Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

БАА ҳақида

Мамлакатнинг расмий номи
Бирлашган Араб Амирликлари

1

Пойтахти
Абу-Даби
Сиёсий тузилиши
Республика ва монархия тузилмасининг бирга қўшилмаси. Бу федератив давлат бўлиб, еттита амирликдан – мутлақ монархиялардан иборат. Давлатни Абу-Даби амири, ҳукуматни – Дубай амири бошқаради.

2

Тили
Давлат тили: араб тили. Инглиз, форс ва урду тиллари кенг қўлланилади.

Аҳолиси
2 млн дан ортиқ киши.

Дини
Аҳолининг кўпчилиги – мусулмон-суннитлар, камчилиги – мусулмон-шиитлар. Унча катта бўлмаган христиан ва индус диаспоралари бор.

Майдони
84 минг кв.км

Географик ҳолати

БАА – Арабистон ярим оролининг шимолий-шарқида, Жанубий-Ғарбий Осиёда жойлашган давлат. БАА ҳудудининг катта қисмини шўрқоқ ерлар ва қумли саҳролар эгаллайди, ҳурмо дарахти, акасия ва юлғун бўлган воҳалар ҳам учрайди, ғарбида қумли ва тошли саҳролар, шарқда ва шимоли-шарқда – Хажар тоғлари жойлашган (энг юқори нуқтаси – Адан шаҳри, 1127 м). Мамлакатнинг энг баланд нуқтаси – Жабал Йибир тоғи (1527 м). Қатар ярим оролининг асосида жойлашган Аль-Удайд кўрфазидан шарқда ҳаракатланувчи қум кўчкилари ётади. Қирғоқлари асосан паст, соҳиллари унча катта бўлмаган бухталар билан кесилган, оролчалар ва маржон қоллари билан ўралган.

3

Вақти

Тошкент билан фарқи – 1 соат

Маъмурий бўлиниши

Бирлашган Араб Амирликлари – федератив давлат бўлиб, еттита амирликдан иборат: Абу-Даби, Ажман, Дубай, Рас-ал-Хайма, Умм-ал-Кайвайн, Ал-Фужайра, Шаржа. Ҳар бир амирлик мутлақ монархли микро-маъмурий тузилишида муҳим жиҳат ҳар бир амирликнинг ўз ҳудудидаги углеводородлар захирасини ўзи тасарруф этиш мамлакатнинг умумий сиёсатини аниқлашда нефть захираларига мувофиқ у ёки бу амирликнинг таъсири белгиланади. Жумладан, амирликларнинг энг йирик ва энг бой бўлгани – Абу-Дабида унинг пойтахти – Абу-Даби шаҳри жойлашган, ва Абу-Дабининг амири бир пайтда Бирлашган Араб Амирликларининг президенти ҳисобланади. Дубай амири ҳукумат бошлиғи ҳисобланади.

Валюта

Халқаро номи: АЕD. Бир дирхамда – 100 филс. Муомалада 5, 10, 25 филс ва 1 дирхам қийматга эга тангалар; 5, 10, 50, 100, 200 ва 500 дирхам қийматга эга қоғоз пуллар. Сиз АҚШ доллари билан ҳисоб-китоб қилишда қийинчиликка учрамайсиз, аммо товар ва хизматларга дирхам билан тўлаш ўз афзалликларига эга, бунинг маъноси шундаки, бирор маҳсулотни миллий валютада сотиб олганингизда, сиз бир неча фоиз кам пул тўлайсиз.

4

Валюта алмашуви

Банклар, одатда, соат 8.00 дан 13.00 гача шанбадан чоршанба кунгача очиқ бўлади. Айримлари соат 16.00 дан 18.30 гача ҳам ишлайди. Пайшанба кунлари банклар соат 8.00 дан 12.00 гача очиқ бўлади. Алмашув пунктлари соат 8.30 дан 13.00 гача ва соат 16.30 дан 20.30 гача очиқ бўлади. до 12:00.

Иқлими

Иқлими қуруқ, тропик иқлимдан субтропик иқлимга ўтувчи. Ёзда, тоғ ҳудудларида бошқа жойларда жуда иссиқ, қишда ҳаво анча совуқ бўлади. Йилига 100 мм атрофида ёғин ёғади, тоғларда 300-400 мм ёғин ёғади (қишда энг кўп). Кучли жала камдан-кам бўлади. Саёҳат учун энг яхши пайт октябрь-май ойлари.
Божхона қоидалари

1000 тагача сигарет, 200 тагача сигара ёки 1 кг тамаки олиб киришга рухсат этилган, лекин кўпинча бу маҳсулотлар БАА да анча арзон бўлади. Мусулмон бўлмаганлар 2 л кучли ичимлик ва 1 л винони шахсан истеъмол қилиш учун олиб киришлари мумкин. Видеокассеталар текширилиши мумкин. Гиёҳванд моддаларни ва ўқ отар қуролларни яширин олиб кириш қаттиқ жазоланади. Валютани олиб кириш ва олиб чиқишга чеклашлар йўқ.

5

Байрамлари

2 декабрь (Миллий кун), 1 январь (Янги йил). Санаси ўзгарувчи байрамлар: Ид Ал Фитр – Рамазон ойи тугагандан сўнг мусулмонларнинг оғиз очиш байрами; Ид Ал Адха – мусулмонларнинг қурбонлик қилиш байрами (Қурбон ҳайити); Мусулмонлар тақвими бўйича Янги йил; Пайғамбар туғилган кун (Милод ан Наби).

Транспорти

Такси. Ҳозирги вақтда Дубайда таксининг икки хил тури мавжуд – ҳисоблагичсиз такси ва “Dubai Transport” компаниясининг ҳисоблагичлар ўрнатилган таксиси. Ҳисоблагич ўрнатилган бу таксиларда машинага ўтириш ҳақи 2 дирхам ва кейин ҳар 1 километр учун 1 дирхамдан. Ҳисоблагичсиз таксиларда бориладиган жойгача йўл ҳақини олдиндан келишиб олган яхши. Таксида юришнинг энг кам қиймати  – 5 дирхам.

Электр

Тармоқдаги кучланиш 220/240 В, ток частотаси 50 Гц га тенг. Ўтказгич керак бўлиб қолиши мумкин.

Магазинлар

БАА га кўпчиликнинг бориши сабабларидан бири товарлар турининг кўплиги ва арзонлигидир. Амирликлари “харидорлар учун жаннат” деб бежиз айтилмаган. Савдо қонунларининг эркинлиги ва пошлина (солиқ) миқдори пастлиги бу мамлакатда бизнеснинг гуллаб-яшнаши учун кафолат беради. Энг асосий савдо марказлари – Дубай, мамлакат пойтахти – Абу-Даби, шунингдек Шаржа ва Ажмондир. Дубайнинг автосалонларида автомобилни арзон нархда сотиб олиш мумкин (Москвага элтиб бериш Хельсинки орқали), заргарлик магазинларида – тилла буюмлар оғирлиги дунё бозори нархларида (Дубайдаги нархлар дунёдаги энг паст нархлардир), бошқа магазинларда дунёнинг барча мамлакатларидан келтирилган мебел, маиший техника, компьютерлар ва электроникани сотиб олиш мумкин. Дубайда ҳар йили савдо фестивали ўтказилади ва жуда паст нархлари, кенг кўнгил очар тадбирлари ва турли хил лотереялари билан жалб қилади.

Шошилинч телефонлар

Тез ёрдам – 999, 998; Полиция – 999; Ўт ўчириш хизмати – 997.

Диққатга сазовор жойлари

Амирликларнинг қадимги тарихи жуда кўп археология ёдгорликларида ўз аксини топган. Шунингдек бу ерда замонавий араб архитектураси ёдгорликлари ҳам оз эмас. Дубайдаги машҳур Жумайра мачити – улкан ва ажойиб иншоотдир.

Асосий диққатга сазовор жой – амирликларнинг ўзидир: инсонга бевосита шаҳар чеккасидан бошланадиган ва денгизга бориб такаладиган саҳронинг бир чеккасида яшашга имкон берувчи ҳаёт мўъжиза.

Фужайрадаги океан соҳили нихоятда гўзал.

Дубайдан машинада икки соатлик йўлдан кейин келадиган Хатта қалъасининг қолли атрофлари, Ал-Айн ваҳоси, Бурайли яқинидаги музейлаштирилган Хили ваҳоси энг манзарали жой ҳисобланади.

БАА да қишда Сибирдан ва Марказий Осиёдан учиб келган қушлар макон топади, учиб ўтиб кетадиган қушларнинг йўли ҳам шу жойлардан ўтади. Бу ерда Европадан ёки Яқин Шарқда жойлашган истаган мамлакат томонидан учиб келаётган қушларнинг учиб ўтишини кузатиш шароитлари жуда аъло даражада.

Дубай – бу ерда дам олиш индустрияси жуда қизиқарли: аттракционлар парки, аквапарк, иккита каток, зоопарк (Яқин Шарқда энг яхшиси), бир қанча музей ( бу араб давлатлари учун анча ноёб нарса). Сизга Дубайнинг тарихий музейини бориб кўришни, шаҳар устидан вертолётда саёҳат қилишни ва албатта мамлакатдаги энг катта савдо марказига боришни таклиф қиламиз.

Шаржа – бу шаҳар диққатга сазовор жойлар жуда кўп: шейх саройи, Саудия Арабистони қироли ҳадья этган мачит; нефть оқимининг рамзи бўлган дунёдаги энг баланд фавворалардан бири, ва “Жозира” парки. Жуда ҳам қизиқувчилар бўлса, пайшанба кунлари ўтказиладиган қатлларни кузатишлари мумкин.

 

Рас Аль Хайма. Қадимда бу шаҳар “Жулфор” деб аталган ва қароқчилари ҳамда денгизчилари билан машҳур бўлган, денгизчилар эса узоқ мамлакатларга “доу” – ёғоч қайиқларда саёҳат қилишган. Айрим қайиқларга 400 гача одам сиғган ва у Хитойгача сузиб борган.
Шаҳарнинг асосий Диққатга сазовор жойи “Масафи” минерал сув манбаи ва барча еттита амирликни шу минерал сув билан таъминловчи завод ҳисобланади.
Абу-Даби – “амирликларнинг боғ-шаҳри”. Амирлик ҳудудида Оммон билан чегарада “Аль-Эйн” воҳаси бор, у ерда археология музейини, Хили қабрини, тарих музейини, шарқий ва квадрат фортни бориб кўриш мумкин. Шунингдек бу ерда зоопарк ҳам бор. Аммо “Аль-Эйн” ҳаммадан кўпроқ ҳайвонлар бозори билан машҳурдир.

Фужайрада энг қадимги тарихий ёдгорлик – “Бедия” мачити сақланиб қолган, у олти юз йил илгари қурилган эди.

Ум Аль Кувайн амирлик ҳудудида жойлашган улкан аквапарки туфайли машҳурдир.

Иқтисоди

БАА иқтисоди, асосан, нефть ва табиий газ қазиб олиш ва уни қайта ишлашга асосланади. Нефт қазиб олиш саноати хурмо дарахтини етиштириш, марварид ториш учун шўнғиш, туя ва от боқиш, балиқ овлаш каби анъанавий машғулотларни сиқиб чиқариб, мамлакатда асосий ўринни эгаллади. Айни пайтда Амирликлар Форс кўрфазидаги нефтни қазиб олувчилар ичида катталиги бўйича учинчи бўлиб ҳисобланади ва кунига ўртача 2,2 миллион баррель нефть қазиб олади. БАА да нефть захиралари 200 миллиард баррель, табиий газ захиралари эса 5600 млрд куб метрни ташкил этади. Нефт ва газ қазиб чиқариш саноатининг ЯИМ даги улуши тахминан 33% ни ташкил этади. Энг катта нефть қазиб олувчи Абу-Даби амирлиги, шунингдек Дубай ва Шаржа амирликлари ҳисобланади.

Иқтисодиётнинг бу тармоғи БАА ни дунёда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад даражаси энг юқорилардан бири бўлишини таъминлади. Бу даромадлар кўп йиллар мобайнида БАА томонидан сайёҳлик, савдо-сотиқ, саноат, қишлоқ хўжалиги, шунингдек ижтимоий секторни ривожлантиришга инвестиция қилинаётганлиги қувончлидир. Бу инфратузилмани фаол ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларининг жалб қилинишига олиб келди. Мамлакатда халқаро аҳамиятга эга 7 та жуда кўп порт бор. Шунингдек 700 000 телефон линиясига эга телекоммуникация тизимининг ва тез ривожланаётган маълумотларнинг компьютер тизими мамлакат иқтисодиётининг юқори даражада ривожланиши кўрсаткичи ҳисобланади.

Кейинги вақтларда нефть қазиб чиқарувчи ва нефтни қайта ишловчи саноатнинг ЯИМ даги улуши аста секин пасайиб бориб, сайёҳлик, кўчмас мулк, қурилиш, савдо ва қишлоқ хўжалиги каби бошқа соҳаларга йўл очиб бермоқда. Қишлоқ хўжалигига маблағларни инвестиция қилиш янада фаол амалга оширилмоқда. Чучук сув билан фақат далалар ва боғларгина эмас, балки яқинда экилган кўк экинларни ҳам таъминлаш учун, биринчи навбатда, инвестициялар сувни чучуклаштирувчи заводларни қуришига киритилади. Бу соҳа анъанавий ҳисобланади (ЯИМ даги қишлоқ хўжалиги улуши – 2,5%), лекин чучук сув етишмаслиги сабабли ва табиий шароитларнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли (БАА ҳудудининг фақат 0,5% майдонига экин экилади) унинг ривожланиши қийинлашган. Шунинг учун маблағларни бу соҳага фаол инвестициялаш дин ривожлантиришнинг зарурий шарти ҳисобланади. Ахир ҳозир озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпгина турларини импорт қилишга тўғри келади.

“Форс кўрфазининг нефть дурдонаси” нинг бош савдо ҳамкори Япония ҳисобланиб, у Амирликлардан газ ва нефтни импорт қилади, БАА га эса транспорт воситалари ва электроникани экспорт қилади. БАА нинг иқтисоди ривожида унинг Европа ва Осиёнинг савдо йўллари кесишлигисида (чорраҳасида) фойдали тарзда географик жойлашуви ҳам катта роль ўйнайди.

Саноати

Шаржа Амирлигидаги саноатни енгил саноат корхоналари ифода этади. Бу ерда мебель, идиш-товоқ, пластик буюмлар, цемент ишлаб чиқарилади. Рас-эль-Хаймада дори-дармонлар, портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводлар ишлайди, лекин бу ерда асосий урғу қурилиш саноатини ривожлантиришга қаратилган (цемент, қурилиш тошлари, асфальт ишлаб чиқарувчи фабрикалар фаолият юритади). Фужайра ички бозорга мармар, оҳактош, цемент, асбест, қурилиш блокларини етказиб беради. Умм-эль-Кайвайн қайта ишлаб чиқариш инқирозидан анча катта даражада жабр кўрди, у қўшни амирликлар сингари қурилиш саноатини ривожлантиришга кучини сарфлади, аммо бозор қурилиш материаллари билан тўйиб-жошиб кетган эди ва натижада амирлик катта зарар кўрди.

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ хўжалиги мамлакатнинг ЯИМ ида арзимаган фоизни ташкил этади. Ягона давлат вужудга келиши билан ҳукумат бу тармоқни ривожлантиришни рағбатлантиради.  Асосий етиштириладиган экин, хурмо дарахтидир, у асосан ривожлантириш ваҳоларда ва соҳилларда етиштирилади. 1990-йилларнинг бошида мамлакатда тахминан 4 млн экиладиган пальма мавжуд эди. Ҳам федерал, ҳам маҳалли қиймати 50% га қопланади, уларга хизмат кўрсатувчи машиналар сотиб олишга қарз берилади. 1979 йилдан 1985 йилгача қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқариш олти марта ўсди, аммо амирликлар озиқ-овқат маҳсулотларининг 70% ини импорт қилишга мажбур эдилар. Қишлоқ хўжалик экинларини асосий етказиб берувчиси Рас-эль-Хайма амирлигидир, у ўрмон дарахтлари бўйича миллий компания барча мактабларни, давлат муассасаларини ва қароргоҳларни кўк экинлар билан бепул таъминлайди. Ҳар қандай завод ёки фабрикани қуришда қурилиш атрофида 200 гектардан 300 гектаргача ўлчамдаги ерда унча катта бўлмаган парк барпо қилиш мажбурийдир.

Заказать бизнес тур в БАА
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

БАА ҳақида

Мамлакатнинг расмий номи
Бирлашган Араб Амирликлари

1

Пойтахти
Абу-Даби
Сиёсий тузилиши
Республика ва монархия тузилмасининг бирга қўшилмаси. Бу федератив давлат бўлиб, еттита амирликдан – мутлақ монархиялардан иборат. Давлатни Абу-Даби амири, ҳукуматни – Дубай амири бошқаради.

2

Тили
Давлат тили: араб тили. Инглиз, форс ва урду тиллари кенг қўлланилади.

Аҳолиси
2 млн дан ортиқ киши.

Дини
Аҳолининг кўпчилиги – мусулмон-суннитлар, камчилиги – мусулмон-шиитлар. Унча катта бўлмаган христиан ва индус диаспоралари бор.

Майдони
84 минг кв.км

Географик ҳолати

БАА – Арабистон ярим оролининг шимолий-шарқида, Жанубий-Ғарбий Осиёда жойлашган давлат. БАА ҳудудининг катта қисмини шўрқоқ ерлар ва қумли саҳролар эгаллайди, ҳурмо дарахти, акасия ва юлғун бўлган воҳалар ҳам учрайди, ғарбида қумли ва тошли саҳролар, шарқда ва шимоли-шарқда – Хажар тоғлари жойлашган (энг юқори нуқтаси – Адан шаҳри, 1127 м). Мамлакатнинг энг баланд нуқтаси – Жабал Йибир тоғи (1527 м). Қатар ярим оролининг асосида жойлашган Аль-Удайд кўрфазидан шарқда ҳаракатланувчи қум кўчкилари ётади. Қирғоқлари асосан паст, соҳиллари унча катта бўлмаган бухталар билан кесилган, оролчалар ва маржон қоллари билан ўралган.

3

Вақти

Тошкент билан фарқи – 1 соат

Маъмурий бўлиниши

Бирлашган Араб Амирликлари – федератив давлат бўлиб, еттита амирликдан иборат: Абу-Даби, Ажман, Дубай, Рас-ал-Хайма, Умм-ал-Кайвайн, Ал-Фужайра, Шаржа. Ҳар бир амирлик мутлақ монархли микро-маъмурий тузилишида муҳим жиҳат ҳар бир амирликнинг ўз ҳудудидаги углеводородлар захирасини ўзи тасарруф этиш мамлакатнинг умумий сиёсатини аниқлашда нефть захираларига мувофиқ у ёки бу амирликнинг таъсири белгиланади. Жумладан, амирликларнинг энг йирик ва энг бой бўлгани – Абу-Дабида унинг пойтахти – Абу-Даби шаҳри жойлашган, ва Абу-Дабининг амири бир пайтда Бирлашган Араб Амирликларининг президенти ҳисобланади. Дубай амири ҳукумат бошлиғи ҳисобланади.

Валюта

Халқаро номи: АЕD. Бир дирхамда – 100 филс. Муомалада 5, 10, 25 филс ва 1 дирхам қийматга эга тангалар; 5, 10, 50, 100, 200 ва 500 дирхам қийматга эга қоғоз пуллар. Сиз АҚШ доллари билан ҳисоб-китоб қилишда қийинчиликка учрамайсиз, аммо товар ва хизматларга дирхам билан тўлаш ўз афзалликларига эга, бунинг маъноси шундаки, бирор маҳсулотни миллий валютада сотиб олганингизда, сиз бир неча фоиз кам пул тўлайсиз.

4

Валюта алмашуви

Банклар, одатда, соат 8.00 дан 13.00 гача шанбадан чоршанба кунгача очиқ бўлади. Айримлари соат 16.00 дан 18.30 гача ҳам ишлайди. Пайшанба кунлари банклар соат 8.00 дан 12.00 гача очиқ бўлади. Алмашув пунктлари соат 8.30 дан 13.00 гача ва соат 16.30 дан 20.30 гача очиқ бўлади. до 12:00.

Иқлими

Иқлими қуруқ, тропик иқлимдан субтропик иқлимга ўтувчи. Ёзда, тоғ ҳудудларида бошқа жойларда жуда иссиқ, қишда ҳаво анча совуқ бўлади. Йилига 100 мм атрофида ёғин ёғади, тоғларда 300-400 мм ёғин ёғади (қишда энг кўп). Кучли жала камдан-кам бўлади. Саёҳат учун энг яхши пайт октябрь-май ойлари.
Божхона қоидалари

1000 тагача сигарет, 200 тагача сигара ёки 1 кг тамаки олиб киришга рухсат этилган, лекин кўпинча бу маҳсулотлар БАА да анча арзон бўлади. Мусулмон бўлмаганлар 2 л кучли ичимлик ва 1 л винони шахсан истеъмол қилиш учун олиб киришлари мумкин. Видеокассеталар текширилиши мумкин. Гиёҳванд моддаларни ва ўқ отар қуролларни яширин олиб кириш қаттиқ жазоланади. Валютани олиб кириш ва олиб чиқишга чеклашлар йўқ.

5

Байрамлари

2 декабрь (Миллий кун), 1 январь (Янги йил). Санаси ўзгарувчи байрамлар: Ид Ал Фитр – Рамазон ойи тугагандан сўнг мусулмонларнинг оғиз очиш байрами; Ид Ал Адха – мусулмонларнинг қурбонлик қилиш байрами (Қурбон ҳайити); Мусулмонлар тақвими бўйича Янги йил; Пайғамбар туғилган кун (Милод ан Наби).

Транспорти

Такси. Ҳозирги вақтда Дубайда таксининг икки хил тури мавжуд – ҳисоблагичсиз такси ва “Dubai Transport” компаниясининг ҳисоблагичлар ўрнатилган таксиси. Ҳисоблагич ўрнатилган бу таксиларда машинага ўтириш ҳақи 2 дирхам ва кейин ҳар 1 километр учун 1 дирхамдан. Ҳисоблагичсиз таксиларда бориладиган жойгача йўл ҳақини олдиндан келишиб олган яхши. Таксида юришнинг энг кам қиймати  – 5 дирхам.

Электр

Тармоқдаги кучланиш 220/240 В, ток частотаси 50 Гц га тенг. Ўтказгич керак бўлиб қолиши мумкин.

Магазинлар

БАА га кўпчиликнинг бориши сабабларидан бири товарлар турининг кўплиги ва арзонлигидир. Амирликлари “харидорлар учун жаннат” деб бежиз айтилмаган. Савдо қонунларининг эркинлиги ва пошлина (солиқ) миқдори пастлиги бу мамлакатда бизнеснинг гуллаб-яшнаши учун кафолат беради. Энг асосий савдо марказлари – Дубай, мамлакат пойтахти – Абу-Даби, шунингдек Шаржа ва Ажмондир. Дубайнинг автосалонларида автомобилни арзон нархда сотиб олиш мумкин (Москвага элтиб бериш Хельсинки орқали), заргарлик магазинларида – тилла буюмлар оғирлиги дунё бозори нархларида (Дубайдаги нархлар дунёдаги энг паст нархлардир), бошқа магазинларда дунёнинг барча мамлакатларидан келтирилган мебел, маиший техника, компьютерлар ва электроникани сотиб олиш мумкин. Дубайда ҳар йили савдо фестивали ўтказилади ва жуда паст нархлари, кенг кўнгил очар тадбирлари ва турли хил лотереялари билан жалб қилади.

Шошилинч телефонлар

Тез ёрдам – 999, 998; Полиция – 999; Ўт ўчириш хизмати – 997.

Диққатга сазовор жойлари

Амирликларнинг қадимги тарихи жуда кўп археология ёдгорликларида ўз аксини топган. Шунингдек бу ерда замонавий араб архитектураси ёдгорликлари ҳам оз эмас. Дубайдаги машҳур Жумайра мачити – улкан ва ажойиб иншоотдир.

Асосий диққатга сазовор жой – амирликларнинг ўзидир: инсонга бевосита шаҳар чеккасидан бошланадиган ва денгизга бориб такаладиган саҳронинг бир чеккасида яшашга имкон берувчи ҳаёт мўъжиза.

Фужайрадаги океан соҳили нихоятда гўзал.

Дубайдан машинада икки соатлик йўлдан кейин келадиган Хатта қалъасининг қолли атрофлари, Ал-Айн ваҳоси, Бурайли яқинидаги музейлаштирилган Хили ваҳоси энг манзарали жой ҳисобланади.

БАА да қишда Сибирдан ва Марказий Осиёдан учиб келган қушлар макон топади, учиб ўтиб кетадиган қушларнинг йўли ҳам шу жойлардан ўтади. Бу ерда Европадан ёки Яқин Шарқда жойлашган истаган мамлакат томонидан учиб келаётган қушларнинг учиб ўтишини кузатиш шароитлари жуда аъло даражада.

Дубай – бу ерда дам олиш индустрияси жуда қизиқарли: аттракционлар парки, аквапарк, иккита каток, зоопарк (Яқин Шарқда энг яхшиси), бир қанча музей ( бу араб давлатлари учун анча ноёб нарса). Сизга Дубайнинг тарихий музейини бориб кўришни, шаҳар устидан вертолётда саёҳат қилишни ва албатта мамлакатдаги энг катта савдо марказига боришни таклиф қиламиз.

Шаржа – бу шаҳар диққатга сазовор жойлар жуда кўп: шейх саройи, Саудия Арабистони қироли ҳадья этган мачит; нефть оқимининг рамзи бўлган дунёдаги энг баланд фавворалардан бири, ва “Жозира” парки. Жуда ҳам қизиқувчилар бўлса, пайшанба кунлари ўтказиладиган қатлларни кузатишлари мумкин.

 

Рас Аль Хайма. Қадимда бу шаҳар “Жулфор” деб аталган ва қароқчилари ҳамда денгизчилари билан машҳур бўлган, денгизчилар эса узоқ мамлакатларга “доу” – ёғоч қайиқларда саёҳат қилишган. Айрим қайиқларга 400 гача одам сиғган ва у Хитойгача сузиб борган.
Шаҳарнинг асосий Диққатга сазовор жойи “Масафи” минерал сув манбаи ва барча еттита амирликни шу минерал сув билан таъминловчи завод ҳисобланади.
Абу-Даби – “амирликларнинг боғ-шаҳри”. Амирлик ҳудудида Оммон билан чегарада “Аль-Эйн” воҳаси бор, у ерда археология музейини, Хили қабрини, тарих музейини, шарқий ва квадрат фортни бориб кўриш мумкин. Шунингдек бу ерда зоопарк ҳам бор. Аммо “Аль-Эйн” ҳаммадан кўпроқ ҳайвонлар бозори билан машҳурдир.

Фужайрада энг қадимги тарихий ёдгорлик – “Бедия” мачити сақланиб қолган, у олти юз йил илгари қурилган эди.

Ум Аль Кувайн амирлик ҳудудида жойлашган улкан аквапарки туфайли машҳурдир.

Иқтисоди

БАА иқтисоди, асосан, нефть ва табиий газ қазиб олиш ва уни қайта ишлашга асосланади. Нефт қазиб олиш саноати хурмо дарахтини етиштириш, марварид ториш учун шўнғиш, туя ва от боқиш, балиқ овлаш каби анъанавий машғулотларни сиқиб чиқариб, мамлакатда асосий ўринни эгаллади. Айни пайтда Амирликлар Форс кўрфазидаги нефтни қазиб олувчилар ичида катталиги бўйича учинчи бўлиб ҳисобланади ва кунига ўртача 2,2 миллион баррель нефть қазиб олади. БАА да нефть захиралари 200 миллиард баррель, табиий газ захиралари эса 5600 млрд куб метрни ташкил этади. Нефт ва газ қазиб чиқариш саноатининг ЯИМ даги улуши тахминан 33% ни ташкил этади. Энг катта нефть қазиб олувчи Абу-Даби амирлиги, шунингдек Дубай ва Шаржа амирликлари ҳисобланади.

Иқтисодиётнинг бу тармоғи БАА ни дунёда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад даражаси энг юқорилардан бири бўлишини таъминлади. Бу даромадлар кўп йиллар мобайнида БАА томонидан сайёҳлик, савдо-сотиқ, саноат, қишлоқ хўжалиги, шунингдек ижтимоий секторни ривожлантиришга инвестиция қилинаётганлиги қувончлидир. Бу инфратузилмани фаол ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларининг жалб қилинишига олиб келди. Мамлакатда халқаро аҳамиятга эга 7 та жуда кўп порт бор. Шунингдек 700 000 телефон линиясига эга телекоммуникация тизимининг ва тез ривожланаётган маълумотларнинг компьютер тизими мамлакат иқтисодиётининг юқори даражада ривожланиши кўрсаткичи ҳисобланади.

Кейинги вақтларда нефть қазиб чиқарувчи ва нефтни қайта ишловчи саноатнинг ЯИМ даги улуши аста секин пасайиб бориб, сайёҳлик, кўчмас мулк, қурилиш, савдо ва қишлоқ хўжалиги каби бошқа соҳаларга йўл очиб бермоқда. Қишлоқ хўжалигига маблағларни инвестиция қилиш янада фаол амалга оширилмоқда. Чучук сув билан фақат далалар ва боғларгина эмас, балки яқинда экилган кўк экинларни ҳам таъминлаш учун, биринчи навбатда, инвестициялар сувни чучуклаштирувчи заводларни қуришига киритилади. Бу соҳа анъанавий ҳисобланади (ЯИМ даги қишлоқ хўжалиги улуши – 2,5%), лекин чучук сув етишмаслиги сабабли ва табиий шароитларнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли (БАА ҳудудининг фақат 0,5% майдонига экин экилади) унинг ривожланиши қийинлашган. Шунинг учун маблағларни бу соҳага фаол инвестициялаш дин ривожлантиришнинг зарурий шарти ҳисобланади. Ахир ҳозир озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпгина турларини импорт қилишга тўғри келади.

“Форс кўрфазининг нефть дурдонаси” нинг бош савдо ҳамкори Япония ҳисобланиб, у Амирликлардан газ ва нефтни импорт қилади, БАА га эса транспорт воситалари ва электроникани экспорт қилади. БАА нинг иқтисоди ривожида унинг Европа ва Осиёнинг савдо йўллари кесишлигисида (чорраҳасида) фойдали тарзда географик жойлашуви ҳам катта роль ўйнайди.

Саноати

Шаржа Амирлигидаги саноатни енгил саноат корхоналари ифода этади. Бу ерда мебель, идиш-товоқ, пластик буюмлар, цемент ишлаб чиқарилади. Рас-эль-Хаймада дори-дармонлар, портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводлар ишлайди, лекин бу ерда асосий урғу қурилиш саноатини ривожлантиришга қаратилган (цемент, қурилиш тошлари, асфальт ишлаб чиқарувчи фабрикалар фаолият юритади). Фужайра ички бозорга мармар, оҳактош, цемент, асбест, қурилиш блокларини етказиб беради. Умм-эль-Кайвайн қайта ишлаб чиқариш инқирозидан анча катта даражада жабр кўрди, у қўшни амирликлар сингари қурилиш саноатини ривожлантиришга кучини сарфлади, аммо бозор қурилиш материаллари билан тўйиб-жошиб кетган эди ва натижада амирлик катта зарар кўрди.

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ хўжалиги мамлакатнинг ЯИМ ида арзимаган фоизни ташкил этади. Ягона давлат вужудга келиши билан ҳукумат бу тармоқни ривожлантиришни рағбатлантиради.  Асосий етиштириладиган экин, хурмо дарахтидир, у асосан ривожлантириш ваҳоларда ва соҳилларда етиштирилади. 1990-йилларнинг бошида мамлакатда тахминан 4 млн экиладиган пальма мавжуд эди. Ҳам федерал, ҳам маҳалли қиймати 50% га қопланади, уларга хизмат кўрсатувчи машиналар сотиб олишга қарз берилади. 1979 йилдан 1985 йилгача қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқариш олти марта ўсди, аммо амирликлар озиқ-овқат маҳсулотларининг 70% ини импорт қилишга мажбур эдилар. Қишлоқ хўжалик экинларини асосий етказиб берувчиси Рас-эль-Хайма амирлигидир, у ўрмон дарахтлари бўйича миллий компания барча мактабларни, давлат муассасаларини ва қароргоҳларни кўк экинлар билан бепул таъминлайди. Ҳар қандай завод ёки фабрикани қуришда қурилиш атрофида 200 гектардан 300 гектаргача ўлчамдаги ерда унча катта бўлмаган парк барпо қилиш мажбурийдир.

Заказать бизнес тур в БАА
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha