Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Италия ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Италия Республикаси

Пойтахти
Рим

2
Сиёсий тузилиши

Италияда ижро ҳокимияти президентга ва бош вазир бошчилигидаги ҳукуматга тегишлидир. Икки палатали парламент Республика Сенати ва депутатлар палатасидан ташкил топган. Мамлакат таркибида 20 та вилоят бор: Абруцци, Валле-д`Аоста, Базиликата, Калабрия, Кампания, Эмилия-Романья, Фриули-Венеция-Джулия, Лацио, Лигурия, Ломбардия, Марке, Молизе, Умбрия, Пьемонт, Апулия, Сардиния, Сицилия, Тоскана, Трентино-Альто-Адидже, Венеция. Йирик шаҳарлари: Милан (2 300 минг киши), Неаполь (1 500 минг киши), Турин (1 200 минг киши), Генуя (1 000 минг киши), Палермо (900 минг киши), Болонья (670 минг киши), Флоренция (630 минг киши), Бари (410 минг киши), Катания (380 минг киши), Венеция (350 минг киши). Асосий денгиз портлари: Анкона, Венеция, Генуя, Специя, Неаполь, Таранто, Триест.
Сиёсий партиялари: Италия халқ партияси, Италия республика партияси, республика учун Демократик иттифоқ.

Тили

Италияда итальян тили давлат тили деб ҳисобланади. Инглиз ва француз тиллари сайёҳлик соҳасидаги барча жойларда тушунишади. Немис тилини Альп тоғлари ён бағирларида ва Адриатиканинг шимолидаги курорт ҳудудларида тушунишади. Сардиния аҳолиси Каталония шевасида сўзлашади.

3

Аҳолиси

Италиянинг аҳолиси 58 млн кишини ташкил этади, уларнинг кўпчилиги (тахминан 94%) итальянлар. Қолган фоизларни французлар, немислар, албанлар ва ҳ.қ. лар ташкил этади.

Дини

Аҳолининг 98% католиклар ҳисобланади

Майдони

301 230 кв.км.

Географик ҳолати

Мамлакат ҳудуди шимолдан жанубга томон 1100 км га чўзилган, ҳудудининг 23% ини водийлар (дарё ва қирғоқ олди), 35% ини тоғлар (Альп ва Апеннин) ва 42% ини – турли хил баландликдаги баландликлар ташкил этади. Альп тоғлари Италияни шимолий шамоллардан ҳимоя қилади. Италия: шимолда Австрия билан, Швейцария билан, шимоли-ғарбда Франция билан, шарқда Словения билан чегарадош. Мамлакатни бешта денгиз ўраб олган: Ўрта ер денгизи, Ион денгизи, Адриатика денгизи, Лигурия денгизи ва Тиррен денгизи. Бу мамлактга бир қатор ороллар қарашли: Сицилия, Сардиния, Эльба, Искья, Капри, Таскания ва Липария. Унинг ҳудудида Монблан (Альп) – Европадаги энг баланд тоғ жойлашган, шунингдек Апеннин тоғлари ва Сицилияда жойлашган амалдаги Везувий ва Этна вулканлари бор.

4

Вақти

GMT + 1 соат – ўрта европача, Тошкентдан 3 соат орқада.

Маъмурий бўлиниши

Италия маъмурий жиҳатдан 20 та ҳудудга бўлинган (улардан бештаси автоном ҳудуд деган алоҳида мақомига эга*): Абруццо, Апулия, Базиликата, Калабрия, Кампания, Эмилия-Романья, Фриули-Венеция-Джулия*, Лацио, Лигурия, Ломбардия, Марке, Молизе, Пьемонт, Сардиния*, Сицилия*, Тоскана, Трентино-Альто-Адидже*, Умбрия, Валле д’Аоста*, Венето (Венеция).
Валюта

Италиянинг пул бирлиги – евро.

Валюта алмашуви

Пулларни меҳмонхонада, магазинларда алмаштириш мумкин, лекин банкда алмаштирган маъқул. Банкларнинг иш вақти: соат 8.45 дан 13.45 гача ва соат 15.00 дан 16.00 гача. Аэропортларда, одатда, валюта курси юқорироқ, лекин алмашув пунктлари туну-кун ишлайди.

Иқлими

Узоқлик бўйича ҳудуднинг узунлиги иқлимнинг ҳар хиллигини белгилаб беради. Шимолий Италияда континентал иқлим, Альпнинг анча юқори қисмларида ва Апеннинда альп иқлими – ва Лигурия денгизи соҳилларида ярим оролнинг жанубий қисмларида субтропик иқлим ҳукм суради. Италия соҳилларида ёзи иссиқ ва қуруқ бўлган, қишда эса мўътадил нам бўлган ўртаер денгизи иқлими ҳам мавжуд. Йилнинг иссиқ вақтларидаги юқори температура Ўрта ер денгизининг салқин шабадалари билан юмшайди.

Божхона қоидалари

Қиймати $140 гача бўлган товарларни божсиз олиб киришга рухсат этилади. Шунингдек 75 мл атир, 300 та сигарет, 5 л вино, 1,5 л кучли спиртли ичимликларни (шахсий буюмлардан ташқари) божсиз олиб кириш мумкин.

Байрамлари

1 январь (Янги йил), 6 январь, пасха душанбаси (Пасхадан кейинги кун), пасха якшанбаси (шу куни Папа авлиё Пётр собори олдида тўпланганларни дуо қилади). Пасха одатда дўстлар билан бирга нишонланади, кейинги кун эса об-ҳаво қандай бўлишидан қатъиназар (одатда пасха вақти янги ой чиққанда об-ҳаво бузилади). Катта оилавий байрам ўтказилади.) 25 апрель (Фашизмдан озод этилган кун), 1 май (Меҳнат байрами), 2 июнь (Республика эълон қилинган кун, Римда ҳарбий парад билан нишонланади), 15 август (феррагосто), 1 ноябрь (Ҳамма авлиёлар куни, Хотира ва аждодларни қадрлаш куни), 5 ноябрь, 8 декабрь (нуқсонсиз ҳомиладор бўлиш куни), 25 декабрь (Рождество, энг севимли ва тантанали байрам, одатда уйда туғишганлар ва яқинлар билан нишонланади), 26 декабрь (Авлиё Стефан куни). Булардан ташқари, ҳар бир шаҳар ва қишлоқ ўзининг авлиёси кунини нишонлайди: Рим – Пётр, Милан – Амвросий, Турин – Иоанн ва ҳ.қ. Июль ва август ойларида кўпчилик фирмалар ишини тўхтатади ва таътилга ёпилади. Рождествода ва Янги йилда ҳам улар ишламасликлари мумкин. Хизмат сафарини режалаштиришда ва иш бўйича омилкор музокараларни ташкил этишда бу хусусиятларни албатта инобатга олиш зарур.

Транспорти

Жамоат транспортига чипталар газета ва тамаки киоскларида сотилади. Бундай чипталар билан метрода, автобусда ёки трамвайда истаган миқдорда бошқасига алмашиш мумкин, лекин чипта уни компостердан ўтказгандан сўнг (қайд этилгандан сўнг) 90 минут мобайнида амал қилади.
Темир йўлларнинг миллий тармоғи мамлакат шаҳарларини бир-бири билан боғлайди. Мамлакатнинг шимолий қисмидаги темирйўл тармоғи анча зич жойлашган. Италияда олти турдаги поезд бор:  “Pengolino”, ”Eurocity”, ”Inter City”, “Expresso” (асосий станциялардагина тўхтайди). Шаҳарлараро автобус тармоғи темир йўл тармоғини тўлдиради. У асосан темир йўллари бўлмаган ҳудудларга хизмат кўрсатади. Шаҳарларда барча бекатлар талаб даражасида ишланган. Шундай “time-limite” деб аталувчи чипталар ҳам бор бўлиб, улар айни бир нархга (тахминан 1АҚШ доллари) шаҳар автобуси, трамвай ёки метросида 1 соату 15 минут мобайнида уч марта юриш имкониятини беради. Бундай чипталарни газета ёки тамаки киоскларида сотиб олиш мумкин, транспортга чиққанда эса уларни компостердан ўтказиш зарур.
Таксига телефон орқали меҳмонхонадан, бардан, ресторандан, телефон-автоматлардан буюртма бериш мумкин. Ёлғиз аёлларга автостопдан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Римда, Неаполда, Миланда метро мавжуд.

Электр

Мамлакатнинг деярли барча ҳудудида тармоқдаги кучланиш 220 В ни ташкил этади.

Магазинлари

Супермаркетлар, унча катта бўлмаган магазинчалар ва дорихоналар ҳар куни соат 9.00 дан 19.30 гача ишлайди, танаффус соат 13.00 дан 15.30 гача, дам олиш куни – якшанба.
Магазинларнинг айримлари шанба кунлари тушгача ишлайди. Италияда “салбий” ёки “кулранг” иқтисодиёт улушига ишлаб чиқариш ҳажмларининг 50% гачаси тўғри келади, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш кенг ривожланган. Бу ҳолатга қарши курашиш мақсадида “Солиқлардан ноконуний бўйин товлашга шерикчилик тўғрисида” Қонун амал қилади. Товарлар ёки хизматларга ҳақ тўлашда қонун харидордан магазинда, хўрандадан ресторанда пул тўлашда солиқ квитанциясини (“ricevuta fiscale”) талаб қилишга мажбурини юклайди. Бу квитанциясиз мижоз муассасадан чиқиб кета олмайди. Агар молия гвардияси патрули қонун бузилганини аниқлагудек бўлса, у ҳолда мижоз солиқларни тўлашдан ноконуний бўйин товлашга шерик бўлгани учун жаримага тортилади. Муассаса эгасини эса янада қатъийроқ жазо кутади.
Мавсумий чегирмалар тизими, айниқса қишда ва баҳорда кенг тарқалган. Италияда 7 январдан 1 мартгача молларни ялпи сотиб тугатиш тадбири амалга оширилади. Кўпчилик Магазинларда 300 000 лирдан ортиқ суммага харид қилинганда Tax-Free қўлланилади.

Шошилинч телефонлар

Каробинерлар (ҳарбий полиция) – 112
Полиция – 113
Ўт ўчириш хизмати – 115
Тез ёрдам – 118, 113
Рим полицияси – 06/4686
Римда тез ёрдам – 06/5510

Айрим шаҳарларнинг кодлари

Венеция – 0426, Турин – 0144, Флоренция – 0575, Милан – 0322, Рим – 0761.
Диққатга сазовор жойлари

Колизей – Италиянинг асосий Диққатга сазовор жойи ҳисобланади. Шундай бир нақл бор: “Колизей тургунча Рим туради, Рим тургунча бутун дунё туради”. Унинг қурилиши мелоднинг 72 йилида Веспасиан томонидан бошланган эди ва у 80 йилда Тит томонидан тантанали очилди, унинг меъмори номаълум, лекин айримлар уни 188х156 метрли ва баландлиги 57 м га тенг эллиптик шаклга эга, рим цивилизациясининг энг катта ёдгорлиги бўлиб ҳисобланган Домицион Саройи, Амфитеатрни қурган меъмор Рабирий билан айнанлаштирилган.
Ватикан Пинакотекаси – ватикан пинакотекасига Папа Пий VI асос солган ва 1908 йилнинг 19 мартида Бельведер саройининг қаноатларидан бирида очилган эди. Кейинроқ (1932 йилда) папанинг буюртмасига кўра. 18 та залдан иборат махсус бино қурилган эди, бу залларда хронологик тартибда XI-XIX асрлардаги Византия ва Европанинг рассомлик асарлари (тахминан 460 та асар) қўйиб чиқилган эди. Картиналарнинг кўпчилиги 1797 йилда Наполеоннинг буйруғига кўра Парижга жўнатилган эди. 1815 йилда Вена конгрессида картиналарни Ватиканга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Олтин уй (бошқа номи – Ка`д`Оро ёки Палаццо Санта-София) қачонлардир ҳақиқатан ҳам тилла суви билан безатилган ва қимматбаҳо металлар билан қопланган эди. Декорнинг (безакнинг) қўшимча элементлари вермильон ва ультрамариндан тайёрланган ҳам ўз улушини қўшган эди: бино ҳаққоний равишда Венециянинг  готик меъморчилигининг ажойиб намунаси бўлиб ҳисобланади. Ка`д`Оро XV асрнинг иккинчи чорагида Конторини оиласи учун қурилган, унинг меъморлари – Жованни ва Бартоломео Бон, ота ва ўғил бўлишган. Қачонлардир айна шу жойда византия саройи қад кўтариб турган. Унинг айрим қисмлари ҳали ҳам бор, улар Олтин уйинг фасадини безаб туради. 1927 йилдан бери бино одамлар томоша қилиш учун очиқ. Айни пайтда унда Франкетти галереяси – ўрта асрлардаги рассомлик асарлари ва ҳайкалларининг ноёб ва жуда ғайри табиий тўплами жойлаштирилган.

Виктор Эммануил II нинг галереяси – Дуомо майдонида Миланнинг яна бир диққатга сазовор жойи – Виктор Эммануил II нинг галереяси жойлашган. Бино 1865-1877 йилларда қурилган ва унинг яратувчиси – Джузеппе Менгонининг ҳалок бўлиги сабабчиси бўлган – у ва катта баландликдаги ҳаводан тушиб кетган. Галерея Италияни ўз ҳукмронлиги остида бирлаштира олишга эришган, Савой династисидан (сулоласидан) келиб чиққан қирол Витторио Эммануэль Иккинчи шарафига номланган. Галереянинг марказий секцияси темир ва шишадан тайёрланган гумбаз билан тугалланган, бу эса ўз вақти учун анча илғор ва журъатли ечим эди. Бугунги кунда бу иншоот “шиша билан ўралган кўча” деб номланади ва ўзига хос Миланнинг Арбати ҳисобланади – бу ерга жуда кўп машҳур магазинлар, ресторанлар ва кафелар тўпланган. Галереяда шунингдек шаҳарнинг рамзларидан бири – мозаикали буқа ҳам “яшайди”. Шундай ўйин-афсона бор, буқанинг сабабли жойида чап оёғида туриб ўзининг атрофида бир марта айлана олган киши ўзининг орзу қилаётган истагининг бажарилиши ҳуқуқига эга бўлади. Мана кўп йиллардан бери бутун дунёдан келган сайёҳлар вестибулар аппаратни айнан Миланда, Виктор Эммануил II галереясида машқ қилинади.

 

Понте-Веккьо кўприги – (итал. Ponte Vecchio – “эски кўприк”) – ҳақиқатан ҳам Флоренцияда Арно дарёси устига қурилган саккизта кўприкдан энг эскисидир. Унинг ёғоч ўтмишдоши бу жойда Рим империяси даврида қурилган эди, ҳозирги тошдан ясалган кўприк унга қараганда янги – ўн тўртинчи асрда қурилган. Ўрта аср анъаналарига кўра кўприк ўлчами бўйича мутлақ тенг бўлган 38 та бўлакка бўлинган бўлиб, бу бўлакларда савдо олиб борилар эди. Дастлаб у ерда гўшт ва кўкатлар сотувчи дўконлар жойлаштирилган эди, лекин ўн олтинчи юз йиллик охирида улар жойини зарларга бўшатиб беришди, заргарлар Понте-Веккьо кўпригида ҳозир ҳам савдо қилишади. Айнан шу кўприкни Патрик Зюскинд ўзининг “Парфюмер” романида тавсифлаган деб ҳисобланади.

 

Иқтисоди

Италия энг йирик иқтисодий давлатлар қаторига киради, унинг ЯИМ ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ Франция ва Буюк Британия билан бир хил даражада. Италия Евро ҳудудига кирса-да, унинг бюджети камомади белгиланган меъёрдан 3% ортади. иқтисоди ҳам саноати ривожланган шимолга ва аграр жануб ажралган, кўпчилик хомашё ресурслари ва ситеъмол қилинадиган энергия элтувчиларнинг тахминан 75%  импорт қилинади. Италиянинг иқтисодида сайёҳлик ва хизмат кўрсатиш соҳаси катта рол ўйнайди.
Италия иқтисодиётида ҳукмронликни молиявий капитал ўз қўлига олган. Унинг асосини саноат ва банк монополиялари ташкил этиб, уларнинг қўшилиши мамлакатнинг хўжалик ҳаётининг бориши устидан монополистик назорат марказларини ташкил этади. Жуда йирик саноат мажмуалари улкан миқдордаги майда ва хатти ниҳоятда майда корхоналар билан бирга яшайди.

Заказать бизнес тур в Италия
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Италия ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Италия Республикаси

Пойтахти
Рим

2
Сиёсий тузилиши

Италияда ижро ҳокимияти президентга ва бош вазир бошчилигидаги ҳукуматга тегишлидир. Икки палатали парламент Республика Сенати ва депутатлар палатасидан ташкил топган. Мамлакат таркибида 20 та вилоят бор: Абруцци, Валле-д`Аоста, Базиликата, Калабрия, Кампания, Эмилия-Романья, Фриули-Венеция-Джулия, Лацио, Лигурия, Ломбардия, Марке, Молизе, Умбрия, Пьемонт, Апулия, Сардиния, Сицилия, Тоскана, Трентино-Альто-Адидже, Венеция. Йирик шаҳарлари: Милан (2 300 минг киши), Неаполь (1 500 минг киши), Турин (1 200 минг киши), Генуя (1 000 минг киши), Палермо (900 минг киши), Болонья (670 минг киши), Флоренция (630 минг киши), Бари (410 минг киши), Катания (380 минг киши), Венеция (350 минг киши). Асосий денгиз портлари: Анкона, Венеция, Генуя, Специя, Неаполь, Таранто, Триест.
Сиёсий партиялари: Италия халқ партияси, Италия республика партияси, республика учун Демократик иттифоқ.

Тили

Италияда итальян тили давлат тили деб ҳисобланади. Инглиз ва француз тиллари сайёҳлик соҳасидаги барча жойларда тушунишади. Немис тилини Альп тоғлари ён бағирларида ва Адриатиканинг шимолидаги курорт ҳудудларида тушунишади. Сардиния аҳолиси Каталония шевасида сўзлашади.

3

Аҳолиси

Италиянинг аҳолиси 58 млн кишини ташкил этади, уларнинг кўпчилиги (тахминан 94%) итальянлар. Қолган фоизларни французлар, немислар, албанлар ва ҳ.қ. лар ташкил этади.

Дини

Аҳолининг 98% католиклар ҳисобланади

Майдони

301 230 кв.км.

Географик ҳолати

Мамлакат ҳудуди шимолдан жанубга томон 1100 км га чўзилган, ҳудудининг 23% ини водийлар (дарё ва қирғоқ олди), 35% ини тоғлар (Альп ва Апеннин) ва 42% ини – турли хил баландликдаги баландликлар ташкил этади. Альп тоғлари Италияни шимолий шамоллардан ҳимоя қилади. Италия: шимолда Австрия билан, Швейцария билан, шимоли-ғарбда Франция билан, шарқда Словения билан чегарадош. Мамлакатни бешта денгиз ўраб олган: Ўрта ер денгизи, Ион денгизи, Адриатика денгизи, Лигурия денгизи ва Тиррен денгизи. Бу мамлактга бир қатор ороллар қарашли: Сицилия, Сардиния, Эльба, Искья, Капри, Таскания ва Липария. Унинг ҳудудида Монблан (Альп) – Европадаги энг баланд тоғ жойлашган, шунингдек Апеннин тоғлари ва Сицилияда жойлашган амалдаги Везувий ва Этна вулканлари бор.

4

Вақти

GMT + 1 соат – ўрта европача, Тошкентдан 3 соат орқада.

Маъмурий бўлиниши

Италия маъмурий жиҳатдан 20 та ҳудудга бўлинган (улардан бештаси автоном ҳудуд деган алоҳида мақомига эга*): Абруццо, Апулия, Базиликата, Калабрия, Кампания, Эмилия-Романья, Фриули-Венеция-Джулия*, Лацио, Лигурия, Ломбардия, Марке, Молизе, Пьемонт, Сардиния*, Сицилия*, Тоскана, Трентино-Альто-Адидже*, Умбрия, Валле д’Аоста*, Венето (Венеция).
Валюта

Италиянинг пул бирлиги – евро.

Валюта алмашуви

Пулларни меҳмонхонада, магазинларда алмаштириш мумкин, лекин банкда алмаштирган маъқул. Банкларнинг иш вақти: соат 8.45 дан 13.45 гача ва соат 15.00 дан 16.00 гача. Аэропортларда, одатда, валюта курси юқорироқ, лекин алмашув пунктлари туну-кун ишлайди.

Иқлими

Узоқлик бўйича ҳудуднинг узунлиги иқлимнинг ҳар хиллигини белгилаб беради. Шимолий Италияда континентал иқлим, Альпнинг анча юқори қисмларида ва Апеннинда альп иқлими – ва Лигурия денгизи соҳилларида ярим оролнинг жанубий қисмларида субтропик иқлим ҳукм суради. Италия соҳилларида ёзи иссиқ ва қуруқ бўлган, қишда эса мўътадил нам бўлган ўртаер денгизи иқлими ҳам мавжуд. Йилнинг иссиқ вақтларидаги юқори температура Ўрта ер денгизининг салқин шабадалари билан юмшайди.

Божхона қоидалари

Қиймати $140 гача бўлган товарларни божсиз олиб киришга рухсат этилади. Шунингдек 75 мл атир, 300 та сигарет, 5 л вино, 1,5 л кучли спиртли ичимликларни (шахсий буюмлардан ташқари) божсиз олиб кириш мумкин.

Байрамлари

1 январь (Янги йил), 6 январь, пасха душанбаси (Пасхадан кейинги кун), пасха якшанбаси (шу куни Папа авлиё Пётр собори олдида тўпланганларни дуо қилади). Пасха одатда дўстлар билан бирга нишонланади, кейинги кун эса об-ҳаво қандай бўлишидан қатъиназар (одатда пасха вақти янги ой чиққанда об-ҳаво бузилади). Катта оилавий байрам ўтказилади.) 25 апрель (Фашизмдан озод этилган кун), 1 май (Меҳнат байрами), 2 июнь (Республика эълон қилинган кун, Римда ҳарбий парад билан нишонланади), 15 август (феррагосто), 1 ноябрь (Ҳамма авлиёлар куни, Хотира ва аждодларни қадрлаш куни), 5 ноябрь, 8 декабрь (нуқсонсиз ҳомиладор бўлиш куни), 25 декабрь (Рождество, энг севимли ва тантанали байрам, одатда уйда туғишганлар ва яқинлар билан нишонланади), 26 декабрь (Авлиё Стефан куни). Булардан ташқари, ҳар бир шаҳар ва қишлоқ ўзининг авлиёси кунини нишонлайди: Рим – Пётр, Милан – Амвросий, Турин – Иоанн ва ҳ.қ. Июль ва август ойларида кўпчилик фирмалар ишини тўхтатади ва таътилга ёпилади. Рождествода ва Янги йилда ҳам улар ишламасликлари мумкин. Хизмат сафарини режалаштиришда ва иш бўйича омилкор музокараларни ташкил этишда бу хусусиятларни албатта инобатга олиш зарур.

Транспорти

Жамоат транспортига чипталар газета ва тамаки киоскларида сотилади. Бундай чипталар билан метрода, автобусда ёки трамвайда истаган миқдорда бошқасига алмашиш мумкин, лекин чипта уни компостердан ўтказгандан сўнг (қайд этилгандан сўнг) 90 минут мобайнида амал қилади.
Темир йўлларнинг миллий тармоғи мамлакат шаҳарларини бир-бири билан боғлайди. Мамлакатнинг шимолий қисмидаги темирйўл тармоғи анча зич жойлашган. Италияда олти турдаги поезд бор:  “Pengolino”, ”Eurocity”, ”Inter City”, “Expresso” (асосий станциялардагина тўхтайди). Шаҳарлараро автобус тармоғи темир йўл тармоғини тўлдиради. У асосан темир йўллари бўлмаган ҳудудларга хизмат кўрсатади. Шаҳарларда барча бекатлар талаб даражасида ишланган. Шундай “time-limite” деб аталувчи чипталар ҳам бор бўлиб, улар айни бир нархга (тахминан 1АҚШ доллари) шаҳар автобуси, трамвай ёки метросида 1 соату 15 минут мобайнида уч марта юриш имкониятини беради. Бундай чипталарни газета ёки тамаки киоскларида сотиб олиш мумкин, транспортга чиққанда эса уларни компостердан ўтказиш зарур.
Таксига телефон орқали меҳмонхонадан, бардан, ресторандан, телефон-автоматлардан буюртма бериш мумкин. Ёлғиз аёлларга автостопдан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Римда, Неаполда, Миланда метро мавжуд.

Электр

Мамлакатнинг деярли барча ҳудудида тармоқдаги кучланиш 220 В ни ташкил этади.

Магазинлари

Супермаркетлар, унча катта бўлмаган магазинчалар ва дорихоналар ҳар куни соат 9.00 дан 19.30 гача ишлайди, танаффус соат 13.00 дан 15.30 гача, дам олиш куни – якшанба.
Магазинларнинг айримлари шанба кунлари тушгача ишлайди. Италияда “салбий” ёки “кулранг” иқтисодиёт улушига ишлаб чиқариш ҳажмларининг 50% гачаси тўғри келади, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш кенг ривожланган. Бу ҳолатга қарши курашиш мақсадида “Солиқлардан ноконуний бўйин товлашга шерикчилик тўғрисида” Қонун амал қилади. Товарлар ёки хизматларга ҳақ тўлашда қонун харидордан магазинда, хўрандадан ресторанда пул тўлашда солиқ квитанциясини (“ricevuta fiscale”) талаб қилишга мажбурини юклайди. Бу квитанциясиз мижоз муассасадан чиқиб кета олмайди. Агар молия гвардияси патрули қонун бузилганини аниқлагудек бўлса, у ҳолда мижоз солиқларни тўлашдан ноконуний бўйин товлашга шерик бўлгани учун жаримага тортилади. Муассаса эгасини эса янада қатъийроқ жазо кутади.
Мавсумий чегирмалар тизими, айниқса қишда ва баҳорда кенг тарқалган. Италияда 7 январдан 1 мартгача молларни ялпи сотиб тугатиш тадбири амалга оширилади. Кўпчилик Магазинларда 300 000 лирдан ортиқ суммага харид қилинганда Tax-Free қўлланилади.

Шошилинч телефонлар

Каробинерлар (ҳарбий полиция) – 112
Полиция – 113
Ўт ўчириш хизмати – 115
Тез ёрдам – 118, 113
Рим полицияси – 06/4686
Римда тез ёрдам – 06/5510

Айрим шаҳарларнинг кодлари

Венеция – 0426, Турин – 0144, Флоренция – 0575, Милан – 0322, Рим – 0761.
Диққатга сазовор жойлари

Колизей – Италиянинг асосий Диққатга сазовор жойи ҳисобланади. Шундай бир нақл бор: “Колизей тургунча Рим туради, Рим тургунча бутун дунё туради”. Унинг қурилиши мелоднинг 72 йилида Веспасиан томонидан бошланган эди ва у 80 йилда Тит томонидан тантанали очилди, унинг меъмори номаълум, лекин айримлар уни 188х156 метрли ва баландлиги 57 м га тенг эллиптик шаклга эга, рим цивилизациясининг энг катта ёдгорлиги бўлиб ҳисобланган Домицион Саройи, Амфитеатрни қурган меъмор Рабирий билан айнанлаштирилган.
Ватикан Пинакотекаси – ватикан пинакотекасига Папа Пий VI асос солган ва 1908 йилнинг 19 мартида Бельведер саройининг қаноатларидан бирида очилган эди. Кейинроқ (1932 йилда) папанинг буюртмасига кўра. 18 та залдан иборат махсус бино қурилган эди, бу залларда хронологик тартибда XI-XIX асрлардаги Византия ва Европанинг рассомлик асарлари (тахминан 460 та асар) қўйиб чиқилган эди. Картиналарнинг кўпчилиги 1797 йилда Наполеоннинг буйруғига кўра Парижга жўнатилган эди. 1815 йилда Вена конгрессида картиналарни Ватиканга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Олтин уй (бошқа номи – Ка`д`Оро ёки Палаццо Санта-София) қачонлардир ҳақиқатан ҳам тилла суви билан безатилган ва қимматбаҳо металлар билан қопланган эди. Декорнинг (безакнинг) қўшимча элементлари вермильон ва ультрамариндан тайёрланган ҳам ўз улушини қўшган эди: бино ҳаққоний равишда Венециянинг  готик меъморчилигининг ажойиб намунаси бўлиб ҳисобланади. Ка`д`Оро XV асрнинг иккинчи чорагида Конторини оиласи учун қурилган, унинг меъморлари – Жованни ва Бартоломео Бон, ота ва ўғил бўлишган. Қачонлардир айна шу жойда византия саройи қад кўтариб турган. Унинг айрим қисмлари ҳали ҳам бор, улар Олтин уйинг фасадини безаб туради. 1927 йилдан бери бино одамлар томоша қилиш учун очиқ. Айни пайтда унда Франкетти галереяси – ўрта асрлардаги рассомлик асарлари ва ҳайкалларининг ноёб ва жуда ғайри табиий тўплами жойлаштирилган.

Виктор Эммануил II нинг галереяси – Дуомо майдонида Миланнинг яна бир диққатга сазовор жойи – Виктор Эммануил II нинг галереяси жойлашган. Бино 1865-1877 йилларда қурилган ва унинг яратувчиси – Джузеппе Менгонининг ҳалок бўлиги сабабчиси бўлган – у ва катта баландликдаги ҳаводан тушиб кетган. Галерея Италияни ўз ҳукмронлиги остида бирлаштира олишга эришган, Савой династисидан (сулоласидан) келиб чиққан қирол Витторио Эммануэль Иккинчи шарафига номланган. Галереянинг марказий секцияси темир ва шишадан тайёрланган гумбаз билан тугалланган, бу эса ўз вақти учун анча илғор ва журъатли ечим эди. Бугунги кунда бу иншоот “шиша билан ўралган кўча” деб номланади ва ўзига хос Миланнинг Арбати ҳисобланади – бу ерга жуда кўп машҳур магазинлар, ресторанлар ва кафелар тўпланган. Галереяда шунингдек шаҳарнинг рамзларидан бири – мозаикали буқа ҳам “яшайди”. Шундай ўйин-афсона бор, буқанинг сабабли жойида чап оёғида туриб ўзининг атрофида бир марта айлана олган киши ўзининг орзу қилаётган истагининг бажарилиши ҳуқуқига эга бўлади. Мана кўп йиллардан бери бутун дунёдан келган сайёҳлар вестибулар аппаратни айнан Миланда, Виктор Эммануил II галереясида машқ қилинади.

 

Понте-Веккьо кўприги – (итал. Ponte Vecchio – “эски кўприк”) – ҳақиқатан ҳам Флоренцияда Арно дарёси устига қурилган саккизта кўприкдан энг эскисидир. Унинг ёғоч ўтмишдоши бу жойда Рим империяси даврида қурилган эди, ҳозирги тошдан ясалган кўприк унга қараганда янги – ўн тўртинчи асрда қурилган. Ўрта аср анъаналарига кўра кўприк ўлчами бўйича мутлақ тенг бўлган 38 та бўлакка бўлинган бўлиб, бу бўлакларда савдо олиб борилар эди. Дастлаб у ерда гўшт ва кўкатлар сотувчи дўконлар жойлаштирилган эди, лекин ўн олтинчи юз йиллик охирида улар жойини зарларга бўшатиб беришди, заргарлар Понте-Веккьо кўпригида ҳозир ҳам савдо қилишади. Айнан шу кўприкни Патрик Зюскинд ўзининг “Парфюмер” романида тавсифлаган деб ҳисобланади.

 

Иқтисоди

Италия энг йирик иқтисодий давлатлар қаторига киради, унинг ЯИМ ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ Франция ва Буюк Британия билан бир хил даражада. Италия Евро ҳудудига кирса-да, унинг бюджети камомади белгиланган меъёрдан 3% ортади. иқтисоди ҳам саноати ривожланган шимолга ва аграр жануб ажралган, кўпчилик хомашё ресурслари ва ситеъмол қилинадиган энергия элтувчиларнинг тахминан 75%  импорт қилинади. Италиянинг иқтисодида сайёҳлик ва хизмат кўрсатиш соҳаси катта рол ўйнайди.
Италия иқтисодиётида ҳукмронликни молиявий капитал ўз қўлига олган. Унинг асосини саноат ва банк монополиялари ташкил этиб, уларнинг қўшилиши мамлакатнинг хўжалик ҳаётининг бориши устидан монополистик назорат марказларини ташкил этади. Жуда йирик саноат мажмуалари улкан миқдордаги майда ва хатти ниҳоятда майда корхоналар билан бирга яшайди.

Заказать бизнес тур в Италия
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha