Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Туркия ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Туркия Республикаси

Пойтахти
Анкара, аҳолиси сони 3 750 000 киши.

Сиёсий тузилиши

2
Туркия – унитар давлат. Маъмурий жиҳатдан вилоятларга бўлинади (жами 76 та вилояти бор).
Конституцияга мувофиқ Туркия Республикаси демократик, дунёвий ва ижтимоий-ҳуқуқий давлат ҳисобланади.
Туркия бошқариш шаклига кўра – алоҳида турдаги аралаш (президент-парламент) республика. Сиёсий режими – ривожланаётган демократия. 1991 йилда Туркия коммунистик партиясини тақиқлаш бекор қилинган (1920 йилдан бери мавжуд бўлган).

Тили
Давлат тили – турк тили. Туркияда шунингдек араб, француз, инглиз ва немис тиллари кенг тарқалган. 1928 йилда Мустафа Камал Отатурк араб ёзувини турк тилининг товушлари хусусиятларига мувофиқ ишлаб чиқилган лотин алифбоси билан алмаштирди.

Туркия аҳолиси

3
70 млн киши. Туркия – аҳолиси ёш бўлган мамлакат. Мамлакатнинг шарқида ва жанубий-шарқида курдлар, Сурия чегараси бўйлаб араблар, Истанбулда бир неча минг греклар, Мардина туманида эса арамей тилида сўзлашувчи суриялик православ христианлар яшайди. Булардан ташқари мамлакатда бир неча ўн минглаб армони ва яхудийлар истиқомат қилади.

Туркия дини
Асосий дин – ислом. Аҳолининг деярли 95% – мусулмон-суннитлар. Туркия анча диндор мамлакат бўлиб, бу ерда ислом қонунларига амал қилинади.

Майдони
Майдони 774 815 кв.км.

Географик ҳолати

4
Туркия Европанинг  жанубий-шарқий қисмида ва Ғарбий Осиёда жойлашган. Мамлакат шимолий-ғарбда Болгария ва Греция, шимолда ва шарқда Арманистон, Грузия ва Эрон, жанубда Сурия ва Ироқ билан чегарадош. Туркияни Қора, Мармар, Ўртаер ва Эгей денгизлари ўраб туради.

Вақти
Туркия шимолий Европа вақти бўйича яшайди: Москва вақтидан минус бир соат, Тошкент билан 2 соат фарқ  қилади; ўрта Европа вақтига плюс 2 соат.

Маъмурий бўлиниши
Туркия 81 та илга (аввал вилоят атамаси ишлатилар эди) бўлинади. Ҳар бир иль туманларга ажралади, 2007 йил ҳолатига кўра жами 923 та туман мавжуд. Илнинг маъмурий маркази унинг марказий туманида жойлашган. Кўпчилик (ҳаммаси эмас) туманлар волост (буджак) ларга бўлинади. Норасмий равишда статистик мақсадларда иллар 7 ҳудудга гуруҳланган.

Ҳудудлар рўйхати:
Эгей ҳудуди
Қора денгиз ҳудуди
Марказий Анатолия ҳудуди
Шарқий Анатолия ҳудуди
Мармара ҳудуди
Ўрта ер денгизи ҳудуди
Жанубий-Шарқий Анатолия ҳудуди

Валютаси
Миллий валюта – Туркия лираси (халқаро белгиланиши – TRY), у 100 курушга тенг. Муомалада 1, 5, 10, 20, 50 ва 100 лиралик қоғоз пуллар, 1, 5, 10, 25 ва 50 курушлик тангалар ва 1 янги лира. Янги валютанинг номинали (2005 йилгача) аввал амалдаги бўлган турк лираси (TRL) дан 1 млн марта кичик. Деярли ҳамма ерда тўловда доллар ва евро қабул қилинади.
К началу темы

Валюталар алмашуви
Валютани алмашув пунктларида, почтада ва банкларда алмаштириш мумкин, улар бегим кунлари эрталаб соат 8.30 дан кеч соат 17 гача очиқ бўлиб, соат 12.00 дан 13.00 гача тушликка ёпилади; шунингдек меҳмонхоналарда ҳам валютани алмаштириш мумкин.

Иқлими
Туркиянинг иқлими субтропик, ҳудуднинг баландлиги ва денгиздан узоқ-яқинлигига боғлиқ ҳолда температура ва намлик котига фарқ қилади. Эгей ва Ўрта ер денгизи қирғоқларида ёз жуда иссиқ ва қуруқ, қишда эса ёғингарчилик кўп бўлади. Бу ерда чўмилиш мавсуми апрелдан октабргача давом этади, бу пайтда қуёш нурлари ёрқин чароқлаб нур сочиб туради. Мармар денгизи соҳилларида ҳам худди шундай Ўрта ер денгизи иқлими ҳукм суради. Қора денгиз соҳили ҳам юмшоқ қиши ва илиқ ёзи билан ажралиб туради, лекин бу ерда намлик даражаси анча юқори ва ёғингарчи анча кўп бўлади. Жанубий-Шарқий Анатолияда (Туркиянинг Европа қисмида) баҳорда Сурия саҳросидан чанг олиб келувчи шамол эсади.

Божхона қоидалари
Туркияга исталган валютани олиб кириш эркин, олиб чиқиб кетиш эса чекланган: турк лирасини $1000 га эквивалент миқдорда олиб чиқиб кетиш мумкин. Туркия валютаси жуда бекарор, шунинг учун пулингизни мамлакатга келмагунча алмаштирманг, дарҳол ҳамма пулингизни алмаштирманг, анча паст қийматдаги қоғоз ва танга пулларни, юқорида кўрсатилгандан кўпроқ миқдорда қабул қилиб олманг: улар муомаладан чиқарилган. Қуйидаги миқдордаги маҳсулотларни божсиз олиб киришга рухсат этилади: сигарет – 400 донагача, ёки сигара – 50 донагача, ёки тамаки – 200 г гача; 1 кг гача кофе, кучли спиртли ичимликлар –  қопқоғи очилган 3 шиша; вино – қопқоғи очилган 2 шиша, совғалар – $200 дан ортиқ бўлмаган қийматда; косметика, парфюмерия ва озиқ-овқат маҳсулотлари – шахсий эҳтиёж чегарасида. Уй рўзғор буюмлари (совуткич, кир ювиш машиналари, телевизор, видеомагнитофон) – ҳар номдаги буюмдан биттадан, уларни сафар муддати тугаши билан мамлакатдан олиб чиқиб кетиш шарти билан. Шунингдек, иккита фотоаппарат, ихчам радиоприёмник, ёзув машинкаси, кинокамера ва ҳ.қ. ларни олиб киришга рухсат этилади. Заргарлик буюмлари ва бошқа қимматбаҳо буюмларни декларацияда кўрсатиш зарур.
Мамлакатга виза бўйича кирилади. Уни аэропортдан учиб келишингиз билан олишингиз мумкин. Россия, Украина фуқаролари учун виза 20$ туради, ЕИ мамлакатлари фуқаролари учун эса – 30$.

Байрамлари
Икки диний байрам Туркиянинг расмий байрамлари ҳисобланади. Бу Шакар байрами, у Рамазон ойидаги 30 кунлик рўза тугаши билан 3 кун давомида ўтказилади. Рамазон – муқаддас байрам (рўза). Бу вақтда 30 кун давомида диндор мусулмонлар эрта тонгдан кечки намозгача том истеъмол қилишмайди ва сув ичишмайди. Қурбон байрами (қурбонлик келтириш байрами) мусулмонлар исломга содиқлигини тасдиқловчи мусулмонларнинг энг катта байрамидир, у зулхижжа ойининг 10-санасидан бошланади ва Маккага ҳар йиллик хаж  сафарининг тугашига тўғри келади. Мусулмонларнинг икки байрамининг ҳар бирида магазинлар, банклар, музейлар ва муассасалар уч кунга ёпилади. Байрамлар ислом тақвими бўйича нишонланади ва ҳар йили турли вақтда ўтказилади.

Бошқа байрамлар:

1 январь – Янги йил,
23 апрель – Мустақиллик куни,
19 май – Ёшлар куни,
30 август – Ғалаба куни,
29 октябрь – Республика куни.

Транспорти
Туркияда энг оммабоп жамоат транспорти автобусдир. Шунингдек долмушлар – йўл ҳақи белгилаб қўйилган турли йўналишлар бўйича қатновчи таксилар бор. Автобус ёки долмушни тўхтатиш учун қўлни кўтариш кифоя. Йўл ҳақи анча арзон, ҳаракатланиш оралиқлари эса етарлича кичик. Улар тахминан соат 6.00 дан 24.00 гача қатнашади. Шунинг кўп сонли таксиларнинг хизматидан ҳам фойдаланиш мумкин, уларга ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлади. Фақат ёдингизда бўлсин, кечаси соат 12 дан эрталабки соат 6 гача икки карра қиммат тарифлар амал қилади.
Агар зарурият туғилиб қолса, бир шаҳардан бошқасига қуйидаги усулларда бориш мумкин: самолёт (Turkish Airlines нинг ички йўналишлари тармоғи), паромлар  (Turkish Maritime Lines), темир йўл. Барча чипталарни олдиндан ажратиб олиб қўйган яхши.
Автомобиллар ижараси
Барча моторлаштирилган транспорт воситалари ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган тақдиргина ижарага берилади. Барча автомобиллар “каско” суғуртасига эга. Ижаранинг минимал вақти – бир сутка, ўтиладиган йўл миқдори чекланмайди. Автомобиль тўлиқ, фара ва ойналарини ҳам ҳисобга олганда суғурталанганлигига ишонч ҳосил қилинг. Бензин мустақил сотиб олинади. Полициячилар рус ёки инглиз тилида сўзлашмасликлари мумкин ва Сизда воқеани тушунтириш имкони бўлмайди, бунда автомобиль ижарага олинган фирмага ва сайёҳлик оператори  вакилига содир бўлган воқеа тўғрисида қўнғироқ қилиш керак. Агар сиз йўл транспорт ҳодисасига учраб қолгудек бўлсангиз Сизга ҳодисанинг барча тафсилотлари ҳал қилинмагунча мамлакатни тарқ этишга рухсат бермасликлари мумкин, агар иш судгача ошириладиган бўлса, бу жараён яна ҳам узоқ давом этиши мумкин.

Электр
220 V, 50 Гц. Туркияда икки тирқишли думалоқ вилкалардан фойдаланилади.

Магазинлари
Туркия – харидорлар учун ҳақиқий жаннатдир. Бу ерда чармдан тайёрланган маҳсулотларга, нимпўстинларга, тўқимачилик маҳсулотларига, олтин, кумуш, ярим қимматбаҳо материаллардан ясалган заргарлик тақинчоқларига эътиборни қаратиш лозим. Турли хил ёдгорлик совғалари ва албатта шарқ ширинликлари турлари жуда кўп бўлиб, улар қариндошлар ва дўстлар учун сафардан энг яхши совға бўлади.
Чармдан, пахтадан турли хил буюмлар, олтин безаклар, оникс ва мис буюмлар Туркияни харид қилиш учун жозибадор мамлакатлардан бирига айлантирди. Бундан ташқари, молларга қатъий нарх қўйилмагани сайёҳларга сотувчилар билан савдолашиш имконини беради. Магазинлар, одатда, эрталаб соат 9.30 дан соат 19 гача ишлайди. Тушликка танаффус соат 13 дан 14 гача. Дам олиш куни – якшанба. Истамбулдаги усти берк бозор ҳар куни, якшанбадан ташқари, соат 8 дан то 19 гача очиқ бўлади.

Алоқа

Мамлакатнинг телефон коди: + 90
Туркияда телефон рақамлари етти хонали, ҳудуддаги шаҳарлар кодлари уч хонали. шаҳарлараро алоқага чиқиш – (0), халқаро алоқага чиқиш – (00). Меҳмонхонадан қўнғироқ қилгандан кўра, автоматдан қўнғироқ қилиш арзон тушади. қўнғироқ қилиш Таксофон учун жетонларни истаган почта бўлимида ёки киоскларда сотиб олиш мумкин. Жетонлар уч хил ўлчамда бўлади: кичкина (маҳаллий қўнғироқлар учун), катта (халқаро қўнғироқлар учун). Ўртачалари билан ҳар қандай қўнғироқларни тўлаш мумкин.

Почтамтлар иш кунлари соат 8.00 дан соат 24.00 гача ва якшанба кунлари соат 9.00 дан 19.00 гача ишлайди. Халқаро хатларга аниқ тарифлар белгиланган. Европага юбориладиган хат учун 4000 туркия лири, АҚШ га хат жўнатиш учун 6000 лири тўлаш керак. Барча меҳмонхоналарда ва почта бўлимларида факс бор.
Туркияда мобил алоқани иккита энг йирик оператор – Turkcell ва Telsim  таъминлайди.

Шошилинч телефонлар
Полиция – 155, Тез ёрдам – 112, Ўт ўчириш хизмати – 110, Маълумотнома – 118. Почта ахбороти – 161.

Диққатга сазовор жойлари
Туркиянинг бирон бир шаҳрига борманг томошабоп жой албатта топилади. Анқарада – Анатолий цивилизацияси музейи, биринчи навбатда қайта қуриб мачитга айлантирилган авлиё София собори билан машҳур бўлган Истамбул қалъаси атрофидаги эски шаҳар. Еттита минорали Едикуле қасри, Гексу саройи, Мармар минора, Босфор бўғозининг қирғоқлари бўйлаб қурилган қалъанинг 4 асрдаги Валентин акведуки, Топкапи сарой мажмуи, антиклик, истилочилар, шарқ қадимги буюмлари, турк ва мусулмон санъати музейлари ва бошқ., Авлиё Ирина черкови, хорал монастир черкови,  Авлиё Богородица черкови, шунингдек Аҳмад мачити (Кўк мачит), Микримохи, Салим-Истилочи, Боязид, Сулаймон, Аюп ва бошқа мачитлар, ер ости сарой–сув омборлари алоҳида диққатга сазовор жойлардир.

Агар Сиз Анталияда бўлиб қолсангиз эски Қалъаичи даҳасини, Адриан дарвозасини (мелоддан аввалги 130-й.), Археология музейини албатта бориб кўринг. Анталиянинг рамзи бўлган Иивли минорасини (XI аср) бориб кўришни унутманг. Анталиянинг тоғли ҳудудларида шаршараларга ва қарстли сув ҳавзалари гўзаллигидан баҳра олинг. Кемер шаҳрида қадимги Фазелис порт шаҳрининг ҳаробаларида Александр Македонскийнинг қабри жойлашган.
Трабзон шаҳрида – Олтин бошли Момо Ҳово ва авлиё Евгений черковлари бор бўлиб, улар мачит ва монастирга айлантирилган.
Измир Гомернинг ватани  сифатида диққатга сазовордир. Унинг яқинида Милет, Эфес ва Троя каби қадимги шаҳарлар ҳаробалари, шунингдек Памуккале (“пахта шаҳар”) ва Ялова курортлари жойлашган.

Аспендос кўплаб гўзал иншоотлар шаҳридир, архитектор Зеноннинг театр-саройини ва римликларнинг гумбазли акведукини бориб кўринг.
Мира – Ликиянинг қадимги пойтахти сизни қояларда қирқиб ишланган ўзининг некрополи (қабристони) билан лол қолдиради, ва албатта христианлар зиёрат қиладиган авлиё Николай черковини бориб кўринг, чунки бу ерда Авлиё Николай Чудотворец архиепископ бўлган.
Нимасини айтасиз, Туркиянинг барча ҳудуди антик ёдгорликларга тўла – Троя ҳаробалари, Милет, Присна, Дидима, Конья ҳаробалари, Пергам, Эфес, Геркулес Дарвозаси, Боррус порти, Каппадокия, Афина ибодатхонаси вайроналари.

Иқтисоди
Мамлакат иқтисодиётида саноатнинг улуши 28% атрофини, қишлоқ хўжалиги – 15% ни, қурилиш – 6%, хизматлар 51% ни ташкил этади. Саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида қайта ишлаш саноати энг катта улушга эга (84%, қурилишни ҳам ҳисобга олганда). Тўқимачилик, кўнчилик, озиқ-овқат, кимё, фармацевтика соҳалари, энергетика, металлургия, кемасозлик, автомобилсозлик ва электр маиший товарлар ишлаб чиқариш ривожланган. Сайёҳлик динамик тарзда ривожланаётган тармоқ ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Шарқий Осиё мамлакатлари томонидан рақобат туфайли Туркиянинг тўқимачилик саноати таноззулни бошидан кечирмоқда (-12% 2005 йилда). Энг тез ўсаётган тармоқлардан автомобиль (+9,6% 2005 й.) ва кимё саноатининг (7,2%, 2005 й.) ажратиб кўрсатиш мумкин. 2010 йилда Туркия иқтисодий қувватига кўра дунёда 15 ўринни эгаллаган эди. Айни пайтда эса аграр давлатдан индустриал давлатга ўтиш ҳолатида турибди. Р.Т. Эрдоган бошчилигидаги бошқарувчи партиянинг (АКР) тўғри иқтисодий сиёсати туфайли Туркия иқтисодиётнинг ўсишида ва ривожланишда улкан ютуқларга эришмоқда (2010 йилда иқтисодининг ўсиши бўйича фақат Хитойдан орқада қолмоқда). Туркия 2008-2009 йиллардаги жаҳон инқироз юмшоқ шаклда ўтди. 2010 йилнинг 1 январидан 100 курушга тенг (Ykr) янги турк лираси (TRY, YTL) муомаладан олиниб, ўшандай номиналдаги турк лираси (TL) киритилди. Эски пуллар 2009 йилнинг 31 декабргача тўловда қабул қилинади. Қоғоз пулларни Марказий банкда ва Ziraat банкларида кейинги 10 йил мобайнида алмаштириш мумкин, тангалар эса фақат 2010 йилнинг охиригача ярайди.

Саноати
Ишлов берувчи саноат ва энергетика
1950-1960 йиллар ичида мамлакатни индустриаллаштириш тез суръатлар билан кечди. 1970-йилларда ишлов бериш соҳаларида барча иш кучининг тахминан 15% и банд эди, 1993 йилда эса 21% эди, уларнинг ЯИМ даги улуши эса 1952 йилдаги 12% дан  1995 йилда 30,6% гача ўсди. 1996 йилгача, Туркия Европа Иттифоқи билан божхона битимини имзолагандан сўнг мамлакат саноати маълум даражада тарифлар ва квоталар билан чет эл рақобатидан ҳимояланган эди, бунинг натижасида маҳаллий товарларнинг кўпчилигининг нархлари сунъий равишда ошириб юборилган эди.
Барча индустриал ишлаб чиқаришнинг ва унда банд бўлган аҳолининг тахминан ¾ қисми Истанбулда ва Измирда ва бу шаҳарларга ёндош бўлган Мармар ва Эгей денгизларининг қирғоқ олди туманларидаги шаҳарларда тўпланган. Бошқа муҳим саноат марказлари Анқара, Чуқурова ҳудуди, шунингдек Қора денгиз соҳилидаги Зонгулдак ҳисобланади, у ерда тошкўмир қазиб олинади ва унинг яқинида, Қорабюк ва Эреглида иккита йирик металлургия комбинати қад кўтарди. 1993 йилда пўлат эритиш тахминан 10,3 млн т га етди.
Бутун мамлакат бўйича унча катта бўлмаган корхоналар мавжуд бўлиб, улар ҳам ишлаб чиқаришга ўзларининг салмоқли улушларини қўшмоқдалар. Туркия саноатининг етакчи тармоқларидан бири тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати ҳисобланади.
Нефтни қайта ишлашни Батма, Измит, Мерсиндаги Алиоға давлат заводлари амалга оширади.
Мамлакатда табиий газни қазиб олиш 90-йилларда бошланди. Газга эҳтиёж Анқара, Истанбул, Измоил газ заводлари маҳсулотлари ва қайта ишлаш заводларидаги йўл-йўлақай газларни суюлтириш ҳисобига ҳам қаноатлантирилмоқда.
Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, асосан фосфатли ва азотли минерал ўғитларни ишлаб чиқариш Измир ва Истанбул ҳудудида жойлашган.
Резина саноати автомобиль шиналарини ишлаб чиқарувчи тўртта замонавий заводлар билан ифодаланади. Хусусий корхоналарда мотоцикл, велосипедларнинг покришкалари ва камералари ишлаб чиқарилади. Бошқа бир тармоқ – бу резина пойафзал, шунингдек резинотехник маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир.
Қора ва рангли металлургия. Қора металларни ишлаб чиқариш қора металлургиянинг учта давлат корхонасида жамланган – Қорабуюк, Эрегий ва Искандерун комбинатларида. Охиргисида пўлат ҳам эритилади. Мис эритиш ҳам амалга оширилади. Алюминий саноати корхоналари ҳам мавжуд. Умуман олганда рангли металларни ишлаб чиқариш ўсиб бораётган эҳтиёжни қондирмайди.

Машинасозлик ва электротехника саноати даставвал йиғувчи корхоналарнинг ташкил этилиши ҳисобига ривожланди. Бу соҳада айниқса хусусий капиталнинг иштироки фаол намоён бўлди. Машинасозлик тармоқлари: транспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва йиғиш, темир транспорт воситаларини қуриш, темир йўллар, вагонлар, совуткичлар, дизель-моторлар. Таъмир заводлари мавжуд, кемасозлик Истанбулда ва Измирда ривожланган. Верфларда шаҳар ва унча узоққа чўзилмаган каботаж линиялар учун кемалар, автомобиль паромлари қурилади. Қурилма ва эҳтиёт қисмларининг катта қисми импорт қилинади. Ўрта ва йирик монтаж кемаларини Туркия чет элдан сотиб олади.
Станоксозлик ишлов берувчи саноатнинг тармоғи сифатида мамлакатда яқинда ташкил этилди. Токарлик, фрезерлик, пармалаш станокларининг айрим моделларни йиғиш чет эл фирмаларининг лицензияларига кўра амалга оширилади. Қозонхона ва совуткич қурилмалари, саноат газ печлари хусусий фирмаларнинг унча катта бўлмаган яхши жиҳозланган корхоналарида тайёрланади. Хусусий сектор чет эл капитали билан ҳамкорликда маиший техника ишлаб чиқаради – газ печлари, плиталар, тикиш машиналари, велосипедлар, калориферлар.
Электротехника саноати ривожланмоқда. Электроизометрлар, маиший электр асбобларини саноат ишлаб чиқариши чет эл фирмаларининг лицензияларига кўра юз беради.
Радио ва электрон саноати – телефон, радио- ва телетехника, электрон аппаратурани ишлаб чиқариш, ЭҲМ ни йиғиш.
Электроэнергетика. Туркияда энергетика объектларини қуриш, фойдаланиш ва электр энергиясини тақсимлаш асосан давлат қўлида тўпланган. Агар 60-70-йилларда электроэнергетиканинг асосий ривожланиш суюк ёқилғи (нефть) негизидаги иссиқлик энергетикаси бўлган бўлса, энди эса шахсий энергия манбаига: лигнит, гидроресурслар, табиий газ, геотермал қуёш энергияси ва шамол энергиясига устувор йўналтирилган тамойил қўйилган.
Электр энергияси ишлаб чиқариш 1963 йилдаги 4 млрд кВт/соатдан 1995 йилда 86,3 млрд кВт/соатгача ўсди. Унинг катта қисмини саноат корхоналари истеъмол қилади, аммо ундан маиший эҳтиёжларга фойдаланиш ҳажми ортиб бормоқда. Аҳоли пунктлари, шу жумладан қишлоқ аҳоли пунктлари электрлаштирилган. 1995 йилда ҳамма электроэнергиянинг 3/5 қисми иссиқлик электростанцияларида ишлаб чиқарилар эди, қолган қисми эса гидростанцияларда ишлаб чиқариларди. Туркияда 1970-йилларнинг бошида ишга туширилган Евфрат дарёсидаги Кебан ГЭСи ва Қизил-Ирмоқ дарёсидаги Хирфанли ГЭСи энг йирик гидроэнергетика объектлари бўлди.
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш учун Атом энергияси бўйича Комиссия ишламоқда. АЭС қуриш учун лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Мамлакатда 50 та ГЭС ва 30 та ИЭС ишламоқда. 90-йилларда электр энергия ишлаб чиқариш 54,3 млрд кВт•соатни ташкил этди. Аҳоли жон бошига истеъмол қилиш 926 кВт•соатни ташкил этди. Электроэнергия тақчиллиги мавжуд.
Туркия қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ва кон саноати маҳсулотларининг экспортчиси ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги
Туркия ўзига хос мамлакатдир. Асосан, ҳозирги вақтда мамлакат бюджетинниг катта қисмини сайёҳлик ташкил этади. Бироқ қишлоқ хўжалиги ҳам бу ерда муҳим ўринни эгаллайди. Аслида, фикрлаб кўрилса, қишлоқ хўжалиги мамлакат иқтисодиётида етакчи муҳим ўринни эгаллайди. Аҳолининг 57% шу тармоққа жалб қилинган. Шу вақтгача ҳам у меҳнатни сарфлаш бўйича асосий соҳа бўлиб келмоқда. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги ҳиссасига мамлакат ЯИМ ининг тахминан чораги тўғри келади ва 60% ини қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг экспортдан солиштирма оғирлиги ташкил этади. Туркия кўп жиҳатдан ўсимликшунослик билан ҳам (тахминан 58%) шуғулланади, чорвачиликка тахминан 30% тўғри келади, 6% – бу ўрмон хўжалигидир, 1% эса балиқчиликка тўғри келади. Туркияга саёҳатлар мамлакат тўғрисида кўпроқ билиб олишга ёрдам беради. Пляжда дам олиш – бу албатта, яхши, лекин бу мамлакатга бориб, ундаги ҳаёт ва шароит, анъаналари ва аҳолиси тўғрисида билмаслик уят. Туркия экин экиладиган ер ҳажми бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллайди. Туркияда энг кўп дон экинлари етиштирилади  – тахминан 85%. Мамлакатнинг ғарб томонида суғориладиган ерлар кўпроқ. Мамлакатдаги қулай жанубий иқлим туфайли экинларнинг 10% ини мевали дарахтлар ташкил этади. 7,6% майдонни ёғ экинлар эгаллайди, 2,5% ини пахта эгаллайди. Маккажўхори, қанд лавлаги, картошка, фундук, шунингдек ёғ экинлари ҳамда чой экин майдонлари доим кенгайтириб борилмоқда. Туркияга саёҳатлар мамлакатнинг иқлими тўғрисида  аниқ хулоса чиқаришингизга имкон берди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, бу ернинг иқлими субтропик иқлим. Шунга қарамай мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди ҳам маданий экинларни етиштиришга тўғри келавермайди. Унинг кўп қисмини тоғлар эгаллайди. Рельефининг бундай бўлиниши ва шу муносабат билан ҳаво массаларининг нотекис тақсимланиши мамлакатда турли хил иқлимли ҳудудларни яратди.

Заказать бизнес тур в Туркия
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Туркия ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Туркия Республикаси

Пойтахти
Анкара, аҳолиси сони 3 750 000 киши.

Сиёсий тузилиши

2
Туркия – унитар давлат. Маъмурий жиҳатдан вилоятларга бўлинади (жами 76 та вилояти бор).
Конституцияга мувофиқ Туркия Республикаси демократик, дунёвий ва ижтимоий-ҳуқуқий давлат ҳисобланади.
Туркия бошқариш шаклига кўра – алоҳида турдаги аралаш (президент-парламент) республика. Сиёсий режими – ривожланаётган демократия. 1991 йилда Туркия коммунистик партиясини тақиқлаш бекор қилинган (1920 йилдан бери мавжуд бўлган).

Тили
Давлат тили – турк тили. Туркияда шунингдек араб, француз, инглиз ва немис тиллари кенг тарқалган. 1928 йилда Мустафа Камал Отатурк араб ёзувини турк тилининг товушлари хусусиятларига мувофиқ ишлаб чиқилган лотин алифбоси билан алмаштирди.

Туркия аҳолиси

3
70 млн киши. Туркия – аҳолиси ёш бўлган мамлакат. Мамлакатнинг шарқида ва жанубий-шарқида курдлар, Сурия чегараси бўйлаб араблар, Истанбулда бир неча минг греклар, Мардина туманида эса арамей тилида сўзлашувчи суриялик православ христианлар яшайди. Булардан ташқари мамлакатда бир неча ўн минглаб армони ва яхудийлар истиқомат қилади.

Туркия дини
Асосий дин – ислом. Аҳолининг деярли 95% – мусулмон-суннитлар. Туркия анча диндор мамлакат бўлиб, бу ерда ислом қонунларига амал қилинади.

Майдони
Майдони 774 815 кв.км.

Географик ҳолати

4
Туркия Европанинг  жанубий-шарқий қисмида ва Ғарбий Осиёда жойлашган. Мамлакат шимолий-ғарбда Болгария ва Греция, шимолда ва шарқда Арманистон, Грузия ва Эрон, жанубда Сурия ва Ироқ билан чегарадош. Туркияни Қора, Мармар, Ўртаер ва Эгей денгизлари ўраб туради.

Вақти
Туркия шимолий Европа вақти бўйича яшайди: Москва вақтидан минус бир соат, Тошкент билан 2 соат фарқ  қилади; ўрта Европа вақтига плюс 2 соат.

Маъмурий бўлиниши
Туркия 81 та илга (аввал вилоят атамаси ишлатилар эди) бўлинади. Ҳар бир иль туманларга ажралади, 2007 йил ҳолатига кўра жами 923 та туман мавжуд. Илнинг маъмурий маркази унинг марказий туманида жойлашган. Кўпчилик (ҳаммаси эмас) туманлар волост (буджак) ларга бўлинади. Норасмий равишда статистик мақсадларда иллар 7 ҳудудга гуруҳланган.

Ҳудудлар рўйхати:
Эгей ҳудуди
Қора денгиз ҳудуди
Марказий Анатолия ҳудуди
Шарқий Анатолия ҳудуди
Мармара ҳудуди
Ўрта ер денгизи ҳудуди
Жанубий-Шарқий Анатолия ҳудуди

Валютаси
Миллий валюта – Туркия лираси (халқаро белгиланиши – TRY), у 100 курушга тенг. Муомалада 1, 5, 10, 20, 50 ва 100 лиралик қоғоз пуллар, 1, 5, 10, 25 ва 50 курушлик тангалар ва 1 янги лира. Янги валютанинг номинали (2005 йилгача) аввал амалдаги бўлган турк лираси (TRL) дан 1 млн марта кичик. Деярли ҳамма ерда тўловда доллар ва евро қабул қилинади.
К началу темы

Валюталар алмашуви
Валютани алмашув пунктларида, почтада ва банкларда алмаштириш мумкин, улар бегим кунлари эрталаб соат 8.30 дан кеч соат 17 гача очиқ бўлиб, соат 12.00 дан 13.00 гача тушликка ёпилади; шунингдек меҳмонхоналарда ҳам валютани алмаштириш мумкин.

Иқлими
Туркиянинг иқлими субтропик, ҳудуднинг баландлиги ва денгиздан узоқ-яқинлигига боғлиқ ҳолда температура ва намлик котига фарқ қилади. Эгей ва Ўрта ер денгизи қирғоқларида ёз жуда иссиқ ва қуруқ, қишда эса ёғингарчилик кўп бўлади. Бу ерда чўмилиш мавсуми апрелдан октабргача давом этади, бу пайтда қуёш нурлари ёрқин чароқлаб нур сочиб туради. Мармар денгизи соҳилларида ҳам худди шундай Ўрта ер денгизи иқлими ҳукм суради. Қора денгиз соҳили ҳам юмшоқ қиши ва илиқ ёзи билан ажралиб туради, лекин бу ерда намлик даражаси анча юқори ва ёғингарчи анча кўп бўлади. Жанубий-Шарқий Анатолияда (Туркиянинг Европа қисмида) баҳорда Сурия саҳросидан чанг олиб келувчи шамол эсади.

Божхона қоидалари
Туркияга исталган валютани олиб кириш эркин, олиб чиқиб кетиш эса чекланган: турк лирасини $1000 га эквивалент миқдорда олиб чиқиб кетиш мумкин. Туркия валютаси жуда бекарор, шунинг учун пулингизни мамлакатга келмагунча алмаштирманг, дарҳол ҳамма пулингизни алмаштирманг, анча паст қийматдаги қоғоз ва танга пулларни, юқорида кўрсатилгандан кўпроқ миқдорда қабул қилиб олманг: улар муомаладан чиқарилган. Қуйидаги миқдордаги маҳсулотларни божсиз олиб киришга рухсат этилади: сигарет – 400 донагача, ёки сигара – 50 донагача, ёки тамаки – 200 г гача; 1 кг гача кофе, кучли спиртли ичимликлар –  қопқоғи очилган 3 шиша; вино – қопқоғи очилган 2 шиша, совғалар – $200 дан ортиқ бўлмаган қийматда; косметика, парфюмерия ва озиқ-овқат маҳсулотлари – шахсий эҳтиёж чегарасида. Уй рўзғор буюмлари (совуткич, кир ювиш машиналари, телевизор, видеомагнитофон) – ҳар номдаги буюмдан биттадан, уларни сафар муддати тугаши билан мамлакатдан олиб чиқиб кетиш шарти билан. Шунингдек, иккита фотоаппарат, ихчам радиоприёмник, ёзув машинкаси, кинокамера ва ҳ.қ. ларни олиб киришга рухсат этилади. Заргарлик буюмлари ва бошқа қимматбаҳо буюмларни декларацияда кўрсатиш зарур.
Мамлакатга виза бўйича кирилади. Уни аэропортдан учиб келишингиз билан олишингиз мумкин. Россия, Украина фуқаролари учун виза 20$ туради, ЕИ мамлакатлари фуқаролари учун эса – 30$.

Байрамлари
Икки диний байрам Туркиянинг расмий байрамлари ҳисобланади. Бу Шакар байрами, у Рамазон ойидаги 30 кунлик рўза тугаши билан 3 кун давомида ўтказилади. Рамазон – муқаддас байрам (рўза). Бу вақтда 30 кун давомида диндор мусулмонлар эрта тонгдан кечки намозгача том истеъмол қилишмайди ва сув ичишмайди. Қурбон байрами (қурбонлик келтириш байрами) мусулмонлар исломга содиқлигини тасдиқловчи мусулмонларнинг энг катта байрамидир, у зулхижжа ойининг 10-санасидан бошланади ва Маккага ҳар йиллик хаж  сафарининг тугашига тўғри келади. Мусулмонларнинг икки байрамининг ҳар бирида магазинлар, банклар, музейлар ва муассасалар уч кунга ёпилади. Байрамлар ислом тақвими бўйича нишонланади ва ҳар йили турли вақтда ўтказилади.

Бошқа байрамлар:

1 январь – Янги йил,
23 апрель – Мустақиллик куни,
19 май – Ёшлар куни,
30 август – Ғалаба куни,
29 октябрь – Республика куни.

Транспорти
Туркияда энг оммабоп жамоат транспорти автобусдир. Шунингдек долмушлар – йўл ҳақи белгилаб қўйилган турли йўналишлар бўйича қатновчи таксилар бор. Автобус ёки долмушни тўхтатиш учун қўлни кўтариш кифоя. Йўл ҳақи анча арзон, ҳаракатланиш оралиқлари эса етарлича кичик. Улар тахминан соат 6.00 дан 24.00 гача қатнашади. Шунинг кўп сонли таксиларнинг хизматидан ҳам фойдаланиш мумкин, уларга ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлади. Фақат ёдингизда бўлсин, кечаси соат 12 дан эрталабки соат 6 гача икки карра қиммат тарифлар амал қилади.
Агар зарурият туғилиб қолса, бир шаҳардан бошқасига қуйидаги усулларда бориш мумкин: самолёт (Turkish Airlines нинг ички йўналишлари тармоғи), паромлар  (Turkish Maritime Lines), темир йўл. Барча чипталарни олдиндан ажратиб олиб қўйган яхши.
Автомобиллар ижараси
Барча моторлаштирилган транспорт воситалари ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган тақдиргина ижарага берилади. Барча автомобиллар “каско” суғуртасига эга. Ижаранинг минимал вақти – бир сутка, ўтиладиган йўл миқдори чекланмайди. Автомобиль тўлиқ, фара ва ойналарини ҳам ҳисобга олганда суғурталанганлигига ишонч ҳосил қилинг. Бензин мустақил сотиб олинади. Полициячилар рус ёки инглиз тилида сўзлашмасликлари мумкин ва Сизда воқеани тушунтириш имкони бўлмайди, бунда автомобиль ижарага олинган фирмага ва сайёҳлик оператори  вакилига содир бўлган воқеа тўғрисида қўнғироқ қилиш керак. Агар сиз йўл транспорт ҳодисасига учраб қолгудек бўлсангиз Сизга ҳодисанинг барча тафсилотлари ҳал қилинмагунча мамлакатни тарқ этишга рухсат бермасликлари мумкин, агар иш судгача ошириладиган бўлса, бу жараён яна ҳам узоқ давом этиши мумкин.

Электр
220 V, 50 Гц. Туркияда икки тирқишли думалоқ вилкалардан фойдаланилади.

Магазинлари
Туркия – харидорлар учун ҳақиқий жаннатдир. Бу ерда чармдан тайёрланган маҳсулотларга, нимпўстинларга, тўқимачилик маҳсулотларига, олтин, кумуш, ярим қимматбаҳо материаллардан ясалган заргарлик тақинчоқларига эътиборни қаратиш лозим. Турли хил ёдгорлик совғалари ва албатта шарқ ширинликлари турлари жуда кўп бўлиб, улар қариндошлар ва дўстлар учун сафардан энг яхши совға бўлади.
Чармдан, пахтадан турли хил буюмлар, олтин безаклар, оникс ва мис буюмлар Туркияни харид қилиш учун жозибадор мамлакатлардан бирига айлантирди. Бундан ташқари, молларга қатъий нарх қўйилмагани сайёҳларга сотувчилар билан савдолашиш имконини беради. Магазинлар, одатда, эрталаб соат 9.30 дан соат 19 гача ишлайди. Тушликка танаффус соат 13 дан 14 гача. Дам олиш куни – якшанба. Истамбулдаги усти берк бозор ҳар куни, якшанбадан ташқари, соат 8 дан то 19 гача очиқ бўлади.

Алоқа

Мамлакатнинг телефон коди: + 90
Туркияда телефон рақамлари етти хонали, ҳудуддаги шаҳарлар кодлари уч хонали. шаҳарлараро алоқага чиқиш – (0), халқаро алоқага чиқиш – (00). Меҳмонхонадан қўнғироқ қилгандан кўра, автоматдан қўнғироқ қилиш арзон тушади. қўнғироқ қилиш Таксофон учун жетонларни истаган почта бўлимида ёки киоскларда сотиб олиш мумкин. Жетонлар уч хил ўлчамда бўлади: кичкина (маҳаллий қўнғироқлар учун), катта (халқаро қўнғироқлар учун). Ўртачалари билан ҳар қандай қўнғироқларни тўлаш мумкин.

Почтамтлар иш кунлари соат 8.00 дан соат 24.00 гача ва якшанба кунлари соат 9.00 дан 19.00 гача ишлайди. Халқаро хатларга аниқ тарифлар белгиланган. Европага юбориладиган хат учун 4000 туркия лири, АҚШ га хат жўнатиш учун 6000 лири тўлаш керак. Барча меҳмонхоналарда ва почта бўлимларида факс бор.
Туркияда мобил алоқани иккита энг йирик оператор – Turkcell ва Telsim  таъминлайди.

Шошилинч телефонлар
Полиция – 155, Тез ёрдам – 112, Ўт ўчириш хизмати – 110, Маълумотнома – 118. Почта ахбороти – 161.

Диққатга сазовор жойлари
Туркиянинг бирон бир шаҳрига борманг томошабоп жой албатта топилади. Анқарада – Анатолий цивилизацияси музейи, биринчи навбатда қайта қуриб мачитга айлантирилган авлиё София собори билан машҳур бўлган Истамбул қалъаси атрофидаги эски шаҳар. Еттита минорали Едикуле қасри, Гексу саройи, Мармар минора, Босфор бўғозининг қирғоқлари бўйлаб қурилган қалъанинг 4 асрдаги Валентин акведуки, Топкапи сарой мажмуи, антиклик, истилочилар, шарқ қадимги буюмлари, турк ва мусулмон санъати музейлари ва бошқ., Авлиё Ирина черкови, хорал монастир черкови,  Авлиё Богородица черкови, шунингдек Аҳмад мачити (Кўк мачит), Микримохи, Салим-Истилочи, Боязид, Сулаймон, Аюп ва бошқа мачитлар, ер ости сарой–сув омборлари алоҳида диққатга сазовор жойлардир.

Агар Сиз Анталияда бўлиб қолсангиз эски Қалъаичи даҳасини, Адриан дарвозасини (мелоддан аввалги 130-й.), Археология музейини албатта бориб кўринг. Анталиянинг рамзи бўлган Иивли минорасини (XI аср) бориб кўришни унутманг. Анталиянинг тоғли ҳудудларида шаршараларга ва қарстли сув ҳавзалари гўзаллигидан баҳра олинг. Кемер шаҳрида қадимги Фазелис порт шаҳрининг ҳаробаларида Александр Македонскийнинг қабри жойлашган.
Трабзон шаҳрида – Олтин бошли Момо Ҳово ва авлиё Евгений черковлари бор бўлиб, улар мачит ва монастирга айлантирилган.
Измир Гомернинг ватани  сифатида диққатга сазовордир. Унинг яқинида Милет, Эфес ва Троя каби қадимги шаҳарлар ҳаробалари, шунингдек Памуккале (“пахта шаҳар”) ва Ялова курортлари жойлашган.

Аспендос кўплаб гўзал иншоотлар шаҳридир, архитектор Зеноннинг театр-саройини ва римликларнинг гумбазли акведукини бориб кўринг.
Мира – Ликиянинг қадимги пойтахти сизни қояларда қирқиб ишланган ўзининг некрополи (қабристони) билан лол қолдиради, ва албатта христианлар зиёрат қиладиган авлиё Николай черковини бориб кўринг, чунки бу ерда Авлиё Николай Чудотворец архиепископ бўлган.
Нимасини айтасиз, Туркиянинг барча ҳудуди антик ёдгорликларга тўла – Троя ҳаробалари, Милет, Присна, Дидима, Конья ҳаробалари, Пергам, Эфес, Геркулес Дарвозаси, Боррус порти, Каппадокия, Афина ибодатхонаси вайроналари.

Иқтисоди
Мамлакат иқтисодиётида саноатнинг улуши 28% атрофини, қишлоқ хўжалиги – 15% ни, қурилиш – 6%, хизматлар 51% ни ташкил этади. Саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида қайта ишлаш саноати энг катта улушга эга (84%, қурилишни ҳам ҳисобга олганда). Тўқимачилик, кўнчилик, озиқ-овқат, кимё, фармацевтика соҳалари, энергетика, металлургия, кемасозлик, автомобилсозлик ва электр маиший товарлар ишлаб чиқариш ривожланган. Сайёҳлик динамик тарзда ривожланаётган тармоқ ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Шарқий Осиё мамлакатлари томонидан рақобат туфайли Туркиянинг тўқимачилик саноати таноззулни бошидан кечирмоқда (-12% 2005 йилда). Энг тез ўсаётган тармоқлардан автомобиль (+9,6% 2005 й.) ва кимё саноатининг (7,2%, 2005 й.) ажратиб кўрсатиш мумкин. 2010 йилда Туркия иқтисодий қувватига кўра дунёда 15 ўринни эгаллаган эди. Айни пайтда эса аграр давлатдан индустриал давлатга ўтиш ҳолатида турибди. Р.Т. Эрдоган бошчилигидаги бошқарувчи партиянинг (АКР) тўғри иқтисодий сиёсати туфайли Туркия иқтисодиётнинг ўсишида ва ривожланишда улкан ютуқларга эришмоқда (2010 йилда иқтисодининг ўсиши бўйича фақат Хитойдан орқада қолмоқда). Туркия 2008-2009 йиллардаги жаҳон инқироз юмшоқ шаклда ўтди. 2010 йилнинг 1 январидан 100 курушга тенг (Ykr) янги турк лираси (TRY, YTL) муомаладан олиниб, ўшандай номиналдаги турк лираси (TL) киритилди. Эски пуллар 2009 йилнинг 31 декабргача тўловда қабул қилинади. Қоғоз пулларни Марказий банкда ва Ziraat банкларида кейинги 10 йил мобайнида алмаштириш мумкин, тангалар эса фақат 2010 йилнинг охиригача ярайди.

Саноати
Ишлов берувчи саноат ва энергетика
1950-1960 йиллар ичида мамлакатни индустриаллаштириш тез суръатлар билан кечди. 1970-йилларда ишлов бериш соҳаларида барча иш кучининг тахминан 15% и банд эди, 1993 йилда эса 21% эди, уларнинг ЯИМ даги улуши эса 1952 йилдаги 12% дан  1995 йилда 30,6% гача ўсди. 1996 йилгача, Туркия Европа Иттифоқи билан божхона битимини имзолагандан сўнг мамлакат саноати маълум даражада тарифлар ва квоталар билан чет эл рақобатидан ҳимояланган эди, бунинг натижасида маҳаллий товарларнинг кўпчилигининг нархлари сунъий равишда ошириб юборилган эди.
Барча индустриал ишлаб чиқаришнинг ва унда банд бўлган аҳолининг тахминан ¾ қисми Истанбулда ва Измирда ва бу шаҳарларга ёндош бўлган Мармар ва Эгей денгизларининг қирғоқ олди туманларидаги шаҳарларда тўпланган. Бошқа муҳим саноат марказлари Анқара, Чуқурова ҳудуди, шунингдек Қора денгиз соҳилидаги Зонгулдак ҳисобланади, у ерда тошкўмир қазиб олинади ва унинг яқинида, Қорабюк ва Эреглида иккита йирик металлургия комбинати қад кўтарди. 1993 йилда пўлат эритиш тахминан 10,3 млн т га етди.
Бутун мамлакат бўйича унча катта бўлмаган корхоналар мавжуд бўлиб, улар ҳам ишлаб чиқаришга ўзларининг салмоқли улушларини қўшмоқдалар. Туркия саноатининг етакчи тармоқларидан бири тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати ҳисобланади.
Нефтни қайта ишлашни Батма, Измит, Мерсиндаги Алиоға давлат заводлари амалга оширади.
Мамлакатда табиий газни қазиб олиш 90-йилларда бошланди. Газга эҳтиёж Анқара, Истанбул, Измоил газ заводлари маҳсулотлари ва қайта ишлаш заводларидаги йўл-йўлақай газларни суюлтириш ҳисобига ҳам қаноатлантирилмоқда.
Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, асосан фосфатли ва азотли минерал ўғитларни ишлаб чиқариш Измир ва Истанбул ҳудудида жойлашган.
Резина саноати автомобиль шиналарини ишлаб чиқарувчи тўртта замонавий заводлар билан ифодаланади. Хусусий корхоналарда мотоцикл, велосипедларнинг покришкалари ва камералари ишлаб чиқарилади. Бошқа бир тармоқ – бу резина пойафзал, шунингдек резинотехник маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир.
Қора ва рангли металлургия. Қора металларни ишлаб чиқариш қора металлургиянинг учта давлат корхонасида жамланган – Қорабуюк, Эрегий ва Искандерун комбинатларида. Охиргисида пўлат ҳам эритилади. Мис эритиш ҳам амалга оширилади. Алюминий саноати корхоналари ҳам мавжуд. Умуман олганда рангли металларни ишлаб чиқариш ўсиб бораётган эҳтиёжни қондирмайди.

Машинасозлик ва электротехника саноати даставвал йиғувчи корхоналарнинг ташкил этилиши ҳисобига ривожланди. Бу соҳада айниқса хусусий капиталнинг иштироки фаол намоён бўлди. Машинасозлик тармоқлари: транспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва йиғиш, темир транспорт воситаларини қуриш, темир йўллар, вагонлар, совуткичлар, дизель-моторлар. Таъмир заводлари мавжуд, кемасозлик Истанбулда ва Измирда ривожланган. Верфларда шаҳар ва унча узоққа чўзилмаган каботаж линиялар учун кемалар, автомобиль паромлари қурилади. Қурилма ва эҳтиёт қисмларининг катта қисми импорт қилинади. Ўрта ва йирик монтаж кемаларини Туркия чет элдан сотиб олади.
Станоксозлик ишлов берувчи саноатнинг тармоғи сифатида мамлакатда яқинда ташкил этилди. Токарлик, фрезерлик, пармалаш станокларининг айрим моделларни йиғиш чет эл фирмаларининг лицензияларига кўра амалга оширилади. Қозонхона ва совуткич қурилмалари, саноат газ печлари хусусий фирмаларнинг унча катта бўлмаган яхши жиҳозланган корхоналарида тайёрланади. Хусусий сектор чет эл капитали билан ҳамкорликда маиший техника ишлаб чиқаради – газ печлари, плиталар, тикиш машиналари, велосипедлар, калориферлар.
Электротехника саноати ривожланмоқда. Электроизометрлар, маиший электр асбобларини саноат ишлаб чиқариши чет эл фирмаларининг лицензияларига кўра юз беради.
Радио ва электрон саноати – телефон, радио- ва телетехника, электрон аппаратурани ишлаб чиқариш, ЭҲМ ни йиғиш.
Электроэнергетика. Туркияда энергетика объектларини қуриш, фойдаланиш ва электр энергиясини тақсимлаш асосан давлат қўлида тўпланган. Агар 60-70-йилларда электроэнергетиканинг асосий ривожланиш суюк ёқилғи (нефть) негизидаги иссиқлик энергетикаси бўлган бўлса, энди эса шахсий энергия манбаига: лигнит, гидроресурслар, табиий газ, геотермал қуёш энергияси ва шамол энергиясига устувор йўналтирилган тамойил қўйилган.
Электр энергияси ишлаб чиқариш 1963 йилдаги 4 млрд кВт/соатдан 1995 йилда 86,3 млрд кВт/соатгача ўсди. Унинг катта қисмини саноат корхоналари истеъмол қилади, аммо ундан маиший эҳтиёжларга фойдаланиш ҳажми ортиб бормоқда. Аҳоли пунктлари, шу жумладан қишлоқ аҳоли пунктлари электрлаштирилган. 1995 йилда ҳамма электроэнергиянинг 3/5 қисми иссиқлик электростанцияларида ишлаб чиқарилар эди, қолган қисми эса гидростанцияларда ишлаб чиқариларди. Туркияда 1970-йилларнинг бошида ишга туширилган Евфрат дарёсидаги Кебан ГЭСи ва Қизил-Ирмоқ дарёсидаги Хирфанли ГЭСи энг йирик гидроэнергетика объектлари бўлди.
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш учун Атом энергияси бўйича Комиссия ишламоқда. АЭС қуриш учун лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Мамлакатда 50 та ГЭС ва 30 та ИЭС ишламоқда. 90-йилларда электр энергия ишлаб чиқариш 54,3 млрд кВт•соатни ташкил этди. Аҳоли жон бошига истеъмол қилиш 926 кВт•соатни ташкил этди. Электроэнергия тақчиллиги мавжуд.
Туркия қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ва кон саноати маҳсулотларининг экспортчиси ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги
Туркия ўзига хос мамлакатдир. Асосан, ҳозирги вақтда мамлакат бюджетинниг катта қисмини сайёҳлик ташкил этади. Бироқ қишлоқ хўжалиги ҳам бу ерда муҳим ўринни эгаллайди. Аслида, фикрлаб кўрилса, қишлоқ хўжалиги мамлакат иқтисодиётида етакчи муҳим ўринни эгаллайди. Аҳолининг 57% шу тармоққа жалб қилинган. Шу вақтгача ҳам у меҳнатни сарфлаш бўйича асосий соҳа бўлиб келмоқда. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги ҳиссасига мамлакат ЯИМ ининг тахминан чораги тўғри келади ва 60% ини қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг экспортдан солиштирма оғирлиги ташкил этади. Туркия кўп жиҳатдан ўсимликшунослик билан ҳам (тахминан 58%) шуғулланади, чорвачиликка тахминан 30% тўғри келади, 6% – бу ўрмон хўжалигидир, 1% эса балиқчиликка тўғри келади. Туркияга саёҳатлар мамлакат тўғрисида кўпроқ билиб олишга ёрдам беради. Пляжда дам олиш – бу албатта, яхши, лекин бу мамлакатга бориб, ундаги ҳаёт ва шароит, анъаналари ва аҳолиси тўғрисида билмаслик уят. Туркия экин экиладиган ер ҳажми бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллайди. Туркияда энг кўп дон экинлари етиштирилади  – тахминан 85%. Мамлакатнинг ғарб томонида суғориладиган ерлар кўпроқ. Мамлакатдаги қулай жанубий иқлим туфайли экинларнинг 10% ини мевали дарахтлар ташкил этади. 7,6% майдонни ёғ экинлар эгаллайди, 2,5% ини пахта эгаллайди. Маккажўхори, қанд лавлаги, картошка, фундук, шунингдек ёғ экинлари ҳамда чой экин майдонлари доим кенгайтириб борилмоқда. Туркияга саёҳатлар мамлакатнинг иқлими тўғрисида  аниқ хулоса чиқаришингизга имкон берди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, бу ернинг иқлими субтропик иқлим. Шунга қарамай мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди ҳам маданий экинларни етиштиришга тўғри келавермайди. Унинг кўп қисмини тоғлар эгаллайди. Рельефининг бундай бўлиниши ва шу муносабат билан ҳаво массаларининг нотекис тақсимланиши мамлакатда турли хил иқлимли ҳудудларни яратди.

Заказать бизнес тур в Туркия
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha