Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Испания ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Испания қироллиги

Пойтахти
Мадрид
Сиёсий тузилиши
Конституцион монархия. Давлат бошлиғи – қирол. Ҳукумат бошлиғи – бош вазир. Қонун чиқарувчи орган – икки палатали парламент.

2

Тили

Давлат тили: испан тили.
Бир қатор вилоятларда маҳаллий тиллар кенг тарқалган: баск – Басклар мамлакати ва Наваррада, галисия – Галисияда, каталон – Каталонияда, валенсия –  Валенсияда (уни кастиль тили шеваси деб ҳам аталади).
Аҳолиси

Испания турли тарихий вилоятлар ва этник гуруҳлар асосида шаклланган ягона миллат тарзида тан олинган, улардан асосийлари: каталонияликлар (15,6%), андалусияликлар (15,6%), кастилияликлар (11,1%), валенсияликлар (9,7%), галисияликлар (7,4%) ва басклар (5,6%) ҳисобланади.
Испаниянинг деярли барча аҳолиси (99%) католиклар. Католик черкови мамлакатда катта таъсир кучига эга.
Мамлакат аҳолисининг умумий сони 39,6 млн киши; аҳоли зичлиги – 1 кв.км га 78,5 киши; аҳолининг йиллик ўсиши – 0,2%; саводлик даражаси – 4,6%; умрнинг узоқлиги – 78 йил.
Испанияда тўртта тилда сўзлашилади: испан, баск, каталония ва галиссия. Мамлакатда давлат ва энг кенг тарқалгани испан тилидир.

Дини

Испаниянинг давлат дини – рим-католик. Испанларнинг тахминан 95% католиклар.

3

Майдони

Умумий майдони 504,750 кв.км, ер – 499,400 кв.км, сув – 5,350 кв.км.

Географик ўрни

Европанинг жанубий-ғарбидаги давлат, у Пиренея ярим оролининг катта қисмини эгаллайди. Шимолда Франция ва Андорра билан, ғарбда  – Португалия билан чегарадош. Шимолдан Бискай кўрфази, шарқдан – Ўртаер денгизи ва Атлантика океани билан, ғарбдан – Атлантика океани билан ўралган. Испанияга бир неча гуруҳ ороллари қарашли бўлиб, уларнинг энг катталари Ўртаер денгизидаги Балеар ороллари ва Африка соҳиллари қаршисида жанубга томон минг километрдан ортиқ масофада ётувчи Атлантика океанидаги Канар ороллари ҳисобланади. Испанияга шунингдек Африканинг шимолида жойлашган Сеута ва Мелилья шаҳарлари ҳам тегишли. Мамлакатнинг майдони 504,750 кв.км ни ташкил этади. Бискай кўрфазидан то Ўртаер денгизигача деярли 485 км га чўзилган Пиренея тоғлари Испания ва Франция ўртасидаги табиий чегара ҳисобланади. Бироқ Испаниянинг энг асосий топографик чизиғи денгиз сатҳидан тахминан 610 м баландликда жойлашган, йирик ўсимликларга эга бўлмаган Месета марказий платоси ҳисобланади.

Вақти

Тошкент вақтидан 3 соат орқада.

Маъмурий бўлиниши

Испания маъмурий жиҳатдан 17 та автоном областга бирлаштирилган 52 та провинцияга бўлинган бўлиб, улар ривожланиш масалаларини асосан мустақил ҳал қилишади. Ҳар бир область ўз парламенти ва ҳукуматига эга.

Валютаси

Халқаро номи: EUR
Валюта алмашуви

Кўпчилик банкларда валюта алмашув кассалари бор. Одатда валюта алмаштириш учун паспортни кўрсатиш керак. Банкда асосий турдаги кредит карточкалар бўйича бир мартада (бир кунда) 300 еврогача берилади.
Банклардаги алмашув пунктлари соат 9.00 дан 14.00 гача, шанба куни соат 9.00 дан 12.00 гача ишлайди, якшанба – дам олиш куни. Мадриднинг бош кўчаларидаги банклар куну-тун очиқ бўлади. Алмашув курси тўғрисида маълумот олишда эътиборли бўлинг, чунки кўпинча афишаларда устига қўшиб ундириладиган комиссия пули ҳисобга олинмай кўрсатилади. Кредит карталар қабул қилинади, банкоматлар тармоғи ривожланган.

Иқлими

Ўртаер денгизи иқлимида, қуруқ ва анча иссиқ иқлимга эга. Қиши юмшоқ. Сайёҳлик учун энг яхши пайт баҳор охиридан куз бошлагунча.

Божхона қоидалари

Қуйидагиларни божсиз олиб киришга рухсат этилган: 200 та сигарет, 1 л кучли спиртли ичимлик, 2 л вино, 500 г кофе, 100 г чой, озиқ-овқат маҳсулотлари,уй-рўзғор  учун керакли буюмлар ва нарсалар – шахсий зарурият миқдорида фото – ва видеокамераларни, уяли телефонларни ва босма маҳсулотларини декларация қилиш (эълон қилиш) талаб этилмайди. Фотоплёнкаларни олиб киришга чеклашлар йўқ.
Қуйидагиларни олиб чиқишга рухсат этилган: 800 та сигарет, 10 л ўткир спиртли ичимлик, 90 л вино.
Барча ўткир металл буюмлар (маникюр қайчиси, қоғлз қирқувчи пичоқ ва бошқ.) ни фақат юк ичида олиб юриш мумкин.
Жисмоний шахсларга декларация қилмасдан 3000 USD/2000 евродан ошмайдиган нақд валюта суммасини олиб чиқиб кетиш мумкин (олиб кетиш учун ҳеч қанақа маълумотнома ёки рухсатнома талаб этилмайди). Жисмоний шахслар томонидан 10000 USD/8400 евро эквивалентидан ортиқ бўлмаган нақд валютани олиб кетишда уни декларацияга киритиш керак, лекин бунда рухсат берувчи ҳужжатлар талаб этилмайди.

4

Байрамлари

Европадаги ҳеч бир мамлакат Испаниядек кўп байрамларни нишонламайди. Уларнинг асосийлари соф диний сифатида пайдо бўлди, лекин вақт ўтиши билан қувноқ қўшиқлар ва рақслар билан сайр қилишига айланди. Бундан ташқари ҳар бир аҳоли пунктида ўзининг азиз ҳомийсини табриклайди, шу сабабли йилнинг энг катта байрами ташкил этилади ва қўшимча икки кун дам олиш куни берилади. Байрам кунлари барча муассасалар ва магазинлар берк бўлади.
Транспорти

Аэропортлар. Испания турли шаҳарларида халқаро аэропортлар бор. Энг асосийси Мадриддаги Барахас аэропорти ҳисобланади, бу ерга шаҳардан таксида, автобусда ва метрода келиш мумкин. Халқаро аэропортлари бўлган бошқа шаҳарлари:  Барселона, Аликанте, Бильбао, Малага, Севилья, Валенсия, Сантьяго-де-Компостела ва бошқ. Испаниянинг энг йирик авиакомпанияси – Иберия (Iberia). Кўпчилик халқаро ташувчиларнинг Испаниянинг жуда кўп шаҳарларига рейслари ташкил этилган. Испаниянинг бошқа автоташувчилар – Спэнэир (Spanair) ва Эир Европа (Air Europa).
Темир йўллар. Испанияда темирйўл тармоғини «Renfe» давлат корхонаси бошқаради ва ярим оролнинг барча ҳудудларини бирлаштиради. Юқори тезликда юрувчи поездлар бор: Мадрид – Севилья, Мадрид – Малага, Мадрид – Вальядолид. Мадрид – Валенсия ёки Мадрид – Барселона. Шунингдек, «Транскантабрико» ёки «Аль-Андалус Экспресо» каби сайёҳлик поездлари ҳам мавжуд бўлиб, улар Испаниянинг ҳудудларини ўрганиш учун жуда яхши имкониятлар беради.

Автобуслар. Автобус – мамлакатнинг энг кичкина аҳоли пунктларига етиб боришнинг энг яхши усулидир. Ҳар бир шаҳарда ва жуда бўлмаган ҳар бир туман марказида яқин масофаларга ёки шаҳарлараро масофаларга турли хил йўналишларни таклиф этувчи турли корхоналари бўлган хусусий автобус станциялари бор.

Портлар. Испаниянинг бутун соҳил чизиғи узунлиги бўйлаб Ўртаер денгизи, Атлантика океани ва Кантабрия денгизидаги жуда кўп сондаги портларда турли хил кемаларнинг тўхтаб ўтиш имконияти бор. Улардан кўпчилиги денгизчиларни ва денгизда саёҳат қилувчиларга барча зарур хизматларни ва таъминотни тақдим этади. Шунингдек ярим орол билан икки испан архипелаги – Балеар ва Канар ороллари ва бошқа турли ороллари билан мунтазам денгиз алоқаси мавжуд.

Автомобиллар ижараси. Автомобилларни ижара бериш бўйича Авис ёки Хертс каби агентликлар йирик шаҳарларнинг марказларида, аэропортларда ёки темирйўл ва автобус станцияларда жуда кенг офислар тармоғига эга. Уларнинг кўпчилигида автомобилни ижарага олиб, кейин уни бошқа шаҳарда топшириш мумкин.

Электр

Испанияда кучланиш – ўзгарувчан токда 220 вольт ва 50 Герц. Штепсель вилкалари европача меъёрлар бўйича ишланган ва юмалоқ оёқчаларга эга. Ҳар қандай ҳолда ҳам кўпчилик меҳмонхоналарда махсус вилкалар учун адаптерлар (мослагичлар) мавжуд.

Магазинлари

Харидни энг яхшиси йирик шаҳарларда – Мадрид, Барселона, Валенсия, Малага ва бошқаларда қилган яхши. Испанияда энг йирик универмаглар тармоғи – El Corte Ingles (Эл Корте Инглес) бўлиб, у ерда испанларнинг айтишича ҳамма нарсани  – игнадан тортиб самолётгача сотиб олиш мумкин. Лекин бу жуда қиммат моллар сотиладиган магазин. Умуман олганда, йирик магазинларда харид қилмаслик керак, чунки у ерда танлаш имконияти кам ва нархлар юқори. Унча катта бўлмаган магазинларда эса Сиз маъқул нархларда сифати анча яхши товар топишингиз мумкин. Иш тартиби: соат 9.00 дан 13.00 гача ва соат 16.00 дан 20.00 гача (шанба куни – соат 12.00 гача). Соат 13.00 дан соат 16.00 гача сиеста (тушлик).

Алоқа

Меҳмонхонадан қўнғироқ қилган кўра кабина ва автоматлардан фойдаланиш анча арзон тушади. Тўлов учун тангалар ёки телефон карточкалардан фойдаланилади (Tarjeta telefonica), уларни меҳмонхонада ёки тамаки киоскларида сотиб олиш мумкин. Халқаро алоқага чиқиш учун – 00, сигнал, мамлакат коди (Россия учун – 7) ва шаҳар коди, чақирилаётган абонентнинг рақами терилади. Кўчадаги телефон-автоматдан Россиядаги абонент билан бир мину сўзлашиш 0,75 евро туради. Сўзлашув пунктларида телефон алоқаси нархлари анча фарқ қилиши мумкин.

Шошилинч телефонлар

Ҳар бир туманда шошилинч хизмат телефон рақамлари ҳар хил. Айрим телефон рақамлари:
091 – полиция, тез ёрдам, ўт ўчириш хизмати
080 – ўт ўчириш хизмати (Мадрид, Барселона, Севилья ва бошқа йирик шаҳарлар)
92 – йўл-транспорт ҳодисалари юз берганда полиция (шаҳар ичида)
062 – йўл-транспорт ҳодисалари юз берганда полиция (шаҳар ташқарисида)
91 522 22 22 – Мадридда тез ёрдам
93 422 22 22 – Барселонада тез ёрдам
95 435 01 35 –Севильяда тез ёрдам
112 – европа шошилинч ёрдам хизмати
 

Диққатга сазовор жойлари

Мадрид –  бу ерда ҳайкаллар қад кўтариб турган Пуэрта-дель-Сол майдонини, қадимги Почта уйини, Сан-Мигель базиликасини, Каса-де-Сиснерос саройини, Карбонерас монастирини, Луханес минорасини, Сан-Педро-эль-Вьехо черковини кўриш мумкин. Марина-Эспаньола майдонида Ркпарадорас монастири, Сенат саройи, Дескальсас-Реалес монастири, Гримальди саройи жойлашган.

Испаниянинг энг чиройли диққатга сазовор жойи Сабатини боғлари бўлган парк билан ўралган Қирол саройи ҳисобланади. Унинг ёнида Альмудена собори, Қирол арсенали, Кареталар музейи, Қирол дорихонаси, гўзал эски Сеговия кўприги бор. Шаҳарда боғ ва парклар жуда кўп, айниқса Ретиро парки ажойибдир. Ботаника боғини албатта бориб кўриш керак.

Барселона – ажойиб шаҳар бўлиб, унда Авлиё Евлалиянинг кафедрал собори, Каталунья майдони, Колумбга қўйилган ҳайкал, Миллий сарой, Каса-Мила, Барселонанинг кўргазмалар маркази, Марсет саройи, Антонио Гаудининг «Бурчаксиз уйи», Ла-Консепсьон черкови, Саграда-Фамилия собори, Пласа-Реал, Фигерас, Касса-Батльо, Висенс, Кальвет ҳашаматли уйлар жойлашган.

Иқтисоди

Испания – индустриал-аграр мамлакат. Саноатнинг энг кўп ривожланган тармоқлари: кон қазиш, қора металлургия, автомобилсозлик, электротехника, кимё ва тўқимачилик. Испания симоб, қалойи, қўрғошин, руҳ, мис, темир рудаси захиралари ва қазиб олиш бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди; юқори сифатли кўмир, нефть ва газ, бокситлар, олтин, кумуш, пирит ва бошқа қазилма бойликлар конлари мавжуд. Қора металлургия пўлат ва чўян эритиб олади. Рангли металлургия қўрғошин, руҳ, мис, алюминий ишлаб чиқаради.

Машинасозлик, нефтькимёси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ривожланган. Мамлакатда замонавий тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати корхоналари жуда кўп. Суғориладиган ерлар миқдори бўйича Испания Европада етакчи ўринлардан бирини эгаллайди, асосий экин – буғдой; жавдар, сули, маккажўхори, арпа, дуккоклилар, картошка, қанд лавлаги, пахта, тамаки, шакар қамиши, сабзавотлар етиштирилади. Катта майдонлар узумзорлар билан банд, испания виноларининг машҳур навлари ишлаб чиқарилади. Зайтун ва бодом ҳосили бўйича олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. Испанияда чорвачилик ривожланган – йирик қорамол, қўйлар, эчкилар, чўчқалар, отлар, хачирлар, эшаклар.
Корридага (буқалар жангига) буқаларнинг махсус новлари кўпайтирилади. Испаниянинг денгиз балиқчилик кемалари флоти – Европада энг кўп сонлидир. Хизмат кўрсатиш соҳасида сайёҳлик давлат аҳамиятига эга. Асосий ташқи савдо ҳамкорлари: ЕИ мамлакатлари ва АҚШ.

Заказать бизнес тур в Испания
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Испания ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Испания қироллиги

Пойтахти
Мадрид
Сиёсий тузилиши
Конституцион монархия. Давлат бошлиғи – қирол. Ҳукумат бошлиғи – бош вазир. Қонун чиқарувчи орган – икки палатали парламент.

2

Тили

Давлат тили: испан тили.
Бир қатор вилоятларда маҳаллий тиллар кенг тарқалган: баск – Басклар мамлакати ва Наваррада, галисия – Галисияда, каталон – Каталонияда, валенсия –  Валенсияда (уни кастиль тили шеваси деб ҳам аталади).
Аҳолиси

Испания турли тарихий вилоятлар ва этник гуруҳлар асосида шаклланган ягона миллат тарзида тан олинган, улардан асосийлари: каталонияликлар (15,6%), андалусияликлар (15,6%), кастилияликлар (11,1%), валенсияликлар (9,7%), галисияликлар (7,4%) ва басклар (5,6%) ҳисобланади.
Испаниянинг деярли барча аҳолиси (99%) католиклар. Католик черкови мамлакатда катта таъсир кучига эга.
Мамлакат аҳолисининг умумий сони 39,6 млн киши; аҳоли зичлиги – 1 кв.км га 78,5 киши; аҳолининг йиллик ўсиши – 0,2%; саводлик даражаси – 4,6%; умрнинг узоқлиги – 78 йил.
Испанияда тўртта тилда сўзлашилади: испан, баск, каталония ва галиссия. Мамлакатда давлат ва энг кенг тарқалгани испан тилидир.

Дини

Испаниянинг давлат дини – рим-католик. Испанларнинг тахминан 95% католиклар.

3

Майдони

Умумий майдони 504,750 кв.км, ер – 499,400 кв.км, сув – 5,350 кв.км.

Географик ўрни

Европанинг жанубий-ғарбидаги давлат, у Пиренея ярим оролининг катта қисмини эгаллайди. Шимолда Франция ва Андорра билан, ғарбда  – Португалия билан чегарадош. Шимолдан Бискай кўрфази, шарқдан – Ўртаер денгизи ва Атлантика океани билан, ғарбдан – Атлантика океани билан ўралган. Испанияга бир неча гуруҳ ороллари қарашли бўлиб, уларнинг энг катталари Ўртаер денгизидаги Балеар ороллари ва Африка соҳиллари қаршисида жанубга томон минг километрдан ортиқ масофада ётувчи Атлантика океанидаги Канар ороллари ҳисобланади. Испанияга шунингдек Африканинг шимолида жойлашган Сеута ва Мелилья шаҳарлари ҳам тегишли. Мамлакатнинг майдони 504,750 кв.км ни ташкил этади. Бискай кўрфазидан то Ўртаер денгизигача деярли 485 км га чўзилган Пиренея тоғлари Испания ва Франция ўртасидаги табиий чегара ҳисобланади. Бироқ Испаниянинг энг асосий топографик чизиғи денгиз сатҳидан тахминан 610 м баландликда жойлашган, йирик ўсимликларга эга бўлмаган Месета марказий платоси ҳисобланади.

Вақти

Тошкент вақтидан 3 соат орқада.

Маъмурий бўлиниши

Испания маъмурий жиҳатдан 17 та автоном областга бирлаштирилган 52 та провинцияга бўлинган бўлиб, улар ривожланиш масалаларини асосан мустақил ҳал қилишади. Ҳар бир область ўз парламенти ва ҳукуматига эга.

Валютаси

Халқаро номи: EUR
Валюта алмашуви

Кўпчилик банкларда валюта алмашув кассалари бор. Одатда валюта алмаштириш учун паспортни кўрсатиш керак. Банкда асосий турдаги кредит карточкалар бўйича бир мартада (бир кунда) 300 еврогача берилади.
Банклардаги алмашув пунктлари соат 9.00 дан 14.00 гача, шанба куни соат 9.00 дан 12.00 гача ишлайди, якшанба – дам олиш куни. Мадриднинг бош кўчаларидаги банклар куну-тун очиқ бўлади. Алмашув курси тўғрисида маълумот олишда эътиборли бўлинг, чунки кўпинча афишаларда устига қўшиб ундириладиган комиссия пули ҳисобга олинмай кўрсатилади. Кредит карталар қабул қилинади, банкоматлар тармоғи ривожланган.

Иқлими

Ўртаер денгизи иқлимида, қуруқ ва анча иссиқ иқлимга эга. Қиши юмшоқ. Сайёҳлик учун энг яхши пайт баҳор охиридан куз бошлагунча.

Божхона қоидалари

Қуйидагиларни божсиз олиб киришга рухсат этилган: 200 та сигарет, 1 л кучли спиртли ичимлик, 2 л вино, 500 г кофе, 100 г чой, озиқ-овқат маҳсулотлари,уй-рўзғор  учун керакли буюмлар ва нарсалар – шахсий зарурият миқдорида фото – ва видеокамераларни, уяли телефонларни ва босма маҳсулотларини декларация қилиш (эълон қилиш) талаб этилмайди. Фотоплёнкаларни олиб киришга чеклашлар йўқ.
Қуйидагиларни олиб чиқишга рухсат этилган: 800 та сигарет, 10 л ўткир спиртли ичимлик, 90 л вино.
Барча ўткир металл буюмлар (маникюр қайчиси, қоғлз қирқувчи пичоқ ва бошқ.) ни фақат юк ичида олиб юриш мумкин.
Жисмоний шахсларга декларация қилмасдан 3000 USD/2000 евродан ошмайдиган нақд валюта суммасини олиб чиқиб кетиш мумкин (олиб кетиш учун ҳеч қанақа маълумотнома ёки рухсатнома талаб этилмайди). Жисмоний шахслар томонидан 10000 USD/8400 евро эквивалентидан ортиқ бўлмаган нақд валютани олиб кетишда уни декларацияга киритиш керак, лекин бунда рухсат берувчи ҳужжатлар талаб этилмайди.

4

Байрамлари

Европадаги ҳеч бир мамлакат Испаниядек кўп байрамларни нишонламайди. Уларнинг асосийлари соф диний сифатида пайдо бўлди, лекин вақт ўтиши билан қувноқ қўшиқлар ва рақслар билан сайр қилишига айланди. Бундан ташқари ҳар бир аҳоли пунктида ўзининг азиз ҳомийсини табриклайди, шу сабабли йилнинг энг катта байрами ташкил этилади ва қўшимча икки кун дам олиш куни берилади. Байрам кунлари барча муассасалар ва магазинлар берк бўлади.
Транспорти

Аэропортлар. Испания турли шаҳарларида халқаро аэропортлар бор. Энг асосийси Мадриддаги Барахас аэропорти ҳисобланади, бу ерга шаҳардан таксида, автобусда ва метрода келиш мумкин. Халқаро аэропортлари бўлган бошқа шаҳарлари:  Барселона, Аликанте, Бильбао, Малага, Севилья, Валенсия, Сантьяго-де-Компостела ва бошқ. Испаниянинг энг йирик авиакомпанияси – Иберия (Iberia). Кўпчилик халқаро ташувчиларнинг Испаниянинг жуда кўп шаҳарларига рейслари ташкил этилган. Испаниянинг бошқа автоташувчилар – Спэнэир (Spanair) ва Эир Европа (Air Europa).
Темир йўллар. Испанияда темирйўл тармоғини «Renfe» давлат корхонаси бошқаради ва ярим оролнинг барча ҳудудларини бирлаштиради. Юқори тезликда юрувчи поездлар бор: Мадрид – Севилья, Мадрид – Малага, Мадрид – Вальядолид. Мадрид – Валенсия ёки Мадрид – Барселона. Шунингдек, «Транскантабрико» ёки «Аль-Андалус Экспресо» каби сайёҳлик поездлари ҳам мавжуд бўлиб, улар Испаниянинг ҳудудларини ўрганиш учун жуда яхши имкониятлар беради.

Автобуслар. Автобус – мамлакатнинг энг кичкина аҳоли пунктларига етиб боришнинг энг яхши усулидир. Ҳар бир шаҳарда ва жуда бўлмаган ҳар бир туман марказида яқин масофаларга ёки шаҳарлараро масофаларга турли хил йўналишларни таклиф этувчи турли корхоналари бўлган хусусий автобус станциялари бор.

Портлар. Испаниянинг бутун соҳил чизиғи узунлиги бўйлаб Ўртаер денгизи, Атлантика океани ва Кантабрия денгизидаги жуда кўп сондаги портларда турли хил кемаларнинг тўхтаб ўтиш имконияти бор. Улардан кўпчилиги денгизчиларни ва денгизда саёҳат қилувчиларга барча зарур хизматларни ва таъминотни тақдим этади. Шунингдек ярим орол билан икки испан архипелаги – Балеар ва Канар ороллари ва бошқа турли ороллари билан мунтазам денгиз алоқаси мавжуд.

Автомобиллар ижараси. Автомобилларни ижара бериш бўйича Авис ёки Хертс каби агентликлар йирик шаҳарларнинг марказларида, аэропортларда ёки темирйўл ва автобус станцияларда жуда кенг офислар тармоғига эга. Уларнинг кўпчилигида автомобилни ижарага олиб, кейин уни бошқа шаҳарда топшириш мумкин.

Электр

Испанияда кучланиш – ўзгарувчан токда 220 вольт ва 50 Герц. Штепсель вилкалари европача меъёрлар бўйича ишланган ва юмалоқ оёқчаларга эга. Ҳар қандай ҳолда ҳам кўпчилик меҳмонхоналарда махсус вилкалар учун адаптерлар (мослагичлар) мавжуд.

Магазинлари

Харидни энг яхшиси йирик шаҳарларда – Мадрид, Барселона, Валенсия, Малага ва бошқаларда қилган яхши. Испанияда энг йирик универмаглар тармоғи – El Corte Ingles (Эл Корте Инглес) бўлиб, у ерда испанларнинг айтишича ҳамма нарсани  – игнадан тортиб самолётгача сотиб олиш мумкин. Лекин бу жуда қиммат моллар сотиладиган магазин. Умуман олганда, йирик магазинларда харид қилмаслик керак, чунки у ерда танлаш имконияти кам ва нархлар юқори. Унча катта бўлмаган магазинларда эса Сиз маъқул нархларда сифати анча яхши товар топишингиз мумкин. Иш тартиби: соат 9.00 дан 13.00 гача ва соат 16.00 дан 20.00 гача (шанба куни – соат 12.00 гача). Соат 13.00 дан соат 16.00 гача сиеста (тушлик).

Алоқа

Меҳмонхонадан қўнғироқ қилган кўра кабина ва автоматлардан фойдаланиш анча арзон тушади. Тўлов учун тангалар ёки телефон карточкалардан фойдаланилади (Tarjeta telefonica), уларни меҳмонхонада ёки тамаки киоскларида сотиб олиш мумкин. Халқаро алоқага чиқиш учун – 00, сигнал, мамлакат коди (Россия учун – 7) ва шаҳар коди, чақирилаётган абонентнинг рақами терилади. Кўчадаги телефон-автоматдан Россиядаги абонент билан бир мину сўзлашиш 0,75 евро туради. Сўзлашув пунктларида телефон алоқаси нархлари анча фарқ қилиши мумкин.

Шошилинч телефонлар

Ҳар бир туманда шошилинч хизмат телефон рақамлари ҳар хил. Айрим телефон рақамлари:
091 – полиция, тез ёрдам, ўт ўчириш хизмати
080 – ўт ўчириш хизмати (Мадрид, Барселона, Севилья ва бошқа йирик шаҳарлар)
92 – йўл-транспорт ҳодисалари юз берганда полиция (шаҳар ичида)
062 – йўл-транспорт ҳодисалари юз берганда полиция (шаҳар ташқарисида)
91 522 22 22 – Мадридда тез ёрдам
93 422 22 22 – Барселонада тез ёрдам
95 435 01 35 –Севильяда тез ёрдам
112 – европа шошилинч ёрдам хизмати
 

Диққатга сазовор жойлари

Мадрид –  бу ерда ҳайкаллар қад кўтариб турган Пуэрта-дель-Сол майдонини, қадимги Почта уйини, Сан-Мигель базиликасини, Каса-де-Сиснерос саройини, Карбонерас монастирини, Луханес минорасини, Сан-Педро-эль-Вьехо черковини кўриш мумкин. Марина-Эспаньола майдонида Ркпарадорас монастири, Сенат саройи, Дескальсас-Реалес монастири, Гримальди саройи жойлашган.

Испаниянинг энг чиройли диққатга сазовор жойи Сабатини боғлари бўлган парк билан ўралган Қирол саройи ҳисобланади. Унинг ёнида Альмудена собори, Қирол арсенали, Кареталар музейи, Қирол дорихонаси, гўзал эски Сеговия кўприги бор. Шаҳарда боғ ва парклар жуда кўп, айниқса Ретиро парки ажойибдир. Ботаника боғини албатта бориб кўриш керак.

Барселона – ажойиб шаҳар бўлиб, унда Авлиё Евлалиянинг кафедрал собори, Каталунья майдони, Колумбга қўйилган ҳайкал, Миллий сарой, Каса-Мила, Барселонанинг кўргазмалар маркази, Марсет саройи, Антонио Гаудининг «Бурчаксиз уйи», Ла-Консепсьон черкови, Саграда-Фамилия собори, Пласа-Реал, Фигерас, Касса-Батльо, Висенс, Кальвет ҳашаматли уйлар жойлашган.

Иқтисоди

Испания – индустриал-аграр мамлакат. Саноатнинг энг кўп ривожланган тармоқлари: кон қазиш, қора металлургия, автомобилсозлик, электротехника, кимё ва тўқимачилик. Испания симоб, қалойи, қўрғошин, руҳ, мис, темир рудаси захиралари ва қазиб олиш бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди; юқори сифатли кўмир, нефть ва газ, бокситлар, олтин, кумуш, пирит ва бошқа қазилма бойликлар конлари мавжуд. Қора металлургия пўлат ва чўян эритиб олади. Рангли металлургия қўрғошин, руҳ, мис, алюминий ишлаб чиқаради.

Машинасозлик, нефтькимёси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ривожланган. Мамлакатда замонавий тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати корхоналари жуда кўп. Суғориладиган ерлар миқдори бўйича Испания Европада етакчи ўринлардан бирини эгаллайди, асосий экин – буғдой; жавдар, сули, маккажўхори, арпа, дуккоклилар, картошка, қанд лавлаги, пахта, тамаки, шакар қамиши, сабзавотлар етиштирилади. Катта майдонлар узумзорлар билан банд, испания виноларининг машҳур навлари ишлаб чиқарилади. Зайтун ва бодом ҳосили бўйича олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. Испанияда чорвачилик ривожланган – йирик қорамол, қўйлар, эчкилар, чўчқалар, отлар, хачирлар, эшаклар.
Корридага (буқалар жангига) буқаларнинг махсус новлари кўпайтирилади. Испаниянинг денгиз балиқчилик кемалари флоти – Европада энг кўп сонлидир. Хизмат кўрсатиш соҳасида сайёҳлик давлат аҳамиятига эга. Асосий ташқи савдо ҳамкорлари: ЕИ мамлакатлари ва АҚШ.

Заказать бизнес тур в Испания
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha