Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Шеньчжень ҳақида

Шеньчжень – Гуанчжоунинг провинциясининг жанубий қисмидаги қирқоқдаги шаҳар, қирғоқ чизиғи узунлиги 230 км. Шеньчжень эркин иқтисодий ҳудуд деб эълон қилингандан сўнг шаҳар Хитойнинг эътироф этилган саёҳатчиларнинг “Макка” сига айланди. Бу ерда Хитойдаги турмуш даражаси энг юқорисига эришилди. шаҳарнинг маданий ҳаётини хусусий компаниялар бошқаради, унинг хилма-хиллиги шундан далолат бермоқда.
Умуман олганда Шеньчжень деганда учта тушунча тушунилади: Гонконг Ло У (Lo Wu) га ўтказиш пункт қаршисида жойлашган Шеньчжень шаҳри (Shenzhen Shi), Шеньчжень алоҳида иқтисодий зонаси ва Шеньчжень округи, бу округ Зонадан шимол томонга бир неча километрга чўзилган. Шеньчжень атрофлари сайёҳлар учун сайр қилиш ва сафар учун кўп имконият яратади.
Майдони

Шаҳарнинг умумий майдони 2020 кв.км ни ташкил этади, шу билан бирга эркин иқтисодий зонанинг ўлчамлари 395, 81 кв.км.

Маъмурий бўлиниши
Шаҳар олтита тумандан иборат: Тяньцзинь, Футиян, Наншан, Янтиань, Баоан ва Лонган. Шеньчженнинг алоҳида иқтисодий зонаси тўртта тумандан иборат: Тяньцзинь, Футиян, Наншан ва Янтиань.

Географияси
Шеньчжень Марварид дарёси дельтасида жойлашган, жанубда Гонконг билан, шимолий-ғарбда  – Дунгуань билан, шимоли-шарқда эса – Хуэйчжоу билан чегарадош. Гонконг билан чегара Шам Чунь дарёси бўйлаб ўтади. Шеньчжень Хитойнинг жанубида Гонконг яқинидаги қирғоқ бўйи шаҳри ҳисобланади. Унинг координаталари 113,46 дан 114,37 градусгача шарқий кенглик ва 22,27 дан 22,52 градусгача шимолий узоқлик.
Шеньчжень ҳудудида 160 дарё ва ирмоқлар мавжуд бўлиб, улар Донцзянг дарёсининг гидрографик тизими, денгиз кўрфазлари ва Перл дарёсининг қуйилиши билан боғланган. Шу билан бирга шаҳарда умумий ҳажми 525 млн куб. метр бўлган 24 та сув ҳавзаси мавжуд. Шеньчжень шаҳар округининг шарқий қисмидаги ҳажми 40 миллион кубометрдан ортиқ бўлган сув омборини сув билан таъминлайди. Бу сув омбори Шеньчжень ва Гонконг учун асосий сув манбаи ҳисобланади. Шаҳар қирғоқ чизиғи бўйлаб 230 км масофага чўзилган. Шеньчжень атрофидаги жуда кўп чиройли тоғлар ҳар қандай уйнинг деразасидан ажойиб кўринишларни намоён қилади. Шаҳарнинг энг баланд нуқтаси денгиз сатҳидан 943,7 м белгисида. Шаҳар бой табиий бойликлари билан машҳур бўлиб, сайёҳлик учун жуда ҳам мос келади. Шарқда ташриф буюрувчилар орасида машҳур бўлган Dameisha, Xiaomeisha пляжли курортлар ва Dafen кўрфази жойлашган бўлиб, улар Тошкентдан келган бизнесменлар учун оммабоп дам олиш жойлари бўлиб қолмоқда. Ғарбда кўркам ҳудудлар, шу жумладан Монгро табиий кўриқхонаси ва ички орол Lingding мавжуд.

Аҳолиси
Аҳолиси тахминан 1,32 млн киши.

Об-ҳавоси ва иқлими
Шеньчженда асосан субтропик денгиз иқлими ҳукм суради. Ўртача йиллик температура +22,40С. Қиши қисқа, ёзи узун, ёқимли денгиз шамоли – туризм учун идеал иқлимдир. Шеньчженда юмшоқ, субтропик денгиз иқлими бўлиб, унда жуда кўп ёғингарчилик ва қуёшли об-ҳаво тенг даражада қўшилиб туради. Ўртача йиллик температура +22,40С. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1933,3 мм ни ташкил этади. Бу ҳудудда сайёҳ учун ажойиб иқлим деб ҳисобланади – қисқа илиқ қиш ва давомли ёз.

Овқатланиш
Тежамкор сайёҳ Шеньчженни овқат учун қийин шаҳар деб тан олади. Лекин бу ерда ён ва орқа кўчаларда сотиладиган арзон уврада яшаш мумкин. Кўпчилик меҳмонхоналар ўз ресторанларига мижозларни кўчадан қабул қилади, ресторан одатда биринчи қаватда эмас, балки учинчи ёки иккинчи қаватда жойлашган бўлади. Нархлари Гонконгдагилардан бироз пастроқ, қимматбаҳо ресторанларда гонконг долларида тўлашга тўғри келади, оддий ресторанларда эса юаньларда тўланади.
Рэньминь Наньлу (Renmin Nanlu) ва Шэннань Дунлу (Shennan Donglu) кўчалари бурчагидаги Oriental Hotel меҳмонхонасининг биринчи қаватида ғарб услубидаги ресторан жойлашган, бу ерда гонконг долларида тўлаш керак, лекин бу ерда шаҳарда энг арзон бўлган ғарб таомлари таклиф этилади. Албатта, Хитойда энг биринчи МакДональдс ҳам бор, иккинчиси ҳам Шеньчжень шаҳарнинг ғарб томонида қурилган эди. Биринчиси Цзефанлу (Jiefang Lu) кўчасининг шимолий қисмида жойлашган. шаҳарнинг энг яхши ресторани – Цзяньшэлу (Jianshe Lu) кўчасидаги Pan His Restaurant (Banxi Jiujia).

Транспорти

Метро
Шеньчженда метронинг икки йўналиши мавжуд. Шаҳарда 1998 йилда очилган, узунлиги 4,4 км бўлган ва 7 станциядан иборат якка рельс линияси ҳам бор.

Темир йўллар
Гуанчжоу–Цзюлун ва Пекин-Цзюлун темирйўл магистралларининг йирик бўғини сифатида Шеньчжен жуда қулай географик ҳолатга эга. Чипталарни сотиш залида темирйўл билетларини сотувчи автоматлар ўрнатилган, йўловчилар шу ернинг ўзида керакли ахборотни олиб, зарур харидни амалга оширишлари мумкин.

Такси
Таксига ўтириш нархи 12,5 юань, ҳар 250 м дан сўнг ҳисоблагич 0,6 юань қўшилади. Кеч соат 11 дан эрталаб соат 6 гача таксига ўтириш нархи 16 юань, қолган ҳисоб-китоблар кундузги нархлар билан бир хил. Қизил рангли таксилар йўловчиларни узоқ масофаларга элтиб қўйиши мумкин. Сариқ рангли такси фақаи алоҳида худуд доирасида қатнайди.

Тунги ҳаёт
Шеньчженьда ҳаёт тунда бошланади – шаҳардаги маданий ҳаётни хусусий компаниялар бошқаради, хилма-хиллик ана шу билан изоҳланади: рақс заллари, дискотекалар, караоке, чойхоналар, барлар мавжуд. Ташриф буюрувчиларнинг кўпчилиги бўш вақтларини Шеньчжень шаҳрида Рэньминьнаньлу (Renmin Nanlu) ва Цзяньшэлу (Jianshe Lu) кўчаларидаги магазинларда ва ресторанларда ўтказади.
Диққатга сазовор жойлари

Цзиньсючжунхуа
Хушманзара Шеньчжень кўрфази қирғоғидаги Хуацяо кичик туманида жойлашган бу туман Хитойнинг тарихини, маданиятини, санъатини, қадимги меъморчиликни ва миллий урф-одатларни жонли ва ҳар жиҳатдан акс эттирувчи миниатюралар ҳудудидир. Гу билан бирга айни пайтда миниатюраларнинг дунёдаги энг йирик хушманзара ҳудудидир. Унинг майдони 300 минг кв. м дан ортиқ, ҳудудида Хитойнинг тахминан 100 та тарихий ёдгорликлари миниатюра тарзида мавжуд. Бу ер Хитойнинг 40 та диққатга сазовор жойларидан биридир. “Бир мартада бутун тарихни кўрасан, бир кунда бутун Хитойни айланиб чиқасан бу ерда” деган ибора энг аниқ бўлар эди.
Хитой миллий маданияти қишлоғи
Қишлоқ Цзиньсючжунхуага қўшнидир, мамлакатда бу барча миллатларнинг халқ санъатини, халқ урф-одатларини ва феъли-атворини бирга бирлаштирувчи биринчи йирик маданий сайёҳлик ҳудудидир. Қишлоқ 200 минг кв. м майдонни эгаллайди, бугунги кунда унда Хитойда яшовчи 56 миллатнинг урф-одатларини ифода этувчи 24 та намунали миллий қишлоқлар бор. Ташриф буюрувчилар бу ерда бой халқ хуасяс маданияти билан танишишлари мумкин.

Дунёга назар
Дунёга назар – Шеньчженьдаги йирик маданий сайёҳлик ҳудуди бўлиб, Хитойнинг Хитой Гуандун провинциясидаги чиройли Хуацяо микрорайонида жойлашган, у Шеньчжень кўрфазининг қирғоғида бўлиб, 480 минг кв. м ни эгаллайди. Бу ердаги асосий мавзу – бутун дунё маданияти, бу ерда бутун дунёнинг машҳур жойлари, манзаралари, халқ урф-одатлари ва феъл-атворлари ҳамда халқ қўшиқлари ва рақслари ягона бир бутун қилиб жамланган. Натижада алоҳида ажойиб дунё вужудга келган.
Океанарий
У 185 минг кв. м майдонни эгаллайди. Океанариумнинг улкан ҳудудида “денгиз театри”, “денгиз тубининг ажойиб дунёси” ва бошқалар бор. Сиз бу ерда дельфинлар, денгиз арслони ва тюленларнинг чиқишларини кўришингиз мумкин. Бу ерда акулалар павильони, турли хил денгиз балиқлари бор. Шунингдек бу ерда сувости томошаларини кўриш, ноёб денгиз маҳсулотларини сотиб олишингиз ва маҳаллий бадиий ансамблнинг чиқишларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
“Минск” авианосеци
“Минск” авианосеци собиқ Совет Иттифоқининг “Киев” туркумидаги авианосециларининг иккинчи авлодига тегишлидир. Бу – ўртача синфдаги қайиқларга қарши ва ҳаво ҳужумига қарши курашиш функцияларини бажарувчи авианосецдир. У 1972 йилда қурила бошлади, 1978 йилда эса сувга туширилди ва Тинч океани флоти таркибига киритилди. Маълум бўлишича, дунёдаги мунтазам авианосецлар орасида бешинчи ўринда туради. 1998 йилнинг июнида Шеньчженьдаги “Минск” компанияси томонидан сотиб олинди ва сайёҳлар учун очилди, бу ерда улар ҳарбий билимларга эга бўлишади.

Иқтисоди
Шаҳар учун мослашувчан иқтисодий сиёсат, бошқаришда катта эркинлар хосдир. Текшириш сони камайтирилган ва солиқ тизими соддалаштирилган биринчи шаҳар бўлди. Бу замонавий шаҳарда Шеньчжен 30 аввал бўлган ҳолатидан балиқчилик қишлоғини топиш қийин. 1979 йилда Шеньчженнинг ЯИМ 200 млн юандан ҳам кам эди, 2009 йилда бу кўрсаткич 820 млрд бандан ҳам ошиб кетди. 29 йил ичида ўсиш 4100 баробар ортди! Яқин вақтгача ЯИМ йилига 25% ошган эди. Дунёдаги 500 та энг кучли компаниялардан 181 таси Шеньчжендадир.

Саноати
Шеньчженда фанни ривожлантириш ва янги технологияларни жорий қилишнинг саноат ҳудуди шаҳарнинг ҳукумати ва Хитой Фанлар академияси (ХФА) томонидан 1985 йилда ташкил этилган эди. Давлат Кенгаши уни 27 та давлат илмий-техник саноат ҳудудларидан бири сифатида тасдиқлади. Фанни ривожлантириш ва янги технологияларни жорий қилишининг бу ҳудуди (зонаси) бундай турдаги ҳудудларнинг энг биринчиларидан ҳисобланади. Ҳамма афзалликларидан тўла фойдаланиб, яъни Шеньчжен алоҳида иқтисодий ҳудудининг географик жойлашишнинг афзаллигидан ва Гонконг билан қўшнилиги каби афзалликдан фойдаланиб, шунингдек Хитойдаги илмий-тадқиқот институтлари ва Фанлар академиясининг кучларидан фойдаланиб, Шеньчжен фани ва технологиясини ривожлантириш ва ўзлаштиришнинг саноат ҳудуди дунёдаги бошқа мамлакатларнинг янги техника ва технологиялари билан алмашув учун йўл ҳамда Шеньчжень шаҳрида ва Чжуцян дарёси дельтасида юқори технологияли саноатни ва технологияларни ривожлантириш учун муҳим асос бўлди. Янги фан ва технологияларни жалб этишни ҳамда ривожлантиришни ошира бориш асосида ҳудуд ноёб маҳсулот ишлаб тайёрламоқда ва ишлаб чиқармоқда, шунингдек импорт қилиб, янги техника ва технологиялар асосида 100 дан ортиқ объект очмоқда. Жумладан, 13 та объект ХХР давлат томонидан ривожлантириш режасига киритилди, 50 дан ортиқ объект вилоятлар миқёсида ривожлантириш режасига киритилди, 5 та объект жаҳон илғор стандартлари даражасида тадқиқотчилик ютуғи бўлди. Шеньчжень шаҳар ваколатхонаси саноат ҳудудидаги 20 та корхонани технологиялиги даражаси олий бўлган корхоналар сифатида аттестациядан ўтказди. Бу корхоналар шу саноат ҳудудида етакчи тармоқ ҳисобланган электротехника, биотехнология соҳасида бир неча хил маҳсулот ишлаб чиқаради.

Қишлоқ хўжалиги

Даставвал унумдор ерли баландликда жойлашган Шеньчжень шаҳри ҳудудини қишлоқ хўжалиги учун мос жой деб айтиш мумкин эди. Бироқ 1979 йилда Шеньчжень алоҳида иқтисодий ҳудуд бўлгандан сўнг ландшафт мутлақо ўзгарди. Қачонлардир тепаликларда жойлашган балиқчилар қишлоғини деярли омилкор шаҳар эгаллади, фақат учта Lianhua Shan (Лотос тоғи), Bijia Shan Wutong Shan қолди, бу тепаликлардан туриб атрофдаги ажиб манзарани кузатиш мумкин. Шеньчжень тоғга ёндошган бўлиб, иккинчи томони денгиз томонга қарайди, бу жуда кўркам денгизолди шаҳридир. Илон изи Дапэн қўлтиғининг қирғоқ чизиғи узунлиги 70 км дан ортиқ, унда Дамэйша, Сяомэйша, Сичун, Дефу, Шуйшатоу ва Сиюн пляжлари жойлашган. Кўркам Шеньчжень сув омбори ва Силиху ҳамда Сянмиху кўллари – сайёҳлар учун ажойиб дам олиш маскандир.

Заказать бизнес тур в Шеньчжень
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Шеньчжень ҳақида

Шеньчжень – Гуанчжоунинг провинциясининг жанубий қисмидаги қирқоқдаги шаҳар, қирғоқ чизиғи узунлиги 230 км. Шеньчжень эркин иқтисодий ҳудуд деб эълон қилингандан сўнг шаҳар Хитойнинг эътироф этилган саёҳатчиларнинг “Макка” сига айланди. Бу ерда Хитойдаги турмуш даражаси энг юқорисига эришилди. шаҳарнинг маданий ҳаётини хусусий компаниялар бошқаради, унинг хилма-хиллиги шундан далолат бермоқда.
Умуман олганда Шеньчжень деганда учта тушунча тушунилади: Гонконг Ло У (Lo Wu) га ўтказиш пункт қаршисида жойлашган Шеньчжень шаҳри (Shenzhen Shi), Шеньчжень алоҳида иқтисодий зонаси ва Шеньчжень округи, бу округ Зонадан шимол томонга бир неча километрга чўзилган. Шеньчжень атрофлари сайёҳлар учун сайр қилиш ва сафар учун кўп имконият яратади.
Майдони

Шаҳарнинг умумий майдони 2020 кв.км ни ташкил этади, шу билан бирга эркин иқтисодий зонанинг ўлчамлари 395, 81 кв.км.

Маъмурий бўлиниши
Шаҳар олтита тумандан иборат: Тяньцзинь, Футиян, Наншан, Янтиань, Баоан ва Лонган. Шеньчженнинг алоҳида иқтисодий зонаси тўртта тумандан иборат: Тяньцзинь, Футиян, Наншан ва Янтиань.

Географияси
Шеньчжень Марварид дарёси дельтасида жойлашган, жанубда Гонконг билан, шимолий-ғарбда  – Дунгуань билан, шимоли-шарқда эса – Хуэйчжоу билан чегарадош. Гонконг билан чегара Шам Чунь дарёси бўйлаб ўтади. Шеньчжень Хитойнинг жанубида Гонконг яқинидаги қирғоқ бўйи шаҳри ҳисобланади. Унинг координаталари 113,46 дан 114,37 градусгача шарқий кенглик ва 22,27 дан 22,52 градусгача шимолий узоқлик.
Шеньчжень ҳудудида 160 дарё ва ирмоқлар мавжуд бўлиб, улар Донцзянг дарёсининг гидрографик тизими, денгиз кўрфазлари ва Перл дарёсининг қуйилиши билан боғланган. Шу билан бирга шаҳарда умумий ҳажми 525 млн куб. метр бўлган 24 та сув ҳавзаси мавжуд. Шеньчжень шаҳар округининг шарқий қисмидаги ҳажми 40 миллион кубометрдан ортиқ бўлган сув омборини сув билан таъминлайди. Бу сув омбори Шеньчжень ва Гонконг учун асосий сув манбаи ҳисобланади. Шаҳар қирғоқ чизиғи бўйлаб 230 км масофага чўзилган. Шеньчжень атрофидаги жуда кўп чиройли тоғлар ҳар қандай уйнинг деразасидан ажойиб кўринишларни намоён қилади. Шаҳарнинг энг баланд нуқтаси денгиз сатҳидан 943,7 м белгисида. Шаҳар бой табиий бойликлари билан машҳур бўлиб, сайёҳлик учун жуда ҳам мос келади. Шарқда ташриф буюрувчилар орасида машҳур бўлган Dameisha, Xiaomeisha пляжли курортлар ва Dafen кўрфази жойлашган бўлиб, улар Тошкентдан келган бизнесменлар учун оммабоп дам олиш жойлари бўлиб қолмоқда. Ғарбда кўркам ҳудудлар, шу жумладан Монгро табиий кўриқхонаси ва ички орол Lingding мавжуд.

Аҳолиси
Аҳолиси тахминан 1,32 млн киши.

Об-ҳавоси ва иқлими
Шеньчженда асосан субтропик денгиз иқлими ҳукм суради. Ўртача йиллик температура +22,40С. Қиши қисқа, ёзи узун, ёқимли денгиз шамоли – туризм учун идеал иқлимдир. Шеньчженда юмшоқ, субтропик денгиз иқлими бўлиб, унда жуда кўп ёғингарчилик ва қуёшли об-ҳаво тенг даражада қўшилиб туради. Ўртача йиллик температура +22,40С. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1933,3 мм ни ташкил этади. Бу ҳудудда сайёҳ учун ажойиб иқлим деб ҳисобланади – қисқа илиқ қиш ва давомли ёз.

Овқатланиш
Тежамкор сайёҳ Шеньчженни овқат учун қийин шаҳар деб тан олади. Лекин бу ерда ён ва орқа кўчаларда сотиладиган арзон уврада яшаш мумкин. Кўпчилик меҳмонхоналар ўз ресторанларига мижозларни кўчадан қабул қилади, ресторан одатда биринчи қаватда эмас, балки учинчи ёки иккинчи қаватда жойлашган бўлади. Нархлари Гонконгдагилардан бироз пастроқ, қимматбаҳо ресторанларда гонконг долларида тўлашга тўғри келади, оддий ресторанларда эса юаньларда тўланади.
Рэньминь Наньлу (Renmin Nanlu) ва Шэннань Дунлу (Shennan Donglu) кўчалари бурчагидаги Oriental Hotel меҳмонхонасининг биринчи қаватида ғарб услубидаги ресторан жойлашган, бу ерда гонконг долларида тўлаш керак, лекин бу ерда шаҳарда энг арзон бўлган ғарб таомлари таклиф этилади. Албатта, Хитойда энг биринчи МакДональдс ҳам бор, иккинчиси ҳам Шеньчжень шаҳарнинг ғарб томонида қурилган эди. Биринчиси Цзефанлу (Jiefang Lu) кўчасининг шимолий қисмида жойлашган. шаҳарнинг энг яхши ресторани – Цзяньшэлу (Jianshe Lu) кўчасидаги Pan His Restaurant (Banxi Jiujia).

Транспорти

Метро
Шеньчженда метронинг икки йўналиши мавжуд. Шаҳарда 1998 йилда очилган, узунлиги 4,4 км бўлган ва 7 станциядан иборат якка рельс линияси ҳам бор.

Темир йўллар
Гуанчжоу–Цзюлун ва Пекин-Цзюлун темирйўл магистралларининг йирик бўғини сифатида Шеньчжен жуда қулай географик ҳолатга эга. Чипталарни сотиш залида темирйўл билетларини сотувчи автоматлар ўрнатилган, йўловчилар шу ернинг ўзида керакли ахборотни олиб, зарур харидни амалга оширишлари мумкин.

Такси
Таксига ўтириш нархи 12,5 юань, ҳар 250 м дан сўнг ҳисоблагич 0,6 юань қўшилади. Кеч соат 11 дан эрталаб соат 6 гача таксига ўтириш нархи 16 юань, қолган ҳисоб-китоблар кундузги нархлар билан бир хил. Қизил рангли таксилар йўловчиларни узоқ масофаларга элтиб қўйиши мумкин. Сариқ рангли такси фақаи алоҳида худуд доирасида қатнайди.

Тунги ҳаёт
Шеньчженьда ҳаёт тунда бошланади – шаҳардаги маданий ҳаётни хусусий компаниялар бошқаради, хилма-хиллик ана шу билан изоҳланади: рақс заллари, дискотекалар, караоке, чойхоналар, барлар мавжуд. Ташриф буюрувчиларнинг кўпчилиги бўш вақтларини Шеньчжень шаҳрида Рэньминьнаньлу (Renmin Nanlu) ва Цзяньшэлу (Jianshe Lu) кўчаларидаги магазинларда ва ресторанларда ўтказади.
Диққатга сазовор жойлари

Цзиньсючжунхуа
Хушманзара Шеньчжень кўрфази қирғоғидаги Хуацяо кичик туманида жойлашган бу туман Хитойнинг тарихини, маданиятини, санъатини, қадимги меъморчиликни ва миллий урф-одатларни жонли ва ҳар жиҳатдан акс эттирувчи миниатюралар ҳудудидир. Гу билан бирга айни пайтда миниатюраларнинг дунёдаги энг йирик хушманзара ҳудудидир. Унинг майдони 300 минг кв. м дан ортиқ, ҳудудида Хитойнинг тахминан 100 та тарихий ёдгорликлари миниатюра тарзида мавжуд. Бу ер Хитойнинг 40 та диққатга сазовор жойларидан биридир. “Бир мартада бутун тарихни кўрасан, бир кунда бутун Хитойни айланиб чиқасан бу ерда” деган ибора энг аниқ бўлар эди.
Хитой миллий маданияти қишлоғи
Қишлоқ Цзиньсючжунхуага қўшнидир, мамлакатда бу барча миллатларнинг халқ санъатини, халқ урф-одатларини ва феъли-атворини бирга бирлаштирувчи биринчи йирик маданий сайёҳлик ҳудудидир. Қишлоқ 200 минг кв. м майдонни эгаллайди, бугунги кунда унда Хитойда яшовчи 56 миллатнинг урф-одатларини ифода этувчи 24 та намунали миллий қишлоқлар бор. Ташриф буюрувчилар бу ерда бой халқ хуасяс маданияти билан танишишлари мумкин.

Дунёга назар
Дунёга назар – Шеньчженьдаги йирик маданий сайёҳлик ҳудуди бўлиб, Хитойнинг Хитой Гуандун провинциясидаги чиройли Хуацяо микрорайонида жойлашган, у Шеньчжень кўрфазининг қирғоғида бўлиб, 480 минг кв. м ни эгаллайди. Бу ердаги асосий мавзу – бутун дунё маданияти, бу ерда бутун дунёнинг машҳур жойлари, манзаралари, халқ урф-одатлари ва феъл-атворлари ҳамда халқ қўшиқлари ва рақслари ягона бир бутун қилиб жамланган. Натижада алоҳида ажойиб дунё вужудга келган.
Океанарий
У 185 минг кв. м майдонни эгаллайди. Океанариумнинг улкан ҳудудида “денгиз театри”, “денгиз тубининг ажойиб дунёси” ва бошқалар бор. Сиз бу ерда дельфинлар, денгиз арслони ва тюленларнинг чиқишларини кўришингиз мумкин. Бу ерда акулалар павильони, турли хил денгиз балиқлари бор. Шунингдек бу ерда сувости томошаларини кўриш, ноёб денгиз маҳсулотларини сотиб олишингиз ва маҳаллий бадиий ансамблнинг чиқишларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
“Минск” авианосеци
“Минск” авианосеци собиқ Совет Иттифоқининг “Киев” туркумидаги авианосециларининг иккинчи авлодига тегишлидир. Бу – ўртача синфдаги қайиқларга қарши ва ҳаво ҳужумига қарши курашиш функцияларини бажарувчи авианосецдир. У 1972 йилда қурила бошлади, 1978 йилда эса сувга туширилди ва Тинч океани флоти таркибига киритилди. Маълум бўлишича, дунёдаги мунтазам авианосецлар орасида бешинчи ўринда туради. 1998 йилнинг июнида Шеньчженьдаги “Минск” компанияси томонидан сотиб олинди ва сайёҳлар учун очилди, бу ерда улар ҳарбий билимларга эга бўлишади.

Иқтисоди
Шаҳар учун мослашувчан иқтисодий сиёсат, бошқаришда катта эркинлар хосдир. Текшириш сони камайтирилган ва солиқ тизими соддалаштирилган биринчи шаҳар бўлди. Бу замонавий шаҳарда Шеньчжен 30 аввал бўлган ҳолатидан балиқчилик қишлоғини топиш қийин. 1979 йилда Шеньчженнинг ЯИМ 200 млн юандан ҳам кам эди, 2009 йилда бу кўрсаткич 820 млрд бандан ҳам ошиб кетди. 29 йил ичида ўсиш 4100 баробар ортди! Яқин вақтгача ЯИМ йилига 25% ошган эди. Дунёдаги 500 та энг кучли компаниялардан 181 таси Шеньчжендадир.

Саноати
Шеньчженда фанни ривожлантириш ва янги технологияларни жорий қилишнинг саноат ҳудуди шаҳарнинг ҳукумати ва Хитой Фанлар академияси (ХФА) томонидан 1985 йилда ташкил этилган эди. Давлат Кенгаши уни 27 та давлат илмий-техник саноат ҳудудларидан бири сифатида тасдиқлади. Фанни ривожлантириш ва янги технологияларни жорий қилишининг бу ҳудуди (зонаси) бундай турдаги ҳудудларнинг энг биринчиларидан ҳисобланади. Ҳамма афзалликларидан тўла фойдаланиб, яъни Шеньчжен алоҳида иқтисодий ҳудудининг географик жойлашишнинг афзаллигидан ва Гонконг билан қўшнилиги каби афзалликдан фойдаланиб, шунингдек Хитойдаги илмий-тадқиқот институтлари ва Фанлар академиясининг кучларидан фойдаланиб, Шеньчжен фани ва технологиясини ривожлантириш ва ўзлаштиришнинг саноат ҳудуди дунёдаги бошқа мамлакатларнинг янги техника ва технологиялари билан алмашув учун йўл ҳамда Шеньчжень шаҳрида ва Чжуцян дарёси дельтасида юқори технологияли саноатни ва технологияларни ривожлантириш учун муҳим асос бўлди. Янги фан ва технологияларни жалб этишни ҳамда ривожлантиришни ошира бориш асосида ҳудуд ноёб маҳсулот ишлаб тайёрламоқда ва ишлаб чиқармоқда, шунингдек импорт қилиб, янги техника ва технологиялар асосида 100 дан ортиқ объект очмоқда. Жумладан, 13 та объект ХХР давлат томонидан ривожлантириш режасига киритилди, 50 дан ортиқ объект вилоятлар миқёсида ривожлантириш режасига киритилди, 5 та объект жаҳон илғор стандартлари даражасида тадқиқотчилик ютуғи бўлди. Шеньчжень шаҳар ваколатхонаси саноат ҳудудидаги 20 та корхонани технологиялиги даражаси олий бўлган корхоналар сифатида аттестациядан ўтказди. Бу корхоналар шу саноат ҳудудида етакчи тармоқ ҳисобланган электротехника, биотехнология соҳасида бир неча хил маҳсулот ишлаб чиқаради.

Қишлоқ хўжалиги

Даставвал унумдор ерли баландликда жойлашган Шеньчжень шаҳри ҳудудини қишлоқ хўжалиги учун мос жой деб айтиш мумкин эди. Бироқ 1979 йилда Шеньчжень алоҳида иқтисодий ҳудуд бўлгандан сўнг ландшафт мутлақо ўзгарди. Қачонлардир тепаликларда жойлашган балиқчилар қишлоғини деярли омилкор шаҳар эгаллади, фақат учта Lianhua Shan (Лотос тоғи), Bijia Shan Wutong Shan қолди, бу тепаликлардан туриб атрофдаги ажиб манзарани кузатиш мумкин. Шеньчжень тоғга ёндошган бўлиб, иккинчи томони денгиз томонга қарайди, бу жуда кўркам денгизолди шаҳридир. Илон изи Дапэн қўлтиғининг қирғоқ чизиғи узунлиги 70 км дан ортиқ, унда Дамэйша, Сяомэйша, Сичун, Дефу, Шуйшатоу ва Сиюн пляжлари жойлашган. Кўркам Шеньчжень сув омбори ва Силиху ҳамда Сянмиху кўллари – сайёҳлар учун ажойиб дам олиш маскандир.

Заказать бизнес тур в Шеньчжень
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha