Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Бразилия ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Бразилия

Пойтахти
Бразилия

2

Сиёсий тузилиши
Федератив республика. Давлат ва ҳукумат бошлиғи – президент. Парламент – икки палатали Миллий конгресс Федерал Сенат ва Депутатлар Палатасидан ташкил топган.

Тили
Давлат тили – португал тили. Испан тили кенг тарқалган, шунингдек, француз, немис, итальян тиллари ишлатилади.

3

Аҳолиси
Бугунги Бразилиянинг аҳолиси – бу кўпгина халқлар аралашмасидир. Португалиялик истилочилар маҳаллий ҳиндулар ва Африкадан олиб келинган қуллар билан аралашиб кетишган. Мамлакатнинг шимолий-шарқ қисмига голландияликлар ва французлар кўчиб келишган. XIX асрда Германия, Италия, Польша ва Япониядан келган иммигрантлар тўлқини бу аралашмага ўз ҳиссасини қўшди. Этник таркиби: оқлар (португалияликлар, немислар, итальянлар, испанлар, поляклар) 55%, метис ва мулатлар 38%, қора танлилар 6%, қолганлари (японлар, араблар, ҳиндулар) 1%. Католиклар аҳолининг 80% ини ташкил этади.

Дини
Асосий дин – католицизм. Бошқа динлар ҳам мавжуд: яхудий, протестант, шунингдек африка спиритуалистик динлар.

Майдони
Ҳудуди – 8 514 215,3 кв.км, бу дунёдаги ҳамма қуруқликнинг 5,7% ини ташкил этади.

Географик ўрни
Бразилия – Лотин Америкасида энг йирик давлат бўлиб, ҳудудининг майдонига кўра дунёда бешинчи ўринни эгаллайди. Мамлакат ҳудуди – 8 511 965 кв.км. Шимолда Гвиана, Венесуэла, Суринам ва Француз Гвианаси билан; шимоли-ғарбда – Колумбия билан; ғарбда – Перу ва Боливия билан; жанубий-ғарбда Парагвай ва Аргентина билан, жанубда – Уругвай билан чегарадош. Шарқда, жанубий-шарқда ва шимолий-шарқда мамлакатни Атлантика океани ўраб туради. Бразилия ҳудудининг 93% жанубий ярим шарда ва 92% – тропиклараро минтақада жойлашган. Шимолда мамлакатни экватор чизиғи кесиб ўтади, жанубда, Сан-Паулу шаҳри яқинида эса Козерог тропиги ўтади. Бразилиянинг энг юқори нуқтаси – Неблина чўққиси (баландлиги 3014 м), Венесуэла билан чегара яқинида жойлашган.

Вақти

Мамлакат бир неча соат минтақаларида жойлашган. Шарқий қирғоқларда Москва вақтидан қишда 5 соат ва ёзда 7 соат орқада қолади.

4

Маъмурий бўлиниши

Бразилия – федерал давлат бўлиб, у 26 та штатдан (estados) ва битта федерал (пойтахт) округидан ташкил топган. Бразилиянинг штатлари: Акри, Алагоас, Амазонас, Амапа, Баия, Бразилиа, Гояс, Мараньян, Мату-Гросу, Мату-Гросу-ду-Сул, Минас-Жерайс, Пара, Параиба, Парана, Пернамбуку, Пиауи, Рио-де-Жанейро, Риу-Гранди-ду-Норти, Риу-Гранди-ду-Сул, Рондония, Рорайма, Сан-Паулу.

Валютаси

Халқаро номи: BRL.
Қиймати 1,5,10,50,100 реалга тенг қоғоз пуллар ва қиймати 1 реал, 1,5,10,50 сентаво бўлган тангалар муомалада юради. Халқаро кредит карточкалар меҳмонхоналарда ва бир қатор магазинларда қабул қилинади.

Валюталар алмашуви

Чекларни ва чет эл валютасини банкларда (энг фойдали курс), сайёҳлик агентликлари ва савдо марказларидаги алмашув пунктларида, меҳмонхоналарда (фақат долларни), аэропортда алмаштириш мумкин. Банклар душанбадан жумагача соат 10.00 дан 15.00 гача очиқ. Валютани алмаштириш пунктлари одатда соат 9.00 дан 17.30 гача ишлайди.

Иқлими

Бразилияда олтита иқлим турларини кузатиш мумкин: экваториал, тропик, тропик юқори тоғли, тропик атлантик, ярим қуруқ ва субтропик. Ўртача йиллик температура Бразилиянинг шимолий қисмида тахминан 280С ни ва жанубий қисмида 200С ни ташкил этади. Ёғингарчилик кўпроқ Амазонка ҳудудида ёғади. Мамлакатнинг асосан жанубида баъзида қор ёғадиган, қиров тушадиган ҳудудлар ҳам бор. Рио-де-Жанейрода ёзнинг қизғин пайтида температура 400С гача кўтарилади.

Божхона қоидалари

Божхона назорати. Бразилияда ишлаб чиқарилмаган видео-, кино-, аудиотехника олиб кирилганда унга солиқ солинади. Қуйидаги буюмлар биттадан солиқсиз олиб кирилиши мумкин: радиоприёмник, плейер, видеокамера, компьютер хотирасига эга иш блокноти. Қуйидагиларни олиб чиқиб кетиш тақиқланган: гиёҳванд моддалар, ўқотар қурол, ўқ-дори, дори-дармон воситалари, радиоактив материаллар. Чет эл валютасини олиб кириш чекланмаган (декларация тўлдирилади), миллий валютани олиб кириш чекланган. Олиб кирилган чет эл валютасини мамлакатда қилинган ҳаражатларни чегириб олиб чиқиб кетишга, миллий валютани эса Бразилиянинг МБ лицензиясига кўра олиб чиқиб кетиш мумкин. мамлакатдан ҳар қандай ёввойи ҳайвонларни жуда кўп инстанцияларнинг тегишли рухсатисиз, келишувлар ва карантинларсиз олиб чиқиб кетишга уриниш жиноят ҳисобланади. Ҳинду қобилаларига Амазониядаги экзотик қушларни патидан, ягуар тирноқларидан, тошбақа косасидан ва бошқалардан анъанавий безаклар тайёрлашга рухсат этилган, лекин бу буюмларни ҳиндулар махсус давлат лицензиялари асосида ва фақат маданий муассасаларга, масалан, этнография музейларига сотишлари мумкин. Мамлакатдан учиб кетишда ва ички линияларда учиш вақтида аэропорт йиғими ундирилади.

Байрамлари

1 январь (Умумий халқдўстлик куни / Янги йил); 20 январь (Рио-де-Жанейро шаҳрига асос солинган куни), апрелда – Муқаддас шанба, 21 апрель (Тирадентис), 1 мая (Меҳнат куни), 7 сентябрь (Мустақиллик куни), 12 октябрь (Худонинг келиши байрами), 2 ноябрь (Хотира куни), 15 ноябрь (Республика эълон қилинган куни), 25 декабрь (Рождество). Шунингдек: Февраль-март: Сан-Паулуда Формула-1 пойгалари; февралнинг иккинчи ярми: Манаусда байрамлар; Апрель, 16-дан 21-апрелгача: Ору-Претуда Мустақиллик байрами; 20 апрель: Ресифида Ҳиндулар куни; Июнда – 28-дан 30-июнгача: Амазонияда карнавал; 10-дан 25-июнгача: Белена, Манаус ва Сан-Луисда фольклор фестивали; Июннинг охири: Рио-де-Жанейрода марафон; Июль: Ору-Претуда артистларнинг фестивали; Июль: мамлакат жанубида, Грамадуда кинематография фестивали; 20-августда: Сан-Луис ва Белу-Оризонтида фолклор фестивали; августнинг охири: Паратида фольклор фестивали; 10-сентябрда: Ресифида Guarapes жанги; октябр ойида якшанба кунлари Сан-Луисда фольклор фестивали.

Транспорти

Мамлакатда 3277 та аэродром, шу жумладан, учиш йўлаги қаттиқ қопламали 541 та аэродром бор. Мамлакатдаги темир йўлларнинг умумий узунлиги – 27882 км, шу жумладан, тор излилариники – 23489 км. Мамлакатнинг автомобиль йўлларининг умумий узунлиги – 1,98 млн км, улардан 184140 км асфальтланган. Бразилиядаги барча портлар ўртасида паромлар қатнайди. Дарё транспорти – Амазонка дельтаси бўйича ҳаракатланишнинг энг яхши воситаси.
Мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида автобуслар юради, қулай экспресслар ҳам бор, лекин улар анча қиммат туради. Рио ва Сан-Паулуда метро ва шаҳар темир йўллари мавжуд; троллейбуслар Сан-Паулу ва айрим бошқа шаҳарларда бор. Йўл ҳақи одатда белгиланган нархда. Такси кўпчилик шаҳарларда бор, уларни қизил рақам белгилари ва ҳисоблагичларига қараб ажратиш мумкин. Уларда юриш унча қиммат эмас. Ҳайдовчиларнинг қаерда жойлашиш тўғрисидаги маслаҳатларига эҳтиётлик билан қараш керак, чунки улар одатда энг қимматбаҳо жойларни тавсия этишади, улар олдида тўхтаган ҳайдовчилар юқори комиссия пуллари олишади. Ҳамма таксиларда ҳисоблагич бор ва йўловчилар уларни ишга туширишини талаб этишлари керак.

Электр

Ҳар хил штатларда турлича кучланиш мавжуд. Рио-де-Жанейро ва Сан-Паулуда деярли ҳамма жойда электр кучланиши 110 ёки 120 вольт; Салвадор ва Манусда – 127 вольт; Ресифи, Бразилиа ва кўпгина бошқа шаҳарларда – 220 вольт. Вилкалар ҳам турли хил: иккита ёки учта ясси ёки думалоқ тирқишли.

Магазинлари

Кўпчилик магазинлар соат 9.00 дан 18.30 гача (душанба-жума), 9.00 дан 13.00 гача (шанба кунлари) очиқ бўлади. Йирик магазинлар соат 22.00 гача очиқ бўлади, супермаркетлар туну-кун ишлаши мумкин.

Алоқа

Сариқ таксофонлар шаҳаричи сўзлашувлари учун, кўк таксофонлар шаҳарлараро ва халқаро сўзлашувлар учун мўлжалланган. Қизил шаҳар телефонлари жетон ёки карточка билан ишлайди. Унисини ҳам, бунисини ҳам истаган жойда сотиб олиш мумкин. Йирик шаҳарларнинг кўпчилиги билан автоматик алоқа мавжуд. Алоқа хизматлари жуда ҳам қиммат. Бразилияга Москвадан қўнғироқ қилиш учун 8-10-55 (мамлакат коди) + 21 (Рио-де-Жанейро коди) ни териш керак.

Шошилинч телефонлар

Ўт ўчириш хизмати – 193
Полиция – 190
Тез ёрдам – 192
Сайёҳлик полицияси – 511-51-12; 511-57-67

Диққатга сазовор жойлари

Корковадо – Рионинг энг машҳур диққатга сазовор жойи, унинг кузатиш майдончасидан бутун шаҳар кафтдек кўринади: Гуанабара кўрфази, Родриго-де-Фрейтас лагунаси, Қандли Бош тоғи, Рио-де-Жанейронинг бир қатор чиройли ҳудудлари, Нитерой шаҳри.
Калла Қанд – Рионинг муҳим рамзи – машҳур конуссимон Калла Қанд чўққиси бўлиб, у Гуанабара бухтасига кираверишда жойлашган. Унинг баландлиги 396 м. У бу номни қадимги “калла қанд” ўраб жойлашдаги конуссимон чизиқни эслатувчи шакл туфайли олган.
Маракана стадиони – улкан Маракана стадиони ўзига хос футбол саройи деб аташ мумкин. 1950 йилдаги Жаҳон кубоги финалида ёки Пеленинг охирги ўйинида унда 250 минг футбол ишқибозлари ўйинни томоша қилган эди (ўша пайтда расмий сиғими 200 минг киши эди).
Самбодром стадиони – бу стадионни машҳур бразилиялик меъмор Оскар Немейер қурган эди ва у минборлари ва ўриндиқлари икки томонга жойлашган; атрофи тўсилган кўчага ўхшайди. Рио-де-Жанейродаги карнавалнинг энг қизғин жойи Самбодромда ўтказиладиган самба мактабининг паради ҳисобланади.
Тижука парки – улкан Тижука миллий паркининг ҳудуди 120 кв.км ни ташкил этади. Шаҳарнинг тошли чангалзорларидан сиз тасодифан шаршаралари ва кўллари, ясси баландликлари ва баланд чўққилари, ажойиб гуллари ва буталари бўлган соя берувчи зангари ўсимликларга бой бўлган ўрмонга тушиб қоласиз.
Ресифе – Пернамбуко штатининг пойтахти, аҳолиси сони 1,3 млн киши. Бу ном арабчадан келиб чиққан бўлиб, “мустаҳкамланган девор” маъносини англатади, португалия тилида у “сув ости қояси” маъносини олган. Ресифе соҳили учун шимоли-шарқий томонга хос бўлган унинг қирғоқ бўйлаб 90 м дан 1 км гача масофага чўзилган маржон қоялари жойлашган. Тўлқинлар қоялар четида мавж уради, бу соҳилни океан суви тўлган унча чуқур бўлмаган бассейнга айлантиради. Сув қайтишида эса Ресифедаги Боа Въяжем пляжида қояларгача тиззагача сув кечиб бориш мумкин бўлади.
Олинда – очиқ осмон остидаги ҳақиқий музей, барокко услубидаги меъморчилик ва санъат хазинасидир. 1982 йилда бу шаҳар ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди, шундан сўнг Бразилия ҳукумати шаҳарнинг қиёфасини қандай бўлса ҳам ўзгартиришни тақиқлаб қўйди. Ўшандан бери бирорта ҳам дераза махсус комиссиянинг рухсатисиз бўлмиши мумкин бўлмай қолди.
Оуро Прето – Бразилиянинг жанубий-шарқида Бело Оризонте дан 100 км масофада Оуро Прето – шаҳар-ёдгорлик жойлашган. Унга XVIII асрнинг бошида Вила-Рика (бой шаҳар) номи билан асос солинган эди. У икки аср мобайнида (1724-1897 й) Минас-Жерайш штатининг пойтахти бўлиб келди. 1823 йилда у Оуро Прето деб атала бошлади. 1980 йилда эса шаҳар ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди ва “миллий ёдгорлик” деб эълон қилинди: унинг марказидаги эски биноларни бузиш тақиқланди ва янгиларини қуриш чекланди.
Петрополис – Бразилиянинг тарихий диққатга сазовор жойи. Риодан бу шаҳарга жўнар экансиз, сиз манзарали тоғ ёнбағридаги йўл билан 66 км масофани босиб ўтасиз. Сизнинг ўз ўнгингизда ажойиб манзара – туман босган тоғлар, томи ўткир қиррали, мансардали, деразалари баланд бўлган уйлар намоён бўлади.
Игуасу шаршаралари – у Фож-до-Игуасу шаҳридан бир соатлик йўлда, Бразилия ва Аргентинанинг Игуасу миллий парклари чегарасида жойлашган бўлиб – дунёнинг ҳақиқий мўъжизасидир. Иккала парк ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Иқтисоди

Юқори даражада ривожланган қишлоқ хўжалигига, кон саноатига (у темир рудаси, апатит қазиб олиш бўйича дунёда биринчи ўринни, бериллий қазиб олиш бўйича иккинчи ўринни, бокситлар қазиб олиш бўйича учинчи ўринни, олтин, асбест, қалойи қазиб олиш бўйича тўртинчи ўринни эгаллайди) ва хизматлар кўрсатиш секторига эга бўлган Бразилия иқтисодиёти минтақада энг кучли ҳисобланади ва жаҳон бозорларига жиддий таъсир кўрсатади. Бразилия дунёдаги энг йирик кофе ва шакар қамиши ишлаб чиқарувчи, йирик қишлоқ хўжалиги экспортерларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий ривожланишнинг ифодасиз кўрсаткичларига қарамай, Бразилия ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳондаги етакчиси ўрнига даъвогарлик қилмоқда. Учинчи дунё мамлакатлари орасида етакчи бўлишга мамлакат ҳукуматининг эътирозларининг янги тасдиғи ЖВФнинг бўлажак анжуманида ЖВФнинг халқаро молия органининг қарорларини қабул қилишда Хитой, Жанубий Корея, Туркия ва Мексикага каттароқ ҳуқуқ берадиган ислоҳот лойиҳасини тўхтатиб қўйиш учун мамлакат блокини шакллантириш нияти бўлди.

Саноати

Бразилия тез ўсишига ва бой хомашё базасига эга бўлишига қарамай бу тармоқнинг ЯИМ даги улуши катта эмас. У ерда апатитлар ва темир рудасини қазиб олиш ривожланган, шунингдек олтин, кумуш, қалойи ва асбест қазиб олиш ҳам ривожланган. Темир рудаси саноати кўп даражада экспортга ишлайди.
Энергетика. Мамлакатдаги электр энергиясинии 90% гача қисмини ГЭС лар ишлаб чиқаради, шунингдек муқобил манбалардан (автомобилларни кўпчилик қисми спиртда ишлайди), ўтиндан, тош кўмирдан фойдаланилади, битта АЭС ишламоқда. Қора металлургия ўзининг рудасида ва импорт қилинган коксда ишлайди. Мамлакат дунёдаги пўлат ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг ўнталиги қаторига киради (пўлат эритиш – 25 млн т). Энг йирик заводлар Минас-Жерай ва Сан-Паулу штатларида жойлашган. Хусусий бокситларда алюминий ишлаб чиқариш, шунингдек никель ва мис ишлаб чиқариш энг кўп ривожланган. Машинасозлик ва ишлов бериш маҳсулотнинг қиймати бўйича ишлов берувчи саноатда етакчи ўринни эгаллайди. Транспорт машинасозлиги (аввало автомобилсозлик, Бразилияда бир йилда 1 миллионта автомобиль ишлаб чиқарилади), станоксозлик ривожланган. Денгиз кемаларини қуриш бўйича мамлакат дунёда тўртинчи ўринни эгаллайди, авиасозликдаги ютуқлар ҳам сезиларлидир. Радио-аппаратлар қуриш ривожланган, электрон ҳисоблаш техникасини ишлаб чиқариш катта суръатлар билан ривожланмоқда. Бу соҳадаги бош марказлар – Сан-Паулу ва Рио-де-Жанейродир.

Қишлоқ хўжалиги

Тармоқ тузилмасида ўсимликшунослик етакчилик қилади (барча маҳсулот қийматининг 60%), шу билан бирга ердан фойдаланиш ва ерга эгалик қилиш тизими эволюциясининг кечишида йирик ер мулки институти – латифундия институти қарор топди (барча ишлов бериладиган ерларнинг 80%). Бундан ташқари, майда ерга эгалик – минифундия кенг тарқалди. минифундиянинг солишма улуши унча катта бўлмаса ҳам, айнан улар ички истеъмол қилиш учун озиқ-овқат экинларининг (латифундия плантацияларидаги каби экспортга чиқарилувчи эмас) асосий қисмини ишлаб чиқарадилар: дон, дуккокли экинлар, картошка. Бразилия бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари: кофе, шакар қамиши, соя, маккажўхори, какао, банан, пахта ишлаб чиқарувчи, шунингдек йирик қорамолдан анча миқдорда етиштирувчи ва экспорт қилувчи ҳисобланади. Бразилиянинг шимолида мамлакатнинг барча ҳудудининг 60% ини эгалловчи улкан Амазония ўрмонлари мавжуд. Аммо қимматбаҳо ёғоч жинслари захиралари ноанъанавий равишда ва суст фойдаланилмоқда. Каучук йиғиш, ёнғоқ ва доривор ўсимликлар тайёрлаш энг катта аҳамиятга эга. Бразилиянинг чорвачилиги асосан гўшт етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қийматининг тахминан 40% инин беради. Бу ерда яйлов чорвачилиги, шунингдек гўшт етиштириш, сабзавотчилик билан қўшилган ҳолда устувордир.

Заказать бизнес тур в Бразилия
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Бразилия ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Бразилия

Пойтахти
Бразилия

2

Сиёсий тузилиши
Федератив республика. Давлат ва ҳукумат бошлиғи – президент. Парламент – икки палатали Миллий конгресс Федерал Сенат ва Депутатлар Палатасидан ташкил топган.

Тили
Давлат тили – португал тили. Испан тили кенг тарқалган, шунингдек, француз, немис, итальян тиллари ишлатилади.

3

Аҳолиси
Бугунги Бразилиянинг аҳолиси – бу кўпгина халқлар аралашмасидир. Португалиялик истилочилар маҳаллий ҳиндулар ва Африкадан олиб келинган қуллар билан аралашиб кетишган. Мамлакатнинг шимолий-шарқ қисмига голландияликлар ва французлар кўчиб келишган. XIX асрда Германия, Италия, Польша ва Япониядан келган иммигрантлар тўлқини бу аралашмага ўз ҳиссасини қўшди. Этник таркиби: оқлар (португалияликлар, немислар, итальянлар, испанлар, поляклар) 55%, метис ва мулатлар 38%, қора танлилар 6%, қолганлари (японлар, араблар, ҳиндулар) 1%. Католиклар аҳолининг 80% ини ташкил этади.

Дини
Асосий дин – католицизм. Бошқа динлар ҳам мавжуд: яхудий, протестант, шунингдек африка спиритуалистик динлар.

Майдони
Ҳудуди – 8 514 215,3 кв.км, бу дунёдаги ҳамма қуруқликнинг 5,7% ини ташкил этади.

Географик ўрни
Бразилия – Лотин Америкасида энг йирик давлат бўлиб, ҳудудининг майдонига кўра дунёда бешинчи ўринни эгаллайди. Мамлакат ҳудуди – 8 511 965 кв.км. Шимолда Гвиана, Венесуэла, Суринам ва Француз Гвианаси билан; шимоли-ғарбда – Колумбия билан; ғарбда – Перу ва Боливия билан; жанубий-ғарбда Парагвай ва Аргентина билан, жанубда – Уругвай билан чегарадош. Шарқда, жанубий-шарқда ва шимолий-шарқда мамлакатни Атлантика океани ўраб туради. Бразилия ҳудудининг 93% жанубий ярим шарда ва 92% – тропиклараро минтақада жойлашган. Шимолда мамлакатни экватор чизиғи кесиб ўтади, жанубда, Сан-Паулу шаҳри яқинида эса Козерог тропиги ўтади. Бразилиянинг энг юқори нуқтаси – Неблина чўққиси (баландлиги 3014 м), Венесуэла билан чегара яқинида жойлашган.

Вақти

Мамлакат бир неча соат минтақаларида жойлашган. Шарқий қирғоқларда Москва вақтидан қишда 5 соат ва ёзда 7 соат орқада қолади.

4

Маъмурий бўлиниши

Бразилия – федерал давлат бўлиб, у 26 та штатдан (estados) ва битта федерал (пойтахт) округидан ташкил топган. Бразилиянинг штатлари: Акри, Алагоас, Амазонас, Амапа, Баия, Бразилиа, Гояс, Мараньян, Мату-Гросу, Мату-Гросу-ду-Сул, Минас-Жерайс, Пара, Параиба, Парана, Пернамбуку, Пиауи, Рио-де-Жанейро, Риу-Гранди-ду-Норти, Риу-Гранди-ду-Сул, Рондония, Рорайма, Сан-Паулу.

Валютаси

Халқаро номи: BRL.
Қиймати 1,5,10,50,100 реалга тенг қоғоз пуллар ва қиймати 1 реал, 1,5,10,50 сентаво бўлган тангалар муомалада юради. Халқаро кредит карточкалар меҳмонхоналарда ва бир қатор магазинларда қабул қилинади.

Валюталар алмашуви

Чекларни ва чет эл валютасини банкларда (энг фойдали курс), сайёҳлик агентликлари ва савдо марказларидаги алмашув пунктларида, меҳмонхоналарда (фақат долларни), аэропортда алмаштириш мумкин. Банклар душанбадан жумагача соат 10.00 дан 15.00 гача очиқ. Валютани алмаштириш пунктлари одатда соат 9.00 дан 17.30 гача ишлайди.

Иқлими

Бразилияда олтита иқлим турларини кузатиш мумкин: экваториал, тропик, тропик юқори тоғли, тропик атлантик, ярим қуруқ ва субтропик. Ўртача йиллик температура Бразилиянинг шимолий қисмида тахминан 280С ни ва жанубий қисмида 200С ни ташкил этади. Ёғингарчилик кўпроқ Амазонка ҳудудида ёғади. Мамлакатнинг асосан жанубида баъзида қор ёғадиган, қиров тушадиган ҳудудлар ҳам бор. Рио-де-Жанейрода ёзнинг қизғин пайтида температура 400С гача кўтарилади.

Божхона қоидалари

Божхона назорати. Бразилияда ишлаб чиқарилмаган видео-, кино-, аудиотехника олиб кирилганда унга солиқ солинади. Қуйидаги буюмлар биттадан солиқсиз олиб кирилиши мумкин: радиоприёмник, плейер, видеокамера, компьютер хотирасига эга иш блокноти. Қуйидагиларни олиб чиқиб кетиш тақиқланган: гиёҳванд моддалар, ўқотар қурол, ўқ-дори, дори-дармон воситалари, радиоактив материаллар. Чет эл валютасини олиб кириш чекланмаган (декларация тўлдирилади), миллий валютани олиб кириш чекланган. Олиб кирилган чет эл валютасини мамлакатда қилинган ҳаражатларни чегириб олиб чиқиб кетишга, миллий валютани эса Бразилиянинг МБ лицензиясига кўра олиб чиқиб кетиш мумкин. мамлакатдан ҳар қандай ёввойи ҳайвонларни жуда кўп инстанцияларнинг тегишли рухсатисиз, келишувлар ва карантинларсиз олиб чиқиб кетишга уриниш жиноят ҳисобланади. Ҳинду қобилаларига Амазониядаги экзотик қушларни патидан, ягуар тирноқларидан, тошбақа косасидан ва бошқалардан анъанавий безаклар тайёрлашга рухсат этилган, лекин бу буюмларни ҳиндулар махсус давлат лицензиялари асосида ва фақат маданий муассасаларга, масалан, этнография музейларига сотишлари мумкин. Мамлакатдан учиб кетишда ва ички линияларда учиш вақтида аэропорт йиғими ундирилади.

Байрамлари

1 январь (Умумий халқдўстлик куни / Янги йил); 20 январь (Рио-де-Жанейро шаҳрига асос солинган куни), апрелда – Муқаддас шанба, 21 апрель (Тирадентис), 1 мая (Меҳнат куни), 7 сентябрь (Мустақиллик куни), 12 октябрь (Худонинг келиши байрами), 2 ноябрь (Хотира куни), 15 ноябрь (Республика эълон қилинган куни), 25 декабрь (Рождество). Шунингдек: Февраль-март: Сан-Паулуда Формула-1 пойгалари; февралнинг иккинчи ярми: Манаусда байрамлар; Апрель, 16-дан 21-апрелгача: Ору-Претуда Мустақиллик байрами; 20 апрель: Ресифида Ҳиндулар куни; Июнда – 28-дан 30-июнгача: Амазонияда карнавал; 10-дан 25-июнгача: Белена, Манаус ва Сан-Луисда фольклор фестивали; Июннинг охири: Рио-де-Жанейрода марафон; Июль: Ору-Претуда артистларнинг фестивали; Июль: мамлакат жанубида, Грамадуда кинематография фестивали; 20-августда: Сан-Луис ва Белу-Оризонтида фолклор фестивали; августнинг охири: Паратида фольклор фестивали; 10-сентябрда: Ресифида Guarapes жанги; октябр ойида якшанба кунлари Сан-Луисда фольклор фестивали.

Транспорти

Мамлакатда 3277 та аэродром, шу жумладан, учиш йўлаги қаттиқ қопламали 541 та аэродром бор. Мамлакатдаги темир йўлларнинг умумий узунлиги – 27882 км, шу жумладан, тор излилариники – 23489 км. Мамлакатнинг автомобиль йўлларининг умумий узунлиги – 1,98 млн км, улардан 184140 км асфальтланган. Бразилиядаги барча портлар ўртасида паромлар қатнайди. Дарё транспорти – Амазонка дельтаси бўйича ҳаракатланишнинг энг яхши воситаси.
Мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида автобуслар юради, қулай экспресслар ҳам бор, лекин улар анча қиммат туради. Рио ва Сан-Паулуда метро ва шаҳар темир йўллари мавжуд; троллейбуслар Сан-Паулу ва айрим бошқа шаҳарларда бор. Йўл ҳақи одатда белгиланган нархда. Такси кўпчилик шаҳарларда бор, уларни қизил рақам белгилари ва ҳисоблагичларига қараб ажратиш мумкин. Уларда юриш унча қиммат эмас. Ҳайдовчиларнинг қаерда жойлашиш тўғрисидаги маслаҳатларига эҳтиётлик билан қараш керак, чунки улар одатда энг қимматбаҳо жойларни тавсия этишади, улар олдида тўхтаган ҳайдовчилар юқори комиссия пуллари олишади. Ҳамма таксиларда ҳисоблагич бор ва йўловчилар уларни ишга туширишини талаб этишлари керак.

Электр

Ҳар хил штатларда турлича кучланиш мавжуд. Рио-де-Жанейро ва Сан-Паулуда деярли ҳамма жойда электр кучланиши 110 ёки 120 вольт; Салвадор ва Манусда – 127 вольт; Ресифи, Бразилиа ва кўпгина бошқа шаҳарларда – 220 вольт. Вилкалар ҳам турли хил: иккита ёки учта ясси ёки думалоқ тирқишли.

Магазинлари

Кўпчилик магазинлар соат 9.00 дан 18.30 гача (душанба-жума), 9.00 дан 13.00 гача (шанба кунлари) очиқ бўлади. Йирик магазинлар соат 22.00 гача очиқ бўлади, супермаркетлар туну-кун ишлаши мумкин.

Алоқа

Сариқ таксофонлар шаҳаричи сўзлашувлари учун, кўк таксофонлар шаҳарлараро ва халқаро сўзлашувлар учун мўлжалланган. Қизил шаҳар телефонлари жетон ёки карточка билан ишлайди. Унисини ҳам, бунисини ҳам истаган жойда сотиб олиш мумкин. Йирик шаҳарларнинг кўпчилиги билан автоматик алоқа мавжуд. Алоқа хизматлари жуда ҳам қиммат. Бразилияга Москвадан қўнғироқ қилиш учун 8-10-55 (мамлакат коди) + 21 (Рио-де-Жанейро коди) ни териш керак.

Шошилинч телефонлар

Ўт ўчириш хизмати – 193
Полиция – 190
Тез ёрдам – 192
Сайёҳлик полицияси – 511-51-12; 511-57-67

Диққатга сазовор жойлари

Корковадо – Рионинг энг машҳур диққатга сазовор жойи, унинг кузатиш майдончасидан бутун шаҳар кафтдек кўринади: Гуанабара кўрфази, Родриго-де-Фрейтас лагунаси, Қандли Бош тоғи, Рио-де-Жанейронинг бир қатор чиройли ҳудудлари, Нитерой шаҳри.
Калла Қанд – Рионинг муҳим рамзи – машҳур конуссимон Калла Қанд чўққиси бўлиб, у Гуанабара бухтасига кираверишда жойлашган. Унинг баландлиги 396 м. У бу номни қадимги “калла қанд” ўраб жойлашдаги конуссимон чизиқни эслатувчи шакл туфайли олган.
Маракана стадиони – улкан Маракана стадиони ўзига хос футбол саройи деб аташ мумкин. 1950 йилдаги Жаҳон кубоги финалида ёки Пеленинг охирги ўйинида унда 250 минг футбол ишқибозлари ўйинни томоша қилган эди (ўша пайтда расмий сиғими 200 минг киши эди).
Самбодром стадиони – бу стадионни машҳур бразилиялик меъмор Оскар Немейер қурган эди ва у минборлари ва ўриндиқлари икки томонга жойлашган; атрофи тўсилган кўчага ўхшайди. Рио-де-Жанейродаги карнавалнинг энг қизғин жойи Самбодромда ўтказиладиган самба мактабининг паради ҳисобланади.
Тижука парки – улкан Тижука миллий паркининг ҳудуди 120 кв.км ни ташкил этади. Шаҳарнинг тошли чангалзорларидан сиз тасодифан шаршаралари ва кўллари, ясси баландликлари ва баланд чўққилари, ажойиб гуллари ва буталари бўлган соя берувчи зангари ўсимликларга бой бўлган ўрмонга тушиб қоласиз.
Ресифе – Пернамбуко штатининг пойтахти, аҳолиси сони 1,3 млн киши. Бу ном арабчадан келиб чиққан бўлиб, “мустаҳкамланган девор” маъносини англатади, португалия тилида у “сув ости қояси” маъносини олган. Ресифе соҳили учун шимоли-шарқий томонга хос бўлган унинг қирғоқ бўйлаб 90 м дан 1 км гача масофага чўзилган маржон қоялари жойлашган. Тўлқинлар қоялар четида мавж уради, бу соҳилни океан суви тўлган унча чуқур бўлмаган бассейнга айлантиради. Сув қайтишида эса Ресифедаги Боа Въяжем пляжида қояларгача тиззагача сув кечиб бориш мумкин бўлади.
Олинда – очиқ осмон остидаги ҳақиқий музей, барокко услубидаги меъморчилик ва санъат хазинасидир. 1982 йилда бу шаҳар ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди, шундан сўнг Бразилия ҳукумати шаҳарнинг қиёфасини қандай бўлса ҳам ўзгартиришни тақиқлаб қўйди. Ўшандан бери бирорта ҳам дераза махсус комиссиянинг рухсатисиз бўлмиши мумкин бўлмай қолди.
Оуро Прето – Бразилиянинг жанубий-шарқида Бело Оризонте дан 100 км масофада Оуро Прето – шаҳар-ёдгорлик жойлашган. Унга XVIII асрнинг бошида Вила-Рика (бой шаҳар) номи билан асос солинган эди. У икки аср мобайнида (1724-1897 й) Минас-Жерайш штатининг пойтахти бўлиб келди. 1823 йилда у Оуро Прето деб атала бошлади. 1980 йилда эса шаҳар ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди ва “миллий ёдгорлик” деб эълон қилинди: унинг марказидаги эски биноларни бузиш тақиқланди ва янгиларини қуриш чекланди.
Петрополис – Бразилиянинг тарихий диққатга сазовор жойи. Риодан бу шаҳарга жўнар экансиз, сиз манзарали тоғ ёнбағридаги йўл билан 66 км масофани босиб ўтасиз. Сизнинг ўз ўнгингизда ажойиб манзара – туман босган тоғлар, томи ўткир қиррали, мансардали, деразалари баланд бўлган уйлар намоён бўлади.
Игуасу шаршаралари – у Фож-до-Игуасу шаҳридан бир соатлик йўлда, Бразилия ва Аргентинанинг Игуасу миллий парклари чегарасида жойлашган бўлиб – дунёнинг ҳақиқий мўъжизасидир. Иккала парк ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Иқтисоди

Юқори даражада ривожланган қишлоқ хўжалигига, кон саноатига (у темир рудаси, апатит қазиб олиш бўйича дунёда биринчи ўринни, бериллий қазиб олиш бўйича иккинчи ўринни, бокситлар қазиб олиш бўйича учинчи ўринни, олтин, асбест, қалойи қазиб олиш бўйича тўртинчи ўринни эгаллайди) ва хизматлар кўрсатиш секторига эга бўлган Бразилия иқтисодиёти минтақада энг кучли ҳисобланади ва жаҳон бозорларига жиддий таъсир кўрсатади. Бразилия дунёдаги энг йирик кофе ва шакар қамиши ишлаб чиқарувчи, йирик қишлоқ хўжалиги экспортерларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий ривожланишнинг ифодасиз кўрсаткичларига қарамай, Бразилия ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳондаги етакчиси ўрнига даъвогарлик қилмоқда. Учинчи дунё мамлакатлари орасида етакчи бўлишга мамлакат ҳукуматининг эътирозларининг янги тасдиғи ЖВФнинг бўлажак анжуманида ЖВФнинг халқаро молия органининг қарорларини қабул қилишда Хитой, Жанубий Корея, Туркия ва Мексикага каттароқ ҳуқуқ берадиган ислоҳот лойиҳасини тўхтатиб қўйиш учун мамлакат блокини шакллантириш нияти бўлди.

Саноати

Бразилия тез ўсишига ва бой хомашё базасига эга бўлишига қарамай бу тармоқнинг ЯИМ даги улуши катта эмас. У ерда апатитлар ва темир рудасини қазиб олиш ривожланган, шунингдек олтин, кумуш, қалойи ва асбест қазиб олиш ҳам ривожланган. Темир рудаси саноати кўп даражада экспортга ишлайди.
Энергетика. Мамлакатдаги электр энергиясинии 90% гача қисмини ГЭС лар ишлаб чиқаради, шунингдек муқобил манбалардан (автомобилларни кўпчилик қисми спиртда ишлайди), ўтиндан, тош кўмирдан фойдаланилади, битта АЭС ишламоқда. Қора металлургия ўзининг рудасида ва импорт қилинган коксда ишлайди. Мамлакат дунёдаги пўлат ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг ўнталиги қаторига киради (пўлат эритиш – 25 млн т). Энг йирик заводлар Минас-Жерай ва Сан-Паулу штатларида жойлашган. Хусусий бокситларда алюминий ишлаб чиқариш, шунингдек никель ва мис ишлаб чиқариш энг кўп ривожланган. Машинасозлик ва ишлов бериш маҳсулотнинг қиймати бўйича ишлов берувчи саноатда етакчи ўринни эгаллайди. Транспорт машинасозлиги (аввало автомобилсозлик, Бразилияда бир йилда 1 миллионта автомобиль ишлаб чиқарилади), станоксозлик ривожланган. Денгиз кемаларини қуриш бўйича мамлакат дунёда тўртинчи ўринни эгаллайди, авиасозликдаги ютуқлар ҳам сезиларлидир. Радио-аппаратлар қуриш ривожланган, электрон ҳисоблаш техникасини ишлаб чиқариш катта суръатлар билан ривожланмоқда. Бу соҳадаги бош марказлар – Сан-Паулу ва Рио-де-Жанейродир.

Қишлоқ хўжалиги

Тармоқ тузилмасида ўсимликшунослик етакчилик қилади (барча маҳсулот қийматининг 60%), шу билан бирга ердан фойдаланиш ва ерга эгалик қилиш тизими эволюциясининг кечишида йирик ер мулки институти – латифундия институти қарор топди (барча ишлов бериладиган ерларнинг 80%). Бундан ташқари, майда ерга эгалик – минифундия кенг тарқалди. минифундиянинг солишма улуши унча катта бўлмаса ҳам, айнан улар ички истеъмол қилиш учун озиқ-овқат экинларининг (латифундия плантацияларидаги каби экспортга чиқарилувчи эмас) асосий қисмини ишлаб чиқарадилар: дон, дуккокли экинлар, картошка. Бразилия бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари: кофе, шакар қамиши, соя, маккажўхори, какао, банан, пахта ишлаб чиқарувчи, шунингдек йирик қорамолдан анча миқдорда етиштирувчи ва экспорт қилувчи ҳисобланади. Бразилиянинг шимолида мамлакатнинг барча ҳудудининг 60% ини эгалловчи улкан Амазония ўрмонлари мавжуд. Аммо қимматбаҳо ёғоч жинслари захиралари ноанъанавий равишда ва суст фойдаланилмоқда. Каучук йиғиш, ёнғоқ ва доривор ўсимликлар тайёрлаш энг катта аҳамиятга эга. Бразилиянинг чорвачилиги асосан гўшт етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қийматининг тахминан 40% инин беради. Бу ерда яйлов чорвачилиги, шунингдек гўшт етиштириш, сабзавотчилик билан қўшилган ҳолда устувордир.

Заказать бизнес тур в Бразилия
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha