Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Малайзия ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Малайзия

Пойтахти
Куала-Лумпур

2

Сиёсий тузилиши
Федератив конституцион монархия. Давлат бошлиғи – олий бошлиқ (қирол), у штатлар (султонликлар) султонлари – ҳукмдорлари орасидан 5 йилга сайланади. Мамлакатнинг олий қонун чиқарувчи органи – икки палатали парламент (Сенат ва Вакиллар палатаси), ижро этувчи орган – парламентнинг қуйи палатаси тайинлайдиган бош вазир томонидан бошқариладиган ҳукумат.

Тили
Расмий тили – малайзия тили, барча давлат муассасаларида фойдаланилади. Шунингдек, хитой, мандарин, хакка, кантонесс, тамиль ва бошқа шевалар кенг тарқалган. Кўпчилик малайзияликлар инглиз тилини яхши билишади.

3

Аҳолиси
Малайзиянинг аҳолиси – 25,7 миллион киши.

Дини
Ислом – расмий дин, лекин конституцияда эркин диний эътиқодга рухсат этилган, шунинг учун унча катта бўлмаган майдонда мачитларни, христиан, будда ва индуистларнинг ибодатхоналарини учратиш мумкин.

Майдони
Умумий 336 000 кв.км бўлган майдонда 23 млн киши яшайди.

Географик ўрни
Жанубий-Шарқий Осиёнинг марказида жойлашган, Жанубий Хитой денгизи билан ажратилган икки қисмдан иборат; қитъадаги ғарбий қисм ва Борнео бурунининг шимолий-ғарбий қисмидаги Шарқий Малайзия. Шимолда Таиланд билан, жанубда Сингапур, Бруней, Индонезия билан чегарадош. Умумий майдони 330,4 минг кв.км. Давлатнинг пойтахти – Куала-Лумпур. Энг йирик ороллари – пойтахти Куах бўлган Лангкави ва пойтахти Жорж-Таун бўлган Пенанг, улар Малайзиянинг шимолий-ғарб соҳилида яқинида жойлашган.

4

Вақти
Тошкент вақтидан 3 соат олдин юради.
Маъмурий бўлиниши
Мамлакат 13 та федератив штатдан ташкил топган. Улардан 9 таси султонликлар (султонлар бошқаради). Малайзиянинг пойтахти Куала-Лумпур бир вақтда федерация субъекти бўлиб ҳисобланади.

Валютаси
Малайзия ринггити (RM) 100 сен (с) дан иборат. Муомалада қиймати 1,5,10, 20, 50, 100 ва 500 RM бўлган қоҳоз пуллар юради. 1 RM = 0,26 USD.

Валюта алмашуви
Валютани Сиз расмий курс бўйича истаган банкда, аэропортда, меҳмонхонада ва алмашув пунктида алмаштиришингиз мумкин.

Иқлими
Малайзия иқлими тропик, намли. Мамлакатнинг текислик қисмида температура 21°С дан 32°С гача ўзгариб туради, тоғларда эса 16°С гача тушади. Малайзиянинг ғарбий соҳилида (Лангкави, Пенанг, Пангкор ороллари) ёмғир мавсуми ёрқин намоён бўлмайди ва май-сентябрь ойларига тўғри келади, шарқий соҳилида (Тиоман, Реданг ороллари) яққол ифодаланган ёмғир мавсуми октябрдан мартгача давом этади.

Божхона қоидалари
Божсиз қуйидагилар олиб кирилиши мумкин: кучли алкоголли ичимликлар – 1 л, вино ва ликёр – 1 л, сигарет – 200 дона ёки сигара – 50 дона, ёки тамаки – 225 г, парфюмерия ва косметика 200 мал. ринггитидан ортиқ бўлмаган суммага. Электрон, аудио ва видеоаппаратурани киши бошига 1 тадан ортиқ бўлмаган номда, олиб киришга рухсат этилган. Маъқул миқдорда тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни олиб чиқиб кетишга рухсат этилган. Қурол, қадимги буюмлар ва санъат асарлари албатта божхона назоратидан ўтказилиши керак. Ёввойи қушларни ва ҳайвонларни, гивея уруғларини, қадимий ноёб китобларни, суратларни, буюмларни, ҳарбий формани ва 100 гр дан ортиқ олтинни олиб кириш ва олиб чиқишни тақиқловчи қонунни бузувчилар ўлим жазосига махқум этилади. Чет эл валютасини олиб кириш ва олиб чиқишга ҳеч қандай тақиқ йўқ.

Байрамлари
1 январь – Янги йил, 1 май – Меҳнаткашларнинг бирдамлик куни, 5 июнь – Қирол туғилган кун, 31 август – Миллий кун (1957 йилда Буюк Британиядан мустақиллиги эълон қилинган эди), 25 декабр – Рождество.
Транспорти
Йирик шаҳарлар ўртасида қулай автобуслар мунтазам қатнайди. Уларда йўл ҳақи нисбатан арзон.
Автомобилни ижарага бир қатор шартлар билан олиш мумкин: сиз камида 23 ёш бўлишингиз, лекин 60 ёшдан катта бўлмаслигингиз ва Сизда халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши керак. Агар бундай ҳужжат бўлмаса-ю, фақат ўз мамлакатингизнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса, у ҳолда йўл транспорти вазирлигидан махсус рухсатнома олиш керак. Шу сабабли таксидан фойдаланган қулай, у Малайзияда унча қиммат эмас.

Электр
Маиший электр тармоғидаги кучланиш – 220 В дан 240 В гача. Штепселларда инглизча тизим (3 та штифт) қўлланилган.

Магазинлари
Малайзия магазинларида зарур бўлган ҳамма нарсани, шунингдек Сизнинг Малайзияда бўлганингиз тўғрисида эсдалик қолишига ёрдам берувчи энг кутилмаган, қадимги буюмлар сотиладиган дўконда истило даврларидан қолган ноёб ажойиботни сотиб олиш мумкин. Агар сиз туб малайзияники бўлган бирор нарсани излаётган бўлсангиз, маҳаллий қалойи, сонгкет ёки батикдан ишланган буюмларни, маҳаллий рассомлар қўлда чизган матони сотиб олиб янглишмайсиз.
Лангкави ва Лабуан ороллари божсиз савдо ҳудудлари деб эълон қилинган. Бу ер магазинлар молларни кўришни ёқтирувчилар учун ҳақиқий жаннатдир. Куала-Лумпурда, Пенангда ва Жохоре Баруда, аэропортларда ва баъзи шаҳар магазинларида ҳам товарлар божсиз олинади.

Алоқа
Ҳамма жойда телефонлар бор (асосан магазинлар, муассасалар атрофида, жамоат транспорти бекатларида) ва улар карточкалар билан ишлайди, бу карточкаларни магазинларда, бензин қуйиш станцияларида ва киоскларда сотиб олиш мумкин. Баъзи жойларда эски намунадаги таксофонлар сақланиб қолган, уларда танга ишлатилади, бундай телефонлар орқали фақат маҳаллий қўнғироқ қилиш мумкин. Маҳаллий телефон кодлари нолдан бошланади, халқаро қўнғироқларда нолни териш керак эмас.
Шошилинч телефонлар
Шошилинч чақирувлар, “тез” ёрдам, полиция, ўт ўчириш хизмати – 999

Диққатга сазовор жойлари
Masjid Jamek – Малайзия пойтахтининг асосий диққатга сазовор жойи, қадимда Миллий мачит бўлган. У инглиз меъмори томонидан 1909 йилда қурилган эди. Мачит орқасида мавритания меъморчилиги обидалари жойлаш бўлиб, улар ўзининг улканлиги билан ажралиб туради ва улар Jalan Tuanku Abdul Rahman ва Jalan Raja Laut кўчалари бурчагида жойлашган.
Sultan Abdul Samad – Padang Merdeka Square яқинида. Қадимги Selangor клубининг крикет майдонининг бир қисми Мустақиллик куни муносабати билан байрам тадбирларини ўтказиш жойи ҳисобланади. Merdeka Square майдонининг марказий қисмида – дунёдаги энг баланд (100 метр) байроқ осиладиган жойдир. Бу ерда Малайзия байроғи хиялираб туради, уни шаҳарнинг ҳамма еридан кўриш мумкин, айниқса, кечаси – миллий байроқ жуда кўп прожекторлар нурида ёритилиб турганда.
Махсури мақбараси – у Лангкавида жойлашган, малика дафн этилган жой, малика бир вақтлар Лангкавини лаънатлаган экан. Афсонавий қиз архипелагда яшовчиларга жуда кўп офат келтирганига қарамай, унинг мақбараси зиёратгоҳ жой ҳисобланади. У оқ мармардан қурилган, унинг ёнидаги боғда эса қадимги қудуқ бор, афсонага кўра уни маликанинг ўзи қазиган. Бу тўғрими йўқми, лекин қудуқ ҳатто энг қурғоқчилик даврида ҳам қурилмайди.
Лангкавидаги табиий ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойлар – бу гу оролнинг энг гўзал жойларидир. Лекин қўлда яратилган кўриқхоналар ва иншоотлар ўз чиройи бўйича улардан қолишмайди. Жумладан, денгиз парки Пулау Паяр сайёҳларни лол қолдиришдан тўхтамайди. У қимматли маржон қояларини ва уларда яшовчиларни сақлаб қолиш учун барпо этилган эди.
Пангкордаги Кота Беланда голланд форти. У Телук Гедунгда 1670 йилда қурилган ва истилочиларга қарши курашиш учун қалъа вазифасини бажарган. Фортни Малайзиялик саркарда Панглима Кулуб босиб олган ва вайрон қилган эди. 1973 йилда қадимги ёдгорлик қайта қуриб тикланди.
Фу Лин Конг хитой ибодатхонаси – у Sungai Pinang Besar номли жойда жойлашган. Бу ерда Буюк Хитой деворининг кичрайтирилган нусхасини томоша қилиш мумкин.
Пенанг ороли диққатга сазовор жойларга бой – бу ажойиб будда ибодатхонаси Кек Лок Си, Ботаника боғи, Санъатлар галереяси, мачитлар ва Корнвалис Форти. Пенанг оролида шунингдек капалаклар фермаси – чангалзорларнинг бир бўлаги мавжуд бўлиб, у ерда юзлаб тропик капалаклар қанот қоқиб учиб юришади. Улар шунчалик кўпки, уларни қўл билан ушлаб олиш мумкин. Шу ернинг ўзида илонлар, тошбақалар бўлган террариумлар, қафасларда эса бир неча оқ олмахонлар яшайди.

Иқтисоди
Малайзия – дунёда энг йирик қалойи, каучук, пальма ёғи ва мурч ишлаб чиқарувчи, шунингдек қаттиқ жинсли тропик ёғочни ва табиий газ ҳамда нефть етказиб берувчиси ҳисобланади. Иқтисодининг асосини юқори технологиялар ва автомобиль саноати ташкил этади. Хизмат кўрсатиш соҳаси ялпи миллий маҳсулотнинг 41% ини беради. Даромад ҳажмлари бўйича иккинчи ўринда сайёҳлик туради. Иқтисодиётининг асоси – ишлов берувчи (электротехник, нефтни қайта ишлаш, металлургия, автомобиль, тўқимачилик, озиқ-овқат), тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалигидир. Қалойи қазиб олиш, шунингдек темир рудаси, бокситлар, нефть, табиий газ, олтин қазиб олиш катта аҳамиятга эга. Электрон машинасозлик, кимё ва енгил саноат ривожланмоқда. Автомобилларни йиғиш, қишлоқ хўжалик машиналарини, саноат қурилмаларини ва бошқ. ишлаб чиқариш амалга оширилмоқда. Ҳунармандчилик ишлаб чиқариши (кулолчилик, заргарлик, каштачилик ва бошқ.) кенг тарқалган. Чорвачилик, паррандачилик ва чўчқачилик ривожланмоқда. Денгиз ва дарё балиқчилиги. Даромаднинг муҳим омили халқаро сайёҳлик ҳисобланади. Экспорт: нефть, каучук,ўсимлик ёғи ва мойлар (асосан ёғ пальма меваларидан олинадиган), қимматбаҳо жинсли ёғоч ва фанера, қалойи, электрон саноати маҳсулотлари, автомобиллар, резинотехника буюмлари, пойабзал, тўқимачилик маҳсулотлари, кийим-кечак. Импорт: озиқ-овқат маҳсулотлари (аввало дон ва шакар), электротехника қурилмалари, станоклар, транспорт воситалари, химикатлар, қора металл, оптика, калава ип ва газламалар. Асосий ташқи савдо ҳамкорлари: Япония, АҚШ, Сингапур, ЕИ мамлакатлари, Жанубий Корея, Хитой.

Заказать бизнес тур в Малайзия
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Малайзия ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Малайзия

Пойтахти
Куала-Лумпур

2

Сиёсий тузилиши
Федератив конституцион монархия. Давлат бошлиғи – олий бошлиқ (қирол), у штатлар (султонликлар) султонлари – ҳукмдорлари орасидан 5 йилга сайланади. Мамлакатнинг олий қонун чиқарувчи органи – икки палатали парламент (Сенат ва Вакиллар палатаси), ижро этувчи орган – парламентнинг қуйи палатаси тайинлайдиган бош вазир томонидан бошқариладиган ҳукумат.

Тили
Расмий тили – малайзия тили, барча давлат муассасаларида фойдаланилади. Шунингдек, хитой, мандарин, хакка, кантонесс, тамиль ва бошқа шевалар кенг тарқалган. Кўпчилик малайзияликлар инглиз тилини яхши билишади.

3

Аҳолиси
Малайзиянинг аҳолиси – 25,7 миллион киши.

Дини
Ислом – расмий дин, лекин конституцияда эркин диний эътиқодга рухсат этилган, шунинг учун унча катта бўлмаган майдонда мачитларни, христиан, будда ва индуистларнинг ибодатхоналарини учратиш мумкин.

Майдони
Умумий 336 000 кв.км бўлган майдонда 23 млн киши яшайди.

Географик ўрни
Жанубий-Шарқий Осиёнинг марказида жойлашган, Жанубий Хитой денгизи билан ажратилган икки қисмдан иборат; қитъадаги ғарбий қисм ва Борнео бурунининг шимолий-ғарбий қисмидаги Шарқий Малайзия. Шимолда Таиланд билан, жанубда Сингапур, Бруней, Индонезия билан чегарадош. Умумий майдони 330,4 минг кв.км. Давлатнинг пойтахти – Куала-Лумпур. Энг йирик ороллари – пойтахти Куах бўлган Лангкави ва пойтахти Жорж-Таун бўлган Пенанг, улар Малайзиянинг шимолий-ғарб соҳилида яқинида жойлашган.

4

Вақти
Тошкент вақтидан 3 соат олдин юради.
Маъмурий бўлиниши
Мамлакат 13 та федератив штатдан ташкил топган. Улардан 9 таси султонликлар (султонлар бошқаради). Малайзиянинг пойтахти Куала-Лумпур бир вақтда федерация субъекти бўлиб ҳисобланади.

Валютаси
Малайзия ринггити (RM) 100 сен (с) дан иборат. Муомалада қиймати 1,5,10, 20, 50, 100 ва 500 RM бўлган қоҳоз пуллар юради. 1 RM = 0,26 USD.

Валюта алмашуви
Валютани Сиз расмий курс бўйича истаган банкда, аэропортда, меҳмонхонада ва алмашув пунктида алмаштиришингиз мумкин.

Иқлими
Малайзия иқлими тропик, намли. Мамлакатнинг текислик қисмида температура 21°С дан 32°С гача ўзгариб туради, тоғларда эса 16°С гача тушади. Малайзиянинг ғарбий соҳилида (Лангкави, Пенанг, Пангкор ороллари) ёмғир мавсуми ёрқин намоён бўлмайди ва май-сентябрь ойларига тўғри келади, шарқий соҳилида (Тиоман, Реданг ороллари) яққол ифодаланган ёмғир мавсуми октябрдан мартгача давом этади.

Божхона қоидалари
Божсиз қуйидагилар олиб кирилиши мумкин: кучли алкоголли ичимликлар – 1 л, вино ва ликёр – 1 л, сигарет – 200 дона ёки сигара – 50 дона, ёки тамаки – 225 г, парфюмерия ва косметика 200 мал. ринггитидан ортиқ бўлмаган суммага. Электрон, аудио ва видеоаппаратурани киши бошига 1 тадан ортиқ бўлмаган номда, олиб киришга рухсат этилган. Маъқул миқдорда тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни олиб чиқиб кетишга рухсат этилган. Қурол, қадимги буюмлар ва санъат асарлари албатта божхона назоратидан ўтказилиши керак. Ёввойи қушларни ва ҳайвонларни, гивея уруғларини, қадимий ноёб китобларни, суратларни, буюмларни, ҳарбий формани ва 100 гр дан ортиқ олтинни олиб кириш ва олиб чиқишни тақиқловчи қонунни бузувчилар ўлим жазосига махқум этилади. Чет эл валютасини олиб кириш ва олиб чиқишга ҳеч қандай тақиқ йўқ.

Байрамлари
1 январь – Янги йил, 1 май – Меҳнаткашларнинг бирдамлик куни, 5 июнь – Қирол туғилган кун, 31 август – Миллий кун (1957 йилда Буюк Британиядан мустақиллиги эълон қилинган эди), 25 декабр – Рождество.
Транспорти
Йирик шаҳарлар ўртасида қулай автобуслар мунтазам қатнайди. Уларда йўл ҳақи нисбатан арзон.
Автомобилни ижарага бир қатор шартлар билан олиш мумкин: сиз камида 23 ёш бўлишингиз, лекин 60 ёшдан катта бўлмаслигингиз ва Сизда халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши керак. Агар бундай ҳужжат бўлмаса-ю, фақат ўз мамлакатингизнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса, у ҳолда йўл транспорти вазирлигидан махсус рухсатнома олиш керак. Шу сабабли таксидан фойдаланган қулай, у Малайзияда унча қиммат эмас.

Электр
Маиший электр тармоғидаги кучланиш – 220 В дан 240 В гача. Штепселларда инглизча тизим (3 та штифт) қўлланилган.

Магазинлари
Малайзия магазинларида зарур бўлган ҳамма нарсани, шунингдек Сизнинг Малайзияда бўлганингиз тўғрисида эсдалик қолишига ёрдам берувчи энг кутилмаган, қадимги буюмлар сотиладиган дўконда истило даврларидан қолган ноёб ажойиботни сотиб олиш мумкин. Агар сиз туб малайзияники бўлган бирор нарсани излаётган бўлсангиз, маҳаллий қалойи, сонгкет ёки батикдан ишланган буюмларни, маҳаллий рассомлар қўлда чизган матони сотиб олиб янглишмайсиз.
Лангкави ва Лабуан ороллари божсиз савдо ҳудудлари деб эълон қилинган. Бу ер магазинлар молларни кўришни ёқтирувчилар учун ҳақиқий жаннатдир. Куала-Лумпурда, Пенангда ва Жохоре Баруда, аэропортларда ва баъзи шаҳар магазинларида ҳам товарлар божсиз олинади.

Алоқа
Ҳамма жойда телефонлар бор (асосан магазинлар, муассасалар атрофида, жамоат транспорти бекатларида) ва улар карточкалар билан ишлайди, бу карточкаларни магазинларда, бензин қуйиш станцияларида ва киоскларда сотиб олиш мумкин. Баъзи жойларда эски намунадаги таксофонлар сақланиб қолган, уларда танга ишлатилади, бундай телефонлар орқали фақат маҳаллий қўнғироқ қилиш мумкин. Маҳаллий телефон кодлари нолдан бошланади, халқаро қўнғироқларда нолни териш керак эмас.
Шошилинч телефонлар
Шошилинч чақирувлар, “тез” ёрдам, полиция, ўт ўчириш хизмати – 999

Диққатга сазовор жойлари
Masjid Jamek – Малайзия пойтахтининг асосий диққатга сазовор жойи, қадимда Миллий мачит бўлган. У инглиз меъмори томонидан 1909 йилда қурилган эди. Мачит орқасида мавритания меъморчилиги обидалари жойлаш бўлиб, улар ўзининг улканлиги билан ажралиб туради ва улар Jalan Tuanku Abdul Rahman ва Jalan Raja Laut кўчалари бурчагида жойлашган.
Sultan Abdul Samad – Padang Merdeka Square яқинида. Қадимги Selangor клубининг крикет майдонининг бир қисми Мустақиллик куни муносабати билан байрам тадбирларини ўтказиш жойи ҳисобланади. Merdeka Square майдонининг марказий қисмида – дунёдаги энг баланд (100 метр) байроқ осиладиган жойдир. Бу ерда Малайзия байроғи хиялираб туради, уни шаҳарнинг ҳамма еридан кўриш мумкин, айниқса, кечаси – миллий байроқ жуда кўп прожекторлар нурида ёритилиб турганда.
Махсури мақбараси – у Лангкавида жойлашган, малика дафн этилган жой, малика бир вақтлар Лангкавини лаънатлаган экан. Афсонавий қиз архипелагда яшовчиларга жуда кўп офат келтирганига қарамай, унинг мақбараси зиёратгоҳ жой ҳисобланади. У оқ мармардан қурилган, унинг ёнидаги боғда эса қадимги қудуқ бор, афсонага кўра уни маликанинг ўзи қазиган. Бу тўғрими йўқми, лекин қудуқ ҳатто энг қурғоқчилик даврида ҳам қурилмайди.
Лангкавидаги табиий ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойлар – бу гу оролнинг энг гўзал жойларидир. Лекин қўлда яратилган кўриқхоналар ва иншоотлар ўз чиройи бўйича улардан қолишмайди. Жумладан, денгиз парки Пулау Паяр сайёҳларни лол қолдиришдан тўхтамайди. У қимматли маржон қояларини ва уларда яшовчиларни сақлаб қолиш учун барпо этилган эди.
Пангкордаги Кота Беланда голланд форти. У Телук Гедунгда 1670 йилда қурилган ва истилочиларга қарши курашиш учун қалъа вазифасини бажарган. Фортни Малайзиялик саркарда Панглима Кулуб босиб олган ва вайрон қилган эди. 1973 йилда қадимги ёдгорлик қайта қуриб тикланди.
Фу Лин Конг хитой ибодатхонаси – у Sungai Pinang Besar номли жойда жойлашган. Бу ерда Буюк Хитой деворининг кичрайтирилган нусхасини томоша қилиш мумкин.
Пенанг ороли диққатга сазовор жойларга бой – бу ажойиб будда ибодатхонаси Кек Лок Си, Ботаника боғи, Санъатлар галереяси, мачитлар ва Корнвалис Форти. Пенанг оролида шунингдек капалаклар фермаси – чангалзорларнинг бир бўлаги мавжуд бўлиб, у ерда юзлаб тропик капалаклар қанот қоқиб учиб юришади. Улар шунчалик кўпки, уларни қўл билан ушлаб олиш мумкин. Шу ернинг ўзида илонлар, тошбақалар бўлган террариумлар, қафасларда эса бир неча оқ олмахонлар яшайди.

Иқтисоди
Малайзия – дунёда энг йирик қалойи, каучук, пальма ёғи ва мурч ишлаб чиқарувчи, шунингдек қаттиқ жинсли тропик ёғочни ва табиий газ ҳамда нефть етказиб берувчиси ҳисобланади. Иқтисодининг асосини юқори технологиялар ва автомобиль саноати ташкил этади. Хизмат кўрсатиш соҳаси ялпи миллий маҳсулотнинг 41% ини беради. Даромад ҳажмлари бўйича иккинчи ўринда сайёҳлик туради. Иқтисодиётининг асоси – ишлов берувчи (электротехник, нефтни қайта ишлаш, металлургия, автомобиль, тўқимачилик, озиқ-овқат), тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалигидир. Қалойи қазиб олиш, шунингдек темир рудаси, бокситлар, нефть, табиий газ, олтин қазиб олиш катта аҳамиятга эга. Электрон машинасозлик, кимё ва енгил саноат ривожланмоқда. Автомобилларни йиғиш, қишлоқ хўжалик машиналарини, саноат қурилмаларини ва бошқ. ишлаб чиқариш амалга оширилмоқда. Ҳунармандчилик ишлаб чиқариши (кулолчилик, заргарлик, каштачилик ва бошқ.) кенг тарқалган. Чорвачилик, паррандачилик ва чўчқачилик ривожланмоқда. Денгиз ва дарё балиқчилиги. Даромаднинг муҳим омили халқаро сайёҳлик ҳисобланади. Экспорт: нефть, каучук,ўсимлик ёғи ва мойлар (асосан ёғ пальма меваларидан олинадиган), қимматбаҳо жинсли ёғоч ва фанера, қалойи, электрон саноати маҳсулотлари, автомобиллар, резинотехника буюмлари, пойабзал, тўқимачилик маҳсулотлари, кийим-кечак. Импорт: озиқ-овқат маҳсулотлари (аввало дон ва шакар), электротехника қурилмалари, станоклар, транспорт воситалари, химикатлар, қора металл, оптика, калава ип ва газламалар. Асосий ташқи савдо ҳамкорлари: Япония, АҚШ, Сингапур, ЕИ мамлакатлари, Жанубий Корея, Хитой.

Заказать бизнес тур в Малайзия
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha