Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Пекин ҳақида

Пекин (хит. Бэйцзин, Пиньинь Beijing, сўзма-сўз “Шимолий пойтахт”) – пойтахт ва Хитой Халқ Республикасининг марказий бўйсунишдаги шаҳарларидан бири.

Пекин – аҳолисининг сонига кўра Шанхайдан кейин иккинчи шаҳар. Пекин ХХР нинг сиёсий, таълим ва маданий маркази ҳисобланиб, шу билан бирга асосий иқтисодий марказлар бўлиб Шанхай ва Гонконг ҳисобланади. Шунингдек, Пекин кейинги пайтларда тадбиркорлик фаолиятининг локомотиви ва инновация корхоналарини ташкил этиш учун асосий майдон вазифасини ўз зиммасига олмоқда. Пекин Хитойнинг тўртта қадимий пойтахти қаторига киради.

Бугун Пекин, аҳолиси тахминан 13 миллион бўлган замонавий шаҳар, дунё савдосининг энг муҳим марказларидан бири. Аммо, шунга қарамай у узоқ ўтмишнинг жозибаси ва руҳини ўзида намоён этади. Шаҳардаги биноларнинг жуда кўпчилиги ЮНЕСКО нинг жаҳон маданияти ёдгорликлари рўйхатига киритилган.
Шаҳардан атиги 100 км масофада Буюк Хитой девори жойлашган.

Майдони
Пекиннинг майдони 16808 кв км ни ташкил этади.
Маъмурий бўлиниши

Шаҳар маъмурий жиҳатдан 11 та туманга ажратилган: Дучэн, Сичэн, Чунвэнь, Сюаньу, Чаоян, Хайдянь, Шицзишань, Фэнтай, Мэньтаогоу, Фаншань, Тунджоу, ва шаҳар атрофида 7 та уезди бор: Чанпин, Шуйи, Пингу, Хуайжоу, Миюнь, Яньцин, Дасин.

Географияси

Пекин учбурчакли Буюк Хитой текислигининг тахминан шимолий учида жойлашган бўлиб, бу текислик шаҳарнинг жануби ва шарқ томонида ётади. Пекиндан шимол ва ғарб томонда жойлашган тоғлар мўғул саҳроси ва даштларининг ҳужумидан шаҳарни ҳимоя қилади. Пекиннинг маъмурий худудининг шимолий-ғарбий туманлари, айниқса, Яньцин уезди ва Хуайжоу худуди Цзюнду тоғларини ўз ичига олади, бу вақтда шаҳарнинг ғарбий худудлари Сишань тоғларини ўраб олган. Бу худудда Пекиннинг шимолий чегаралари бўйлаб тоғ тизмаларида чўзилган Буюк Хитой деворини барпо этишда бу ландшафт афзалликлари шимолдаги кўчмоқчи қобилаларнинг ҳужумидан ҳимояланишда фойдаланилган эди. Сишань тоғлари таркибига кирувчи Хэбэй вилояти чегарасида жойлашган Дунмин тоғи Пекиннинг энг баланд нуқтаси ҳисобланади, унинг баландлиги 2303 м.
Пекин худуди бўйлаб оқиб ўтадиган энг йирик дарёлар орасида Юндин дарёси ва Чаобой дарёси –  иккаласи Хойхэ дарёси ҳовзасининг қисми ҳисобланади ва жанубга томон йўналишда оқади. Бундан ташқари Пекин Буюк Хитой текислиги орқали ўтувчи ва жанубда 33 Ханчжоуда туговчи  Буюк Хитой каналининг шимолий охирги пункти ҳисобланади. Чаобой дарёсининг юқори қисмида қурилган Миюнь сув омбори – Пекиндаги энг катта сув омборидир, у шаҳар сув таъминоти тизимининг муҳим элементи ҳисобланади.

Аҳолиси

Пекинда 12 млн аҳоли яшайди.

Об-ҳаво ва иқлими

Мекин мўътадил континентал минтақада жойлашган, шунинг учун йилнинг барча тўртта фасли бир-биридан ўзаро аниқ ажралиб туради. Баҳорда, барча мавжудот уйғонаётганда ва янги гуллар очилаётганда Пекин бошқача тусга киради. Ёзда кучли муссонлар шаҳарга ёғингарчиликларни олиб келади. Куз Пекиндаги энг ажойиб фаслидир. Ёмғирлар тўхтайди ва осмон соф мовий тусга киради, шаҳар гуллар ва дарахтларнинг золгари рангларида кўшилиб кетади. Бу пайтда ҳосилни йиғиб олиш байрамлари ўтказилади. Пекинда қиш фасли қорли ва совуқ бўлади.

Алоқа

Телефон-автоматлар магнит карточкалар билан ишлайди, шунинг учун маҳаллий қўнғироқни улар ўрнатилган ҳамма жойда амалга ошириш мумкин.Телефон картасини сотиб олишда муаммо бўлмайди – улар меҳмонхоналарда, почта киоскаларида ва телеграф бўлимларида сотилади. Агар Сиз шаҳарлараро ёки Тошкентга халқаро қўнғироқ қилмоқчи бўлсангиз, буни ихтисослаштирилган сўзлашув пунктларидан амалга  ошириш осонроқ, бундай пунктлар почта ва телеграф бўлимларининг кўпчилигида бор. Шунингдек меҳмонхонадан ҳам қўнғироқ қилиш мумкин (тарифи одатда 1,5 баравар юқори). Хитойга қўнғироқ қилиш учун 8-10-86 – шаҳар кодини – чақирилаётган абонент рақамини териш лозим.

Овқатланиш

Пекинда истаган дуддаги ва нархдаги ресторанлар, ошхоналар ва енгил овқатлар сотиладиган тамаддихоналар жуда кўп. Катта универмагларда ва савдо марказларида доим фуд-кортлар ва кичик ресторанларни топиш мумкин ва хитой ошхонаси таомларини маъқул нархлардаги татиб кўриш мумкин. Пекиндаги Университет шаҳарчасида ( у ерда 15 та университет жойлашган) ҳам талабалар учун жуда кўп ресторан ва кафелар бор.

Транспорти

Такси. Пекинда таксилар жуда кўп. Таксини истаган пайтда топиш мумкин. Кира ҳақи ҳисоблагич бўйича тўланади. 1 километр учун нарх таксининг синфига қараб 1,40 юандан 2,50 юангача ўзгаради (1 км лик йўл нархи ёзилган қоғоз автомобилнинг ён ойнасига маҳкамланган бўлади). Ҳисоблагичдаги дастлабки нарх – бу дастлабки 4 км йўл учун тўловдир. Тўлов туриш пайтида, сутканинг кечасидаги пайтда ва тиқин жойда ҳаракатланишда тариф оширилади. Таксининг томида инглиз тилида TAXI ёзувли сариқ белги ўрнатилган бўлади. Яқинда бир километрга 1,2 юан тарифли таксининг янги тури пайдо бўлди.
Метро. Пекин метроси икки тармоқдан иборат. Икки станция оралиғини босиб ўтиш тахминан 4 минутни ташкил этади. Сайёҳлар учун энг муҳим бекатлар – бу таоистларнинг Оқ булутлар (Байюнгуань) ибодатхонаси, Ҳарбий музей ва Шицзиншань кўнгил очар паркидир.  Метрога кириш жойи – кулранг квадрат цемент иншоот, чипта нархи – 2 юан. Иш вақти – 5.00 – 22.30.

Велосипед – бу пекинликларнинг энг севимли ҳаракатланиш воситасидир. Пекинда 8 млн дан ортиқ велосипед бор. Эрталаб ва кечқурун транспорт ҳаракати кўп бўладиган соатларда Пекин кўчаларида велосипедчилар тўлиб-топиб кетади, бу Хитойга биринчи марта келган сайёҳлард ажойиб манзарани вужудга келтиради. Пекинда йўллар жуда текис, шунинг учун велосипедда юриш анча қулай. Айниқса, йўллари жуда тор бўлган анъанавий қурилиш худудларида велосипедда юриш қулай. Велосипедни тўхташ жойида сақлаш нархи 1-2 цзяо. Айрим устахоналар ва меҳмонхоналар велосипедни ижарага беришади. меҳмонхоналар одатда 200-800 юань миқдоридаги кодчил пулини талаб қилишади ва велосипедда фойдаланганлик учун бир соатга 4 юань олишади. “Сайтек” (Цвик) савда маркази яқинида велосипедларни ижарага бериш идораси жойлашган. Оддий велосипед 5 юань/соат, 40 юань/кун туради, тоғда юришга мўлжалланган тезкор велосипед – 8 юань/соат, 50 юань/кун туради.

Велорикшалар. Пекинда бўйлаб велорикша хизматларидан фойдаланиб саёҳат қилиш – бу унутилмас ҳодисадир. меҳмонхоналар олдида мижозларни кутиб ўтирган велорикшалар кўпинча анча юқори нархни айтсалар ҳам, унда албатта сайр қилган маъқул.

Кечасидаги ҳаёт

Пекинда йил бўйи кечасидаги ҳаёт тинмайди, бу ерда вақтни мароқли ўтказиш мумкин. Кўпгина экскурсия объектлари соат 8.00 дан бошланади, йирик магазинлар кеч соат 10 гача очиқ бўлади, кўпчилик барлар охирги мижоз кетгунча ишлайди. Кечга яқин Пекин кўчалари гавжум бўлади. Клублардаги ҳаёт душанбадан ўз ишини бошлаб, жумага келиб энг юқори чуққисига етади. Бунда кўпчилик барлар ва клубларда одам жуда кўп бўлади.
Шаҳарда вақтинча сокинлик фақат якшанба кунлари ҳукм суради, аҳоли иш ҳафтасидан сўнг дам олаётган бўлади. Кўпчилик кинотеатрлар ҳафта охирида кечки кўрсатувларни ташкил этишади.
Иккала томонида юзлаб метргача барлар, кафелар ва тунги клубларнинг узлуксиз қаторидан иборат машҳур Санлитун кўчаси тунги ҳаёт шойдаларини ўз оғушига тортиши турган гап. Санлитундан бироз ўтсангиз Ишчи стадионга келасиз. У ерда Сиз жуда машҳур клубларни, атрофда эса жуда кўп қизиқарли жойларни топишингиз мумкин. The Den дан Babyface гача бўлган худуд чет элликларнинг энг севимли жойидир. Унга ташриф буюриш тўғрисидаги тавсияларни сиз барча сайёҳлик нашрларида топасиз. Babyface “Юзта йўлакча” боулинг клуби билан бир бинода жойлашган. Боулинг клуби тонггача ишлайди.

Чаоян паркининг ғарбий томони бўйлаб чет элликларнинг яна бир севимли худуди бор. Паркнинг ғарбий киришида 8-тунги клуб жойлашган, у шаҳарнинг энг янги ва энг яхши дискотекаларидан биридир. Янги тунги клублар ва дискотекалар Пекинда ҳар ой очилиб туради, шунинг учун бу ерда тунги кўнгил очар жойларнинг катта тўплам шаклланиб қолган. Авваллари тунги ҳаёт кўчанинг фақат жанубий қисмида жом бўлган эди (The World of Suzie Wong, Goose&Duck, Souk). Бу жойнинг яқинида Сиз кўпгина ўзига хос барларни ҳам топасиз.
Удахау – талабалар худуди, бу ерда пойтахтдаги энг йирик олий ўқув юртлари жойлашган. Шаҳар бошқармаси талабалар шаҳарчасини қуришни ва у ерга барча ОЎЮ ларинии кўчиришни режалаштирмоқда. Айтганча, талаба-ёшлар ёқтириб қолган жуда кўп барлар (Propaganda, Pepper ва бошқалар) айнан шу ерда жойлашган.
Хоухой – ажойиб жой. Бу ерда диванда ўтирган ҳолда очиқ ойнадан сайр қилаётганларини томоша қилиб, бир бокал пиво ичиб ўтириш мумкин. Бир қанча барлар кўл қирғоғида жойлашган бўлиб,  хутунлар ичига кириб кетган, айримлари ўша ерда жойлашган. Кўл бўйлаб қадимги қайиқда мошшоклар билан бирга куй тинглаб сайр қилишингиз ёки рикшани ижарага олиб хутунлар ичкарисига сайр қилишингиз мумкин. Хоухой – фақат шаҳар аҳолиси эмас, балки сайёҳлар ҳам ёқтирадиган жойдир.

Диққатга сазовор жойлари

·Буюк Хитой девори – Пекиндан шимолга қараб 60 км масофада Буюк деворнинг қурилиши мудофаа мақсадларида тахминан мелоддан аввалги 7 асрда бошланган ва мелоддан аввалги 2 асрда тугалланган.
Мин ва Цин сулолаларининг император саройлари (Тақиқланган шаҳар) ва Шеньян (Мукдэн саройи) – Хитойнинг 24 та махфий дунёси.
Сяншань (Хушбўй баландликлар)
Лама ибодатхонаси – 1694 йилда қурилган хитой динининг ажойиб саройи. Дастлаб у хитой императори Кин, Катгхининг резиденцияси тарзида хизмат қилган.
Осмон ибодатхонаси – ҳар йили қишда хитой императорлари Минг ва Квинг бой ҳосил олиш учун худога илтижо қилишга тақиқланган шаҳардан Осмон ибодатхонасига келишар эди.
Ёзги сарой ва Император боғи.
Чжоукоудян даги (Пекин округи) гоминид қазилмалари топилмалари.
Тяньаньмэнь майдони – дунёдаги энг катта майдон, намойишлар ва 1919, 1976 ва 1989 йилларда норозиликлар билдирилган жой. Майдонда Тяньаньмэнь дарвозаси жойлашган (Осмоний Осойишталик дарвозаси), Халқ мажлислари зали (ХХР нинг олий қонун чиқарувчи органининг мажлис ўтказадиган жойи), Хитойнинг миллий музейи, Халқ қаҳрамонларига ҳайкал, Мао Цзедун мавзолейи жойлашган.

Иқтисоди

Пекин мамлакатнинг молия ва савдо марказларидан биридир. Хитой Халқ банки, Хитойда банк фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш Қўмитаси, Хитойда қимматли қоғозларни бошқариш ва назорат қилиш Қўмитаси, Хитойда суғурта операцияларини бошқариш ва назорат қилиш Қўмитаси молиявий-макроиқтисодий тартибга солиш ва назоратни амалга оширади. Тўртта тижорат давлат банки – Хитой Савдо-Саноат банки, Хитой қурилиш банки, Хитой банки, Хитой қишлоқ хўжалик банки – Давлат ривожланиш банки, Хитойнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш банки ва бошқа ҳукумат банклари қатори ички молиявий тартибша солишни амалга оширади.
Хитойнинг бутун худудида суғурталашни амалга оширувчи Хитой суғурта (ҳаётни) компанияси, Тайкон суғурта (ҳаётни) компанияси Хитой миллий нефткимё корпорацияси (“Синопек” корпорацияси), Хитой миллий нефтгаз корпорацияси (“Петрочайна” корпорацияси), Миллий электр компанияси, “Чайна Телеком” телекоммуникациялар бирлашмаси, Хитой мобил алоқа бирлашмаси, Хитойнинг “Чайна Юником” бирлашмаси каби бошқа йирик давлат компаниялари Пекинда ўз штаб-квартираларига эга. Пекиннинг иқтисодиёти ривожида шаҳарда ҳаддан ортиқ ахоли кўп бўлиши, самарасиз, чиқаришни шаҳар чегарасидан ташқарига чиқариш зарурлиги билан боғлиқ жуда кўп муаммолар аввалгидек мавжуд. Асосий эътибор инновация соҳаларини ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган. 2005 йилда Хитойнинг Давлат Кенгаши Пекинни 2004-2020 йилларда ривожлантиришининг комплекс режасини тасдиқлади, унда Пекин Хитойнинг пойтахти, халқаро ва маданий аҳамиятлар шаҳри, шунингдек қулай яшайдиган шаҳар сифатида таърифланади.

Заказать бизнес тур в Пекин
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Пекин ҳақида

Пекин (хит. Бэйцзин, Пиньинь Beijing, сўзма-сўз “Шимолий пойтахт”) – пойтахт ва Хитой Халқ Республикасининг марказий бўйсунишдаги шаҳарларидан бири.

Пекин – аҳолисининг сонига кўра Шанхайдан кейин иккинчи шаҳар. Пекин ХХР нинг сиёсий, таълим ва маданий маркази ҳисобланиб, шу билан бирга асосий иқтисодий марказлар бўлиб Шанхай ва Гонконг ҳисобланади. Шунингдек, Пекин кейинги пайтларда тадбиркорлик фаолиятининг локомотиви ва инновация корхоналарини ташкил этиш учун асосий майдон вазифасини ўз зиммасига олмоқда. Пекин Хитойнинг тўртта қадимий пойтахти қаторига киради.

Бугун Пекин, аҳолиси тахминан 13 миллион бўлган замонавий шаҳар, дунё савдосининг энг муҳим марказларидан бири. Аммо, шунга қарамай у узоқ ўтмишнинг жозибаси ва руҳини ўзида намоён этади. Шаҳардаги биноларнинг жуда кўпчилиги ЮНЕСКО нинг жаҳон маданияти ёдгорликлари рўйхатига киритилган.
Шаҳардан атиги 100 км масофада Буюк Хитой девори жойлашган.

Майдони
Пекиннинг майдони 16808 кв км ни ташкил этади.
Маъмурий бўлиниши

Шаҳар маъмурий жиҳатдан 11 та туманга ажратилган: Дучэн, Сичэн, Чунвэнь, Сюаньу, Чаоян, Хайдянь, Шицзишань, Фэнтай, Мэньтаогоу, Фаншань, Тунджоу, ва шаҳар атрофида 7 та уезди бор: Чанпин, Шуйи, Пингу, Хуайжоу, Миюнь, Яньцин, Дасин.

Географияси

Пекин учбурчакли Буюк Хитой текислигининг тахминан шимолий учида жойлашган бўлиб, бу текислик шаҳарнинг жануби ва шарқ томонида ётади. Пекиндан шимол ва ғарб томонда жойлашган тоғлар мўғул саҳроси ва даштларининг ҳужумидан шаҳарни ҳимоя қилади. Пекиннинг маъмурий худудининг шимолий-ғарбий туманлари, айниқса, Яньцин уезди ва Хуайжоу худуди Цзюнду тоғларини ўз ичига олади, бу вақтда шаҳарнинг ғарбий худудлари Сишань тоғларини ўраб олган. Бу худудда Пекиннинг шимолий чегаралари бўйлаб тоғ тизмаларида чўзилган Буюк Хитой деворини барпо этишда бу ландшафт афзалликлари шимолдаги кўчмоқчи қобилаларнинг ҳужумидан ҳимояланишда фойдаланилган эди. Сишань тоғлари таркибига кирувчи Хэбэй вилояти чегарасида жойлашган Дунмин тоғи Пекиннинг энг баланд нуқтаси ҳисобланади, унинг баландлиги 2303 м.
Пекин худуди бўйлаб оқиб ўтадиган энг йирик дарёлар орасида Юндин дарёси ва Чаобой дарёси –  иккаласи Хойхэ дарёси ҳовзасининг қисми ҳисобланади ва жанубга томон йўналишда оқади. Бундан ташқари Пекин Буюк Хитой текислиги орқали ўтувчи ва жанубда 33 Ханчжоуда туговчи  Буюк Хитой каналининг шимолий охирги пункти ҳисобланади. Чаобой дарёсининг юқори қисмида қурилган Миюнь сув омбори – Пекиндаги энг катта сув омборидир, у шаҳар сув таъминоти тизимининг муҳим элементи ҳисобланади.

Аҳолиси

Пекинда 12 млн аҳоли яшайди.

Об-ҳаво ва иқлими

Мекин мўътадил континентал минтақада жойлашган, шунинг учун йилнинг барча тўртта фасли бир-биридан ўзаро аниқ ажралиб туради. Баҳорда, барча мавжудот уйғонаётганда ва янги гуллар очилаётганда Пекин бошқача тусга киради. Ёзда кучли муссонлар шаҳарга ёғингарчиликларни олиб келади. Куз Пекиндаги энг ажойиб фаслидир. Ёмғирлар тўхтайди ва осмон соф мовий тусга киради, шаҳар гуллар ва дарахтларнинг золгари рангларида кўшилиб кетади. Бу пайтда ҳосилни йиғиб олиш байрамлари ўтказилади. Пекинда қиш фасли қорли ва совуқ бўлади.

Алоқа

Телефон-автоматлар магнит карточкалар билан ишлайди, шунинг учун маҳаллий қўнғироқни улар ўрнатилган ҳамма жойда амалга ошириш мумкин.Телефон картасини сотиб олишда муаммо бўлмайди – улар меҳмонхоналарда, почта киоскаларида ва телеграф бўлимларида сотилади. Агар Сиз шаҳарлараро ёки Тошкентга халқаро қўнғироқ қилмоқчи бўлсангиз, буни ихтисослаштирилган сўзлашув пунктларидан амалга  ошириш осонроқ, бундай пунктлар почта ва телеграф бўлимларининг кўпчилигида бор. Шунингдек меҳмонхонадан ҳам қўнғироқ қилиш мумкин (тарифи одатда 1,5 баравар юқори). Хитойга қўнғироқ қилиш учун 8-10-86 – шаҳар кодини – чақирилаётган абонент рақамини териш лозим.

Овқатланиш

Пекинда истаган дуддаги ва нархдаги ресторанлар, ошхоналар ва енгил овқатлар сотиладиган тамаддихоналар жуда кўп. Катта универмагларда ва савдо марказларида доим фуд-кортлар ва кичик ресторанларни топиш мумкин ва хитой ошхонаси таомларини маъқул нархлардаги татиб кўриш мумкин. Пекиндаги Университет шаҳарчасида ( у ерда 15 та университет жойлашган) ҳам талабалар учун жуда кўп ресторан ва кафелар бор.

Транспорти

Такси. Пекинда таксилар жуда кўп. Таксини истаган пайтда топиш мумкин. Кира ҳақи ҳисоблагич бўйича тўланади. 1 километр учун нарх таксининг синфига қараб 1,40 юандан 2,50 юангача ўзгаради (1 км лик йўл нархи ёзилган қоғоз автомобилнинг ён ойнасига маҳкамланган бўлади). Ҳисоблагичдаги дастлабки нарх – бу дастлабки 4 км йўл учун тўловдир. Тўлов туриш пайтида, сутканинг кечасидаги пайтда ва тиқин жойда ҳаракатланишда тариф оширилади. Таксининг томида инглиз тилида TAXI ёзувли сариқ белги ўрнатилган бўлади. Яқинда бир километрга 1,2 юан тарифли таксининг янги тури пайдо бўлди.
Метро. Пекин метроси икки тармоқдан иборат. Икки станция оралиғини босиб ўтиш тахминан 4 минутни ташкил этади. Сайёҳлар учун энг муҳим бекатлар – бу таоистларнинг Оқ булутлар (Байюнгуань) ибодатхонаси, Ҳарбий музей ва Шицзиншань кўнгил очар паркидир.  Метрога кириш жойи – кулранг квадрат цемент иншоот, чипта нархи – 2 юан. Иш вақти – 5.00 – 22.30.

Велосипед – бу пекинликларнинг энг севимли ҳаракатланиш воситасидир. Пекинда 8 млн дан ортиқ велосипед бор. Эрталаб ва кечқурун транспорт ҳаракати кўп бўладиган соатларда Пекин кўчаларида велосипедчилар тўлиб-топиб кетади, бу Хитойга биринчи марта келган сайёҳлард ажойиб манзарани вужудга келтиради. Пекинда йўллар жуда текис, шунинг учун велосипедда юриш анча қулай. Айниқса, йўллари жуда тор бўлган анъанавий қурилиш худудларида велосипедда юриш қулай. Велосипедни тўхташ жойида сақлаш нархи 1-2 цзяо. Айрим устахоналар ва меҳмонхоналар велосипедни ижарага беришади. меҳмонхоналар одатда 200-800 юань миқдоридаги кодчил пулини талаб қилишади ва велосипедда фойдаланганлик учун бир соатга 4 юань олишади. “Сайтек” (Цвик) савда маркази яқинида велосипедларни ижарага бериш идораси жойлашган. Оддий велосипед 5 юань/соат, 40 юань/кун туради, тоғда юришга мўлжалланган тезкор велосипед – 8 юань/соат, 50 юань/кун туради.

Велорикшалар. Пекинда бўйлаб велорикша хизматларидан фойдаланиб саёҳат қилиш – бу унутилмас ҳодисадир. меҳмонхоналар олдида мижозларни кутиб ўтирган велорикшалар кўпинча анча юқори нархни айтсалар ҳам, унда албатта сайр қилган маъқул.

Кечасидаги ҳаёт

Пекинда йил бўйи кечасидаги ҳаёт тинмайди, бу ерда вақтни мароқли ўтказиш мумкин. Кўпгина экскурсия объектлари соат 8.00 дан бошланади, йирик магазинлар кеч соат 10 гача очиқ бўлади, кўпчилик барлар охирги мижоз кетгунча ишлайди. Кечга яқин Пекин кўчалари гавжум бўлади. Клублардаги ҳаёт душанбадан ўз ишини бошлаб, жумага келиб энг юқори чуққисига етади. Бунда кўпчилик барлар ва клубларда одам жуда кўп бўлади.
Шаҳарда вақтинча сокинлик фақат якшанба кунлари ҳукм суради, аҳоли иш ҳафтасидан сўнг дам олаётган бўлади. Кўпчилик кинотеатрлар ҳафта охирида кечки кўрсатувларни ташкил этишади.
Иккала томонида юзлаб метргача барлар, кафелар ва тунги клубларнинг узлуксиз қаторидан иборат машҳур Санлитун кўчаси тунги ҳаёт шойдаларини ўз оғушига тортиши турган гап. Санлитундан бироз ўтсангиз Ишчи стадионга келасиз. У ерда Сиз жуда машҳур клубларни, атрофда эса жуда кўп қизиқарли жойларни топишингиз мумкин. The Den дан Babyface гача бўлган худуд чет элликларнинг энг севимли жойидир. Унга ташриф буюриш тўғрисидаги тавсияларни сиз барча сайёҳлик нашрларида топасиз. Babyface “Юзта йўлакча” боулинг клуби билан бир бинода жойлашган. Боулинг клуби тонггача ишлайди.

Чаоян паркининг ғарбий томони бўйлаб чет элликларнинг яна бир севимли худуди бор. Паркнинг ғарбий киришида 8-тунги клуб жойлашган, у шаҳарнинг энг янги ва энг яхши дискотекаларидан биридир. Янги тунги клублар ва дискотекалар Пекинда ҳар ой очилиб туради, шунинг учун бу ерда тунги кўнгил очар жойларнинг катта тўплам шаклланиб қолган. Авваллари тунги ҳаёт кўчанинг фақат жанубий қисмида жом бўлган эди (The World of Suzie Wong, Goose&Duck, Souk). Бу жойнинг яқинида Сиз кўпгина ўзига хос барларни ҳам топасиз.
Удахау – талабалар худуди, бу ерда пойтахтдаги энг йирик олий ўқув юртлари жойлашган. Шаҳар бошқармаси талабалар шаҳарчасини қуришни ва у ерга барча ОЎЮ ларинии кўчиришни режалаштирмоқда. Айтганча, талаба-ёшлар ёқтириб қолган жуда кўп барлар (Propaganda, Pepper ва бошқалар) айнан шу ерда жойлашган.
Хоухой – ажойиб жой. Бу ерда диванда ўтирган ҳолда очиқ ойнадан сайр қилаётганларини томоша қилиб, бир бокал пиво ичиб ўтириш мумкин. Бир қанча барлар кўл қирғоғида жойлашган бўлиб,  хутунлар ичига кириб кетган, айримлари ўша ерда жойлашган. Кўл бўйлаб қадимги қайиқда мошшоклар билан бирга куй тинглаб сайр қилишингиз ёки рикшани ижарага олиб хутунлар ичкарисига сайр қилишингиз мумкин. Хоухой – фақат шаҳар аҳолиси эмас, балки сайёҳлар ҳам ёқтирадиган жойдир.

Диққатга сазовор жойлари

·Буюк Хитой девори – Пекиндан шимолга қараб 60 км масофада Буюк деворнинг қурилиши мудофаа мақсадларида тахминан мелоддан аввалги 7 асрда бошланган ва мелоддан аввалги 2 асрда тугалланган.
Мин ва Цин сулолаларининг император саройлари (Тақиқланган шаҳар) ва Шеньян (Мукдэн саройи) – Хитойнинг 24 та махфий дунёси.
Сяншань (Хушбўй баландликлар)
Лама ибодатхонаси – 1694 йилда қурилган хитой динининг ажойиб саройи. Дастлаб у хитой императори Кин, Катгхининг резиденцияси тарзида хизмат қилган.
Осмон ибодатхонаси – ҳар йили қишда хитой императорлари Минг ва Квинг бой ҳосил олиш учун худога илтижо қилишга тақиқланган шаҳардан Осмон ибодатхонасига келишар эди.
Ёзги сарой ва Император боғи.
Чжоукоудян даги (Пекин округи) гоминид қазилмалари топилмалари.
Тяньаньмэнь майдони – дунёдаги энг катта майдон, намойишлар ва 1919, 1976 ва 1989 йилларда норозиликлар билдирилган жой. Майдонда Тяньаньмэнь дарвозаси жойлашган (Осмоний Осойишталик дарвозаси), Халқ мажлислари зали (ХХР нинг олий қонун чиқарувчи органининг мажлис ўтказадиган жойи), Хитойнинг миллий музейи, Халқ қаҳрамонларига ҳайкал, Мао Цзедун мавзолейи жойлашган.

Иқтисоди

Пекин мамлакатнинг молия ва савдо марказларидан биридир. Хитой Халқ банки, Хитойда банк фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш Қўмитаси, Хитойда қимматли қоғозларни бошқариш ва назорат қилиш Қўмитаси, Хитойда суғурта операцияларини бошқариш ва назорат қилиш Қўмитаси молиявий-макроиқтисодий тартибга солиш ва назоратни амалга оширади. Тўртта тижорат давлат банки – Хитой Савдо-Саноат банки, Хитой қурилиш банки, Хитой банки, Хитой қишлоқ хўжалик банки – Давлат ривожланиш банки, Хитойнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш банки ва бошқа ҳукумат банклари қатори ички молиявий тартибша солишни амалга оширади.
Хитойнинг бутун худудида суғурталашни амалга оширувчи Хитой суғурта (ҳаётни) компанияси, Тайкон суғурта (ҳаётни) компанияси Хитой миллий нефткимё корпорацияси (“Синопек” корпорацияси), Хитой миллий нефтгаз корпорацияси (“Петрочайна” корпорацияси), Миллий электр компанияси, “Чайна Телеком” телекоммуникациялар бирлашмаси, Хитой мобил алоқа бирлашмаси, Хитойнинг “Чайна Юником” бирлашмаси каби бошқа йирик давлат компаниялари Пекинда ўз штаб-квартираларига эга. Пекиннинг иқтисодиёти ривожида шаҳарда ҳаддан ортиқ ахоли кўп бўлиши, самарасиз, чиқаришни шаҳар чегарасидан ташқарига чиқариш зарурлиги билан боғлиқ жуда кўп муаммолар аввалгидек мавжуд. Асосий эътибор инновация соҳаларини ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган. 2005 йилда Хитойнинг Давлат Кенгаши Пекинни 2004-2020 йилларда ривожлантиришининг комплекс режасини тасдиқлади, унда Пекин Хитойнинг пойтахти, халқаро ва маданий аҳамиятлар шаҳри, шунингдек қулай яшайдиган шаҳар сифатида таърифланади.

Заказать бизнес тур в Пекин
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha