Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Франции ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Француз Республикаси

Франция аҳолисининг кўпчилиги аралаш галло-роман келиб чиқишига эга ва роман гуруҳи тилида гапиришга қарамай мамлакат номи германларнинг франк қобиласи этнонимидан келиб чиққан.

Пойтахти
Пойтахти Париж. Йирик шаҳарлари: Руан, Бордо, Тулуза, Марсель, Ницца, Страсбург, Лион, Лилль, Нант, Лион.

2

Сиёсий тузилиши
Франция – мустақил унитар демократик республика. 1958 йил 4 октябрда қабул қилинган амалдаги Конституция Бешинчи Республика ҳокимияти органларининг фаолиятини тартибга солади: Республикани бошқаришнинг президент-парламент шаклини белгилайди (Франция Республикасининг Конституцияси, 2-бўлим). Давлат бошлиғи – президент, 5 йилга сайланади. Ҳукумат бошлиғи – бош вазир. Министрлар Кенгаши  президент томонидан бош вазир билан келишган ҳолда тайинланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият умумий овоз бериш йўли билан сайланадиган икки палатали парламентга тегишлидир.

Францияда шунингдек Конституцион кенгаш ҳам мавжуд бўлиб, унда 9 аъзоси бор, у сайловларнинг тўғри ўтказилишини ва Конституцияга ўзгаришлар киритувчи қонунларнинг, шунингдек унга кўриб чиқиш берилган қонунларнинг Конституцияга асосланганлигини назорат қилади.

Тили
Расмий тил – француз тили. Айрим вилоятларда немис тилида, шунингдек маҳаллий шевада сўзлашилади.

3

Аҳолиси
Мамлакат аҳолиси тахминан 64 млн кишини ташкил этади. Аҳолининг асосий қисмини французлар ташкил этади, аммо туб аҳолининг тахминан чорак қисми – Францияда туғилган ва ўрнатиб қолган чет элликлардир. Франция аҳолиси 2008 йилда 63,8 млн кишидан иборат эди, 2010 йилнинг январига келиб унинг аҳолиси 65,4 млн кишига етди. Континентал ҳудудида 62,8 млн киши яшайди. Аҳоли сонига кўра давлат БМТ га аъзо бўлган 102 мамлакат орасида 20-ўринни эгаллайди.
Францияда аҳоли зичлиги – 116 киши/кв.км. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида 14-ўринни эгаллайди. Францияда туғилишнинг йиғинди коэффициенти Европада энг юқорилардан бирига тенг – туғиш ёшидаги битта аёлга 2,01 бола тўғри келади. Францияда аҳолиси 100 000 дан ортиқ бўлган 57 та шаҳар манзилгоҳлари мавжуд.

Дини
Францияда ҳукмрон дин – христианлик (католиклар – 45 млн киши). Издошлари миқдори бўйича иккинчи ўринда – ислом (~ 4 млн киши) туради. Протестантлар – 800 минг кишини, яҳудийлар 650 минг кишини ташкил этади.

Майдони
Мамлакатнинг умумий майдони 550 минг кв.км (денгиз ортидаги ҳудудлар ва департаментлари билан бирга 643,4 минг кв.км).
Географик ҳолати
Бу Россиядан кейинги энг катта мамлакатдир. Ғарб ва шимол томонини Атлантика океани, Бискайск кўрфази ва Ла-Манш бўғози сувлари, жанубини Ўрта ер денгизи ўраб олган. Корсика ороли Франция ҳудудига қарашли. Бундан ташқари, денгиз орти департаментларига эга: Реюньон ва Мартиника ороллари, Француз Гвианаси, Гваделупа.

Вақти
GMT + 1 соат, марказий-европа вақти, Москвадан 2 соат, Тошкентникидан 4 соат орқада қолади.
Маъмурий бўлиниши
Франция 27 та минтақага (регионга) бўлинади, улардан 22 таси Европа қитъасида, биттасм (Корсика) – Корсика оролида жойлашган, яна бешта денгиз ортида. Минтақалар юридик автономияга эга эмас, лекин ўз солиқларини белгилашлари ва бюджетини тасдиқлашлари мумкин.

27 та минтақа (регион) 101 та департаментга ажралади, улар ўз навбатида 342 округ ва 4039 кантондан иборат. Франциянинг асосини 36 682 та коммуна ташкил этади. Департамент ва коммуналарга ажратиш Ўзбекистондаги вилоят ва туманларга ажратишга ўхшайди.

Париж департаменти ягона коммунадан ташкил топган. Денгиз ортидаги регионларнинг ҳар бири (Гваделупа, Мартиника, Француз Гвианаси, Реюньон, Майота) ягона департаментдан ташкил топган. Корсика регионида (у иккита департаментдан иборат) континентал Франциянинг бошқа регионларидан фарқ қилувчи маъмурий-худудий тузилманинг махсус макоми бор. У мустақил бошқарув органларига эга, марказга бўйсунмайди. 2003 йилда Корсиканинг 2 департаментини бирлаштириш тўғрисидаги референдум муваффақиятсизликка учради. Бу регионларнинг ҳаммаси Европа Иттифоқининг қисми ҳисобланади.

Яна шуни айтиш мумкинки, Франция Республикаси таркибига қуйидагилар киради:

1. Метрополиялар (22 та регионга ва 96 та департаментга бўлинган);

2. 4 та денгиз орти департаменти (DOM): Гваделупа, Мартиника, Гвиана, Реюньон;

3. 7 та денгиз орти ҳудудлари (ТОМ): Француз Полинезияси, Валис ва Футуна ороллари, Майот, Сен Пьер ва Микелон, Французларнинг Жанубий ва Антарктика Ерлари, Сен-Бартелеми, Сен-Мартэн;

4. Алоҳида макомга эга ҳудуд: Янги Каледония.

Валюта
Евро

4

Валюта алмашуви
Францияда пулларни курсга (у меҳмонхоналарда, аэропортларда ва вокзалларда пастроқ) ва банк комиссиясининг йўқлигига эътибор бериб, яхшиси шаҳар марказларида алмаштирган яхшироқ. Тревел-чекларни вокзалларда ва аэропортларда нақд пулга айлантириш жуда осон.

Иқлими
Иқлимнинг тўрт хили ҳукм суради: океан иқлими (ғарбда), ўрта ер денгизи иқлими (жанубда) ва континентал (марказда ва шарқда). Парижда ҳақиқий қиш ҳеч қачон бўлмайди: қор жуда кам ёғади, ёмғир кўп бўлади. Ёзда ҳамма жойда иссиқ, айниқса июлда ва августда: +200С дан +300С гача.
Божхона қоидалари
Қуйидагилар божсиз олиб кирилади: сигарета блоки ёки 50 та сигара, ёки 250 г тамаки. Шунингдек икки литр қуруқ вино ёки кучи 22 градусдан ортиқ бўлмаган спиртли ичимлик, 22 градусдан юқори максимум 1 литр спиртли ичимлик. Атир – 50 г, туалет суви – 250 мл, 0,5 кг кофе, 100 г чой, дори-дармонлар – зарур даражада.

Байрамлари
1 январ – Янги йил; пасха ҳафтасининг душанба куни; 1 май – Меҳнат куни; 8 май – Ғалаба куни; 1 июнь – Худони эъзозлаш; июннинг боши – Троицанинг иккинчи куни; 14 июль – Бастилияни олиш куни (Миллий байрам); 5 август – Богородица сиғиниш; 1 ноябрь – Барча Авлиёлар куни; 11 ноябрь – Ярашиш куни (1918 йилдаги); 25 декабрь – Рождество.

Транспорти
Франциядаги автомобил тармоғи дунёдаги энг зич ва узун тармоқдир. Темир йўл тармоғи узунлиги 31 852 км ни ташкил этади. Французларнинг ўта тезюрар поезди ТЖВ тезлиги бўймча дунёда биринчи ўринда туради. У узунлиги 1281 км бўлган махсус темир йўл линиялари бўйича ҳаракатланади. Метро тармоғи ҳам бор. Такси (тўлов ҳисоблагич бўйича). Автомобилни ижарага олиш учун халқаро ҳайдовчилик гувохномаси ва кредит карта бўлиши зарур. Парижда фойдаланиб туриш учун автомобилни ижарага олиш тавсия этилмайди, чунки шаҳарда ҳаракатланиш шароитлари жуда мураккаб.

Электр
Тармоқдаги кучланиш 220 Вольт, 50 Герц. Розеткалар европача. Ўтказувчи керак бўлади.

Магазинлари
Агар 330 АҚШ долларидан ортиқроқ қийматга буюм олинадиган бўлинса, у ҳолда чет элликлар 13% чегирма оладилар. Харидор олинган буюмнинг тўла нархини тўлайди, кейин “Детокс” бюросида харидни расмийлаштиради, чегирма пулни эса учиб кетаётган куни аэропортда сотиб олинган буюмни кўрсатгандан сўнг олади.

Алоқа
Маҳаллий сўзлашув 1 франк туради. Москвадан туриб автоматик телефон алоқа: 88-10-33-1 (Париж), 56 (Бордо), 93 (Канн), 88 (Страсбург), 91 (Марсель), 78 (Лион), 93 (Ницца). Париждан туриб автоматик телефон алоқаси: 19 + мамлакат коди + шаҳар коди + абонент рақами (Масалан, Москва: 19-007-095+…). Кўпчилик телефон будкаларидан фақат телефон карточкаси бўйича қўнғироқ қилиш мумкин (Telecarte). Бундай карточкаларни почта бўлимларида ёки тамаки магазинларида сотиб олиш мумкин. Айрим жойларда сақланиб қолган таксофонлардан фойдаланиш мумкин. Францияда телефон орқали маълумот олиш: 12.

Шошилинч телефонлар
Ўт ўчириш хизмати – 18, Полиция (“Police-Secours”)  – 17, тез ёрдам – 15.
Францияда врачни SOS Medicin 47-07-77-77 ёки 43-77-77-77 телефон рақамлари бўйича чақириш керак. Врач ташрифи учун нақд пул тўланади. Суғурта полиси мавжуд бўлганда касаллик тўғрисида телефон орқали хабар бериш керак ва агар суғурта компаниясининг Парижда ваколатхонаси бўлса, пул кейинги куни қайтариб берилади. Телефон сўзлашувлари учун “France Telecom” фирмасининг телефон карталарини сотиб олиш керак.

Диққатга сазовор жойлари
Францияда диққатга сазовор жойлар жуда кўп миқдорда тўпланган, деярли ҳар бир шаҳар баъзида унча катта бўлмаган қишлоқлар ҳам тарих ва маданиятнинг ҳақиқий музейини ифода этади. Сон-саноқсиз маданият обидалари ва қадимий цивилизациялардан ташқари мамлакатда ажойиб табиий шароит – альп тоғларнинг оппоқ қияликлари, Атлантик океани  ва Ўрта ер денгизи соҳилларидаги пляжлари ўрта аср қасрлари ва жуда бепоён узумзорлари бор.

Париж ҳақиқатан ҳам дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бири деб ҳисобланади. Бу ердагидек миқдордаги ажойиб саройлар, ёдгорликлар бошқа ҳеч бир шаҳарда бўлмаса керак. Бу шаҳар узоқ ўтмиш белгиларини ва янги вақт роиантизмини сақлаб қолган. Бу ерда театр, мусиқа шайдолари учун, расмларни қадрловчилар учун, овқат ишновандалари учун, ҳар хил кўнгил очар ўйинларни ёқтирадиган ва омилкор кишилар учун ҳамма нарса бор.

Эйфель минораси – бу Парижни бутун дунёга  машҳур қилган минорадир. У 1889 йилдаги Бутун жаҳон кўргазмаси учун қурилган эди. Миноранинг баландлиги – 320 метр, унда учта томоша қилиш майдончаси бор  – 57, 115 ва 226 метр баландликларда, уларга лифтда ёки зинапоя орқали чиқиш мумкин. Парижга энг яхши кўриниш биринчи майдончадан кузатилади. Бу ердан шаҳарнинг кўпчилик диққатга сазовор жойлари кўринади. Иккинчи майдончадан деярли бутун Париж кўринади, лекин майдароқ бўлиб кўринади. Юқоридаги майдончадан бирор жойни аниқ кўриш анча қийин.

Зафар дарвозаси – пештоқни Наполеон I ўзининг буюк армияси шарафига қурдирган. Пештоқ ўз ўлчамларига кўра (баландлиги 52 метр) Константиннинг Римдаги машҳур пештоқидан устун туради. Томоша (кузатиш) майдончасидан Парижнинг ажойиб айланма манзараси кўз олдингизда намоён бўлади. Пештоқдан турли томонга қараб 12 та кўча ажралиб кетади, шу жумладан Елисей майдонлари ва Катта ҳиёбонлар томонига қараб.

Париж Бибимором ибодатхонаси  – қурилиши 185 йил давом этган ибодатхона. Ўзининг меъморий мутаносиблиги билан мукаммал бўлган бу ибодатхона готик меъморчиликнинг дурдонаси ҳисобланади.

Версаль – Франция қиролларининг собиқ қароргоҳи. Версаль боғлари ҳайкаллар, фавворалар, ҳовузлар, поғоналар ва ғорлар билан бисёр. Бу ердаги энг ажойиб экспонатлар бу – Нептун ҳовузи ва Катта каналдир. Паркнинг шимолий-ғарб қисмида иккита шаҳардан ташқари сарой: Катта Трианон ва Кичик Трианон жойлашган.

Ногиронлар уйи – Франция армияси музейи ва энг машҳур мақбара қирол Людовик XIV нинг буйруғига кўра қурилган эди ва фахрийлар ва ногиронларни госпиталга ётқизиш учун мўлжалланган эди. Бу ерда император Наполеон I нинг ҳони бир-бирининг ичига жойланган ва турли хил материаллар – ёғоч, металл, тошдан ясалган олтита тобутда сақланади. ибодатхонанинг ён капеллаларида Наполеон I армиясининг айрим маршаллари кўмилган.

Сакре-Кёр базиликаси – роман-византия услубидаги қордек оппоқ бино. Черковнинг орқа томонида баландлиги 84 м бўлган квадрат шаклидаги қўнғироқхона бор бўлиб, унда оғирлиги 19 тонна бўлган дунёдаги энг катта қўнғироқлардан бири машҳур “Савоярд” мавжуд. Ажойиб зинапоя черковнинг олд қисмига олиб боради, иккала томонида Людовик Святой ва Жанна д`Арк нинг ҳайкаллари жойлашган. Черков интерьери мармар, ҳайкаллар, олтин ва мозаика билан бой безатилган.

Люксембург боғи – парижликларнинг севимли дам олиш маскани. Боғнинг марказида Люксембург саройи жойлашган.

Лувр – дунёдаги энг қадимги, шунингдек энг бой музейлардан биридир. У қурилган пайтдан бошлаб, Лувр аввал қалъа, қамоқхона, кейинчалик Франция қиролларининг қароргоҳи, ундан кейин эса академия ва ниҳоят 1793 йилда музей бўлди. Лувр каталогида 400 мингга яқин экспонат бор (улар қаторида Леонардо да Винчининг “Джоконда”си ва машҳур Венера Милосская бор).

Монмартр – Парижнинг манзарали ҳудудлардан бири – жуда кўп картиналарда акс эттирилган. Олдинги асрларнинг охирида бу ҳудуд рассомлар ҳудуди бўлган эди. Бу ерда Ренуар, Дега ва бошқа кўпгина машҳур рассомлар яшаган ва ижод қилган эдилар. Тепаликка зинапоя орқали ёки фуникулёрда куўтарилиш мумкин.

Конкорд майдони – Парижнинг энг катта майдонларидан бири. Унда Миср Ҳайкали (Обелиски) турибди, унинг ёши 3300 йил.

 

Парижнинг Гарнье операси – у 1875 йилда қурилган бўлиб, дунёдаги энг катта опера театри ҳисобланади.

Пантеон. 1744 йилда оғир касалликка дучар бўлган Людовик XV авлиё Женевьевага бағишлаб янги ибодатхона қуришга қарор қилди. Француз инқилобидан сўнг бу бино буюк одамларни кўмиш учун Шуҳрат саройига айлантирилди. Унда Вольтер, Гюго, Руссо, Эмиль Золя, Мария Кюри, Пьер ва бошқа буюк кишиларнинг қабри бор.

Сорбонна – Европадаги энг қадимги университетлардан бири.

Мовий соҳил – юз километрли оралиқда Франциянинг энг яхши курортлари жамланган, улардан энг машҳурлари – Ницца, Канн ва Жуан-ле-Пен.

Ницца – Франциянинг катталиги бўйича бешинчи шаҳри, у француз Ривьерасининг бош шаҳри ҳамдир. Ницца – яхши дам олишни шағал тўкилган ажойиб пляжларнинг бирида эркаланиб ётишни ва кўркам бинолар ҳамда саройларни севиб томоша қилишни хоҳловчилар учун жаннат макон жой, шунингдек у пиёда сайр қилиш маъқул маскандир. Кўп сонли меҳмонхоналар, ресторанлар ва кўнгил очар муассасалардан ташқари бу шаҳар сайёҳларни ўзининг диққатга сазовор жойлари ва ўрта аср қурилишлари, амфитеатр қолдиқлари ва Рим давридаги ҳаммомлар, шунингдек уч километр узунликдаги Инглиз шох кўчаси билан жалб қилади.

Курорт шаҳар Канн – дунёдаги энг машҳур шаҳарлардан бири Денгиз соҳили бўйлаб энг гўзал ҳиёбонлардан бири – Ля Круазет, мухташам меҳмонхоналар, машҳур Фестиваллар Саройи билан бирга тизилиб туради. Хиёбон ҳашаматли галереялар, меҳмонхоналар ва дўконлари пляжнинг эгилиб турган тасмасидан ажратиб туради.

Франциянинг энг қадимги шаҳри – Марсель. Марселнинг диққатга сазовор жойлари орасида – иккита гавань, 16 та маёқ, Норт  Дам де ла Гард собори, Фаро парки ва қасри, экспонатлари жуда кўп бўлган Денгиз флоти музейи ва Борели қасрида ўрта ер денгизи археологияси музейи бор.

Луари водийси – қадимда француз зодагонлари: Блуа, Амбуаз, Шенонсо, Юссе, Шатоден ва Шамборга тегишли бўлган эски қасрлар жойлашган ҳудуд.

Бьярриц – Бискай кўрфази қирғоқларида жойлашган ниҳоятда машҳур курорт шаҳарчаси бўлиб, пляжда дам олишни ва денгиз маҳсулотларидан тайёрланган тансиқ овқатларни ҳуш кўрувчилар учун қизиқарли бўлади.

Чамони – Франция Альпларидаги унча катта бўлмаган шаҳарча, унинг атрофида улкан Мер-де-Глас ва манзарали Агиль-дю-Миди чўққиси жойлашган.

Арль – Франциянинг жанубидаги қадимги шаҳар, ундаги Лезарине Рим амфитеатрини, Сен-Трофим черковини ва Антик театрни бориб кўриш мумкин.

Евродиснейленд  – эртаклар ва мультфильмлар қаҳрамонлари яшайдиган аттракционларнинг чиройли шаҳри.

Иқтисоди
Франция – юқори даражада ривожланган индустриал-аграр мамлакат бўлиб, саноат ишлаб чиқариши ҳажмига кўра дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ички ялпи маҳсулот 2009 йилда 1,9 триллион евро (2,6 триллион доллар) ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига ЯИМ шу йилда 30,691 евро (42,747 доллар) ни ташкил этган. ЖВФ 2015 йилга келиб Франциянинг ЯИМ нинг 21% ортишини башорат қилмоқда. Франция – АҚШ, Хитой, Япония, Германия ва Буюк Британиядан кейинги Олтинчи иқтисодий мамлакат ҳисобланади. Франция ўзининг 551 602 кв.км га эга майдони ва 64 миллионлик аҳолиси билан, шу жумладан денгиз ортидаги ҳудудларини ҳам ҳисобга олганда, “йирик” мамлакат ҳисобланади. Унинг иқтисодий салоҳияти унга ҳалқаро майдонда муҳим ўрин эгаллашига имкон беради. Франция ўзининг географик жойлашишдаги афзалликлари, Европанинг марказида жойлашиши ва Ғарбий Европанинг бош савдо йўлларига (Ўрта ер денгизи, Ла-Манш, Атлантика океани) чиқиш имконига эга эканлигидан фойдаланади.

Бу жиҳатдан гарчи собиқ колониялари ва денгиз ортидаги ҳудудлари аҳамиятли тижорат ҳамкори бўлишда давом этаётган бўлса ҳам 1957 йилда ташкил этилган Умумий Европа бозори Франциядаги корхоналарнинг ривожланиши учун қулай омил бўлди.

Саноати
Темир ва уран рудалари, бокситлар қазиб олинмоқда. Етакчи ишлов берувчи саноат соҳалари – машинасозлик, шу жумладан автомобилсозлик, электрон маҳсулотлар (телевизорлар, кир ювиш машиналари ва бошқ.) ишлаб чиқариш, авиасозлик, кемасозлик (танкерлар, денгиз паромлари) ва станоксозлик. Франция – кимёвий ва нефть кимёси маҳсулотлари (шу жумладан каустик сода, синтетик каучук, пластмасса, минерал ўғитлар, фармацевтика маҳсулотлари ва бошқ.), қора ва рангли металлар (алюминий, қўрғошин ва руҳ) ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик мамлакат. Жаҳон бозорида Францияда ишлаб чиқилган кийим-кечак, пойафзал, заргарлик буюмлари, парфюмерия ва косметика, коньяклар, пишлоқ (400 дан ортиқ нави ишлаб чиқарилади) анча машҳур бўлиб қолган.

 

Қишлоқ хўжалиги
Франция – Европада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг энг йирикларидан бири бўлиб, у йирик қорамол, чўчқа, парранда етиштириш ҳамда сут, тухум, гўшт ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Қишлоқ хўжалиги улушига ЯИМ нинг тахминан 4% ва мамлакатдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг 6% и тўғри келади. Франциянинг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти Европа Иттифоқи маҳсулотининг 25% ини ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги ерлари 48 млн гектарни ташкил этиб, бу мамлакат ҳудудининг 82% . Ижтимоий-иқтисодий тузилмасининг ўзига хос хусусияти хўжаликларнинг етарлича катта ўлчамда бўлиши ҳисобланади. Хўжаликларнинг ўртача ер майдонлари 28 гектарни ташкил этади, бу эса ЕИ мамлакатларининг мос кўрсаткичларидан ортиқдир. Ер хўжалигида катта ажралиш сезилади. Хўжаликларнинг ярмидан кўпроғи хусусий мулк эгалари ерида ҳаёт кечиради. Ишлаб чиқаришнинг асосий кучи йирик хўжаликлардир. Қишлоқ хўжалиги ерларининг 52% 50 гектардан ортиқ ери бўлган хўжаликларга тўғри келади, бундай хўжаликлар умумий хўжаликларнинг 16,8% ини ташкил этади. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи – гўштсут йўналишидаги чорвачиликдир. Ўсимликшуносликда дон хўжалиги етакчилик қилади; асосий экинлар – буғдой, сули, маккажўхори. Виночилик (винолар ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринда), сабзавотчилик ва боғдорчилик, гулчилик анча ривожланган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари: буғдой, бошоқли ғалла ўсимликлари, қанд лавлаги, картошка, винобоп узум; мол гўшти, сут маҳсулотлари; балиқ. Қишлоқ хўжалиги юқори даражада саноатлаштирилган. Техника билан таъминланганлик даражаси, кимёвий ўғитлардан фойдаланиш даражаси бўйича у фақат Нидерландия, ФРГ, Даниядан орқада қолади. Хўжаликларни техника билан жиҳозлаш, агромаданиятини ошириш мамлакатнинг ўзини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасининг ошишига олиб келди. Дон, шакар бўйича 200%  дон, сариёғ, тухум, гўшт бўйича 100% дан ортиқни ташкил этади.

Заказать бизнес тур в Франция
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Франции ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Француз Республикаси

Франция аҳолисининг кўпчилиги аралаш галло-роман келиб чиқишига эга ва роман гуруҳи тилида гапиришга қарамай мамлакат номи германларнинг франк қобиласи этнонимидан келиб чиққан.

Пойтахти
Пойтахти Париж. Йирик шаҳарлари: Руан, Бордо, Тулуза, Марсель, Ницца, Страсбург, Лион, Лилль, Нант, Лион.

2

Сиёсий тузилиши
Франция – мустақил унитар демократик республика. 1958 йил 4 октябрда қабул қилинган амалдаги Конституция Бешинчи Республика ҳокимияти органларининг фаолиятини тартибга солади: Республикани бошқаришнинг президент-парламент шаклини белгилайди (Франция Республикасининг Конституцияси, 2-бўлим). Давлат бошлиғи – президент, 5 йилга сайланади. Ҳукумат бошлиғи – бош вазир. Министрлар Кенгаши  президент томонидан бош вазир билан келишган ҳолда тайинланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият умумий овоз бериш йўли билан сайланадиган икки палатали парламентга тегишлидир.

Францияда шунингдек Конституцион кенгаш ҳам мавжуд бўлиб, унда 9 аъзоси бор, у сайловларнинг тўғри ўтказилишини ва Конституцияга ўзгаришлар киритувчи қонунларнинг, шунингдек унга кўриб чиқиш берилган қонунларнинг Конституцияга асосланганлигини назорат қилади.

Тили
Расмий тил – француз тили. Айрим вилоятларда немис тилида, шунингдек маҳаллий шевада сўзлашилади.

3

Аҳолиси
Мамлакат аҳолиси тахминан 64 млн кишини ташкил этади. Аҳолининг асосий қисмини французлар ташкил этади, аммо туб аҳолининг тахминан чорак қисми – Францияда туғилган ва ўрнатиб қолган чет элликлардир. Франция аҳолиси 2008 йилда 63,8 млн кишидан иборат эди, 2010 йилнинг январига келиб унинг аҳолиси 65,4 млн кишига етди. Континентал ҳудудида 62,8 млн киши яшайди. Аҳоли сонига кўра давлат БМТ га аъзо бўлган 102 мамлакат орасида 20-ўринни эгаллайди.
Францияда аҳоли зичлиги – 116 киши/кв.км. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида 14-ўринни эгаллайди. Францияда туғилишнинг йиғинди коэффициенти Европада энг юқорилардан бирига тенг – туғиш ёшидаги битта аёлга 2,01 бола тўғри келади. Францияда аҳолиси 100 000 дан ортиқ бўлган 57 та шаҳар манзилгоҳлари мавжуд.

Дини
Францияда ҳукмрон дин – христианлик (католиклар – 45 млн киши). Издошлари миқдори бўйича иккинчи ўринда – ислом (~ 4 млн киши) туради. Протестантлар – 800 минг кишини, яҳудийлар 650 минг кишини ташкил этади.

Майдони
Мамлакатнинг умумий майдони 550 минг кв.км (денгиз ортидаги ҳудудлар ва департаментлари билан бирга 643,4 минг кв.км).
Географик ҳолати
Бу Россиядан кейинги энг катта мамлакатдир. Ғарб ва шимол томонини Атлантика океани, Бискайск кўрфази ва Ла-Манш бўғози сувлари, жанубини Ўрта ер денгизи ўраб олган. Корсика ороли Франция ҳудудига қарашли. Бундан ташқари, денгиз орти департаментларига эга: Реюньон ва Мартиника ороллари, Француз Гвианаси, Гваделупа.

Вақти
GMT + 1 соат, марказий-европа вақти, Москвадан 2 соат, Тошкентникидан 4 соат орқада қолади.
Маъмурий бўлиниши
Франция 27 та минтақага (регионга) бўлинади, улардан 22 таси Европа қитъасида, биттасм (Корсика) – Корсика оролида жойлашган, яна бешта денгиз ортида. Минтақалар юридик автономияга эга эмас, лекин ўз солиқларини белгилашлари ва бюджетини тасдиқлашлари мумкин.

27 та минтақа (регион) 101 та департаментга ажралади, улар ўз навбатида 342 округ ва 4039 кантондан иборат. Франциянинг асосини 36 682 та коммуна ташкил этади. Департамент ва коммуналарга ажратиш Ўзбекистондаги вилоят ва туманларга ажратишга ўхшайди.

Париж департаменти ягона коммунадан ташкил топган. Денгиз ортидаги регионларнинг ҳар бири (Гваделупа, Мартиника, Француз Гвианаси, Реюньон, Майота) ягона департаментдан ташкил топган. Корсика регионида (у иккита департаментдан иборат) континентал Франциянинг бошқа регионларидан фарқ қилувчи маъмурий-худудий тузилманинг махсус макоми бор. У мустақил бошқарув органларига эга, марказга бўйсунмайди. 2003 йилда Корсиканинг 2 департаментини бирлаштириш тўғрисидаги референдум муваффақиятсизликка учради. Бу регионларнинг ҳаммаси Европа Иттифоқининг қисми ҳисобланади.

Яна шуни айтиш мумкинки, Франция Республикаси таркибига қуйидагилар киради:

1. Метрополиялар (22 та регионга ва 96 та департаментга бўлинган);

2. 4 та денгиз орти департаменти (DOM): Гваделупа, Мартиника, Гвиана, Реюньон;

3. 7 та денгиз орти ҳудудлари (ТОМ): Француз Полинезияси, Валис ва Футуна ороллари, Майот, Сен Пьер ва Микелон, Французларнинг Жанубий ва Антарктика Ерлари, Сен-Бартелеми, Сен-Мартэн;

4. Алоҳида макомга эга ҳудуд: Янги Каледония.

Валюта
Евро

4

Валюта алмашуви
Францияда пулларни курсга (у меҳмонхоналарда, аэропортларда ва вокзалларда пастроқ) ва банк комиссиясининг йўқлигига эътибор бериб, яхшиси шаҳар марказларида алмаштирган яхшироқ. Тревел-чекларни вокзалларда ва аэропортларда нақд пулга айлантириш жуда осон.

Иқлими
Иқлимнинг тўрт хили ҳукм суради: океан иқлими (ғарбда), ўрта ер денгизи иқлими (жанубда) ва континентал (марказда ва шарқда). Парижда ҳақиқий қиш ҳеч қачон бўлмайди: қор жуда кам ёғади, ёмғир кўп бўлади. Ёзда ҳамма жойда иссиқ, айниқса июлда ва августда: +200С дан +300С гача.
Божхона қоидалари
Қуйидагилар божсиз олиб кирилади: сигарета блоки ёки 50 та сигара, ёки 250 г тамаки. Шунингдек икки литр қуруқ вино ёки кучи 22 градусдан ортиқ бўлмаган спиртли ичимлик, 22 градусдан юқори максимум 1 литр спиртли ичимлик. Атир – 50 г, туалет суви – 250 мл, 0,5 кг кофе, 100 г чой, дори-дармонлар – зарур даражада.

Байрамлари
1 январ – Янги йил; пасха ҳафтасининг душанба куни; 1 май – Меҳнат куни; 8 май – Ғалаба куни; 1 июнь – Худони эъзозлаш; июннинг боши – Троицанинг иккинчи куни; 14 июль – Бастилияни олиш куни (Миллий байрам); 5 август – Богородица сиғиниш; 1 ноябрь – Барча Авлиёлар куни; 11 ноябрь – Ярашиш куни (1918 йилдаги); 25 декабрь – Рождество.

Транспорти
Франциядаги автомобил тармоғи дунёдаги энг зич ва узун тармоқдир. Темир йўл тармоғи узунлиги 31 852 км ни ташкил этади. Французларнинг ўта тезюрар поезди ТЖВ тезлиги бўймча дунёда биринчи ўринда туради. У узунлиги 1281 км бўлган махсус темир йўл линиялари бўйича ҳаракатланади. Метро тармоғи ҳам бор. Такси (тўлов ҳисоблагич бўйича). Автомобилни ижарага олиш учун халқаро ҳайдовчилик гувохномаси ва кредит карта бўлиши зарур. Парижда фойдаланиб туриш учун автомобилни ижарага олиш тавсия этилмайди, чунки шаҳарда ҳаракатланиш шароитлари жуда мураккаб.

Электр
Тармоқдаги кучланиш 220 Вольт, 50 Герц. Розеткалар европача. Ўтказувчи керак бўлади.

Магазинлари
Агар 330 АҚШ долларидан ортиқроқ қийматга буюм олинадиган бўлинса, у ҳолда чет элликлар 13% чегирма оладилар. Харидор олинган буюмнинг тўла нархини тўлайди, кейин “Детокс” бюросида харидни расмийлаштиради, чегирма пулни эса учиб кетаётган куни аэропортда сотиб олинган буюмни кўрсатгандан сўнг олади.

Алоқа
Маҳаллий сўзлашув 1 франк туради. Москвадан туриб автоматик телефон алоқа: 88-10-33-1 (Париж), 56 (Бордо), 93 (Канн), 88 (Страсбург), 91 (Марсель), 78 (Лион), 93 (Ницца). Париждан туриб автоматик телефон алоқаси: 19 + мамлакат коди + шаҳар коди + абонент рақами (Масалан, Москва: 19-007-095+…). Кўпчилик телефон будкаларидан фақат телефон карточкаси бўйича қўнғироқ қилиш мумкин (Telecarte). Бундай карточкаларни почта бўлимларида ёки тамаки магазинларида сотиб олиш мумкин. Айрим жойларда сақланиб қолган таксофонлардан фойдаланиш мумкин. Францияда телефон орқали маълумот олиш: 12.

Шошилинч телефонлар
Ўт ўчириш хизмати – 18, Полиция (“Police-Secours”)  – 17, тез ёрдам – 15.
Францияда врачни SOS Medicin 47-07-77-77 ёки 43-77-77-77 телефон рақамлари бўйича чақириш керак. Врач ташрифи учун нақд пул тўланади. Суғурта полиси мавжуд бўлганда касаллик тўғрисида телефон орқали хабар бериш керак ва агар суғурта компаниясининг Парижда ваколатхонаси бўлса, пул кейинги куни қайтариб берилади. Телефон сўзлашувлари учун “France Telecom” фирмасининг телефон карталарини сотиб олиш керак.

Диққатга сазовор жойлари
Францияда диққатга сазовор жойлар жуда кўп миқдорда тўпланган, деярли ҳар бир шаҳар баъзида унча катта бўлмаган қишлоқлар ҳам тарих ва маданиятнинг ҳақиқий музейини ифода этади. Сон-саноқсиз маданият обидалари ва қадимий цивилизациялардан ташқари мамлакатда ажойиб табиий шароит – альп тоғларнинг оппоқ қияликлари, Атлантик океани  ва Ўрта ер денгизи соҳилларидаги пляжлари ўрта аср қасрлари ва жуда бепоён узумзорлари бор.

Париж ҳақиқатан ҳам дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бири деб ҳисобланади. Бу ердагидек миқдордаги ажойиб саройлар, ёдгорликлар бошқа ҳеч бир шаҳарда бўлмаса керак. Бу шаҳар узоқ ўтмиш белгиларини ва янги вақт роиантизмини сақлаб қолган. Бу ерда театр, мусиқа шайдолари учун, расмларни қадрловчилар учун, овқат ишновандалари учун, ҳар хил кўнгил очар ўйинларни ёқтирадиган ва омилкор кишилар учун ҳамма нарса бор.

Эйфель минораси – бу Парижни бутун дунёга  машҳур қилган минорадир. У 1889 йилдаги Бутун жаҳон кўргазмаси учун қурилган эди. Миноранинг баландлиги – 320 метр, унда учта томоша қилиш майдончаси бор  – 57, 115 ва 226 метр баландликларда, уларга лифтда ёки зинапоя орқали чиқиш мумкин. Парижга энг яхши кўриниш биринчи майдончадан кузатилади. Бу ердан шаҳарнинг кўпчилик диққатга сазовор жойлари кўринади. Иккинчи майдончадан деярли бутун Париж кўринади, лекин майдароқ бўлиб кўринади. Юқоридаги майдончадан бирор жойни аниқ кўриш анча қийин.

Зафар дарвозаси – пештоқни Наполеон I ўзининг буюк армияси шарафига қурдирган. Пештоқ ўз ўлчамларига кўра (баландлиги 52 метр) Константиннинг Римдаги машҳур пештоқидан устун туради. Томоша (кузатиш) майдончасидан Парижнинг ажойиб айланма манзараси кўз олдингизда намоён бўлади. Пештоқдан турли томонга қараб 12 та кўча ажралиб кетади, шу жумладан Елисей майдонлари ва Катта ҳиёбонлар томонига қараб.

Париж Бибимором ибодатхонаси  – қурилиши 185 йил давом этган ибодатхона. Ўзининг меъморий мутаносиблиги билан мукаммал бўлган бу ибодатхона готик меъморчиликнинг дурдонаси ҳисобланади.

Версаль – Франция қиролларининг собиқ қароргоҳи. Версаль боғлари ҳайкаллар, фавворалар, ҳовузлар, поғоналар ва ғорлар билан бисёр. Бу ердаги энг ажойиб экспонатлар бу – Нептун ҳовузи ва Катта каналдир. Паркнинг шимолий-ғарб қисмида иккита шаҳардан ташқари сарой: Катта Трианон ва Кичик Трианон жойлашган.

Ногиронлар уйи – Франция армияси музейи ва энг машҳур мақбара қирол Людовик XIV нинг буйруғига кўра қурилган эди ва фахрийлар ва ногиронларни госпиталга ётқизиш учун мўлжалланган эди. Бу ерда император Наполеон I нинг ҳони бир-бирининг ичига жойланган ва турли хил материаллар – ёғоч, металл, тошдан ясалган олтита тобутда сақланади. ибодатхонанинг ён капеллаларида Наполеон I армиясининг айрим маршаллари кўмилган.

Сакре-Кёр базиликаси – роман-византия услубидаги қордек оппоқ бино. Черковнинг орқа томонида баландлиги 84 м бўлган квадрат шаклидаги қўнғироқхона бор бўлиб, унда оғирлиги 19 тонна бўлган дунёдаги энг катта қўнғироқлардан бири машҳур “Савоярд” мавжуд. Ажойиб зинапоя черковнинг олд қисмига олиб боради, иккала томонида Людовик Святой ва Жанна д`Арк нинг ҳайкаллари жойлашган. Черков интерьери мармар, ҳайкаллар, олтин ва мозаика билан бой безатилган.

Люксембург боғи – парижликларнинг севимли дам олиш маскани. Боғнинг марказида Люксембург саройи жойлашган.

Лувр – дунёдаги энг қадимги, шунингдек энг бой музейлардан биридир. У қурилган пайтдан бошлаб, Лувр аввал қалъа, қамоқхона, кейинчалик Франция қиролларининг қароргоҳи, ундан кейин эса академия ва ниҳоят 1793 йилда музей бўлди. Лувр каталогида 400 мингга яқин экспонат бор (улар қаторида Леонардо да Винчининг “Джоконда”си ва машҳур Венера Милосская бор).

Монмартр – Парижнинг манзарали ҳудудлардан бири – жуда кўп картиналарда акс эттирилган. Олдинги асрларнинг охирида бу ҳудуд рассомлар ҳудуди бўлган эди. Бу ерда Ренуар, Дега ва бошқа кўпгина машҳур рассомлар яшаган ва ижод қилган эдилар. Тепаликка зинапоя орқали ёки фуникулёрда куўтарилиш мумкин.

Конкорд майдони – Парижнинг энг катта майдонларидан бири. Унда Миср Ҳайкали (Обелиски) турибди, унинг ёши 3300 йил.

 

Парижнинг Гарнье операси – у 1875 йилда қурилган бўлиб, дунёдаги энг катта опера театри ҳисобланади.

Пантеон. 1744 йилда оғир касалликка дучар бўлган Людовик XV авлиё Женевьевага бағишлаб янги ибодатхона қуришга қарор қилди. Француз инқилобидан сўнг бу бино буюк одамларни кўмиш учун Шуҳрат саройига айлантирилди. Унда Вольтер, Гюго, Руссо, Эмиль Золя, Мария Кюри, Пьер ва бошқа буюк кишиларнинг қабри бор.

Сорбонна – Европадаги энг қадимги университетлардан бири.

Мовий соҳил – юз километрли оралиқда Франциянинг энг яхши курортлари жамланган, улардан энг машҳурлари – Ницца, Канн ва Жуан-ле-Пен.

Ницца – Франциянинг катталиги бўйича бешинчи шаҳри, у француз Ривьерасининг бош шаҳри ҳамдир. Ницца – яхши дам олишни шағал тўкилган ажойиб пляжларнинг бирида эркаланиб ётишни ва кўркам бинолар ҳамда саройларни севиб томоша қилишни хоҳловчилар учун жаннат макон жой, шунингдек у пиёда сайр қилиш маъқул маскандир. Кўп сонли меҳмонхоналар, ресторанлар ва кўнгил очар муассасалардан ташқари бу шаҳар сайёҳларни ўзининг диққатга сазовор жойлари ва ўрта аср қурилишлари, амфитеатр қолдиқлари ва Рим давридаги ҳаммомлар, шунингдек уч километр узунликдаги Инглиз шох кўчаси билан жалб қилади.

Курорт шаҳар Канн – дунёдаги энг машҳур шаҳарлардан бири Денгиз соҳили бўйлаб энг гўзал ҳиёбонлардан бири – Ля Круазет, мухташам меҳмонхоналар, машҳур Фестиваллар Саройи билан бирга тизилиб туради. Хиёбон ҳашаматли галереялар, меҳмонхоналар ва дўконлари пляжнинг эгилиб турган тасмасидан ажратиб туради.

Франциянинг энг қадимги шаҳри – Марсель. Марселнинг диққатга сазовор жойлари орасида – иккита гавань, 16 та маёқ, Норт  Дам де ла Гард собори, Фаро парки ва қасри, экспонатлари жуда кўп бўлган Денгиз флоти музейи ва Борели қасрида ўрта ер денгизи археологияси музейи бор.

Луари водийси – қадимда француз зодагонлари: Блуа, Амбуаз, Шенонсо, Юссе, Шатоден ва Шамборга тегишли бўлган эски қасрлар жойлашган ҳудуд.

Бьярриц – Бискай кўрфази қирғоқларида жойлашган ниҳоятда машҳур курорт шаҳарчаси бўлиб, пляжда дам олишни ва денгиз маҳсулотларидан тайёрланган тансиқ овқатларни ҳуш кўрувчилар учун қизиқарли бўлади.

Чамони – Франция Альпларидаги унча катта бўлмаган шаҳарча, унинг атрофида улкан Мер-де-Глас ва манзарали Агиль-дю-Миди чўққиси жойлашган.

Арль – Франциянинг жанубидаги қадимги шаҳар, ундаги Лезарине Рим амфитеатрини, Сен-Трофим черковини ва Антик театрни бориб кўриш мумкин.

Евродиснейленд  – эртаклар ва мультфильмлар қаҳрамонлари яшайдиган аттракционларнинг чиройли шаҳри.

Иқтисоди
Франция – юқори даражада ривожланган индустриал-аграр мамлакат бўлиб, саноат ишлаб чиқариши ҳажмига кўра дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ички ялпи маҳсулот 2009 йилда 1,9 триллион евро (2,6 триллион доллар) ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига ЯИМ шу йилда 30,691 евро (42,747 доллар) ни ташкил этган. ЖВФ 2015 йилга келиб Франциянинг ЯИМ нинг 21% ортишини башорат қилмоқда. Франция – АҚШ, Хитой, Япония, Германия ва Буюк Британиядан кейинги Олтинчи иқтисодий мамлакат ҳисобланади. Франция ўзининг 551 602 кв.км га эга майдони ва 64 миллионлик аҳолиси билан, шу жумладан денгиз ортидаги ҳудудларини ҳам ҳисобга олганда, “йирик” мамлакат ҳисобланади. Унинг иқтисодий салоҳияти унга ҳалқаро майдонда муҳим ўрин эгаллашига имкон беради. Франция ўзининг географик жойлашишдаги афзалликлари, Европанинг марказида жойлашиши ва Ғарбий Европанинг бош савдо йўлларига (Ўрта ер денгизи, Ла-Манш, Атлантика океани) чиқиш имконига эга эканлигидан фойдаланади.

Бу жиҳатдан гарчи собиқ колониялари ва денгиз ортидаги ҳудудлари аҳамиятли тижорат ҳамкори бўлишда давом этаётган бўлса ҳам 1957 йилда ташкил этилган Умумий Европа бозори Франциядаги корхоналарнинг ривожланиши учун қулай омил бўлди.

Саноати
Темир ва уран рудалари, бокситлар қазиб олинмоқда. Етакчи ишлов берувчи саноат соҳалари – машинасозлик, шу жумладан автомобилсозлик, электрон маҳсулотлар (телевизорлар, кир ювиш машиналари ва бошқ.) ишлаб чиқариш, авиасозлик, кемасозлик (танкерлар, денгиз паромлари) ва станоксозлик. Франция – кимёвий ва нефть кимёси маҳсулотлари (шу жумладан каустик сода, синтетик каучук, пластмасса, минерал ўғитлар, фармацевтика маҳсулотлари ва бошқ.), қора ва рангли металлар (алюминий, қўрғошин ва руҳ) ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик мамлакат. Жаҳон бозорида Францияда ишлаб чиқилган кийим-кечак, пойафзал, заргарлик буюмлари, парфюмерия ва косметика, коньяклар, пишлоқ (400 дан ортиқ нави ишлаб чиқарилади) анча машҳур бўлиб қолган.

 

Қишлоқ хўжалиги
Франция – Европада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг энг йирикларидан бири бўлиб, у йирик қорамол, чўчқа, парранда етиштириш ҳамда сут, тухум, гўшт ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Қишлоқ хўжалиги улушига ЯИМ нинг тахминан 4% ва мамлакатдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг 6% и тўғри келади. Франциянинг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти Европа Иттифоқи маҳсулотининг 25% ини ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги ерлари 48 млн гектарни ташкил этиб, бу мамлакат ҳудудининг 82% . Ижтимоий-иқтисодий тузилмасининг ўзига хос хусусияти хўжаликларнинг етарлича катта ўлчамда бўлиши ҳисобланади. Хўжаликларнинг ўртача ер майдонлари 28 гектарни ташкил этади, бу эса ЕИ мамлакатларининг мос кўрсаткичларидан ортиқдир. Ер хўжалигида катта ажралиш сезилади. Хўжаликларнинг ярмидан кўпроғи хусусий мулк эгалари ерида ҳаёт кечиради. Ишлаб чиқаришнинг асосий кучи йирик хўжаликлардир. Қишлоқ хўжалиги ерларининг 52% 50 гектардан ортиқ ери бўлган хўжаликларга тўғри келади, бундай хўжаликлар умумий хўжаликларнинг 16,8% ини ташкил этади. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи – гўштсут йўналишидаги чорвачиликдир. Ўсимликшуносликда дон хўжалиги етакчилик қилади; асосий экинлар – буғдой, сули, маккажўхори. Виночилик (винолар ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринда), сабзавотчилик ва боғдорчилик, гулчилик анча ривожланган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари: буғдой, бошоқли ғалла ўсимликлари, қанд лавлаги, картошка, винобоп узум; мол гўшти, сут маҳсулотлари; балиқ. Қишлоқ хўжалиги юқори даражада саноатлаштирилган. Техника билан таъминланганлик даражаси, кимёвий ўғитлардан фойдаланиш даражаси бўйича у фақат Нидерландия, ФРГ, Даниядан орқада қолади. Хўжаликларни техника билан жиҳозлаш, агромаданиятини ошириш мамлакатнинг ўзини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасининг ошишига олиб келди. Дон, шакар бўйича 200%  дон, сариёғ, тухум, гўшт бўйича 100% дан ортиқни ташкил этади.

Заказать бизнес тур в Франция
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha