Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Россия ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Россия Федерацияси

Пойтахти

Москва. Москва Россиянинг юраги, дунёдаги энг чиройли шаҳарлардан бири. Ҳар йили Кремлни, Қизил майдонни, Василий Блаженний ва Христос Спаситель ибодатхоналарини, Данилов ва Новодевичий монастирларини, Большой Театр ва Третьяковский галереясини ўз кўзи билан кшриш учун Москвага миллионлаб сайёҳлар ташриф буюришади.
Сиёсий тузилиши

Россия Федерацияси – Россия бошқаришнинг республика шаклидаги демократик федератив ҳуқуқий давлатдир.

Тили

Рус тили давлат тили ҳисобланиб, у ҳамма жойда ялпи фойдаланилади. Шу билан бирга миллати рус бўлмаган халқлар ихчам яшайдиган ҳудудларда миллий тиллар ва шевалардан кенг фойдаланилади, миллий тилларда даврий нашрлар чиқарилади ва мактабда таълими олиб борилади.

2

Аҳолиси

Россияда 145 млн киши доимий яшайди. Улар ўз тилларига эга бўлган 100 дан ортиқ миллатни ифода этади. Энг кўп сонли гуруҳ руслар (81,5%), улардан кейин татарлар (3,8%), украинлар (3%), чувашлар (1,2%), башкирлар (0,9%), белоруслар (0,8%), мордвинлар (0,7%), немислар ва чеченлар (по 0,6%), аварлар, арманлар, яхудийлар (0,4% дан) ва бошқа халқлар.

3

Дини

Православлар, мусулмонлар, протестантлар (лютеранлар, баптистлар,  еттинчи кун адвентистлари, пятидесятниклар, Иегов гувоҳлари, бошқалар), буддистлар –  асосан Тувада, Бурятияда ва Қалмикияда), яхудийлар, аҳолининг деярли 60% – атеистлар.

Майдони

17 075 400 кв.км.
Географик ўрни

Россия иккита қитъада –  Европа ва Осиёда жойлашган. Жанубда ва жанубий-шарқда Хитой билан, жанубий-шарқда – Шимолий Корея билан, жанубда Қозоғистон, Мўғулистон, Грузия ва Украина билан, ғарбда  — Финляндия, Беларусия, Эстония, Латвия ва Норвегия билан чегарадош. Ундан ташқари, Россиянинг анклави бўлган Калининград области Балтия денгизи қирғоғида  Польша ва Литва билан чегарадош. Янги Ер, Шимолий Ер, Вайгач ороллари, Франц-Иосиф Ери архипелаги, Новосибирск ороллари, Муз океанидаги Врангель ороли; Курил ороллари (Курил оролларининг бир қисмига — Итуруп, Кунашир, Шикотан —Япония тортишмоқда) ва Тинч океанида Сахалин ороли ҳам Россияга қарашли. Шарқда Россияни Япония, Охотск ва Беринг денгизи ҳамда Беринг бўғози, шимолда — Баренц, Карск, Чукотка ва Шарқий-Сибирь денгизлари, Лаптевлар денгизи билан, ғарбда — Балтия денгизи  ва Фин кўрфази билан, жанубда — Қора ва Азов денгизлари билан ўралган. Россияни жуда катта учта минтақага ажратиш мумкин: Урал тоғларининг ғарбидаги ҳудудни эгалловчи Европа Россиясига; Уралдан деярли Тинч океани соҳилларигача чўзилган Сибирга ва Россиянинг Узоқ Шарқига. Бу ҳудудлар ўз навбатида яққол ифодаланган физиографик жиҳатларга эга. Мамлакат ҳудуди 11 та соат минтақаларини ўз ичига олади.

Вақти

Москва вақти Тошкент билан 2 соат фарқ қилади. Россия Федерациясида март ойининг охирги якшанбасида соат ёзги вақтга, сентябрь ойининг охирги якшанбасида қишки вақтга ўтказилади.
Маъмурий бўлиниши

21 та республика, 6 та ўлка, 49 та область, федерал аҳамиятга эга 2 та шаҳар, 1 та автоном область ва 10 та автоном округ.

Валютаси

Россиянинг расмий валютаси рубль (валюта коди RUR). Рублнинг бошқа валюталарга нисбатан курси етарлича паст.
Россияга олиб кириладиган чет эл валютаси миқдори чекланмаган. Бироқ олиб кириладиган барча пул маблағлари, шу жумладан йўл чеклари киришда декларация қилиниши керак (эълон қилиниши керак).

4

Валюталар алмашуви

Валютани рублга истаган банкда, шунингдек йирик меҳмонхоналарда, аэропортларда, темир йўл вокзалларида, портларда, шунингдек йирик шаҳарларнинг кўчаларида топиш мумкин бўлган валюта алмашув пунктларида алмаштириш мумкин. Алмашув курслари барча алмашув пунктларида амалий жиҳатдан бир хил.

Иқлими

Мўътадилдан арктик-континенталгача ўзгариб туради. Жанубда, Қора денгиз соҳилларида қиш қисқа ва совуқ бўлади, Сибирда эса – узоқ ва жуда совуқ бўлади. Ёз чўл ҳудудларида иссиқ бўлиши ва арктика қирғоқларида совуқ бўлиши мумкин. Россиянинг Европа қисмидаги ўртача йиллик температура 00С ни ташкил этади, Сибирда ундан паст. Ёғингарчилик даражаси  мамлакатнинг катта қисмида пастдан мўътадилгача ўзгаради, энг кўп ёғингарчилик Россиянинг шимолий-ғарб қисмида, Шимолий Кавказда ва Тинч океани соҳилларида ёғади.
Божхона қоидалари

Агар олиб кирилаётган товарлар ишлаб чиқариш ёки тижорат фаолияти учун мўлжалланган бўлса, ёки олиб кирилаётган товарлар миқдори белгиланган меъёлардан ортиқ бўлмаса, у ҳолда маҳсулотларни пошлинасиз олиб киришга рухсат этилади. 17 ёшдан кичик бўлмаган жисмоний шахсларга божхона пошлиналарини тўламасдан 2 л гача алкоголли ичимларни, 50 тагача сигар, 100 та сигарилла, 200 та сигарет ёки 0,25 кг тамаки олиб кириш мумкин. олиб кирилаётган товарларнинг қиймати 82 мингдан ортиқ бўлмаслиги керак. Шахсий фойдаланиш учун зарур товарлар – кийим, пардоз-андоз учун керак-яроқлар, заргарлик буюмлари, фото ва киноаппаратурани божхона тўловларисиз олиб киришга ва олиб чиқиб кетишга рухсат этилган. Жисмоний шахслар томонидан умумий қиймати ва умумий оғирлиги қонунда кўрсатилган миқдордан ошса, лекин қиймати 650 минг рублдан ортиқ бўлмаса, кўрсатилган товарларнинг божхона қийматидан 30% миқдорида божхона пошлинаси ва солиқларнинг ягона ставкаси қўлланилади, лекин 1 кг учун камида 4 евро ҳисобида. Агар одатдаги эҳтиёждан бироз ортиқ миқдордаги товар олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган бўлса, у ҳолда бу товарнинг тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаганининг исботини тақдим этиш зарур. Ўз автомобилида чегарани кесиб ўтишда пошлинасиз бакдаги бензинни ҳисобга олмаганда 20 л гача ёқилғини олиб чиқиб кетиш мумкин. Дори-дармонлардан ҳар бир номдагидан кўпи билан бир қутича, балиқ ва қисқичбокасимонлардан – бир кишига 5 кг бруттогача, осетр икраси (қора) бир кишига кўпи билан 280 г, рангли металл буюмлар (маиший) оғирлиги 130 г гача (кумуш буюмлар учун), қимматбаҳо ёки ярим қимматбаҳо тошлардан қилинган буюмлар – бир кишига кўпи билан бешта буюм, РФ да муомалада бўлган қимматбаҳо бўлмаган металлдан эсдалик тангалар – бир кишига ўн донадан ортиқ бўлмаган миқдорда, ва битта сафарга, уларни қайтиб олиб киришга ҳеч қандай мажбуриятларсиз. РФ дан қимматбаҳо металлдан тайёрланган эсдалик тангаларни жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиб кетишга фақат РФ МБ нинг махсус рухсати билангина рухсат этилади. қимматбаҳо ва қимматбаҳо бўлмаган металлардан тайёрланган эсдалик тангаларни чексиз миқдорда олиб кириш мумкин.

Байрамлари

31 декабрь—1 январь — Янги йил, Россияда асосий байрам. Ҳамма хурсандчилик қилади, бир-бирларига келгуси йилда яхши ҳаёт тилашади ва совғалар беришади. Россияда Санта-Клаус вазифасини Қор бобо бажаради. У янги йил кечаси келиб совғалар улашади. Одатда одамлар Янги йилни оилада ва дўстлар даврасида кутишади, байрам қилишади.
7 январь — Православларнинг Рождествоси. Россияда Рождество ғарб мамлакатларидек 25 декабрда эмас, балки православ одатларига кўра 7 январда байрам қилинади. Бу байрам Янги йилга нисбатан камроқ оммавийлашган.
23 февраль — Ватан ҳимоячилари куни.
8 марта — Хотин-қизлар куни. Гуллар икки, уч баравар қиммат сотилади, чунки эркаклар улар учун аёллар қанчалик муҳим эканликларини тасодифан англаб қолишади.
1 ва 2 май — Биринчи май ва Баҳор куни. Илгари бу кун Меҳнаткашларнинг бирдамлик куни ёки Меҳнат куни деб аталар эди. Энди оддий Биринчи май – дўстлар билан дийдор кўришиш учун яна бир дам олиш куни.
9 мая — Улуғ Ватан урушида фашизм устидан ғалаба қозонилган кун.
12 июнь — Россиянинг Мустақиллик куни. Кўпчилик учун ҳозиргача нима учун айнан шу кун мустақиллик куни учун танлангани тушунарсиз. Эҳтимол, шу куни Россия Федерациясининг биринчи президенти сайлангани учундир.
4 ноябр — Халқнинг бирдамлиги куни.

Транспорти

Россияда темир йўл, автомобиль ва сув транспорти яхши ривожланган. Улардан энг қимматли – темир йўллардир. Йирик шаҳарларнинг кўпчилигида халқаро ёки миллий аэропортлар бор. Шунингдек вертолётлар учун ҳам аэропортлар мавжуд. Хомашё ва нефтни қазиб олиш учун трубопроводлардан ва сув транспортидан фойдаланилади.

Магазинлари

Магазинлар соат 9.00-10.00 дан 20.00-21.00 гача, супермаркетлар соат 23.00 гача ишлайди. Куну-тун ишлайдиган унча катта бўлмаган магазинлар ва дўконлар кенг тарқалган.

Шошилинч телефонлар

Ўт ўчириш хизмати – 01, полиция – 02, газ хизмати – 04, ахборот ва маълумотлар – 09, қутқариш хизмати – 937-99-11.
Диққатга сазовор жойлари

Россия ҳудудида 100 дан ортиқ кўриқхоналар ва миллий парклар, буюк дарёлар: Волга, Обь, Енисей, Лена, Амур, энг катта ва чуқур Байкал кўли, Катта Кавказнинг тоғ чўққилари ва Кавказнинг Минерал Сувлари курортлари, Олтойдаги Телец кўли, Камчаткадаги гейзерлар ва вулканлар жойлашган.

Сайёҳлар учун Қора денгиздаги курорт ҳудудлари жозибалидир; Кремль, Қизил майдон, В. Ленин мавзолейи, Қуроллар Палатаси, Василий Блаженний ибодатхонаси, Третьяков галереяси, Бородино панорамаси, Андрей Рублев музейи, Москвадаги Кусково, Коломенское, Останкино, Царицыно, Архангельское. қўрғонлар ансамбли музейлари.
Санкт-Петербургда бир марта бўлган киши: Эрмитаж, Рус музейи, Исаакий собори, Петропавловск қалъаси, Александр-Невский лавраси, ноёб музей – Кунсткамерани, Петергоф, Павловск, Пушкин, Гатчина каби энг мукаммал сарой-парк ансамблларини умрбот ёдида сақлаб қолади.

Россияда ўзининг машҳур “Олтин Ҳалқа” сидаги қадимги рус шаҳарлари: Переславль-Залесский, Ростов, Ярославль, Кострома, Суздаль, Владимир, Сергиев Посад, Юрьев билан машҳур.

Россияда ва унинг ташқарисида Смоленскдаги тарихий-меъморий музей-кўриқхона, Вологда шаҳридаги Кремль ва Иван Грозний саройи, Ёғоч меъморчилиги музейи “Кижи”, Буюк Новгороднинг тарихий ёдгорликлари, Оқ денгиздаги Соловецкий монастири, Псковдаги Псково-Печорский монастири ва “Пушкин тоғлари” музей-кўриқхонаси, Қозондаги Кремль (XIV-XV аср), Волгограддаги “Сталинград жанги” мемориал мажмуи (1942 й), Тобольскдаги музей-кўриқхона (XVI-XVII асрлар) машҳурдир.
Иқтисоди
Россия иқтисоди – номинал қиймати бўйича дунёдаги иқтисоди катталигига кўра ўн биринчи ва харид қилиш қобилияти паритети (ХҚП) бўйича олтинчи ўринни эгаллайди. Россия газ, нефть, кўмир ва қимматбаҳо металлар захираларини экспорт қилади. Машиналар ва қурилмалар, дори-дармонлар, кийим-кечакни импорт қилади.

Заказать бизнес тур в Россия
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Россия ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Россия Федерацияси

Пойтахти

Москва. Москва Россиянинг юраги, дунёдаги энг чиройли шаҳарлардан бири. Ҳар йили Кремлни, Қизил майдонни, Василий Блаженний ва Христос Спаситель ибодатхоналарини, Данилов ва Новодевичий монастирларини, Большой Театр ва Третьяковский галереясини ўз кўзи билан кшриш учун Москвага миллионлаб сайёҳлар ташриф буюришади.
Сиёсий тузилиши

Россия Федерацияси – Россия бошқаришнинг республика шаклидаги демократик федератив ҳуқуқий давлатдир.

Тили

Рус тили давлат тили ҳисобланиб, у ҳамма жойда ялпи фойдаланилади. Шу билан бирга миллати рус бўлмаган халқлар ихчам яшайдиган ҳудудларда миллий тиллар ва шевалардан кенг фойдаланилади, миллий тилларда даврий нашрлар чиқарилади ва мактабда таълими олиб борилади.

2

Аҳолиси

Россияда 145 млн киши доимий яшайди. Улар ўз тилларига эга бўлган 100 дан ортиқ миллатни ифода этади. Энг кўп сонли гуруҳ руслар (81,5%), улардан кейин татарлар (3,8%), украинлар (3%), чувашлар (1,2%), башкирлар (0,9%), белоруслар (0,8%), мордвинлар (0,7%), немислар ва чеченлар (по 0,6%), аварлар, арманлар, яхудийлар (0,4% дан) ва бошқа халқлар.

3

Дини

Православлар, мусулмонлар, протестантлар (лютеранлар, баптистлар,  еттинчи кун адвентистлари, пятидесятниклар, Иегов гувоҳлари, бошқалар), буддистлар –  асосан Тувада, Бурятияда ва Қалмикияда), яхудийлар, аҳолининг деярли 60% – атеистлар.

Майдони

17 075 400 кв.км.
Географик ўрни

Россия иккита қитъада –  Европа ва Осиёда жойлашган. Жанубда ва жанубий-шарқда Хитой билан, жанубий-шарқда – Шимолий Корея билан, жанубда Қозоғистон, Мўғулистон, Грузия ва Украина билан, ғарбда  — Финляндия, Беларусия, Эстония, Латвия ва Норвегия билан чегарадош. Ундан ташқари, Россиянинг анклави бўлган Калининград области Балтия денгизи қирғоғида  Польша ва Литва билан чегарадош. Янги Ер, Шимолий Ер, Вайгач ороллари, Франц-Иосиф Ери архипелаги, Новосибирск ороллари, Муз океанидаги Врангель ороли; Курил ороллари (Курил оролларининг бир қисмига — Итуруп, Кунашир, Шикотан —Япония тортишмоқда) ва Тинч океанида Сахалин ороли ҳам Россияга қарашли. Шарқда Россияни Япония, Охотск ва Беринг денгизи ҳамда Беринг бўғози, шимолда — Баренц, Карск, Чукотка ва Шарқий-Сибирь денгизлари, Лаптевлар денгизи билан, ғарбда — Балтия денгизи  ва Фин кўрфази билан, жанубда — Қора ва Азов денгизлари билан ўралган. Россияни жуда катта учта минтақага ажратиш мумкин: Урал тоғларининг ғарбидаги ҳудудни эгалловчи Европа Россиясига; Уралдан деярли Тинч океани соҳилларигача чўзилган Сибирга ва Россиянинг Узоқ Шарқига. Бу ҳудудлар ўз навбатида яққол ифодаланган физиографик жиҳатларга эга. Мамлакат ҳудуди 11 та соат минтақаларини ўз ичига олади.

Вақти

Москва вақти Тошкент билан 2 соат фарқ қилади. Россия Федерациясида март ойининг охирги якшанбасида соат ёзги вақтга, сентябрь ойининг охирги якшанбасида қишки вақтга ўтказилади.
Маъмурий бўлиниши

21 та республика, 6 та ўлка, 49 та область, федерал аҳамиятга эга 2 та шаҳар, 1 та автоном область ва 10 та автоном округ.

Валютаси

Россиянинг расмий валютаси рубль (валюта коди RUR). Рублнинг бошқа валюталарга нисбатан курси етарлича паст.
Россияга олиб кириладиган чет эл валютаси миқдори чекланмаган. Бироқ олиб кириладиган барча пул маблағлари, шу жумладан йўл чеклари киришда декларация қилиниши керак (эълон қилиниши керак).

4

Валюталар алмашуви

Валютани рублга истаган банкда, шунингдек йирик меҳмонхоналарда, аэропортларда, темир йўл вокзалларида, портларда, шунингдек йирик шаҳарларнинг кўчаларида топиш мумкин бўлган валюта алмашув пунктларида алмаштириш мумкин. Алмашув курслари барча алмашув пунктларида амалий жиҳатдан бир хил.

Иқлими

Мўътадилдан арктик-континенталгача ўзгариб туради. Жанубда, Қора денгиз соҳилларида қиш қисқа ва совуқ бўлади, Сибирда эса – узоқ ва жуда совуқ бўлади. Ёз чўл ҳудудларида иссиқ бўлиши ва арктика қирғоқларида совуқ бўлиши мумкин. Россиянинг Европа қисмидаги ўртача йиллик температура 00С ни ташкил этади, Сибирда ундан паст. Ёғингарчилик даражаси  мамлакатнинг катта қисмида пастдан мўътадилгача ўзгаради, энг кўп ёғингарчилик Россиянинг шимолий-ғарб қисмида, Шимолий Кавказда ва Тинч океани соҳилларида ёғади.
Божхона қоидалари

Агар олиб кирилаётган товарлар ишлаб чиқариш ёки тижорат фаолияти учун мўлжалланган бўлса, ёки олиб кирилаётган товарлар миқдори белгиланган меъёлардан ортиқ бўлмаса, у ҳолда маҳсулотларни пошлинасиз олиб киришга рухсат этилади. 17 ёшдан кичик бўлмаган жисмоний шахсларга божхона пошлиналарини тўламасдан 2 л гача алкоголли ичимларни, 50 тагача сигар, 100 та сигарилла, 200 та сигарет ёки 0,25 кг тамаки олиб кириш мумкин. олиб кирилаётган товарларнинг қиймати 82 мингдан ортиқ бўлмаслиги керак. Шахсий фойдаланиш учун зарур товарлар – кийим, пардоз-андоз учун керак-яроқлар, заргарлик буюмлари, фото ва киноаппаратурани божхона тўловларисиз олиб киришга ва олиб чиқиб кетишга рухсат этилган. Жисмоний шахслар томонидан умумий қиймати ва умумий оғирлиги қонунда кўрсатилган миқдордан ошса, лекин қиймати 650 минг рублдан ортиқ бўлмаса, кўрсатилган товарларнинг божхона қийматидан 30% миқдорида божхона пошлинаси ва солиқларнинг ягона ставкаси қўлланилади, лекин 1 кг учун камида 4 евро ҳисобида. Агар одатдаги эҳтиёждан бироз ортиқ миқдордаги товар олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган бўлса, у ҳолда бу товарнинг тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаганининг исботини тақдим этиш зарур. Ўз автомобилида чегарани кесиб ўтишда пошлинасиз бакдаги бензинни ҳисобга олмаганда 20 л гача ёқилғини олиб чиқиб кетиш мумкин. Дори-дармонлардан ҳар бир номдагидан кўпи билан бир қутича, балиқ ва қисқичбокасимонлардан – бир кишига 5 кг бруттогача, осетр икраси (қора) бир кишига кўпи билан 280 г, рангли металл буюмлар (маиший) оғирлиги 130 г гача (кумуш буюмлар учун), қимматбаҳо ёки ярим қимматбаҳо тошлардан қилинган буюмлар – бир кишига кўпи билан бешта буюм, РФ да муомалада бўлган қимматбаҳо бўлмаган металлдан эсдалик тангалар – бир кишига ўн донадан ортиқ бўлмаган миқдорда, ва битта сафарга, уларни қайтиб олиб киришга ҳеч қандай мажбуриятларсиз. РФ дан қимматбаҳо металлдан тайёрланган эсдалик тангаларни жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиб кетишга фақат РФ МБ нинг махсус рухсати билангина рухсат этилади. қимматбаҳо ва қимматбаҳо бўлмаган металлардан тайёрланган эсдалик тангаларни чексиз миқдорда олиб кириш мумкин.

Байрамлари

31 декабрь—1 январь — Янги йил, Россияда асосий байрам. Ҳамма хурсандчилик қилади, бир-бирларига келгуси йилда яхши ҳаёт тилашади ва совғалар беришади. Россияда Санта-Клаус вазифасини Қор бобо бажаради. У янги йил кечаси келиб совғалар улашади. Одатда одамлар Янги йилни оилада ва дўстлар даврасида кутишади, байрам қилишади.
7 январь — Православларнинг Рождествоси. Россияда Рождество ғарб мамлакатларидек 25 декабрда эмас, балки православ одатларига кўра 7 январда байрам қилинади. Бу байрам Янги йилга нисбатан камроқ оммавийлашган.
23 февраль — Ватан ҳимоячилари куни.
8 марта — Хотин-қизлар куни. Гуллар икки, уч баравар қиммат сотилади, чунки эркаклар улар учун аёллар қанчалик муҳим эканликларини тасодифан англаб қолишади.
1 ва 2 май — Биринчи май ва Баҳор куни. Илгари бу кун Меҳнаткашларнинг бирдамлик куни ёки Меҳнат куни деб аталар эди. Энди оддий Биринчи май – дўстлар билан дийдор кўришиш учун яна бир дам олиш куни.
9 мая — Улуғ Ватан урушида фашизм устидан ғалаба қозонилган кун.
12 июнь — Россиянинг Мустақиллик куни. Кўпчилик учун ҳозиргача нима учун айнан шу кун мустақиллик куни учун танлангани тушунарсиз. Эҳтимол, шу куни Россия Федерациясининг биринчи президенти сайлангани учундир.
4 ноябр — Халқнинг бирдамлиги куни.

Транспорти

Россияда темир йўл, автомобиль ва сув транспорти яхши ривожланган. Улардан энг қимматли – темир йўллардир. Йирик шаҳарларнинг кўпчилигида халқаро ёки миллий аэропортлар бор. Шунингдек вертолётлар учун ҳам аэропортлар мавжуд. Хомашё ва нефтни қазиб олиш учун трубопроводлардан ва сув транспортидан фойдаланилади.

Магазинлари

Магазинлар соат 9.00-10.00 дан 20.00-21.00 гача, супермаркетлар соат 23.00 гача ишлайди. Куну-тун ишлайдиган унча катта бўлмаган магазинлар ва дўконлар кенг тарқалган.

Шошилинч телефонлар

Ўт ўчириш хизмати – 01, полиция – 02, газ хизмати – 04, ахборот ва маълумотлар – 09, қутқариш хизмати – 937-99-11.
Диққатга сазовор жойлари

Россия ҳудудида 100 дан ортиқ кўриқхоналар ва миллий парклар, буюк дарёлар: Волга, Обь, Енисей, Лена, Амур, энг катта ва чуқур Байкал кўли, Катта Кавказнинг тоғ чўққилари ва Кавказнинг Минерал Сувлари курортлари, Олтойдаги Телец кўли, Камчаткадаги гейзерлар ва вулканлар жойлашган.

Сайёҳлар учун Қора денгиздаги курорт ҳудудлари жозибалидир; Кремль, Қизил майдон, В. Ленин мавзолейи, Қуроллар Палатаси, Василий Блаженний ибодатхонаси, Третьяков галереяси, Бородино панорамаси, Андрей Рублев музейи, Москвадаги Кусково, Коломенское, Останкино, Царицыно, Архангельское. қўрғонлар ансамбли музейлари.
Санкт-Петербургда бир марта бўлган киши: Эрмитаж, Рус музейи, Исаакий собори, Петропавловск қалъаси, Александр-Невский лавраси, ноёб музей – Кунсткамерани, Петергоф, Павловск, Пушкин, Гатчина каби энг мукаммал сарой-парк ансамблларини умрбот ёдида сақлаб қолади.

Россияда ўзининг машҳур “Олтин Ҳалқа” сидаги қадимги рус шаҳарлари: Переславль-Залесский, Ростов, Ярославль, Кострома, Суздаль, Владимир, Сергиев Посад, Юрьев билан машҳур.

Россияда ва унинг ташқарисида Смоленскдаги тарихий-меъморий музей-кўриқхона, Вологда шаҳридаги Кремль ва Иван Грозний саройи, Ёғоч меъморчилиги музейи “Кижи”, Буюк Новгороднинг тарихий ёдгорликлари, Оқ денгиздаги Соловецкий монастири, Псковдаги Псково-Печорский монастири ва “Пушкин тоғлари” музей-кўриқхонаси, Қозондаги Кремль (XIV-XV аср), Волгограддаги “Сталинград жанги” мемориал мажмуи (1942 й), Тобольскдаги музей-кўриқхона (XVI-XVII асрлар) машҳурдир.
Иқтисоди
Россия иқтисоди – номинал қиймати бўйича дунёдаги иқтисоди катталигига кўра ўн биринчи ва харид қилиш қобилияти паритети (ХҚП) бўйича олтинчи ўринни эгаллайди. Россия газ, нефть, кўмир ва қимматбаҳо металлар захираларини экспорт қилади. Машиналар ва қурилмалар, дори-дармонлар, кийим-кечакни импорт қилади.

Заказать бизнес тур в Россия
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha