Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Тошкент ҳақида

Тошкент – Ўзбекистон Республикаси пойтахти, Тошкент вилоятининг маъмурий маркази. Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг аҳолисининг сони бўйича энг йирик, муҳим авиацион, темирйўл ва ввтомобил бўғини, шунингдек мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва илмий маркази.

Майдони
334,8 кв км.
Маъмурий бўлиниши

Тошкент шаҳри маъмурий жиҳатдан 11 та туманга ажралади: Бектемир, Мирзо-Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Ҳамза, Чилонзор, Шайҳонтохур, Юнусобод, Яккасарой.

Географик ўрни

Тошкент Ўзбекистоннинг шимолий-шарқий қисмида, Тянь-Шань тоғи олдиларида – Чирчиқ дарёси водийсининг гуллаб-яшнаб турувчи вохосининг энг марказида, денгиз сатхидан 440-480 м баландликда жойлашган. Тошкентнинг координаталари – 410 00” шимолий кенгликда, 640 00” шарқий узоқликда.

Аҳолиси

2 700 000 киши.
Об-ҳавоси ва иқлими
Тошкент субтропик ва мўътадил-континентал иқлим минтақалари чегарасида жойлашган. Аммо ёғингарчилик миқдори маст ярим чўл ва чўл худудларга қараганда, тоғларнинг яқин бўлгани туфайли анча кўп. Совуқ одатда узоқ давом этмайди, лекин ҳаво очиқ бўлганда баъзан -200С ва ундан паст пасаяди, ёзда температура сояда 35-400С га етади.
Овқатланиш

Маҳаллий таомлар ниҳоятда мазали ва турли туман. Ҳамма нарсани ва ҳар қаерда тамадди қилиш мумкин. Истаган ресторан таомлар миқдорининг кўплиги билан ва ажойиб хизмат кўрсатилиши билан ҳайрон қолдиради, лекин нархлар ҳам бу ерда анча юқори. Тошкентга келганда миллий ошхона таомларидан маза қилиб тўйиб еб олиш керак. Бу ишни унча катта бўлмаган хусусий кафе ва тамаддихоналарда амалга ошириш керак, бундай жойларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Бу жойларда нархлар анча паст бўлиб, бу таомларнинг сифатида ҳеч ҳам акс этмайди. Агар овқатланадиган муассаса бир қарашда жуда чиройли бўлмаса ҳам, у ерда сизни мазали, тўйишли ва арзон таомлар кутишига мутлақо ишонишингиз мумкин. Ажойиб миллий таомлар санаб-саноғига ета олмайсиз, мана энг машҳурлари: палов, шўрва, шашлиқ (кабоб), лағмон, манти, сомса, димлама, чучвара. Энг оммабоп ичимлик – чой (қора ва кўк). Бу ерда чойни ҳамма, доим ва ҳамма жойда ичишади. Ҳатто анъанавий миллий муассаса – чойхона ҳам бор, у ерда янги дамланган сифатли чойдан ташқари ўзбек миллий таомлари, тандирдан янги узилган нон ва меваларни ҳам тортилади. Ҳамма жойда истаган алкоголсиз ва алкоголли ичимликларни сотиб олиш мумкин.

Транспорти
Замонавий Тошкентда аҳолига транспорт хизматлари 5 хил транспорт – автобус, микроавтобус, такси, трамвайлар, метро билан кўрсатилади. “Тошшаҳархизмат” Ассоциацияси таркибига: 10 та автобус, 5 та таксомотор парклари, 1 та трамвай парки, “Аралашган” депоси, 3 та метро линияси – Чилонзор, Юнусобод, Ўзбекистон (29 та станция, умумий узунлиги 36,1 км). Мазкур хизмат соҳасида ишловчилар сони 10,4 минг кишини ташкил этади.

Тошкентда мавжуд темир йўл мамлакатнинг энг чекка ҳудудларини марказ билан боғлайди ва халқаро транспорт тизимига уланишини таъминлайди.

Шаҳарда “Тошкент” халқаро аэропорти бор. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг замонавий ва қулай бўлган Боинг-757, Боинг-767, Л-310 самолётлари дунёнинг 40 дан ортиқ шаҳарларига мунтазам учишларни амалга оширишади. Минглаб сайёҳлар Миллий авиакомпания тақдим этаётган сервис хизматлари туфайли дунёдаги тарихий ва диққатга сазовор бўлган жойларни бориб кўришлари мумкин. бўлган. Компаниянинг 24 та мамлакатдп 43 та ваколатхонаси мавжуд бўлиб, ҳар йили 2 млн дан ортиқ кишига хизмат кўрсатилади.
Диққатга сазовор жойлари

Эски Тошкентдан анча кам тарихий бинолар, мачитлар ва мақбаралар қолган. Бироқ “эски шаҳар”, ҳали ҳам ўзининг тор кўчалари, унча баланд бўлмаган пахса бинолари, мачитлари ва мадрасаларини одамларга кўз-кўз қилиб келади. Пойтахтнинг қадимги меъморчилигининг энг яхши намуналарига учта мақбара – Юнусхон (XV аср), Шайхонтохур (XV-XIX аср) ва Қалдирғоч-Бий (XV аср) дан иборат ўн икки бурчакли пирамидасимон гумбазлари билан Шайхонтохурн ансамбли, шунингдек Зайнутдин-Бобо мақбараси (XVI аср), Сўфи-ота мақбараси (XVI аср) ва Ҳазрати-Имом (XVI аср) меъморий ансамбли тегишлидир. Ибодат қилинадиган иншоотлардан ҳозир ҳам амалда бўлган Кўколтош мадрасаси(XIV аср, яқинда таъмирланди), Абдул Қосим Эшон мадрасаси (XVI–XIX аср), ҳамда Ҳасти Имом ансамбли Баракхон мадрасаси билан (XVI-XVIII аср, иншоотларнинг пойдеворида XV аср) ва унинг ичида жойлашган Ал-Бухорий институти, шунингдек Коффил-Шош мақбараси (XV аср) сақланиб қолган. Манзарали бўлган Жомеъ (Жума, XVI аср) мачити, Мирза Юсуф мачити (XIX аср), Ҳайробот Эшон (XIХ аср) ва Ҳасти Имом майдонидаги Шайх Тилла мачитлари ҳам анча диққатга сазовордир. Тошкентда шунингдек бир нечта православлар ибодатхонаси, аёллар монастири ва чирковлар, ҳатто костел ҳам бор бўлиб, маҳаллий ҳукмдорларнинг динга йўл қўйиши доимо мамлакат ташқарисида ҳам машхур бўлган.

Бугун Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти, мамлакатнинг маданий марказидир. Шаҳарда 9 та театр, Консерватория, Ўзбекистон Санъат музейи, Ўзбекистон тарих музейи, Амир Темур музейи каби музейлар кўп. Дам олиш соатларини ақл бовар қилмайдиган фавворалари бўлган салқин боғларда, концерт ва кўргазма залларида,стадионларда, сузиш бассейнларда, кутубхоналарда ёки паркларда ўтказиш мумкин. Тошкентга ташриф буюрар экансиз замонавий меъморчилик хусусиятларига диққат бермай ўтолмайсиз. Замонавий бинолардан ҳар бири миллий маданиятнинг бир қисми ҳисобланади. Биноларнинг олд қисми миллий орнамент элементлари билан безатилган. Меъморлар миллий анъаналарга амал қилишга интилишади. замонавий меъморчилиги намунаси сифатида Телевизион минора хизмат қилади. Унинг конструкцияси ностандарт. Бу Марказий Осиёдаги энг баланд иншоотдир. Миноранинг 100 метр ва 220 метр баландлигида телевизион кўрсатувлар, радиоэшиттириш станциялари ва метеорологик станция билан жиҳозланган. Унда кузатиш зали ҳам жойлашган, бу ерда туриб сиз қушлар учадиган баландликда туриб шаҳарнинг мафтункор манзараси билан завқланишингиз, шунингдек айланувчи барларда ва ресторанларда дам олишингиз мумкин. Тошкентда музейлар кўп, улар орасида энг қизиқарлиси кенг картиналар коллекциясига, керамикага, подшохлик белгиларига ва сўзанага (форс усулида накшинкор қилиб тикилган панно) эга бўлган Давлат Санъат музейи, Давлат кутубхонаси, янги Амир Темур музейи, Ўзбекистон тарихи музейи, Ўзбекистон амалий санъат музейи (1937 йилда очилган, 30 минг атрофида ҳунармандчилик буюмлари ва безаклари мавжуд). Бадиий музей, Темир йўллар тарихи музейи ва кўпгина бошқа нарсалар. Чирой майдони бўлган дунёга машҳур Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри, Консерватория, 9 та театр ва кўпгина бошқа маданий-оқортув муассасалари диққатга сазовордир.

Тошкент меҳмондўст шаҳар. Бу ерда доимо байналмилаллик даражасида учрашувлар, симпозиумлар, конференциялар, фестиваллар ўтказилади.
Харид қилиш
Тошкентни бозорларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўзбек бозорларида турли хил мазали маҳсулотлар тўла бўлади ва бирор киши ҳам у ердан харид қилмасдан қайтмайди. Шунингдек Тошкентда савдо марказлари ва эсдалик совғалар магазинлари жуда кўп. Улардан энг йириклари: Хамар Марказ-Санъат галереяси, Ҳамза номидаги бадиий галерея, Амалий санъат музейи ва магазини, Гранд Мир меҳмонхонасидаги эсдалик совғалар магазини, Дедеман Силк Роад Тошкент меҳмонхонасидаги “Ориентал Жой” эсдалик совғалар магазини, Абдулқосим мадрасасидаги “Ҳунарманд” ҳунармандчилик ассоциацияси, Тошкент Универсал магазини, Тошкент Савдо маркази, Мегапланет супермаркети ва бошқалар.

Тошкентнинг тунги ҳаёти
Тошкентдаги тунги клублар турли хил ёшдаги кишиларга мўлжалланган ва шундай тарзда ўйлаб қилинганки, ҳар бир киши унга кириб, унга ана шу нарса кераклигини англасин. Ҳар бир тунги клубда кечаларни ўтказишнинг ўзига хос ташкилий этиш услубига эга, лекин уларни бир нарса – улар маданий кўнгил очар марказ эканликлари бирлаштиради. Ҳар бир тунги клубда дид билан дам олиш мумкин.

Заказать бизнес тур в Тошкент
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Тошкент ҳақида

Тошкент – Ўзбекистон Республикаси пойтахти, Тошкент вилоятининг маъмурий маркази. Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг аҳолисининг сони бўйича энг йирик, муҳим авиацион, темирйўл ва ввтомобил бўғини, шунингдек мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва илмий маркази.

Майдони
334,8 кв км.
Маъмурий бўлиниши

Тошкент шаҳри маъмурий жиҳатдан 11 та туманга ажралади: Бектемир, Мирзо-Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Ҳамза, Чилонзор, Шайҳонтохур, Юнусобод, Яккасарой.

Географик ўрни

Тошкент Ўзбекистоннинг шимолий-шарқий қисмида, Тянь-Шань тоғи олдиларида – Чирчиқ дарёси водийсининг гуллаб-яшнаб турувчи вохосининг энг марказида, денгиз сатхидан 440-480 м баландликда жойлашган. Тошкентнинг координаталари – 410 00” шимолий кенгликда, 640 00” шарқий узоқликда.

Аҳолиси

2 700 000 киши.
Об-ҳавоси ва иқлими
Тошкент субтропик ва мўътадил-континентал иқлим минтақалари чегарасида жойлашган. Аммо ёғингарчилик миқдори маст ярим чўл ва чўл худудларга қараганда, тоғларнинг яқин бўлгани туфайли анча кўп. Совуқ одатда узоқ давом этмайди, лекин ҳаво очиқ бўлганда баъзан -200С ва ундан паст пасаяди, ёзда температура сояда 35-400С га етади.
Овқатланиш

Маҳаллий таомлар ниҳоятда мазали ва турли туман. Ҳамма нарсани ва ҳар қаерда тамадди қилиш мумкин. Истаган ресторан таомлар миқдорининг кўплиги билан ва ажойиб хизмат кўрсатилиши билан ҳайрон қолдиради, лекин нархлар ҳам бу ерда анча юқори. Тошкентга келганда миллий ошхона таомларидан маза қилиб тўйиб еб олиш керак. Бу ишни унча катта бўлмаган хусусий кафе ва тамаддихоналарда амалга ошириш керак, бундай жойларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Бу жойларда нархлар анча паст бўлиб, бу таомларнинг сифатида ҳеч ҳам акс этмайди. Агар овқатланадиган муассаса бир қарашда жуда чиройли бўлмаса ҳам, у ерда сизни мазали, тўйишли ва арзон таомлар кутишига мутлақо ишонишингиз мумкин. Ажойиб миллий таомлар санаб-саноғига ета олмайсиз, мана энг машҳурлари: палов, шўрва, шашлиқ (кабоб), лағмон, манти, сомса, димлама, чучвара. Энг оммабоп ичимлик – чой (қора ва кўк). Бу ерда чойни ҳамма, доим ва ҳамма жойда ичишади. Ҳатто анъанавий миллий муассаса – чойхона ҳам бор, у ерда янги дамланган сифатли чойдан ташқари ўзбек миллий таомлари, тандирдан янги узилган нон ва меваларни ҳам тортилади. Ҳамма жойда истаган алкоголсиз ва алкоголли ичимликларни сотиб олиш мумкин.

Транспорти
Замонавий Тошкентда аҳолига транспорт хизматлари 5 хил транспорт – автобус, микроавтобус, такси, трамвайлар, метро билан кўрсатилади. “Тошшаҳархизмат” Ассоциацияси таркибига: 10 та автобус, 5 та таксомотор парклари, 1 та трамвай парки, “Аралашган” депоси, 3 та метро линияси – Чилонзор, Юнусобод, Ўзбекистон (29 та станция, умумий узунлиги 36,1 км). Мазкур хизмат соҳасида ишловчилар сони 10,4 минг кишини ташкил этади.

Тошкентда мавжуд темир йўл мамлакатнинг энг чекка ҳудудларини марказ билан боғлайди ва халқаро транспорт тизимига уланишини таъминлайди.

Шаҳарда “Тошкент” халқаро аэропорти бор. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг замонавий ва қулай бўлган Боинг-757, Боинг-767, Л-310 самолётлари дунёнинг 40 дан ортиқ шаҳарларига мунтазам учишларни амалга оширишади. Минглаб сайёҳлар Миллий авиакомпания тақдим этаётган сервис хизматлари туфайли дунёдаги тарихий ва диққатга сазовор бўлган жойларни бориб кўришлари мумкин. бўлган. Компаниянинг 24 та мамлакатдп 43 та ваколатхонаси мавжуд бўлиб, ҳар йили 2 млн дан ортиқ кишига хизмат кўрсатилади.
Диққатга сазовор жойлари

Эски Тошкентдан анча кам тарихий бинолар, мачитлар ва мақбаралар қолган. Бироқ “эски шаҳар”, ҳали ҳам ўзининг тор кўчалари, унча баланд бўлмаган пахса бинолари, мачитлари ва мадрасаларини одамларга кўз-кўз қилиб келади. Пойтахтнинг қадимги меъморчилигининг энг яхши намуналарига учта мақбара – Юнусхон (XV аср), Шайхонтохур (XV-XIX аср) ва Қалдирғоч-Бий (XV аср) дан иборат ўн икки бурчакли пирамидасимон гумбазлари билан Шайхонтохурн ансамбли, шунингдек Зайнутдин-Бобо мақбараси (XVI аср), Сўфи-ота мақбараси (XVI аср) ва Ҳазрати-Имом (XVI аср) меъморий ансамбли тегишлидир. Ибодат қилинадиган иншоотлардан ҳозир ҳам амалда бўлган Кўколтош мадрасаси(XIV аср, яқинда таъмирланди), Абдул Қосим Эшон мадрасаси (XVI–XIX аср), ҳамда Ҳасти Имом ансамбли Баракхон мадрасаси билан (XVI-XVIII аср, иншоотларнинг пойдеворида XV аср) ва унинг ичида жойлашган Ал-Бухорий институти, шунингдек Коффил-Шош мақбараси (XV аср) сақланиб қолган. Манзарали бўлган Жомеъ (Жума, XVI аср) мачити, Мирза Юсуф мачити (XIX аср), Ҳайробот Эшон (XIХ аср) ва Ҳасти Имом майдонидаги Шайх Тилла мачитлари ҳам анча диққатга сазовордир. Тошкентда шунингдек бир нечта православлар ибодатхонаси, аёллар монастири ва чирковлар, ҳатто костел ҳам бор бўлиб, маҳаллий ҳукмдорларнинг динга йўл қўйиши доимо мамлакат ташқарисида ҳам машхур бўлган.

Бугун Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти, мамлакатнинг маданий марказидир. Шаҳарда 9 та театр, Консерватория, Ўзбекистон Санъат музейи, Ўзбекистон тарих музейи, Амир Темур музейи каби музейлар кўп. Дам олиш соатларини ақл бовар қилмайдиган фавворалари бўлган салқин боғларда, концерт ва кўргазма залларида,стадионларда, сузиш бассейнларда, кутубхоналарда ёки паркларда ўтказиш мумкин. Тошкентга ташриф буюрар экансиз замонавий меъморчилик хусусиятларига диққат бермай ўтолмайсиз. Замонавий бинолардан ҳар бири миллий маданиятнинг бир қисми ҳисобланади. Биноларнинг олд қисми миллий орнамент элементлари билан безатилган. Меъморлар миллий анъаналарга амал қилишга интилишади. замонавий меъморчилиги намунаси сифатида Телевизион минора хизмат қилади. Унинг конструкцияси ностандарт. Бу Марказий Осиёдаги энг баланд иншоотдир. Миноранинг 100 метр ва 220 метр баландлигида телевизион кўрсатувлар, радиоэшиттириш станциялари ва метеорологик станция билан жиҳозланган. Унда кузатиш зали ҳам жойлашган, бу ерда туриб сиз қушлар учадиган баландликда туриб шаҳарнинг мафтункор манзараси билан завқланишингиз, шунингдек айланувчи барларда ва ресторанларда дам олишингиз мумкин. Тошкентда музейлар кўп, улар орасида энг қизиқарлиси кенг картиналар коллекциясига, керамикага, подшохлик белгиларига ва сўзанага (форс усулида накшинкор қилиб тикилган панно) эга бўлган Давлат Санъат музейи, Давлат кутубхонаси, янги Амир Темур музейи, Ўзбекистон тарихи музейи, Ўзбекистон амалий санъат музейи (1937 йилда очилган, 30 минг атрофида ҳунармандчилик буюмлари ва безаклари мавжуд). Бадиий музей, Темир йўллар тарихи музейи ва кўпгина бошқа нарсалар. Чирой майдони бўлган дунёга машҳур Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри, Консерватория, 9 та театр ва кўпгина бошқа маданий-оқортув муассасалари диққатга сазовордир.

Тошкент меҳмондўст шаҳар. Бу ерда доимо байналмилаллик даражасида учрашувлар, симпозиумлар, конференциялар, фестиваллар ўтказилади.
Харид қилиш
Тошкентни бозорларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўзбек бозорларида турли хил мазали маҳсулотлар тўла бўлади ва бирор киши ҳам у ердан харид қилмасдан қайтмайди. Шунингдек Тошкентда савдо марказлари ва эсдалик совғалар магазинлари жуда кўп. Улардан энг йириклари: Хамар Марказ-Санъат галереяси, Ҳамза номидаги бадиий галерея, Амалий санъат музейи ва магазини, Гранд Мир меҳмонхонасидаги эсдалик совғалар магазини, Дедеман Силк Роад Тошкент меҳмонхонасидаги “Ориентал Жой” эсдалик совғалар магазини, Абдулқосим мадрасасидаги “Ҳунарманд” ҳунармандчилик ассоциацияси, Тошкент Универсал магазини, Тошкент Савдо маркази, Мегапланет супермаркети ва бошқалар.

Тошкентнинг тунги ҳаёти
Тошкентдаги тунги клублар турли хил ёшдаги кишиларга мўлжалланган ва шундай тарзда ўйлаб қилинганки, ҳар бир киши унга кириб, унга ана шу нарса кераклигини англасин. Ҳар бир тунги клубда кечаларни ўтказишнинг ўзига хос ташкилий этиш услубига эга, лекин уларни бир нарса – улар маданий кўнгил очар марказ эканликлари бирлаштиради. Ҳар бир тунги клубда дид билан дам олиш мумкин.

Заказать бизнес тур в Тошкент
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha