос тўполонлар ва кириш қиммат бўлиши йўқлиги билан фарқланади. Бу ерда Сиз бир йилда 365 кун ишлаб чиқарувчилар билан юзма-юз учрашишингиз мумкин ва улар билан маҳсулот етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар тузишингиз мумкин.

Иу га қандай бориш мумкин?

Шаҳарда ўз аэропорти бор. Иу аэропортидан Гонконгга, Пекинга, Гуанчжоуга, Сямэньга, Шэньчжэньга, Шаньтоуга, Чаньшага, Куньминьга, Чуньцинга, Чэндуга, Сианьга, Урумчига, Чиндао ва бошқа шаҳарларга 20 дан ортиқ авиарейслар очилган. шунингдек, яқинидаги шаҳарлардан ер усти транспорти билан бориш мумкин: Ханжоу шаҳри Иу дан машинада 1 соатлик йўл. Шанхай шаҳри тахминан – 2,5 соатлик йўл, Нинбогача – 1,5 соатлик йўл.
шаҳардан ҳар куни ХХР нинг турли шаҳарларига, жумладан Пекин, Шанхай ва Гуанчжоу каби 90 дан ортиқ темир йўл рейслари мавжуд.

Магазинлари

Более 8 000 магазинов на специализированных по отраслям улицах; – четыре района «Международного торгового центра» (протяженностью 3 000 м) и порядка 10 000 и более магазинов в каждом; – маркет «Бинь Ван», где более 5 000 выставочных стендов; Всего порядка 58 000 магазинов.
Соҳалар
Ҳар куни 1900 та соҳадан 400 000  дан ортиқ буюмлар турлари бор.

Ишлаб чиқариш корхоналарининг сифати
Иу шаҳрида 10 000 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари ва фабрикалар бор. Бу ерда божхонада расмийлаштириш ва транспорт ажратиб бериш хизматлари синчковлик билан комплекс тарзда ва қулай кўрсатилади. Бу ерда фақат бир ҳафтага тўхтаган чет эллик мижоз – бизнесменлар ҳамма ишларини: харид, ҳисоб-китоб ва юкни ортиб жўнатиш бажара оладилар. Чин сулоласи бошқарган вақтларда бу шаҳар Wushang Country деб аталар эди, 1988 йилда эса у Иу деб ўзгартирилди.
Аҳолиси
Иу аҳолиси 1,6 миллион кишини ташкил этади, улардан 680 минги маҳаллий халқ вакилларидир.

Майдони 

Шаҳар 1105 кв.км майдонни эгаллайди.

Иу – қадимги тарихга эга шаҳар.
Бу ерда Хитойнинг машҳур кишилари туғилган: Луо Бинван (Luo Binwang) – илк Тан сулоласининг тўртта буюк кишиларидан бири, Дзун Дзе (Zong Ze) – Сун сулоласидаги машҳур генерал, Джу Данси (Zhu Danxi) – Дзин ва Юань сулоласидаги машҳур тўртта табибдан бири ва бошқалар.

Иу бозорнинг тарихи
Шундай нақл борки, 1978 йилда Иу кўчалари бўйлаб бир бизнесмен қўлида дўмбира билан юриб, қандни товуқ пангига алмаштирган, ҳаммаси шундан бошланган. 1982 йилда икки авлод бозорлари даври бошланди. Ўша пайт бозорлар Синьма кўчасида жойлашган бўлган. 2008 йилда Иу бозори майда маҳсулот сотиладиган марказ бўлган ва “Дунёдаги хўжалик молларининг энг катта бозори” деб аталган.

Бозорнинг биринчи навбати
Иу улгуржи бозорининг биринчи навбати 2002 йил 22 сентябрда очилган эди. 9000 та савдо стендларидан иборат 340 минг кв.м савдо майдонида 10,5 мингдан ортиқ корхоналар ўз маҳсулотларини жойлаштиришган эди. Бу ердаги савдо стендларини қуришга эса 700 миллион юань сарфланган эди.

Бозорнинг иккинчи навбати
2004 йилнинг 2 октябрида улгуржи бозорнинг иккинчи навбати фойдаланишга топширилди. Бу бозорнинг майдони 600 минг кв.м, унда 8 мингдан ортиқ стенд бўлиб, уларда 10 мингдан ортиқ корхона ўз маҳсулотларини жойлаштирди. Бу ерда шунингдек махсус сайёҳлик маркази ҳам бўлиб, унда чакана савдо қилинади. Бозор музейи ҳам бор.
2005 йилда бозорни бошқариш тизими ISO-9001 сертификатини ва ISO14001 экологик сертификатни олди, шунингдек бозор АААА синфидаги диққатга сазовор жой деб эътироф этилди.

Бозорнинг учинчи навбати
6 минг та савдо стендларидан иборат бозорнинг учинчи навбати 46 минг кв.м савдо майдонига жойлаштирилди.

Бозорнинг тўртинчи навбати
Бозорнинг тўртинчи навбати 2008 йил 22 октябрда очилган эди. 1080 минг кв.м савдо майдонидаги 16 минг та савдо стендларида 19000 дан ортиқ корхоналар ўз маҳсулотларини жойлаштиришди.

Мебел бозори

Иудаги мебел бозори Guangqingfan ва Longhui қишлоқлари орасида жойлашган бўлиб, бу энг катта мебел бозоридир. Бозорнинг майдони 1,6 млн кв.м ни ташкил этади.

Озиқ-овқат бозори 
Озиқ-овқат бозори 2008 йилнинг октябр ойида ташкил этилган. Бозорнинг майдони 68749,5 кв.м.

Бинь Ван бозори
Кўрпа-туршак жилди бозори (Бинь Ван бозори) бешта савдо блокидан иборат: Асосан бу бозор маҳсулотлари Яқин Шарққа, Европага, Жанубий Америкага ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.

Диққатга сазовор жойлари
Бу чексиз савдо кўчалари ва ярмаркаларидир.
1. Бин Ван ярмаркаси
Ярмаркада тўқимачилик маҳсулотлари қаторлари жойлаштирилган. Биринчи қаватда кийим-кечак, газмол, калава ип сотилади. Иккинчи қаватда кўрпа-туршак жилдлари, кўрпа, чойшаб, парда, ёстиқлар сотилади.
2. Сон техника ва кошин плиталар ярмаркаси
3. Декор (эшик, ламинат, паркет ва бошқа шу каби маҳсулотлар) ярмаркаси
4. Ички кийим сотиладиган кўча
5. Камарлар (тасмалар) кўчаси
6. Тикув қурилмалари кўчаси
7. Пойабзал ярмаркаси
8. Пластик буюмлар кўчаси ва ярмаркаси
9. Шиша ва керамик идишлар кўчаси
10. Зажигалкалар кўчаси
12. Носкилар ва пайпоқ буюмлари ярмаркаси
13. Бадиий буюмлар (картиналар, рассомларнинг яратган асарлари, рамкалар, ёғоч ўймакорлиги намуналари) кўчаси
14. Мебель ярмаркаси
15. Супермаркетлар, магазинлар, кўчадаги рекламалар учун қурилмалар (жиҳозлар) кўчаси
16. Лазер ва фрезер нақш солиш кўчаси ва бошқалар.

“Халқаро савдо марказининг биринчи ҳудуди” ўз ичига 1000 дан ортиқ магазинларни қамраб олган.
оддий ўйинчоқлар ǀ дамланадиган ўйинчоқлар ǀ юмшоқ ўйинчоқлар
электр ўйинчоқлар ǀ заргарлик безаклари ǀ бош кийимлар
заргарлик аксессуарлари ǀ гул аксессуарлари ǀ декор
совғалар ǀ сайёҳлик буюмлари ǀ гуллар
чинни, биллур ǀ фотосуратлар учун ромлар

“Халқаро савдо марказининг иккинчи ҳудуди” 9000 дан ортиқ магазинларни қамраб олган.
сумкалар ǀ шамсияларǀ автомобиллар
металл асбоблар ǀ ошхона ва ҳожатхона учун металл буюмларǀ қулфлар
соат ǀ электротехника маҳсулотлари ǀ майда маиший буюмлар
коммуникация қурилмалари ǀ аппаратлар ва асбоблар

“Халқаро савдо марказининг учинчи ҳудуди” ўз ичига 7000 дан ортиқ магазинларни қамраб олган.
тугмалар ǀ тақинчоқлар ǀ кўзойнаклар ǀ косметика (пардоз-андоз буюмлари) ǀ ручка, сиёҳ ва қоғоз ǀ идора ва ўқув буюмлари ǀ спорт буюмлари ǀ спорт учун қурилма ǀ аксессуарлар

“Халқаро савдо марказининг тўртинчи ҳудуди” ўз ичига 20000 дан ортиқ магазинларни қамраб олган.
маиший моллар ǀ тўқилган ва ип газламалар (шу жумладан, ички кийимлар, шарфлар, қўлқоплар, шляпалар ва бошқ.) ǀ пойафзал ǀ ип ва тасмалар, камарлар ǀ тўқиш (пайпоқ) ǀ галстуклар ǀ сочиқлар ǀ жўн ǀ тўр
“Махсус кўча” – 8000 дан ортиқ магазин. Жами 58000 магазин. “Бин Ван маркети”: 4000 дан ортиқ магазин.

20 йил илгари Иу шаҳри номаълум шаҳарча – уезд маркази эди, унинг аҳолиси 600 минг киши атрофида бўлган. Уездда яшовчиларнинг асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги эди. Бироқ кейинги 20 йилда Иу шаҳри Хитойда ва чет элларда “майда товарлар (моллар) пойтахти” сифатида машҳур бўлди.

Иу рақамлар тилида
Статистик маълумотларга кўра ҳар куни савдо қилувчилар сони 200 мингдан ортиқ кишини ташкил этади, маҳсулотлар 200 дан ортиқ мамлакатлар ва ҳудудларга тарқатилади. Агар кейинги йилларда Иу дан чиқиб кетган юк машиналарини бир қатор қилиб, кетма-кет қўйилса, у Ерни ўраб чиқишга етади. Майда маҳсулотларнинг улгуржи бозорларида 58000 та савдо стендлари мавжуд, агар ҳар бир стенд олдида кунига 8 соатдан 1 минутдан туриладиган бўлса, у ҳолда бу стендларни айланиб чиқиш учун 120 кун керак бўлади.

Иу шаҳри кўча бозорларидан бутун хитой майда маҳсулотларнинг улгуржи базага айланди. Бу ерда ҳар куни 1900 соҳага оид 400 мингдан ортиқ буюм турлари билан савдо қилинади, бу эса ҳақиқий “товарлар денгизи ва харидорлар учун жаннат” га айланди. 2005 йилда шаҳарнинг товар айланмаси 38 млрд 900 млн юаньни ташкил этди ва Иу шаҳрининг БМТ ҳамда Жаҳон банки энг йирик ихтисослашган бозор деб эътироф этди.

Ишлаб чиқариш соҳалари
Иу да 10 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари, шу жумладан пайпоқ-носки буюмлари ишлаб чиқарувчи 1700 та фабрика бор бўлиб, у мазкур индустриянинг дунёдаги энг йирик базасига айланди; “молния” илгакларини ишлаб чиқарувчи 400 дан ортиқ фабрика ва безакларни ишлаб чиқарувчи 2000 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда…

Хизматлар саноати
Иу шаҳрида 650 та меҳмонхона бўлиб, у ерга бир вақтда 40 минг мижозни жойлаштириш мумкин. Ҳар куни у ерда 10 мингдан ортиқ чет эллик бизнесменлар яшайди. Меҳмона бизнеси ва умумий овқатланиш саноати ҳам тез ривожланди, хитой пазандачилиги таомлари ресторанларидан ташқари Иу шаҳрида 30 дан ортиқ жанубий корейс ресторанлари ва “мусулмонларнинг таомлари” кўчаси фаолият юритмоқда…

Кўргазмалар ва ярмаркалар саноати
Ҳозирги вақтларда шаҳарда ҳар йили 80 дан ортиқ миллий ва халқаро ярмаркалари ёки кўргазмалари ўтказилади. Ҳар йили ўтказиладиган “Хитойнинг Иу шаҳри майда товарлари кўргазмаси”  Гуанчжоу ярмаркаси ва Шарқий Хитойнинг экспорт товарлари ярмаркасидан кейин учинчи йирик ярмарка бўлди.

Ташқи савдо
100 дан ортиқ мамлакатдан ва дунёнинг турли хил ҳудудларидан келган 8000 нафар бизнесмен Иу шаҳрида доим харид қилишлари маълум бўлди: ҳар куни майда товарлар жойланган ўртача 1500 та стандарт контейнерлар Иу шаҳридан дунёдаги 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларга жўнатилади, баъзида бундай контейнерлар сони 2000 тага етади. Иу шаҳридаги 25000 та маҳаллий корхоналардан 15000 таси ташқи савдо билан шуғулланади.

“Халқаро савдо шаҳри” деярли 2,5 км масофага чўзилган. Бу ерда бадиий ва манзарали буюмлар, ёзиш учун керакли буюмлар ва кундалик турмушда ишлатиладиган буюмлар алоҳида секция тарзида қўйилган бўлиб, бунчалик кўп маҳсулотларни кўз билан илғаб қилиш мумкин. Бу кучли ва катта савдо мажмуаси шундац кучга эгаки, у жаҳон бозорида нархларнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатади. Агар бу ерда бирор майда маҳсулотга улгуржи нарх жуда бўлмаганда бир цзяога кўтарилса ёки пасайса, бу дунёнинг барча чеккаларида майда маҳсулотларга бўлган нархларнинг тўлқинсимон ўзгаришини юзага келтириш мумкин. Кўпчилик чет эл бизнесменлари бошқа жойга чиқмасдан Иу да яшашади, улар маҳсулот сотиб олишдан ташқари, нарх сиёсатининг марказида туриб, ўзгаришларни кузатишади ва бу ҳол уларга ўз бизнесларини фойдали тарзда юритишга имкон беради.

Дастлаб майда товарлар билан савдо қилиш Иу да энг содда тарзда борар эди: оддий товар алмашиш шаклидаги савдо ва нақд пулга савдо. Ҳозирги пайтда бу ерда логистика ва маркетингнинг охирги ишланмаларини жорий қилган ҳолдаги электроника билан жиҳозланган замонавий тизимнинг қурилиши тугалланган. Иу шаҳри энг йирик ички континенталь божхона объекти ва уезд даражасидаги биринчи шаҳар бўлди. Бу ерда энди чет элликлар визани расмийлаштиришлари ва яшаш учун рухсат олишлари мумкин. Иу шаҳрида таъсис этилган чет корхоналарининг ваколатхоналари миқдори 615 тага етди; уларнинг банкларда очган ҳисоб вароқлари – 9000 тадан ортиқ. Ҳозирги вақтда Европа ва Америка бозорларидан келиб тушаётган буюртмалар сезиларли даражада ортди, улар ичида АҚШ энг йирик бозор бўлиб, у ерга Иу ўзининг майда товарларини экспорт қилади. Ҳозир Иу шаҳрининг майда товарлари бозори савдо ва ҳисоб-китобларнинг турли хил тизимларига эга бўлган йирик иқтисодий корхонага айланмоқда.

Шаҳар кўпроқ миқдордаги капитал ишлаб чиқариш тармоқларига ва хизматлар саноатига киритилиши учун рағбатлантиришлар сиёсатини фаол олиб бормоқда. Бу бозорни саноатлаштириш, бир хиллаштиришни ва байналмилаллаштиришни ривожлантиришга ёрдам беради. Ҳозирги вақтда Иу шаҳрида 10 мингта саноат корхонаси мавжуд, саноат ишлаб чиқаришнинг йиллик қиймати 59 млрд юандан ортиқни ташкил этади.

2005 йилнинг охирига келиб  Иу шаҳрининг марказий туманлари 50 кв.см ортиққа етди, 100 кв.км ли шаҳар туманлари расмийлаштирилди, шаҳар савдо ва хизматларнинг иқтисодий мажмуи сифатида Чжецзян провинциясига уезд даражасидаги шаҳарлар орасида етакчилик қилмоқда.
Иу шаҳрининг майда товарлари бозорининг мувааффақияти тажрибасини ўрганиб ва ташқи савдо ривожининг моделини таҳлил қилиб, экспертлар шундай хулосага келишди: товарларга паст нархлар, тижорат хизматлари нархларининг пастлиги ва юқори самарали товар айланиши халқаро бозорда кучли ҳаётийликни ва рақобатбардошликни яратди.

Заказать бизнес тур в Иу
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha