Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Буюк Британия ҳақида

2

Мамлакатнинг расмий номи
Буюк Британия

3

Пойтахти
Лондон

Сиёсий тузилиши
Буюк Британия – конституцион монархия. Давлат бошлиғи (шунингдек Ҳамдўстлик бошлиғи) – қиролича Елизавета II. Мамлакатдаги қонун чиқарувчи ҳокимият монархга ва обшиналар палатаси ҳамда лордлар палатасидан иборат парламентга тегишли, ҳақиқий ҳокимият бош вазир бошқарадиган ҳукумат қўлида тўпланган.

Тили
Расмий тили – инглиз тили

Аҳолиси
56 млн киши

Дини
Англиканлар, католиклар, методистлар, баптистлар, мусулмонлар, яҳудийлар, индуистлар, сикхлар.

Майдони
Мамлакатнинг майдони – 244111 кв.км.

Географик ҳолати
Англия Буюк Британия таркибига кирувчи уч қисмидан энг каттаси ҳисобланади. Шимолдан Шотландия билан ва ғарбда Уэльс билан чегараланган, Англиядан Францияга эса Ла-Манш бўғозининг энг тор жойида бор йўги 29 км масофа бор.Англиянинг ландшафтини асосан текисликлар ва пастликлар ташкил этади. Шимолда Пеннин номи билан машҳур бўлган охак тоғлари занжири жойлашган, ғарбда Кумберленд тоғлари ва Кўлли ўлка жойлашган. Пенниннинг жануби аҳоли зич жойлашган марказий графликлардан иборат, Ғарбий мамлакат деб номланган жанубий-ғарбий ярим оролда гранитнинг очиқ конлари бўлган плато ва қояли қирғоқлар жойлашган. Бу ерда сут хўжалиги яхши ривожланган. Мамлакатнинг қолган қисми Инглиз ясси тоғлари деб аталади, у ерда фермер хўжаликлари, паст баландликлар, саноат минтақали ва йирик Лондон шаҳри жойлашган.

Вақти

Гринвич бўйича ўртача вақт ёки Британиянинг ёзги вақти, яъни Гринвич бўйича ўртача вақт плюс бир соат.

4

Маъмурий бўлиниши
Буюк Британия 4 та маъмурий-сиёсий қисмдан (тарихий провинциялардан) ташкил топган: Англия (39 та графлик, 6 та метрополитен графлиги ва Катта Лондон), Уэльс (9 та графлик, 3 та шаҳар ва 10 та шаҳар-графликлар), Шотландия (32 та вилоят), Шимолий Ирландия (26 та туман).

Валютаси
Миллий валютаси – Инглиз фунт-стерлинги, 1 фунт-стерлинг = 100 пенс. Муомалада 5, 10, 20, 50 фунтли қоғоз пуллар, 1, 5, 10, 50 пенсга тенг тангалар. Миллий ва чет эл валютасини олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш миқдори чекланмаган.

Валюта алмашуви
Валютани фақат стерлингга истаган банк бўлимида ёки алмашув пунктларида алмаштириш мумкин. Бунда ўзингизнинг паспортингиз бўлиши керак. Банк комиссияси 0,5%-1% ни ташкил этади. Банклар бегим кунлари соат 9.30 дан 15.30 гача очиқ бўлади. Айрим банклар пайшанба кунлари кечроқ ёпилади ва шанба куни тушгача ишлайди.

Иқлими
Англияда унинг атрофини ўраб олган денгизларнинг нисбатан иссиқлиги туфайли иқлими юмшоқ, Гольфстрим сабабли у ерда намлик катта. Баҳорда шимолда совуқ шамоллар ҳукм суради ва тумон бўлади, шу пайтда жанубда – майин (юмшоқ) об-ҳаво бўлади. Ёз ва куз ўзи билан янги денгиз шабадасини олиб келади.
Англияда қаттиқ қиш бўлмайди. Қиш ойларида температура жуда кам ҳолларда 00С дан пастга тушади. Кундузи офтоб чароклаб туради ва ҳаво тоза бўлади. Қишда денгиз сувининг температураси, одатда, ҳаво температурасидан 2-6 градус паст бўлади ва сувнинг ташиши (кўпайиши) ҳамда пасайиши жадаллиги билан белгиланади. Англиянинг қайси қисмига боришингиздан қатъиназар ўзингиз билан иссиқ кийим ва плаш олинг, чунки Англиянинг осмони алдамчи – истаган пайт ёмғир ёғиши мумкин. Англияда йилнинг энг ёқимли июнь-июль ойидир. Бу пайтда куннинг узунлиги 19 соат бўлади. Ёзда, одатда, ҳамма жойда иссиқ бўлади, лекин ёғингарчилик кам бўлмайди. Ёғинларнинг ўртача йиллик меъёри (энг кўп ва кучли ёғингарчилик октябрда бўлади) 760 мм атрофида.

Божхона қоидалари

200 дона сигарет ёки 50 дона сигара, ёки 250 г тамакини божсиз олиб киришга рухсат этилган. 1 л кучли спиртли ичимликларни (20 градусдан юқори) ёки 2 л кучи 20 градусдан кам бўлган спиртли ичимликларни, эсдалик ва совғалар – 28 фунтдан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб кириш ва чиқишга рухсат этилади. Барча турдаги тирик қушларни ва уларнинг тухумларини, шунингдек ўсимликлар ва ҳайвонларни олиб кириш тақиқланган. Мавжуд дориларга унга зарурият борлигини тасдиқловчи врач рецептини олиш мақсадга мувофиқ. Аэропортда юкни олгандан сўнг уни кўл аравачасига ортиш ва божхона назоратига бориш керак. Аравачадан фойдаланилгани учун ҳақ олинмайди.

5

Байрамлари

1 январь (Янги йил), апрель (Пасха), жўшкин жума, пасха душанбаси, май ойининг биринчи душанбаси (май байрами), май ойининг охирги душанбаси (Баҳор байрами), август ойининг охирги душанбаси (августдаги дам олиш куни), 22 декабрь (Рождество), 26 декабрь (Рождество совғалари куни, Рождествонинг иккинчи куни), 27 декабрь (Рождествонинг дам олиш куни).

Транспорти

Лондонда, худди Тошкентдаги сингари асосий транспорт турдари метро ва автобус ҳисобланади. Шунингдек ерусти электропоездлари ҳам машҳур, айниқса, метро ўтказилмаган жойда. Лондоннинг жанубида трамвай линияси (Tramlink) ва шаҳарнинг омилкор ҳудудида осма темир йўл (Docklands Railway) мавжуд. Лондон 6 тариф (нарх) зонасига ажратилган. Чиптанинг нархи йўналиш қайси тариф зоналари орқали ўтишига боғлиқ. Ҳамма турдаги транспортга чипта ҳақи анча юқори, шунинг учун автобусда юрган маъқул. Лондонда таксининг икки хил тури бор. Машҳур “қора кэб” лар жуда яхши-ю, лекин жуда қиммат. Уларда ҳисоблагичга қараб ҳақ тўланади: таксига ўтириш ҳақи 1,8 фунт ва 1 км йўлга 72 пенс. Бошқа компанияларнинг таксилари minicab дейилади, чунки улар ҳақиқий “кэблар” каби 5 та йўловчини эмас, балки фақат тўрт кишини ташийди. Улар буюртмани фақат телефон орқали қабул қилади, ҳисоблагичларсиз ишлайди, шунинг учун йўл ҳақини олдиндан келишиб олиш лозим.
Метро – чипталар (улар “боришга” ва “боришга ва қайтишга” бўлади) масофага боғлиқ, энг камида – 2 фунт туради. Агар Сиз бир неча кунга келган бўлсангиз, у ҳолда бир ҳафталик йўл чиптасини сотиб олишни тавсия қиламиз: у ҳудудга боғлиқ ҳолда 14 фунт туради.
Автобуслар – бир марталик чипталар (автобус ичида сотилади, нархи масофага боғлиқ бўлади, камида – 50 пенс), ҳафталик автобус чипталари ва кўп марталик чипталар (travelcard). Улар барча автобусларга, метрога (Tube ва Docklands Light Railway) ва шаҳар ҳудуди ичида электричкага (Network Southfast) яроқли бўлади. чипталарни нархи муддатига ва уларнинг таъсир этиш худудига боғлиқ. Кўпчилик сайёҳлар учун 1 ва 2 ҳудудли чипта етарли. Уларга бир кунлик чипта – Zone 1&2 Card – 4 фунт туради. Бир ҳафталик чипталарни расмийлаштириб олиш учун паспорт фотосурати талаб этилади. 1 ва 2 ҳудудларга бундай чипта 20 фунт атрофида туради.
Автомобиллар ижараси (кираси) – автомобилни тўғри аэропортда ижарага олиш мумкин. Автомобилни бир кунга ижара нархи машинанинг тоифасига боғлиқ ҳолда 18 дан 40 фунтгача бўлади. 1 литр бензин 48 дан 52 пенсгача туради. Лондонда ҳам тезлик чекланган: 48 км/соатгача (30 миля/соат), қолган ҳудудларда – 64-97 км/соат (40-60 миля/соат). Англияда хавфсизлик тасмасидан фойдаланиш мажбурий.

Электр

Буюк Британияда ток кучланиши 230/240 В, 50 Гц. Британиядаги вилкаларда учта тўртбурчакли тирқиш бор, шунинг учун электр асбоблардан фойдаланиш учун ўтказгич зарур.

Магазинлар

Одатда душанбадан жумагача соат 9.00 дан 17.30 гача очиқ бўлади, кўпчилик универмаглар 18.00 гача ишлайди, чоршанба ва пайшанба кунлари 19-20 гача ишлайди. Йирик магазинлар якшанба кунлари ҳам ишлаши мумкин, лекин фақат олти соат мобайнида соат 10.00 дан 18.00 гача – бу вақт ҳар хил бўлиши ҳам мумкин. Унча катта бўлмаган шаҳарларда ва қишлоқларда магазинлар кўпинча ҳар ҳафтада бир марта тушдан кейин ярим кун, шунингдек бир соатлик тушлик танаффусда берк бўлади.

Алоқа

Мамлакат коди: 44. Лондон марказининг коди 0207

Шошилинч телефонлар

Полиция, ўт ўчириш хизмати – 999 ёки 112.

Диққатга сазовор жойлари

Биг Бен

Айнан ана шу бутун дунёга машҳур соаткор Гринвич вақти бўйича Янги йил кирганини аниқлаб беради. Соатни 1837 йилда қуриш бошланган эди (инглиз парламентини қайта тузаётган пайтда), иш 1859 йилда тугалланди. Очиш маросимини қиролича Викториянинг тахтга ўтиришига бағишлашди. Ўна пайтдан бошлаб соат Англия ва Лондоннинг бош рамзларидан бири, кўпчилик кинематографлар, рассомлар ва фотосуратчилар учун илҳом манбаига айланди. Кўз бойлагич Дэвид Копперфильд (David Copperfield) ҳатто соатнинг одамларнинг ва локаторларнинг кўриш майдонидан вақтинча йўқ бўлишга мажбур этди. Аммо соат ўз жойида қолди ва ҳар йили қиролича Викториянинг эвараси Елизавета II нинг фуқароларга анъанавий мурожаатидан сўнг 12 марта тантанали банг уради.

Букингем саройи

Энг қадимги ва севимли миллий анъана – бу монархия бўлса керак. Унинг рамзи Букингем саройи – қиролича Елизавета II нинг қароргоҳи, ҳозирги вақтда кенг халқ оммасининг томоша қилишига очиқдир.

Мадам Тюссонинг мўш фигуралар музейи

Мадам Тюссонинг мўш фигуралар музейида сизни фақат машҳур шахслар билан эмас, балки ёмон из қолдирган шахслар, қирол оиласи аъзолари, поп мусиқа юлдузлари билан, Вахималар хонасида эса ўз қурбонинлари билан ҳисоб-китоб қилаётган жалладлар билан учрашув кутади. Музейнинг асосчиси Мари Гросхольц. У Парижда мўш фигураларнинг машҳур устаси эди. У муҳандис Франсуа Тюссога турмушга чиқиб, XIX асрнинг бошида Лондонга келди ва 1850 йилда вафот этган пайтида унинг ишлари машҳур бўлиб қолган эди. 1884 йилда унинг набираси Джозеф Рэндал Тюссо фигураларни Бейкер-Стрит яқинидаги музейга жойлаштирди, улар ҳозир ҳам шу ерда туришади. Ўша пайтдан бери бу коллекция жамият ҳаёти билан ҳамоҳанг равишда ёмонликни ҳам, яхшиликни ҳам, буюкликни ҳам, пасткашликни ҳам мўшда акс эттириб келмоқда.

Стоунхендж

Афсонавий Стоунхендж (мелоддан аввалги 3100-1800 йиллар) – Европадаги қадимги тарихнинг энг машҳур қисмидир. Стоунхенджнинг бажарган вазифаси тўғрисида минг юзлаб йиллар давомида баҳс олиб берилмоқда, тахминлар орасида шундай фикр ҳам борки, бу қадимги кельтларнинг саройи, ва астрономия обсерваторияси (ва бу вертикал тош плиталардан ясалган мегалитик ҳалқаларнинг ижодкорлари ўзга сайёраликлар бўлган, аммо жумбоқнинг ечими хонузгача аниқланмаган.

Тауэр кўприги

Тауэр кўприги бутун дунёга машҳур. У Париждаги Эйфель минораси, Нью-Йоркдаги – Озодлик ҳайкали каби Лондоннинг рамзи бўлиб қолди. Унинг сиймоси Англиянинг пойтахти билан шу даражада яқин боғланиб кетганки, оддий нарсадек бўлиб қолган. Шунга қарамай, у ўзининг маҳобати ва қиёфасининг жиддийлиги билан томошабинни яна ва яна лол қолдиради. Кечаси Тауэр кўпригининг ўрта аср ғамчинлиги йўқолади ва замонавий ёритиш воситалари туфайли кўз ўнгимизда қандайдир фантастик, эртаклардаги каби иншоот тарзида намоён бўлади.

Иқтисоди

Буюк Британия бугунги кунга келиб иқтисоди юқори даражада ривожланган, кучли ва мустақил давлат ҳисобланади. Машинасозлик ва транспорт, саноат моллари ва кимёвий маҳсулотлар Буюк Британия экспортининг катта қисмини эгаллайди. 70-йиллардан бошлаб, нефть қазиб олиш нефть маҳсулотлари импортини фақат қисқартирибгина қолмай, балки савдода жиддий фойда ҳам келтирди. British Petroleum Буюк Британиянинг энг йирик саноат корпорацияси ҳисобланади ва Европада иккинчи ўринда туради.
Британия жаҳондаги хизматлар – банк, суғурта, брокерлик маслаҳат бериш, шунингдек компьютерли дастурлаш соҳасидаги хизматлар экспортининг 10% ини амалга оширади.
Буюк Британия саноат товарларини хомашёга қараганда 6 марта кўп импорт қилади. Буюк Британиянинг энг катта экспортчиси АҚШ дир. Буюк Британияга товар етказиб берувчиларнинг ўнтасидан еттитаси ЕИ мамлакатлардир.

Заказать бизнес тур в Буюк Британия
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Буюк Британия ҳақида

2

Мамлакатнинг расмий номи
Буюк Британия

3

Пойтахти
Лондон

Сиёсий тузилиши
Буюк Британия – конституцион монархия. Давлат бошлиғи (шунингдек Ҳамдўстлик бошлиғи) – қиролича Елизавета II. Мамлакатдаги қонун чиқарувчи ҳокимият монархга ва обшиналар палатаси ҳамда лордлар палатасидан иборат парламентга тегишли, ҳақиқий ҳокимият бош вазир бошқарадиган ҳукумат қўлида тўпланган.

Тили
Расмий тили – инглиз тили

Аҳолиси
56 млн киши

Дини
Англиканлар, католиклар, методистлар, баптистлар, мусулмонлар, яҳудийлар, индуистлар, сикхлар.

Майдони
Мамлакатнинг майдони – 244111 кв.км.

Географик ҳолати
Англия Буюк Британия таркибига кирувчи уч қисмидан энг каттаси ҳисобланади. Шимолдан Шотландия билан ва ғарбда Уэльс билан чегараланган, Англиядан Францияга эса Ла-Манш бўғозининг энг тор жойида бор йўги 29 км масофа бор.Англиянинг ландшафтини асосан текисликлар ва пастликлар ташкил этади. Шимолда Пеннин номи билан машҳур бўлган охак тоғлари занжири жойлашган, ғарбда Кумберленд тоғлари ва Кўлли ўлка жойлашган. Пенниннинг жануби аҳоли зич жойлашган марказий графликлардан иборат, Ғарбий мамлакат деб номланган жанубий-ғарбий ярим оролда гранитнинг очиқ конлари бўлган плато ва қояли қирғоқлар жойлашган. Бу ерда сут хўжалиги яхши ривожланган. Мамлакатнинг қолган қисми Инглиз ясси тоғлари деб аталади, у ерда фермер хўжаликлари, паст баландликлар, саноат минтақали ва йирик Лондон шаҳри жойлашган.

Вақти

Гринвич бўйича ўртача вақт ёки Британиянинг ёзги вақти, яъни Гринвич бўйича ўртача вақт плюс бир соат.

4

Маъмурий бўлиниши
Буюк Британия 4 та маъмурий-сиёсий қисмдан (тарихий провинциялардан) ташкил топган: Англия (39 та графлик, 6 та метрополитен графлиги ва Катта Лондон), Уэльс (9 та графлик, 3 та шаҳар ва 10 та шаҳар-графликлар), Шотландия (32 та вилоят), Шимолий Ирландия (26 та туман).

Валютаси
Миллий валютаси – Инглиз фунт-стерлинги, 1 фунт-стерлинг = 100 пенс. Муомалада 5, 10, 20, 50 фунтли қоғоз пуллар, 1, 5, 10, 50 пенсга тенг тангалар. Миллий ва чет эл валютасини олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш миқдори чекланмаган.

Валюта алмашуви
Валютани фақат стерлингга истаган банк бўлимида ёки алмашув пунктларида алмаштириш мумкин. Бунда ўзингизнинг паспортингиз бўлиши керак. Банк комиссияси 0,5%-1% ни ташкил этади. Банклар бегим кунлари соат 9.30 дан 15.30 гача очиқ бўлади. Айрим банклар пайшанба кунлари кечроқ ёпилади ва шанба куни тушгача ишлайди.

Иқлими
Англияда унинг атрофини ўраб олган денгизларнинг нисбатан иссиқлиги туфайли иқлими юмшоқ, Гольфстрим сабабли у ерда намлик катта. Баҳорда шимолда совуқ шамоллар ҳукм суради ва тумон бўлади, шу пайтда жанубда – майин (юмшоқ) об-ҳаво бўлади. Ёз ва куз ўзи билан янги денгиз шабадасини олиб келади.
Англияда қаттиқ қиш бўлмайди. Қиш ойларида температура жуда кам ҳолларда 00С дан пастга тушади. Кундузи офтоб чароклаб туради ва ҳаво тоза бўлади. Қишда денгиз сувининг температураси, одатда, ҳаво температурасидан 2-6 градус паст бўлади ва сувнинг ташиши (кўпайиши) ҳамда пасайиши жадаллиги билан белгиланади. Англиянинг қайси қисмига боришингиздан қатъиназар ўзингиз билан иссиқ кийим ва плаш олинг, чунки Англиянинг осмони алдамчи – истаган пайт ёмғир ёғиши мумкин. Англияда йилнинг энг ёқимли июнь-июль ойидир. Бу пайтда куннинг узунлиги 19 соат бўлади. Ёзда, одатда, ҳамма жойда иссиқ бўлади, лекин ёғингарчилик кам бўлмайди. Ёғинларнинг ўртача йиллик меъёри (энг кўп ва кучли ёғингарчилик октябрда бўлади) 760 мм атрофида.

Божхона қоидалари

200 дона сигарет ёки 50 дона сигара, ёки 250 г тамакини божсиз олиб киришга рухсат этилган. 1 л кучли спиртли ичимликларни (20 градусдан юқори) ёки 2 л кучи 20 градусдан кам бўлган спиртли ичимликларни, эсдалик ва совғалар – 28 фунтдан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб кириш ва чиқишга рухсат этилади. Барча турдаги тирик қушларни ва уларнинг тухумларини, шунингдек ўсимликлар ва ҳайвонларни олиб кириш тақиқланган. Мавжуд дориларга унга зарурият борлигини тасдиқловчи врач рецептини олиш мақсадга мувофиқ. Аэропортда юкни олгандан сўнг уни кўл аравачасига ортиш ва божхона назоратига бориш керак. Аравачадан фойдаланилгани учун ҳақ олинмайди.

5

Байрамлари

1 январь (Янги йил), апрель (Пасха), жўшкин жума, пасха душанбаси, май ойининг биринчи душанбаси (май байрами), май ойининг охирги душанбаси (Баҳор байрами), август ойининг охирги душанбаси (августдаги дам олиш куни), 22 декабрь (Рождество), 26 декабрь (Рождество совғалари куни, Рождествонинг иккинчи куни), 27 декабрь (Рождествонинг дам олиш куни).

Транспорти

Лондонда, худди Тошкентдаги сингари асосий транспорт турдари метро ва автобус ҳисобланади. Шунингдек ерусти электропоездлари ҳам машҳур, айниқса, метро ўтказилмаган жойда. Лондоннинг жанубида трамвай линияси (Tramlink) ва шаҳарнинг омилкор ҳудудида осма темир йўл (Docklands Railway) мавжуд. Лондон 6 тариф (нарх) зонасига ажратилган. Чиптанинг нархи йўналиш қайси тариф зоналари орқали ўтишига боғлиқ. Ҳамма турдаги транспортга чипта ҳақи анча юқори, шунинг учун автобусда юрган маъқул. Лондонда таксининг икки хил тури бор. Машҳур “қора кэб” лар жуда яхши-ю, лекин жуда қиммат. Уларда ҳисоблагичга қараб ҳақ тўланади: таксига ўтириш ҳақи 1,8 фунт ва 1 км йўлга 72 пенс. Бошқа компанияларнинг таксилари minicab дейилади, чунки улар ҳақиқий “кэблар” каби 5 та йўловчини эмас, балки фақат тўрт кишини ташийди. Улар буюртмани фақат телефон орқали қабул қилади, ҳисоблагичларсиз ишлайди, шунинг учун йўл ҳақини олдиндан келишиб олиш лозим.
Метро – чипталар (улар “боришга” ва “боришга ва қайтишга” бўлади) масофага боғлиқ, энг камида – 2 фунт туради. Агар Сиз бир неча кунга келган бўлсангиз, у ҳолда бир ҳафталик йўл чиптасини сотиб олишни тавсия қиламиз: у ҳудудга боғлиқ ҳолда 14 фунт туради.
Автобуслар – бир марталик чипталар (автобус ичида сотилади, нархи масофага боғлиқ бўлади, камида – 50 пенс), ҳафталик автобус чипталари ва кўп марталик чипталар (travelcard). Улар барча автобусларга, метрога (Tube ва Docklands Light Railway) ва шаҳар ҳудуди ичида электричкага (Network Southfast) яроқли бўлади. чипталарни нархи муддатига ва уларнинг таъсир этиш худудига боғлиқ. Кўпчилик сайёҳлар учун 1 ва 2 ҳудудли чипта етарли. Уларга бир кунлик чипта – Zone 1&2 Card – 4 фунт туради. Бир ҳафталик чипталарни расмийлаштириб олиш учун паспорт фотосурати талаб этилади. 1 ва 2 ҳудудларга бундай чипта 20 фунт атрофида туради.
Автомобиллар ижараси (кираси) – автомобилни тўғри аэропортда ижарага олиш мумкин. Автомобилни бир кунга ижара нархи машинанинг тоифасига боғлиқ ҳолда 18 дан 40 фунтгача бўлади. 1 литр бензин 48 дан 52 пенсгача туради. Лондонда ҳам тезлик чекланган: 48 км/соатгача (30 миля/соат), қолган ҳудудларда – 64-97 км/соат (40-60 миля/соат). Англияда хавфсизлик тасмасидан фойдаланиш мажбурий.

Электр

Буюк Британияда ток кучланиши 230/240 В, 50 Гц. Британиядаги вилкаларда учта тўртбурчакли тирқиш бор, шунинг учун электр асбоблардан фойдаланиш учун ўтказгич зарур.

Магазинлар

Одатда душанбадан жумагача соат 9.00 дан 17.30 гача очиқ бўлади, кўпчилик универмаглар 18.00 гача ишлайди, чоршанба ва пайшанба кунлари 19-20 гача ишлайди. Йирик магазинлар якшанба кунлари ҳам ишлаши мумкин, лекин фақат олти соат мобайнида соат 10.00 дан 18.00 гача – бу вақт ҳар хил бўлиши ҳам мумкин. Унча катта бўлмаган шаҳарларда ва қишлоқларда магазинлар кўпинча ҳар ҳафтада бир марта тушдан кейин ярим кун, шунингдек бир соатлик тушлик танаффусда берк бўлади.

Алоқа

Мамлакат коди: 44. Лондон марказининг коди 0207

Шошилинч телефонлар

Полиция, ўт ўчириш хизмати – 999 ёки 112.

Диққатга сазовор жойлари

Биг Бен

Айнан ана шу бутун дунёга машҳур соаткор Гринвич вақти бўйича Янги йил кирганини аниқлаб беради. Соатни 1837 йилда қуриш бошланган эди (инглиз парламентини қайта тузаётган пайтда), иш 1859 йилда тугалланди. Очиш маросимини қиролича Викториянинг тахтга ўтиришига бағишлашди. Ўна пайтдан бошлаб соат Англия ва Лондоннинг бош рамзларидан бири, кўпчилик кинематографлар, рассомлар ва фотосуратчилар учун илҳом манбаига айланди. Кўз бойлагич Дэвид Копперфильд (David Copperfield) ҳатто соатнинг одамларнинг ва локаторларнинг кўриш майдонидан вақтинча йўқ бўлишга мажбур этди. Аммо соат ўз жойида қолди ва ҳар йили қиролича Викториянинг эвараси Елизавета II нинг фуқароларга анъанавий мурожаатидан сўнг 12 марта тантанали банг уради.

Букингем саройи

Энг қадимги ва севимли миллий анъана – бу монархия бўлса керак. Унинг рамзи Букингем саройи – қиролича Елизавета II нинг қароргоҳи, ҳозирги вақтда кенг халқ оммасининг томоша қилишига очиқдир.

Мадам Тюссонинг мўш фигуралар музейи

Мадам Тюссонинг мўш фигуралар музейида сизни фақат машҳур шахслар билан эмас, балки ёмон из қолдирган шахслар, қирол оиласи аъзолари, поп мусиқа юлдузлари билан, Вахималар хонасида эса ўз қурбонинлари билан ҳисоб-китоб қилаётган жалладлар билан учрашув кутади. Музейнинг асосчиси Мари Гросхольц. У Парижда мўш фигураларнинг машҳур устаси эди. У муҳандис Франсуа Тюссога турмушга чиқиб, XIX асрнинг бошида Лондонга келди ва 1850 йилда вафот этган пайтида унинг ишлари машҳур бўлиб қолган эди. 1884 йилда унинг набираси Джозеф Рэндал Тюссо фигураларни Бейкер-Стрит яқинидаги музейга жойлаштирди, улар ҳозир ҳам шу ерда туришади. Ўша пайтдан бери бу коллекция жамият ҳаёти билан ҳамоҳанг равишда ёмонликни ҳам, яхшиликни ҳам, буюкликни ҳам, пасткашликни ҳам мўшда акс эттириб келмоқда.

Стоунхендж

Афсонавий Стоунхендж (мелоддан аввалги 3100-1800 йиллар) – Европадаги қадимги тарихнинг энг машҳур қисмидир. Стоунхенджнинг бажарган вазифаси тўғрисида минг юзлаб йиллар давомида баҳс олиб берилмоқда, тахминлар орасида шундай фикр ҳам борки, бу қадимги кельтларнинг саройи, ва астрономия обсерваторияси (ва бу вертикал тош плиталардан ясалган мегалитик ҳалқаларнинг ижодкорлари ўзга сайёраликлар бўлган, аммо жумбоқнинг ечими хонузгача аниқланмаган.

Тауэр кўприги

Тауэр кўприги бутун дунёга машҳур. У Париждаги Эйфель минораси, Нью-Йоркдаги – Озодлик ҳайкали каби Лондоннинг рамзи бўлиб қолди. Унинг сиймоси Англиянинг пойтахти билан шу даражада яқин боғланиб кетганки, оддий нарсадек бўлиб қолган. Шунга қарамай, у ўзининг маҳобати ва қиёфасининг жиддийлиги билан томошабинни яна ва яна лол қолдиради. Кечаси Тауэр кўпригининг ўрта аср ғамчинлиги йўқолади ва замонавий ёритиш воситалари туфайли кўз ўнгимизда қандайдир фантастик, эртаклардаги каби иншоот тарзида намоён бўлади.

Иқтисоди

Буюк Британия бугунги кунга келиб иқтисоди юқори даражада ривожланган, кучли ва мустақил давлат ҳисобланади. Машинасозлик ва транспорт, саноат моллари ва кимёвий маҳсулотлар Буюк Британия экспортининг катта қисмини эгаллайди. 70-йиллардан бошлаб, нефть қазиб олиш нефть маҳсулотлари импортини фақат қисқартирибгина қолмай, балки савдода жиддий фойда ҳам келтирди. British Petroleum Буюк Британиянинг энг йирик саноат корпорацияси ҳисобланади ва Европада иккинчи ўринда туради.
Британия жаҳондаги хизматлар – банк, суғурта, брокерлик маслаҳат бериш, шунингдек компьютерли дастурлаш соҳасидаги хизматлар экспортининг 10% ини амалга оширади.
Буюк Британия саноат товарларини хомашёга қараганда 6 марта кўп импорт қилади. Буюк Британиянинг энг катта экспортчиси АҚШ дир. Буюк Британияга товар етказиб берувчиларнинг ўнтасидан еттитаси ЕИ мамлакатлардир.

Заказать бизнес тур в Буюк Британия
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha