Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Германия ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Германия Федератив Республикаси

2

Пойтахти
Берлин шаҳри

Сиёсий тузилиши
Икки қонун чиқарувчи органи Бундесрат (унга ерларнинг вакиллари киради) ва Бундестаг (парламент) дан иборат парламент туридаги федератив кўп партияли республика. Давлат бошлиғи – федерал президент. Ҳукумат бошлиғи – федерал канцлер.

Тили
Немис

3

Аҳолиси
Германия аҳолисининг сони 82,5 млн киши. Аҳоли сонига кўра Германия Европада Россиядан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Германия аҳолининг ўртача зичлиги 1 кв.м га 230 кишини ташкил этади. Европада бу кўрсаткич бўйича у фақат Нидерландия, Бельгия ва Буюк Британиядан кейин туради. Аҳолининг жойлашиши Франция каби битта шаҳар маркази устувор бўлган мамлакатлардагига қараганда камроқ нотекислиги билан тавсифланади. Аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд Рейн-Рур конурбациясидан (Дортмунд ва Бонн орасида) жанубга, Рейн дарёси оқими бўйлаб юқорига, Франкфурт (Рейн-Майн) шаҳар агломерацияси орқали Рейн-Неккар конурбациясига, ундан эса жанубий-шарққа қараб чўзилган Рейн ўқи ҳисобланади.

Дини
29,5 млн протестант, 28 млн – католик, 40 минг – яҳудий, 1,7 млн – мусулмон бор.

4

Майдони
357 минг кв.км (дунёда 61-ўринда)

Географик ҳолати
Марказий Европадаги давлат шимол томонидан Дания билан, шарқдан Польша ва Чехия Республикаси билан, жанубда Австрия ва Швейцария билан, ғарбда Франция, Люксембург, Бельгия ва Нидерландия билан чегарадош. Шимолда Шимолий ва Балтия денгизлари билан ўралган. Мамлакат майдони 356733 кв.км.

Вақти
Ўртача Европа вақти Тошкент билан фарқи – минус 3 соат.

Маъмурий бўлиниши
Германия – федератив тузилишга эга давлат, таркибида 16 та тенг ҳуқуқли субъектлар – ерлар мавжуд, улардан учтаси – шаҳарлар (Берлин, Бремен ва Гамбург)

Валютаси
Евро

Валюта алмашуви
Банклар бегим кунлари соат 9.00 дан 13.00 гача ва тушликдан сўнг соат 14.30 дан 16.00 гача ишлайди, жума куни банклар ишини соат 18.00 да тугатади. Ишлаш тартиби: душанба-жума соат 8.30 дан 13.00 гача ва 14.30 дан 16.00 гача (пайшанба куни 17.30 дан 18.00 гача). Айрим банклар, айниқса йириклари тушликка ёпилмайди.

Иқлими
Германияда қишда ўртача температура паст текисликда +1,50С дан тоғда -60С гача ўзгариб туради. Июль ойидаги ўртача температура: паст текисликда +180С ва жанубдаги ҳимояланган водийларда +200С. Ёғинлар: ойига 50-80 мм, барча йил фаслларида ёғади. Европанинг бошқа ғарбий ҳудудлари қатори Германия мўътадил денгиз иқлими билан ажралиб туради. Атмосферанинг умумий ғарбий циркуляцияси яққол ифодаланган, бунда совуқ кутб ҳавоси жанубга кириб бориб, сиртга яқин бўлади, иссиқ ҳаво эса шимолга томон ҳаракатланади ва нам чуқурликларга тортилади. Қишда Шимолий Атлантиканинг сувлари қуруқлиққа қараганда иссиқроқ бўлгани учун мазкур кенгликлар учун ўртадан анча юқорироқ температурани таъминлаб Европада иссиқ ҳаво тарқалади.

Божхона қоидалари
Божсиз олиб кириш меъёрлари қуйидагича: 200 та сигарет ёки 50 та сигара, ёки 250 г тамаки; кучи 22 градусдан ортиқ бўлган алкоголли ичимликлардан 1 литр ёки шампан виноси ёки ликёрдан 2 литр; 2 литр вино; 500 г кофе; 100 г чой; 50 г одеколон ва атир; 250 мл туалет суви. Автомобилда киришда захирадаги канистрда 10 л дан ортиқ бензин бўлмаслиги керак. Немис божхоначилари одатда йўловчилар ароқ ёки сигарета олиб кетаётганларига қизиқишлари ва чемоданларни очиб кўрсатишни илтимос қилишлари мумкин. Валютани олиб чиқиб кетиш: агар нақд пул суммаси 1500$ дан ортиқ бўлмаса, Германияга киришда божхона декларациясини кўрсатиш талаб этилмайди.

Байрамлари
1 январь – Янги йил, Жўшкин Жума, Пасха ва Пасха душанбаси, 1 май – Меҳнат куни, Меърож, 15 август – Улгуриш, 3 октябр – Германия бирлашган кун, 1 ноябр – Барча авлиёлар куни, 25, 26 декабр – Рождество.

Транспорти
Транспорт тизимининг асосини темир йўллар ташкил этиб, улар бир йилда тахминан 2 млрд йўловчи ташийди. Темир йўлларнинг узунлиги 39 минг км дан ортиқ. Айрим йўллар юқори тезликда ҳаракатланувчи Intercity-Express поездлари ҳаракатланиши учун мўлжалланган. 2003 йилнинг бошида ГФР да 53 млн автомобил рўйхатдан ўтказилган эди (шу жумладан енгил автомобиллар). Барча тоифадаги автомобиль йўллари узунлиги 230 минг км дан ортиқни ташкил этади, автобанлар эса 12 минг км атрофида. ГФР нинг савдо флоти 2200 та замонавий денгиз кемаларидан иборат.

Электр тармоғи
Электр тармоғи кучланиши 220 Вольт. Штепсель вилкалари киритиладиган розеткалар иккита йўғон тешикли европа турида. Ўзингиз билан универсал ўтказгич олиб юрганингиз маъқул.

5

Магазинлари
Германияда магазинлар нисбатан эрта ёпилади. Душанбадан жумагача саноат моллари магазинлари соат 9 ва 10 атрофида очилади, соат 18 дан 20 атрофида ёпилади. Шунинг учун пайшанба ҳам мавжуд, бунда барча йирик супермаркетлар соат 20 гача ишлайди. Шанба кунлари магазинлар соат 16 гача ишлайди, Рождество олдидаги 4 ҳафта давомида эса, одатда, соат 18 гача ишлайди. Озиқ-овқат магазинлари ишни эрталаб соат 7 дан бошлаши мумкин.

Шошилинч телефонлар
Тез ёрдам (куну-тун) – 112 (бепул); Ўт ўчириш хизмати – 112 (бепул); Полиция – 110 (бепул).

Айрим шаҳарларнинг кодлари
Германиянинг коди: 49, кейин шаҳар коди (Берлин – 30, Мюнхен – 89, Франкфурт – 69, Дюссельдорф – 211, Бремен – 421, Бонн – 228, Кёльн – 221), чиқувчи халқаро код – 00. Бир шаҳардан иккинчисига қўнғироқ қилинганда коддан олдин ноль рақамини териш керак.

Диққатга сазовор жойлари
Германиянинг энг чиройли ва асосий диққатга сазовор жойи ажойиб Бранденбург дарвозалари ҳисобланади. Ғарбий деворда “Берлин девори” нинг машҳур қисми сақланиб қолган. Авлиё Хедвиг собори, Цойгхауз биноси, Арсенал биноси, Берлин зоопарки, Авлиё Николай собори, Мариенкирхе черкови жуда жозибалидир. Уруш тугагандан сўнг шаҳардаги ёдгорликлар тикланди, унга Немис давлат операси, Бельвею қасри, Унтер-ден-Линден кўчаси, Шарлоттенберг қасри киради. Шунингдек, Берлин телеминораси, Ботаника боғи, Шаҳар кутубхонаси, Европа-Марказ, филармония ва бошқ. Германиянинг энг чиройли ва махобатли диққатга сазовор жойлари Фридрихштадтпалас, Александерплатц, Қизил Ратуша, Янги Синагога саройлари ва бошқ. бўлди.

Потсдам шаҳри Шлосс-Сансуси саройлари, шунингдек Вильгельм иккинчининг уйи билан машҳур. Бремен шаҳри Бозор майдони, Роланд ҳайкали, Ратуша, “Бремен мусиқачилари” ҳайкали билан машҳурдир. Гамбургда машҳур Гансемаркт, Хансевиртель, Нойе-Гансемаркт, Гергоф машҳур пассажлари бор. Бавария табиатининг хилма-хиллиги билан машҳур, бу ерда “Бавария ўрмони” жойлашган.

Иқтисоди
Германия етакчи саноат мамлакатлари қаторига киради ва жаҳон савдоси мамлакатлари орасида иккинчи ўринни эгаллайди. Қишлоқ хўжалигида дон экинларини, картошка, сабзавотлар, мевалар ва узум етиштириш устувор ҳисобланади. Гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳам анча катта. Аграр секторда ишловчи аҳолининг тахминан 3% банд, умуман олганда унда ялпи миллий маҳсулотнинг фақат 1% дан бироз ортиғи ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотининг катта қисмини Германия импорт қилади ва ҳозирги вақтда дунёда энг йирик аграр импортери ҳисобланади.

Юқори технологияли саноат секторида ялпи миллий маҳсулотнинг 37% ишлаб чиқарилади. Юқори технологияли саноат маҳсулотининг қиймати анча юқори, бунинг сабаби ишлаб чиқариш ҳаражатларининг кўплигида ва бошқа мамлакатларга қараганда иш ҳақининг юқорилигидадир. Муҳим экспорт маҳсулотлари – машинасозлик, космонавтика ва самолётсозлик, автомобиль ва кимё саноати маҳсулотларидир.

Германия дунёда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича учинчи ўринни эгаллайди. Бундан ташқари, ялпи миллий маҳсулотга электрон саноати ва озиқ-овқат маҳсулотлар маҳсулотлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш катта улуш киритади, энди авваллари анъанавий муҳим бўлган оғир саноат (қон иши, пўлат эритиш) ўз аҳамиятини йўқотди.

Хизматлар соҳасининг ялпи миллий маҳсулотга қўшадиган ҳиссаси тахминан учдан икки қисмни ташкил этади, шу билан бирга у аниқ ошиш йўналишида бормоқда. Немис банклари ва суғурта компаниялар қаторига киради, шунингдек савдо, коммуникациялар ва транспорт соҳаси сезиларли ривожланмоқда. Айрим ҳудудларда сайёҳлик етакчилик қилмоқда.

Заказать бизнес тур в Германия
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Германия ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Германия Федератив Республикаси

2

Пойтахти
Берлин шаҳри

Сиёсий тузилиши
Икки қонун чиқарувчи органи Бундесрат (унга ерларнинг вакиллари киради) ва Бундестаг (парламент) дан иборат парламент туридаги федератив кўп партияли республика. Давлат бошлиғи – федерал президент. Ҳукумат бошлиғи – федерал канцлер.

Тили
Немис

3

Аҳолиси
Германия аҳолисининг сони 82,5 млн киши. Аҳоли сонига кўра Германия Европада Россиядан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Германия аҳолининг ўртача зичлиги 1 кв.м га 230 кишини ташкил этади. Европада бу кўрсаткич бўйича у фақат Нидерландия, Бельгия ва Буюк Британиядан кейин туради. Аҳолининг жойлашиши Франция каби битта шаҳар маркази устувор бўлган мамлакатлардагига қараганда камроқ нотекислиги билан тавсифланади. Аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд Рейн-Рур конурбациясидан (Дортмунд ва Бонн орасида) жанубга, Рейн дарёси оқими бўйлаб юқорига, Франкфурт (Рейн-Майн) шаҳар агломерацияси орқали Рейн-Неккар конурбациясига, ундан эса жанубий-шарққа қараб чўзилган Рейн ўқи ҳисобланади.

Дини
29,5 млн протестант, 28 млн – католик, 40 минг – яҳудий, 1,7 млн – мусулмон бор.

4

Майдони
357 минг кв.км (дунёда 61-ўринда)

Географик ҳолати
Марказий Европадаги давлат шимол томонидан Дания билан, шарқдан Польша ва Чехия Республикаси билан, жанубда Австрия ва Швейцария билан, ғарбда Франция, Люксембург, Бельгия ва Нидерландия билан чегарадош. Шимолда Шимолий ва Балтия денгизлари билан ўралган. Мамлакат майдони 356733 кв.км.

Вақти
Ўртача Европа вақти Тошкент билан фарқи – минус 3 соат.

Маъмурий бўлиниши
Германия – федератив тузилишга эга давлат, таркибида 16 та тенг ҳуқуқли субъектлар – ерлар мавжуд, улардан учтаси – шаҳарлар (Берлин, Бремен ва Гамбург)

Валютаси
Евро

Валюта алмашуви
Банклар бегим кунлари соат 9.00 дан 13.00 гача ва тушликдан сўнг соат 14.30 дан 16.00 гача ишлайди, жума куни банклар ишини соат 18.00 да тугатади. Ишлаш тартиби: душанба-жума соат 8.30 дан 13.00 гача ва 14.30 дан 16.00 гача (пайшанба куни 17.30 дан 18.00 гача). Айрим банклар, айниқса йириклари тушликка ёпилмайди.

Иқлими
Германияда қишда ўртача температура паст текисликда +1,50С дан тоғда -60С гача ўзгариб туради. Июль ойидаги ўртача температура: паст текисликда +180С ва жанубдаги ҳимояланган водийларда +200С. Ёғинлар: ойига 50-80 мм, барча йил фаслларида ёғади. Европанинг бошқа ғарбий ҳудудлари қатори Германия мўътадил денгиз иқлими билан ажралиб туради. Атмосферанинг умумий ғарбий циркуляцияси яққол ифодаланган, бунда совуқ кутб ҳавоси жанубга кириб бориб, сиртга яқин бўлади, иссиқ ҳаво эса шимолга томон ҳаракатланади ва нам чуқурликларга тортилади. Қишда Шимолий Атлантиканинг сувлари қуруқлиққа қараганда иссиқроқ бўлгани учун мазкур кенгликлар учун ўртадан анча юқорироқ температурани таъминлаб Европада иссиқ ҳаво тарқалади.

Божхона қоидалари
Божсиз олиб кириш меъёрлари қуйидагича: 200 та сигарет ёки 50 та сигара, ёки 250 г тамаки; кучи 22 градусдан ортиқ бўлган алкоголли ичимликлардан 1 литр ёки шампан виноси ёки ликёрдан 2 литр; 2 литр вино; 500 г кофе; 100 г чой; 50 г одеколон ва атир; 250 мл туалет суви. Автомобилда киришда захирадаги канистрда 10 л дан ортиқ бензин бўлмаслиги керак. Немис божхоначилари одатда йўловчилар ароқ ёки сигарета олиб кетаётганларига қизиқишлари ва чемоданларни очиб кўрсатишни илтимос қилишлари мумкин. Валютани олиб чиқиб кетиш: агар нақд пул суммаси 1500$ дан ортиқ бўлмаса, Германияга киришда божхона декларациясини кўрсатиш талаб этилмайди.

Байрамлари
1 январь – Янги йил, Жўшкин Жума, Пасха ва Пасха душанбаси, 1 май – Меҳнат куни, Меърож, 15 август – Улгуриш, 3 октябр – Германия бирлашган кун, 1 ноябр – Барча авлиёлар куни, 25, 26 декабр – Рождество.

Транспорти
Транспорт тизимининг асосини темир йўллар ташкил этиб, улар бир йилда тахминан 2 млрд йўловчи ташийди. Темир йўлларнинг узунлиги 39 минг км дан ортиқ. Айрим йўллар юқори тезликда ҳаракатланувчи Intercity-Express поездлари ҳаракатланиши учун мўлжалланган. 2003 йилнинг бошида ГФР да 53 млн автомобил рўйхатдан ўтказилган эди (шу жумладан енгил автомобиллар). Барча тоифадаги автомобиль йўллари узунлиги 230 минг км дан ортиқни ташкил этади, автобанлар эса 12 минг км атрофида. ГФР нинг савдо флоти 2200 та замонавий денгиз кемаларидан иборат.

Электр тармоғи
Электр тармоғи кучланиши 220 Вольт. Штепсель вилкалари киритиладиган розеткалар иккита йўғон тешикли европа турида. Ўзингиз билан универсал ўтказгич олиб юрганингиз маъқул.

5

Магазинлари
Германияда магазинлар нисбатан эрта ёпилади. Душанбадан жумагача саноат моллари магазинлари соат 9 ва 10 атрофида очилади, соат 18 дан 20 атрофида ёпилади. Шунинг учун пайшанба ҳам мавжуд, бунда барча йирик супермаркетлар соат 20 гача ишлайди. Шанба кунлари магазинлар соат 16 гача ишлайди, Рождество олдидаги 4 ҳафта давомида эса, одатда, соат 18 гача ишлайди. Озиқ-овқат магазинлари ишни эрталаб соат 7 дан бошлаши мумкин.

Шошилинч телефонлар
Тез ёрдам (куну-тун) – 112 (бепул); Ўт ўчириш хизмати – 112 (бепул); Полиция – 110 (бепул).

Айрим шаҳарларнинг кодлари
Германиянинг коди: 49, кейин шаҳар коди (Берлин – 30, Мюнхен – 89, Франкфурт – 69, Дюссельдорф – 211, Бремен – 421, Бонн – 228, Кёльн – 221), чиқувчи халқаро код – 00. Бир шаҳардан иккинчисига қўнғироқ қилинганда коддан олдин ноль рақамини териш керак.

Диққатга сазовор жойлари
Германиянинг энг чиройли ва асосий диққатга сазовор жойи ажойиб Бранденбург дарвозалари ҳисобланади. Ғарбий деворда “Берлин девори” нинг машҳур қисми сақланиб қолган. Авлиё Хедвиг собори, Цойгхауз биноси, Арсенал биноси, Берлин зоопарки, Авлиё Николай собори, Мариенкирхе черкови жуда жозибалидир. Уруш тугагандан сўнг шаҳардаги ёдгорликлар тикланди, унга Немис давлат операси, Бельвею қасри, Унтер-ден-Линден кўчаси, Шарлоттенберг қасри киради. Шунингдек, Берлин телеминораси, Ботаника боғи, Шаҳар кутубхонаси, Европа-Марказ, филармония ва бошқ. Германиянинг энг чиройли ва махобатли диққатга сазовор жойлари Фридрихштадтпалас, Александерплатц, Қизил Ратуша, Янги Синагога саройлари ва бошқ. бўлди.

Потсдам шаҳри Шлосс-Сансуси саройлари, шунингдек Вильгельм иккинчининг уйи билан машҳур. Бремен шаҳри Бозор майдони, Роланд ҳайкали, Ратуша, “Бремен мусиқачилари” ҳайкали билан машҳурдир. Гамбургда машҳур Гансемаркт, Хансевиртель, Нойе-Гансемаркт, Гергоф машҳур пассажлари бор. Бавария табиатининг хилма-хиллиги билан машҳур, бу ерда “Бавария ўрмони” жойлашган.

Иқтисоди
Германия етакчи саноат мамлакатлари қаторига киради ва жаҳон савдоси мамлакатлари орасида иккинчи ўринни эгаллайди. Қишлоқ хўжалигида дон экинларини, картошка, сабзавотлар, мевалар ва узум етиштириш устувор ҳисобланади. Гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳам анча катта. Аграр секторда ишловчи аҳолининг тахминан 3% банд, умуман олганда унда ялпи миллий маҳсулотнинг фақат 1% дан бироз ортиғи ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотининг катта қисмини Германия импорт қилади ва ҳозирги вақтда дунёда энг йирик аграр импортери ҳисобланади.

Юқори технологияли саноат секторида ялпи миллий маҳсулотнинг 37% ишлаб чиқарилади. Юқори технологияли саноат маҳсулотининг қиймати анча юқори, бунинг сабаби ишлаб чиқариш ҳаражатларининг кўплигида ва бошқа мамлакатларга қараганда иш ҳақининг юқорилигидадир. Муҳим экспорт маҳсулотлари – машинасозлик, космонавтика ва самолётсозлик, автомобиль ва кимё саноати маҳсулотларидир.

Германия дунёда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича учинчи ўринни эгаллайди. Бундан ташқари, ялпи миллий маҳсулотга электрон саноати ва озиқ-овқат маҳсулотлар маҳсулотлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш катта улуш киритади, энди авваллари анъанавий муҳим бўлган оғир саноат (қон иши, пўлат эритиш) ўз аҳамиятини йўқотди.

Хизматлар соҳасининг ялпи миллий маҳсулотга қўшадиган ҳиссаси тахминан учдан икки қисмни ташкил этади, шу билан бирга у аниқ ошиш йўналишида бормоқда. Немис банклари ва суғурта компаниялар қаторига киради, шунингдек савдо, коммуникациялар ва транспорт соҳаси сезиларли ривожланмоқда. Айрим ҳудудларда сайёҳлик етакчилик қилмоқда.

Заказать бизнес тур в Германия
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha