Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Исроил ҳақида

1

Расмий номи
Исроил давлати

2

Пойтахти
Пойтахти расман Иерусалим шаҳри ҳисобланади. Лекин ҳамма мамлакатлар ҳам уни пойтахт сифатида тан олишмайди. Бундан Лотин Америкаси мамлакатлари мустасно, улар ўз дипломатик ваколатхоналарини Иерусалимга жойлаштиришган, қолган мамлакатлар пойтахт сифатида Тель-Авив шаҳрини тан олишади.

3

Сиёсий тузилиши
Бошқарув шакли – Парламент республикаси, давлат бошлиғи – президент. Қонун чиқарувчи ҳокимият бир палатали парламент томонидан амалга оширилади, унинг бошқа номи Кнессет. Ижро этувчи ҳокимият Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

Расмий тили
Расмий тиллари иврит ва араб тилларидир. Шунингдек, инглиз, рус ва француз тиллари кенг фойдаланилади.

Аҳолиси

4
Аҳолиси 7 836 000 кишини ташкил этади (2011 йил).

Дини
Исроил кўп кофессияли давлат ҳисобланади. Аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи -яхудийлар, қолганлари мусулмонлар, христианлар, друзлар ва бошқ.

Географик ўрни
Исроил Осиёнинг жануби-ғарбида жойлашган бўлиб, шимолда Ливан билан, жануби-ғарбда Миср билан, шимоли-шарқда Сурия билан, шарқда Иордания билан чегарадош. Ғарбидан Ўрта ер денгизи, жанубида Қизил денгизи ўраб туради.
Исроилнинг умумий майдони тахминан 27 800 кв.км ни ташкил этади, унинг 6 220 кв.км майдонини Самария, Иудея ва Газа сектори эгаллайди.

Вақти
GMT + 2 (ёзда GMT + 3)

Валютаси:

янги исроил шекели (N.I.S.).

Валюта алмашуви
Валютани банкларда ёки алмашув пунктларида алмаштириш мумкин, бунда алмашув пунктларида комиссия тутиб қолинмайди. Банклар соат 8.30 дан 12.00 гача ва 16.00 дан 18.00 гача ишлайди, иш кунлари якшанбадан пайшанбагача, иш кунлари – якшанба, сешанба ва пайшанба. Миллий байрамлар арафасида банклар соат 8.30 дан 12.00 гача ишлайди. Меҳмонхоналарда ва айрим савдо марказларида доллар билан ҳисоб-китоб қилиш мумкин.

Иқлими

Исроил ҳудудида иқлим турлича, мўътадилдан тропиккача. Ноябрь-май қишки мавсум ҳисобланади ва бунда жуда кўп ёмғир ёғади. Қолган ойлар илиқ ва қуруқ. Исроилда чўмилиш мавсуми йил бўйи давом этади. Ёзда Ўрта ер денгизида ва Галилей кўлида чўмилиш, қишда Ўлиқ денгизда ва Қизил денгизда (Эйлатда) чўмилиш тавсия этилади.

Божхона қоидалари

Чет эл валютасини олиб кириш чекланмаган. 250 тагача сигарет, 1 л гача спиртли ичимликни божсиз олиб кириш мумкин. Шахсан фойдаланиладиган айрим буюмлар (масалан, видеожиҳозлар, дастаки асбоблар, сув остида сузиш учун жиҳозлар) дан божхона солиғи олинади, шу билан бирга бу солиқ агар бу буюмлар божхонада кўрсатилса, мамлакатдан чиқиб кетишда қайтариб берилади. Антиквар (ноёб) товарларни фақат маданиятни маҳаллий бошқарув органининг махсус рухсати билангина олиб киришга рухсат этилади.

Байрамлари

Январь – Туби Шват – дарахтлар қишки уйқудан уйғонадиган кун
Март – Пурим Март – Шушан Пурим
Март-апрель – Песах (Пасха)
Апрель-май – Мустақиллик куни, мамлакатнинг асосий давлат байрами
Апрель-май – Лаг-ба-Омер, раби Шимон бар Йохайнинг вафот этган кун, гулханлар байрами
Апрель-май – Йом Хашоах, холокост қурбонларини хотирлаш куни
Апрель-май – Йом Хацикарон, ҳалоқ бўлганларни хотирлаш куни
Май-июнь – Иерусалим куни
Май-июнь – Шавуот (эллик кунлик), Торага эришиш куни, Давид туғилган кун
Июль – Тиша-бэ-Ав, бузилган Ибодатхоналарга мотам
Сентябрь-октябрь – Рош-Ха-Шана (Рош Хашана), яхудийларнинг янги йили. Аниқ вақти ўзгариб туради, кунни бу байрам якшанба, чоршанба ёки жума куни нишонланиши мумкин эмас.
Сентябрь-октябрь – Йом Кипур (Қарз берадиган кун)
Сентябрь-октябрь – Суккот
Сентябрь-октябрь – Шмини Ацерет (Симхат Тора), Суккотнинг саккизинчи куни, Тора байрами
Ноябрь-декабрь – Ханука

Транспорти

Энг оммавий транспорт тури – поезд, улар тез-тез ва қатъий жадвал бўйича юради. Камчилиги шундаки, мамлакатда битта асосий ва бир неча тармоқли линия, шунингдек Тель-Авивнинг шаҳар атрофи тизимидир. Хайфада метрополитен линияси бор. мамлакатда асосий транспорт автобус ҳисобланади. Автобуслар кондиционерлар билан жиҳозланган, жадвал бўйича қатнайди, жума куни кечқурундан шанба кунлари ишламайди. Такси истаган пайт ишлайди (диний байрамларни ҳам ҳисобга олиб). Гидлари бўлган таксилар ҳам бор. Автомобил ижараси бошқа мамлакатларга нисбатан арзон. 21 ёшга етган ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси ва кредит карточкаси бўлган сайёҳ автомобилни ижарага олиши мумкин. Исроилда йўл қоидалари ниҳоятда қатъий.

Электр
Кучланиш 220 В

Магазинлари

Магазинлари якшанбадан пайшанбагача соат 8.30 дан 13.00 гача ва соат 16.00 дан 19.00 гача ишлайди. Жума кунлари ва байрам кунлари соат 9.00 дан 13.00 гача ишлайди. Мамлакат ўзининг заргарлик буюмлари, винолари, зираворлари ва ширинликлари, шунингдек Ўлиқ денгиз минераллари асосидаги косметик воситалари билан машҳур. Ўлиқ денгиз қошидаги даволаш муассасаларида дори ва препаратлар сотилади.

Шошилинч телефонлар

Полиция: 100, тез ёрдам: 101, ўт ўчириш хизмати: 102, шаҳар маълумотнома хизмати: 106, Иерусалимдаги сайёҳлик полицияси: 539-12-54. Исроилнинг телефон рақамлари маълумотнома хизмати: 144 (телефон автоматдан бепул).
Исроилдаги айрим ҳудудларнинг телефон кодлари: Иерусалим – 2; Тель-Авив-Яффо – 3; Хайфа, Акко – 4; Галилея, Голан баландликлари, Назарет – 6; Эйлат ва Негев саҳроси – 8; Тель-Авив жанубидаги соҳиллар – 8; Тель-Авивдан шимолдаги соҳиллар – 9.

Диққатга сазовор жойлари

Сайёҳларга Исо пайғамбарнинг болалиги ўтган, христианларнинг муқаддас шаҳри бўлиб ҳисобланадиган Назарет шаҳрига ташриф буюрсалар қизиқарли бўлади. Бу ерда машҳур Благовешение ибодатхонаси, Авлиё Гавриил черкови, Сепфорис миллий парки, Инжилша кўра Исо сувни винога айлантирадиган сув резервуарларининг қолдиқлари бор.
Шунингдек, сайёҳлар учун Исо туғилган Вифлеем шаҳри ҳам машҳурдир. Вифлеемнинг бош диққатга сазовор жойи – Рождество Христово ибодатхонаси, авлиё Иеронимнинг хужраси ва қабридир. Хайфа Исроилнинг катталиги бўйича учинчи шаҳридир. Хайфада Кармелий ордени монастири, Илья пайғамбарнинг ғори, Бахаитлар ибодатхонаси, Хайфа синагоги жойлашган.
Акко нинг асосий Диққатга сазовор жойлари эски шаҳарда “тўпланган”. Бу ерда эски қалъа деворлари, Бурж-ал-Султон кўриқлаш минораси, Авлиё Франциск монастири бор.
Кейсарияда шу номдаги Миллий парк жойлашган. Бу ерда шоҳ Ироднинг амфитеатри, ибодатхона мажмуининг харобалари, қолдаги Сарой қолдиқлари бор.

Иқтисоди

Исроил иқтисодиётида бозор иқтисоди деган атамани қўлланса бўлади. Давлат иқтисодиётда катта ўринни эгаллайди. Фуқароларнинг даромадига кўра Исроил дунёдаги энг бой мамлакатлар ўнталигига киради. Асосий ишлаб чиқариш: газламалар, кийим-кечак, тамаки маҳсулотлари, электрон қурилмалар, брильянт (олмос) буюмлар. Мамлакат даромадининг асосий манбалари солиқлар (мамлакат ЯИМ нинг тахминан 25%), шунингдек, сайёҳлик.

Саноати

Исроилда металлургия ва машинасозлик, авиа ва кемасозлик ривожланган, микроэлектроника, компьютер техникасини ишлаб чиқариш, шу жумладан ҳарбий саноат ривожланган.
Қишлоқ хўжалиги

Исроилда қишлоқ хўжалиги яхши ривожланган, асосий улуши экспортга кетади. Асосан ёнғоқ, буғдой, пахта, писта, шунингдек сабзавот ва мевалар етиштирилади. Томчилаб суғоришнинг махсус турларидан фойдаланилади. Мамлакатда қорамол, қўй, эчки ва парранданинг айрим турлари кўпайтирилади. Сут саноати дунёдаги энг ривожланганларидан бири. Исроилда балиқчилик ҳам яхши ривожланган. Сув ҳавзаларижа лобан, зоғора балиқ ва бошқа турдаги балиқлар кўпайтирилади, Ўрта ер денгизида сардиналар овланади.

Заказать бизнес тур в Исроил
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Исроил ҳақида

1

Расмий номи
Исроил давлати

2

Пойтахти
Пойтахти расман Иерусалим шаҳри ҳисобланади. Лекин ҳамма мамлакатлар ҳам уни пойтахт сифатида тан олишмайди. Бундан Лотин Америкаси мамлакатлари мустасно, улар ўз дипломатик ваколатхоналарини Иерусалимга жойлаштиришган, қолган мамлакатлар пойтахт сифатида Тель-Авив шаҳрини тан олишади.

3

Сиёсий тузилиши
Бошқарув шакли – Парламент республикаси, давлат бошлиғи – президент. Қонун чиқарувчи ҳокимият бир палатали парламент томонидан амалга оширилади, унинг бошқа номи Кнессет. Ижро этувчи ҳокимият Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

Расмий тили
Расмий тиллари иврит ва араб тилларидир. Шунингдек, инглиз, рус ва француз тиллари кенг фойдаланилади.

Аҳолиси

4
Аҳолиси 7 836 000 кишини ташкил этади (2011 йил).

Дини
Исроил кўп кофессияли давлат ҳисобланади. Аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи -яхудийлар, қолганлари мусулмонлар, христианлар, друзлар ва бошқ.

Географик ўрни
Исроил Осиёнинг жануби-ғарбида жойлашган бўлиб, шимолда Ливан билан, жануби-ғарбда Миср билан, шимоли-шарқда Сурия билан, шарқда Иордания билан чегарадош. Ғарбидан Ўрта ер денгизи, жанубида Қизил денгизи ўраб туради.
Исроилнинг умумий майдони тахминан 27 800 кв.км ни ташкил этади, унинг 6 220 кв.км майдонини Самария, Иудея ва Газа сектори эгаллайди.

Вақти
GMT + 2 (ёзда GMT + 3)

Валютаси:

янги исроил шекели (N.I.S.).

Валюта алмашуви
Валютани банкларда ёки алмашув пунктларида алмаштириш мумкин, бунда алмашув пунктларида комиссия тутиб қолинмайди. Банклар соат 8.30 дан 12.00 гача ва 16.00 дан 18.00 гача ишлайди, иш кунлари якшанбадан пайшанбагача, иш кунлари – якшанба, сешанба ва пайшанба. Миллий байрамлар арафасида банклар соат 8.30 дан 12.00 гача ишлайди. Меҳмонхоналарда ва айрим савдо марказларида доллар билан ҳисоб-китоб қилиш мумкин.

Иқлими

Исроил ҳудудида иқлим турлича, мўътадилдан тропиккача. Ноябрь-май қишки мавсум ҳисобланади ва бунда жуда кўп ёмғир ёғади. Қолган ойлар илиқ ва қуруқ. Исроилда чўмилиш мавсуми йил бўйи давом этади. Ёзда Ўрта ер денгизида ва Галилей кўлида чўмилиш, қишда Ўлиқ денгизда ва Қизил денгизда (Эйлатда) чўмилиш тавсия этилади.

Божхона қоидалари

Чет эл валютасини олиб кириш чекланмаган. 250 тагача сигарет, 1 л гача спиртли ичимликни божсиз олиб кириш мумкин. Шахсан фойдаланиладиган айрим буюмлар (масалан, видеожиҳозлар, дастаки асбоблар, сув остида сузиш учун жиҳозлар) дан божхона солиғи олинади, шу билан бирга бу солиқ агар бу буюмлар божхонада кўрсатилса, мамлакатдан чиқиб кетишда қайтариб берилади. Антиквар (ноёб) товарларни фақат маданиятни маҳаллий бошқарув органининг махсус рухсати билангина олиб киришга рухсат этилади.

Байрамлари

Январь – Туби Шват – дарахтлар қишки уйқудан уйғонадиган кун
Март – Пурим Март – Шушан Пурим
Март-апрель – Песах (Пасха)
Апрель-май – Мустақиллик куни, мамлакатнинг асосий давлат байрами
Апрель-май – Лаг-ба-Омер, раби Шимон бар Йохайнинг вафот этган кун, гулханлар байрами
Апрель-май – Йом Хашоах, холокост қурбонларини хотирлаш куни
Апрель-май – Йом Хацикарон, ҳалоқ бўлганларни хотирлаш куни
Май-июнь – Иерусалим куни
Май-июнь – Шавуот (эллик кунлик), Торага эришиш куни, Давид туғилган кун
Июль – Тиша-бэ-Ав, бузилган Ибодатхоналарга мотам
Сентябрь-октябрь – Рош-Ха-Шана (Рош Хашана), яхудийларнинг янги йили. Аниқ вақти ўзгариб туради, кунни бу байрам якшанба, чоршанба ёки жума куни нишонланиши мумкин эмас.
Сентябрь-октябрь – Йом Кипур (Қарз берадиган кун)
Сентябрь-октябрь – Суккот
Сентябрь-октябрь – Шмини Ацерет (Симхат Тора), Суккотнинг саккизинчи куни, Тора байрами
Ноябрь-декабрь – Ханука

Транспорти

Энг оммавий транспорт тури – поезд, улар тез-тез ва қатъий жадвал бўйича юради. Камчилиги шундаки, мамлакатда битта асосий ва бир неча тармоқли линия, шунингдек Тель-Авивнинг шаҳар атрофи тизимидир. Хайфада метрополитен линияси бор. мамлакатда асосий транспорт автобус ҳисобланади. Автобуслар кондиционерлар билан жиҳозланган, жадвал бўйича қатнайди, жума куни кечқурундан шанба кунлари ишламайди. Такси истаган пайт ишлайди (диний байрамларни ҳам ҳисобга олиб). Гидлари бўлган таксилар ҳам бор. Автомобил ижараси бошқа мамлакатларга нисбатан арзон. 21 ёшга етган ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси ва кредит карточкаси бўлган сайёҳ автомобилни ижарага олиши мумкин. Исроилда йўл қоидалари ниҳоятда қатъий.

Электр
Кучланиш 220 В

Магазинлари

Магазинлари якшанбадан пайшанбагача соат 8.30 дан 13.00 гача ва соат 16.00 дан 19.00 гача ишлайди. Жума кунлари ва байрам кунлари соат 9.00 дан 13.00 гача ишлайди. Мамлакат ўзининг заргарлик буюмлари, винолари, зираворлари ва ширинликлари, шунингдек Ўлиқ денгиз минераллари асосидаги косметик воситалари билан машҳур. Ўлиқ денгиз қошидаги даволаш муассасаларида дори ва препаратлар сотилади.

Шошилинч телефонлар

Полиция: 100, тез ёрдам: 101, ўт ўчириш хизмати: 102, шаҳар маълумотнома хизмати: 106, Иерусалимдаги сайёҳлик полицияси: 539-12-54. Исроилнинг телефон рақамлари маълумотнома хизмати: 144 (телефон автоматдан бепул).
Исроилдаги айрим ҳудудларнинг телефон кодлари: Иерусалим – 2; Тель-Авив-Яффо – 3; Хайфа, Акко – 4; Галилея, Голан баландликлари, Назарет – 6; Эйлат ва Негев саҳроси – 8; Тель-Авив жанубидаги соҳиллар – 8; Тель-Авивдан шимолдаги соҳиллар – 9.

Диққатга сазовор жойлари

Сайёҳларга Исо пайғамбарнинг болалиги ўтган, христианларнинг муқаддас шаҳри бўлиб ҳисобланадиган Назарет шаҳрига ташриф буюрсалар қизиқарли бўлади. Бу ерда машҳур Благовешение ибодатхонаси, Авлиё Гавриил черкови, Сепфорис миллий парки, Инжилша кўра Исо сувни винога айлантирадиган сув резервуарларининг қолдиқлари бор.
Шунингдек, сайёҳлар учун Исо туғилган Вифлеем шаҳри ҳам машҳурдир. Вифлеемнинг бош диққатга сазовор жойи – Рождество Христово ибодатхонаси, авлиё Иеронимнинг хужраси ва қабридир. Хайфа Исроилнинг катталиги бўйича учинчи шаҳридир. Хайфада Кармелий ордени монастири, Илья пайғамбарнинг ғори, Бахаитлар ибодатхонаси, Хайфа синагоги жойлашган.
Акко нинг асосий Диққатга сазовор жойлари эски шаҳарда “тўпланган”. Бу ерда эски қалъа деворлари, Бурж-ал-Султон кўриқлаш минораси, Авлиё Франциск монастири бор.
Кейсарияда шу номдаги Миллий парк жойлашган. Бу ерда шоҳ Ироднинг амфитеатри, ибодатхона мажмуининг харобалари, қолдаги Сарой қолдиқлари бор.

Иқтисоди

Исроил иқтисодиётида бозор иқтисоди деган атамани қўлланса бўлади. Давлат иқтисодиётда катта ўринни эгаллайди. Фуқароларнинг даромадига кўра Исроил дунёдаги энг бой мамлакатлар ўнталигига киради. Асосий ишлаб чиқариш: газламалар, кийим-кечак, тамаки маҳсулотлари, электрон қурилмалар, брильянт (олмос) буюмлар. Мамлакат даромадининг асосий манбалари солиқлар (мамлакат ЯИМ нинг тахминан 25%), шунингдек, сайёҳлик.

Саноати

Исроилда металлургия ва машинасозлик, авиа ва кемасозлик ривожланган, микроэлектроника, компьютер техникасини ишлаб чиқариш, шу жумладан ҳарбий саноат ривожланган.
Қишлоқ хўжалиги

Исроилда қишлоқ хўжалиги яхши ривожланган, асосий улуши экспортга кетади. Асосан ёнғоқ, буғдой, пахта, писта, шунингдек сабзавот ва мевалар етиштирилади. Томчилаб суғоришнинг махсус турларидан фойдаланилади. Мамлакатда қорамол, қўй, эчки ва парранданинг айрим турлари кўпайтирилади. Сут саноати дунёдаги энг ривожланганларидан бири. Исроилда балиқчилик ҳам яхши ривожланган. Сув ҳавзаларижа лобан, зоғора балиқ ва бошқа турдаги балиқлар кўпайтирилади, Ўрта ер денгизида сардиналар овланади.

Заказать бизнес тур в Исроил
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha