Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

     Ўзбекистон ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Ўзбекистон Республикаси

Пойтахти
Тошкент

2
Политическое устройство
Узбекистан – суверенная демократическая республика, унитарное государство.

Сиёсий тузилиши
Ўзбекистон – мустақил демократик республика, унитар давлат.

3

Тили
Давлат тили – ўзбек тили, графикаси – лотин.

Аҳолиси
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси 27 млн кишидан ортиқ, улардан 37% и – шаҳар ва 63% – қишлоқ аҳолиси. Аҳолининг асосий қисми – ўзбеклар, улар бутун аҳолининг деярли 80% ини ташкил этади. Ўзбекистон – кўп миллатли республика, бу ерда 100 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшайди.

Дини
Аҳолининг кўпчилиги ислом динига эътиқод қиладиган мусулмон-суннийлар. Бундан ташқари, Ўзбекистонда турли хил конфессияларни (христианлик: православие, католицизм, баптизм, просвитерианлик; 7-кун адвентистлари; иудаизм; кришнаитлар жамияти; ген-хян чиркови ва бошқ.) қўллаб-қувватловчи жуда кўп диний ташкилотлар мавжуд. Умуман, аҳоли толерантликка ва бир-бирини ҳурмат қилишга амал қилади.

Майдони
Мамлакатнинг майдони 447,4 минг кв. км ни ташкил этади.

4

Географик ўрни
Мамлакат Ўрта Осиёнинг марказий қисмида, иккита йирик дарё – Амударё ва Сирдарё ўртасида жойлашган. Шимолда Қозоғистон билан, шимолий-шарқда Қирғизистон билан, жанубий шарқда – Тожикистон билан, жанубда Афғонистон билан, жанубий-ғарбда – Туркманистон билан чегарадош. Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш йўли йўқ. (Лихтенштейн қатори, Дунё океанига чиқиш учун икки давлатнинг ҳудудини кесиб ўтиш зарур бўлган дунёдаги икки мамлакатнинг бири ҳисобланади).

Вақти
GMT + 4 соат

5

Маъмурий бўлиниши
12 та вилоят (Андижон, Бухоро, Жиззаҳ, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурҳондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм) ва 1 автоном республика (Қорақалпоғистон Республикаси).

Валютаси
Сўм (муомалада 100, 200, 500, 1000, 5000 сўмлик қоғоз пуллар ва 50, 100 сўмлик тангалар). Республикада алмашув пунктлари мавжуд бўлиб, уларда амалдаги курс бўйича валютани сўмга алмаштириш мумкин.

Валюта алмашуви
Банклар душанбадан жумагача соат 9.30 дан 17.30 гача ишлайди. Валютани Миллий банк бўлинмаларида, ихтисослаштирилган алмашув пунктларида ва айрим меҳмонхоналарда алмаштириш мумкин. Хусусий шаҳслардан валютани алмаштириш қонуний жавобгарликка тортилади (расмий ваколатли муассасалардан ташқарида валютани алмаштиришда фирибгарликнинг қурбони бўлиб қолиш хавфи катта). Кўпчилик меҳмонхоналар ва транспорт агентликлари ўз хизматлари учун тўловларни валютада қабул қилишади, бунда АҚШ доллари ва Евро афзаллик кўрилади. Кредит карталари ва йўл чекларидан фақат мамлакатнинг пойтахтида ва сайёҳлик марказларида фойдаланиш мумкин.

6

Иқлими
Мамлакат иқлими чўл-континенталь. Йил фаслига қараб температура фарқи анча катта. Январ ойидаги ўртача температура -60С гача тушади, июль ойидаги ўртача температура +320С гача кўтарилади. Ёғингарчилик унча кўп бўлмайди.
Божхона қоидалари
Чет эл валютасини олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш миқдори чекланмаган, декларация албатта бўлии шарт. $2000 дан ортиқ чет эл валютасини шунча миқдордаги суммани мамлакатга олиб кирилгани тўғрисидаги божхона декларацияси мавжуд бўлгандагина олиб чиқиб кетиш мумкин. Нақд миллий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш 272 000 сўм (тахминан $274) билан чекланган. Бундан ортиқ суммадаги (миқдордаги) миллий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш Марказий банкнинг рухсати билан мумкин (хусусан, кўпчилик КПП (НЎП) да олиб кетилаётган пуллар текширилмайди). 16 ёшдан катта шахсларга қуйидагиларни божсиз олиб киришга рухсат этилган: 1000 тагача сигарет, ёки 1000 гр тамаки маҳсулотлари, 1,5 л гача алкоголли ичимликлар ва 2 л гача вино; шаҳсан фойдаланиш учун керакли миқдорда парфюмерия, шунингдек шаҳсан фойдаланиш учун қиймати $10 000 дан ортиқ бўлмаган бошқа товарлар. Гиёҳванд моддаларни ва кучли таъсир қилувчи дори-дармонларни (уларнинг қўлланилиши зарурлигини тасдиқловчи рецептсиз), қурол ва ўқ-дориларни, Ўзбекистоннинг давлат тузилишига ёки ислом меъёрларига қарши йўналтирилган фотосуратларни, босма ва видеоматериалларни, ҳайвонларни (олиб кириш учун махсус рухсатнома бўлиши зарур), мева ва сабзавотларни олиб кириш ман этилган. Барча қимматли буюмлар (қимматбаҳо зийнат маҳсулотлари, фото- ва видеокамералар, компьютерлар ва ҳ.қ.) божхона декларациясида эълон қилиниши керак. Қимматбаҳо металл ва тошларни, мўйна, қурол ва ўқ-дориларни, бадиий ва тарихий бойликларни (бундай бойликларга 100 йилдан аввал тайёрланган истаган буюм тегишли бўлади) олиб чиқиб кетиш учун мамлакат Маданият вазирлигининг махсус рухсатномаси керак бўлади.

Байрамлари
1 январь – Янги йил, 14 январь – Ватан ҳимоячилар куни, 8 март – Халқаро Хотин-қиўлар куни, 21 март – Наврўз (Мусулмон тақвими бўйича Янги йил), 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, 1 сентябрь – Мустақиллик куни, 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни, 18 ноябрь – Байроқ таъсис этилган кун, 8 декабрь – Конституция куни. Бу кунлари мамлакатда расмий дам олиш кунлари Рамазон ҳайити (30 кунлик рўзадан кейинги покланиш байрами) ва Қурбон ҳайит (қурбонлик қилиш ва ночорларга ёрдам бериш байрами) да ҳам дам олинади. Бундан ташқари, норасмий байрамлар ҳам мавжуд бўлиб, улар кўп миллатли аҳолига ҳурмат-иззат кўрсатиш мақсадида иш, ўқиш жойларида қўллаб-қувватланади ва байрам қилувчилар бандликнинг амалдаги графигида бироз бўшатиб олишади (Пасха, Ота-оналарни хотирлаш куни).

Транспорти
Шаҳар транспорти (автобуслар, йўналишлар бўйича қатновчи таксилар) мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида бор.
Авиаучишлар: “Uzbekistan Airways” (“Ўзбекистон ҳаво йўллари”) миллий авиакомпания дунёдаги 30 дан ортиқ мамлакатга ва ички шаҳарларига қатнайди. Ўзбекистоннинг деярли ҳар бир йирик шаҳрида аэропорт бор. Тошкент халқаро аэропорти орқали жуда кўп мамлакатлар , шу жумладан Россия, Германия, Туркия, Буюк Британия, Нидерландия, Ҳиндистон ва АҚШ билан мунтазам ҳаво алоқаси амалга оширилмоқда.
Темир йўл: Ўзбекистонда темир йўл Тошкентни Термиз, Самарқанд, Бухоро, Фарғона водийси ва Нукус билан бирлаштирувчи 3400 км узунликдаги темир йўллар бор бўлиб, 4 та йўналиш амал қилади: Тошкент-Термиз, Тошкент-Бухоро-Мўйноқ, Тошкент-Қўқон.
Такси мамлакатнинг бутун бутун ҳудудида мавжуд бўлиб, йўл ҳақини олдиндан савдоланиб келишиб олиш қабул қилинган.
Тошкент метроси Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Ҳозирги вақтда метронинг 3 та линияси ишламоқда (жами 29 та станция). Метро соат 6.00 дан 24.00 гача ишлайди.

Электр
220 В.

Магазинлари
Мамлакатнинг кўпчилик савдо нуқталарида нархлар қатъий белгиланган, лекин бозорларда ва хусусий магазинларда савдолашиш қабул қилинган – уддалай олганда нархни камайтириш осон, айниқса қўлда ишланган маҳсулотлар ва гиламлар сотиб олишда. Бозорлар – маҳаллий турмуш тарзи билан танишадиган энг яхши жой. Бу ерда деярли ҳамма нарса сотиб олиш мумкин – ажойиб гиламлардан ва шойи матолардан тортиб то мева ва сабзавотларгача, маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларидан тортиб то кийим ва пойафзалгача. Кўпчилик музейларда ўзларининг хусусий магазинлари бор, улар маҳаллийусталарнинг турли хил маҳсулотларни таклиф этишади. Шуни эсда тутиш керакки, ёши 100 йилдан ортиқ бўлган товарларни сотиб олиш ва мамлакатдан олиб чиқиб кетиш ноқонуний. Озиқ-овқат магазинлари одатда соат 8.00 дан 17.00 гача ишлайди, қолган магазинлар соат 9.00 дан 19.00 гача ишлайди, бозорларга эрталаб (қанча эрта бўлса. шунча яхши) бориш керак.

Алоқа
Ўзбекистоннинг телекоммуникация тизими нисбатан суст ривожланган. Деярли икки миллионлик маҳаллий линияларнинг кўпчилиги эски релели қурилмаларга асосланган. Аммо 2003 йилдан бошлаб коммуникацияларни жадал замонавийлаштириш бошланди, айниқса, бу Тошкент ва Самарқандда сезиларли даражада амалга оширилмоқда, бунга чет эл инвестициялари жалб қилинган ва янги замонавий қурилмалар ўрнатилмоқда. Аммо мамлакат ташқарисига меҳмонхона хонасидан, ҳали ҳам оператор орқали уланиш мумкин, бевосита уланиш фақат МДҲ мамлакатлари билан амалга оширилиши мумкин. Халқаро қўнғироқларни шунингдек марказий почта бўлимларидан амалга ошириш мумкин. Кўчадаги телефон-автоматлар пластик карточкалар билан ишлайди, бундай карточкалар газета-журналлар киоскларида, кўпчилик магазинларда ва почтада сотилади.
Диққатга сазовор жойлари
Ўзбекистон меъморий ёдгрликларга жуда бой мамлакат ва Ўрта Осиёда уларнинг миқдорига кўра етакчи ўринни эгаллайди.

Тошкент – жуда кўп мачитлари, мақбаралари (энг яхшиларидан бири – Юнусхон мақбараси), миноралари билан машҳур, амалдаги Кўколтош мадрасаси (XV аср, яқинда қайта таъмирланди), Баракхон мадрасаси ва Абдул-Қосим Эшон мадрасаси (XVI аср), манзарали Жомеъ мачити (XVI аср) ва Ҳайробот-Эшон (XVIII-XIX аср) мачитлари бор. Шунингдек, православлар ибодатхонаси, аёллар монастири, чирковлар, шу жумладан ҳатто полякларнинг костели ҳам бор.

4000 дан ортиқ экспозицияга эга бўлган (шу жумладан сўғд даври артефактлари, ёши 1000 йилдан ортиқ бўлган будда ҳайкаллари, ва зороастризмнинг сиғиниш буюмлари) Ўзбекистон Санъат музейи ва Ўзбекистон Тарих музейи каби тарихий обидаларига ташриф буюриш мумкин. Шаҳардаги энг чиройли музей – бу Темурийлар тарихи музейидир (Амир Темур музейи), у шаҳарнинг қоқ марказида барпо этилган ва экспозицияларининг бойлиги билан албатта бориб кўришни тақозо этади.

Тошкентнинг эски қисми – Эски шаҳар ҳам ташриф буюрувчилар учун анча қизиқарли жойдир. Бу сейсмик жиҳатдан фаол бўлган ҳудудда доим бўладиган кучли ер силкинишларига қарамай, кўпгина эски бинолар ва кўчалар яхши сақланиб қолган.

Йирик “Чорсу” бозори Кўколтош мадрасаси ёнида шаҳарнинг энг йирик ва энг бой савдо маркази бўлибгина қолмай, балки Қадимги Шарқ тўғрисидаги афсоналарнинг яққол намоён бўлишидир. “Тошкент курантлари” княз Раҳмоновнинг (1869-90 й.) қароргоҳи ўртасида жойлашган ажойиб бинодир, у Москва Кремлидаги Спасск минорасининг соатли нусхаси бўлиб, илгари даврларда Ўзбекистон Россия империяси таркибига кирган даврлардан хотира бўлиб қолган.

Бугунги кунда Ўзбекистон пойтахти фақат шу мамлакатнинг эмас, балки бутун Ўрта Осиёнинг энг йирик маданий марказидир. Бу ерда Консерватория, 9 та театр (шу жумладан жаҳонга машҳур бўлган Алишер Навоий номли Опера ва балет театри), концерт ва кўргазма заллари, стадионлар, гуллаб-яшнаган боғлар ва фавворалар (бу қурғоқчил жойларда ноёб ҳолат, унинг устига улар жуда катта меъморий ва муҳандислик диди билан қурилган), ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Тошкентнинг телевизион минораси – Марказий Осиёдаги энг баланд иншоотдир (баландлиги 375 метр).

Самарқанд – ўзининг улкан меъморий ансамбллари – Регистон, Шохи-Зинда, Гўр-Амир ва Биби-Ҳоним мақбараси билан машҳур, шаҳар периметри бўйича 13 та улкан парк ва боғларнинг халқаси билан ўраб олинган.

Самарқанд ўз бино-ёдгорликларининг ташқи кўриниши билан лол қолдиради, айнан шу ерда сир билан қоплаш санъати ўзининг энг юқори нуқтасига етган – бинолар сиртининг безак берилмаган бирорта ҳам кичик қисми йўқ. Ва бундай кўп рангли орнаментал безакларнинг, тилла суви юритилган ва яркиратилган қопламаларнинг бу даражада кўплигини дунё эмас, ҳозир ҳам билмайди. “Кундал” нақши билан безатилган гумбазли залининг безатилишига кўра “Тилла қопланган” деган номни олган Тилла-Кори (XVII аср) мадрасаси бунга ёрқин мисол бўлади. Шу даража катта сиртни бир текис олтин суви билан қоплаб чиқишни ҳатто Амир Темурнинг усталари ҳам қилмаган эди.

Шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойи – дунёдагит энг гўзал майдонларнинг бири – Регистон (Эль- Регистон, XV-XVII асрлар) майдонидир, у махобатли қадимги бинолар, миноралар ва мақбаралар билан ўраб олинганки, бунда майдоннинг ўзи тарихнинг удкан кўргазма залига ўхшайди. Айниқса унда қуёш чиқишини унда кузатиш катта таасурот қолдиради, бунда чуқур соялар шаклларнинг ажойиб ва ғаройиб комбинациясини ҳосил қилади ва майдонни ўраб турган биноларнинг деворларини ва пештоқларини безаб турувчи тошлардаги ажойиб ўймакорлик нақшларининг биринчи қарашда сезилмайдиган хусусиятларини намоён қилади.

Афросиёб шаҳарчасининг жанубий қисмида икки томонида мачитлар ва XI-XV аср мақбаралари тургани билан ташкил этилган кўча-мозор, ноёб қабристон чизилган. Шаҳар марказига яқин жойда Амир Темурнинг буйруғи билан Шарқнинг энг катта биноси сифатида қурилган Биби-Хоним мачитининг улкан харобалари код кўтариб туради. Унинг гумбазини қадимда осмон гумбазига таққослашар эди, пештоқи аркини эса – Сомон йўлига қиёслар эдилар. Бу ердан унча узоқ бўлмаган жойда Амир Темурнинг ва унинг авлодларининг мақбараси – Гўри Амир жойлашган бўлиб, у улкан мовий лолони эслатувчи, ўзининг мукаммал нисбатлари ва шакллари ўлчамларининг мутаносиблиги билан лол қолдиради. Унинг ички деворлари панеллари сариқ-зангари мармардан ишланган, мақбаранинг бутун ички ҳажми ялтираши ва ҳаво лилиги эффекти яратилади.

Бухоро – мусулмонлар даврининг 140 дан ортиқ меъморий обидаларига эга бўлган ажойиб шаҳар: Минораи Калон (XII аср), Кўкалдош ва Улуғбек мадрасалари (XI-XVI аср), Лаби-Ҳовуз (XVI-XVII аср), Исмоил Саманий мақбараси (IX-X аср) ва бошқ., эски шаҳарнинг ажойиб даҳалари ва тор кўчалари.

Шаҳарнинг дури – Сасонийлар сулоласининг унча катта бўлмаган мақбарасидир, у яқинда ўзининг минг йиллигини нишонлади. Узоқдан қараганда бу ниҳоятда мутаносиб мақбара унча катта бўлмаган гумбаз билан тугалланган нақшдор қилиб ишлаган олтин сандиқчага ўхшайди. Яқиндан қараганда эса сайёҳлар ажойиб манзарадан ёқаларини ушлаб қолишади – бутун мақбара оддий пишиқ ғиштдан қурилган, лекин ғиштни териш санъати ва ажойиб нақш (ғиштда ўйилган нақш) ёруғлик ва соянинг ўйинини ҳосил қилади, бунда мақбаранинг бутун сиймоси ҳаво билан ва мукаммал нозиклик билан тўлдирилгандек бўлади.
Бухоронинг меъморий рамзи – Буюк Минораи Калон ҳам худди шу техника асосида 1127 йилда қурилган ва Осиёда энг баланд миноралардан бири бўлиб ҳисобланган. Минора фонуси ёнидаги доиравий галереядан қадимги Бухоронинг ниҳоятда ажойиб манзараси кўринади – энг буюк майдон Пойи Калон (у Буюк Минора, Калон мачити ва Мир-Араб мадрасасидан ташкил топган, у 1536 йилда қурилган), Чашма-Агроб (1380 й.), Арх қалъаси (XVIII-XX аср), Магоки-Аттори ноёб мачити, деворлари ажойиб терракот сувоқ билан ишланган Буён-Қули-хон мақбараси, Токи-Заргарон бозори гумбазларининг ажойиб ажойиб тарзда тўплангани ва жуда кўп бошқа ажойиб меъморий обидалар.

Лаби-Ҳовуз – Бухородаги яна бир улкан ёдгорликлари марказидир. “Ҳовуз” – бу сув манбаи ва оянчли саҳроларнинг чеккасидаги шаҳар ҳаётида ҳовузлар қандай ўринни эгаллагани тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади. Мана Лаби-Ҳовуз ҳам – тўртбурчак шаклда, бурчаклари қирқилган, атрофи XVI-XVII асрдаги учта монументал мадраса билан ўралган бўлиб ўша даврда шаҳар жамоат ҳаётининг маркази бўлган.

Хива – турли давр ва халқларнинг юздан ортиқ ёдгорликлари билан машҳур шаҳар: қадимги шаҳар девори, Кўна-Арк қалъаси, Ичан Қалъа – девор билан ўралган икки шаҳар, Тош ҳовли саройи, Дишон Қалъа робати, Ислом Хўжа, Муҳаммад Аминхон мадрасаси ва Калта-Минор нинг миноралари, 218 устунли Жума мачити, Махмуд Пахлавий мақбараси ва жуда кўп бошқа ноёб иншоотлар. Эрталаб ва кечқурун – Хивани томоша қилиш учун энг яхши вақт.

Шаҳрисабз – унча катта бўлмаган, Самарқанддан жанубга томон 90 км масофадаги шаҳар, Темурийларни собиқ “уй қароргоҳи”, эрта ўрта асрда Кеш деб аталар эди. Бу Буюк Темурнинг туғилган шаҳри ва қачонлардир бу, эҳтимол, ҳатто Самарқандни ҳам ёдгорликлардан унча кўп сақланиб қолмаган, лекин уларнинг барчаси ноёб ёки улкан тарихий қимматга эга – Темурнинг Оқ-Саройи улкан 40 метрли дарвозасидан ташқари жцда нозик кўк, оқ ва тилла мозаикалар билан машҳур ва бу саройнинг фақат кичик сақланиб қолган қисми, бу ёзги қароргоҳнинг қолган қисми қандай ажойиботни ташкил қилганини тасаввур қилишга уриниб кўриш қолади, холос. Доруссаодат (“Ҳокимият ўрни”) ҳам жуда ажойиб жой, у балки ўз ўлчамлари ва безаги билан ҳатто саройдан ҳам кўркам бўлиши керак.

Қўқон. Бу шаҳар Ҳамза Ҳокимзода Ниёзийнинг уй-музейи, Мадрасаи амир (XVIII аср охири), Дахмаи-Шохон меъморий мажмуаси (1825 й.) ва маҳобатли Худоёрхон саройи (1871 й.) билан машҳурдир.

Термиз – бу Афғонистон чегарасидаги Амударё бўйидаги шаҳар, у Паттагиссар ва рус чегара пости ўрнида пайдо бўлган. Қалъа деворлари қолдиқлари, Қора-Тепа буддаларнинг диний ғорлар мажмуи, IX-XII асрлардаги феодал шаҳар қолдиқлари, Ҳакил ат-Термизийнинг мозори (XI-XV асрлар), Султон-Саодат мақбаралари ансамбли (XI-XVII асрлар) ва турли даврлардан мусулмонларнинг иншоотлари қизиқарлидир. Шаҳарни ўраб олган тоғларда жуда кўп қадимги шахталар, улар ичидаги қия йўллар ва ғорли шаҳарчалар яширинган бўлиб, уларнинг кўпчилиги шу вақтгача тадқиқ қилинмаган.

Иқтисоди

Ўзбекистонда машинасозлик, автомобилсозлик, ёқилғи-энергетика  мажмуи каби тармоқлар кенг ривожланган бўлиб, бу ерда асосий ўринни нефт ва газ қазиб олиш, шунингдек нефтни ва газни қайта ишлаш эгаллайди. машинасозликдан ташқари, тўқимачилик тармоғи кенг ривожланган. Бунда асосий ҳаракатлантирувчи куч пахта хомашёсини қайта ишлаш, газлама ва тайёр кийим ишлаб чиқариш ҳисобланади. Ҳозирги кунда тўқимачилик маҳсулотлари экспорти анча ортмоқда. Ривожланишнинг муҳим омиллари инвестициялар ва асосий тармоқларни, шу жумладан нефт ва газ қазиб олишни, қайта ишлашни, машинасозликни, автомобилсозликни, тўқимачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўлмоқда. Чет эл инвестициялари ҳам жалб этилди, уларнинг солиштирма вазни асосий ишлаб чиқаришда ортмоқда.
Иккита йирик автомобил заводи ишлаб турибди: ЗАО GM Uzbekistan (аввалги, УзДЭУавто АЖ, Асака, Андижон вилояти), бу завод енгил автомобиллар ишлаб чиқаради ва уларни Россияга, МДҲ мамлакатларига экспорт қилади, ва иккинчи завод автобус ва юк машиналарини ишлаб чиқарувчи (“Тренд”) “Сам Авто” МЧЖ. Бу завод 2006 йилда Ўзбек-Туркия қўшма корхонаси “СамҚочАвто” негизида ташкил этилди. 2007 йилнинг май ойида японларнинг Itochu компанияси “Сам Авто” нинг 8% акцияларига эга бўлди, корхонанинг бошқа акциядорлари “Ўзавтопром” АК – 66% ва Ўзбекистоннинг “Асака” банки – 26% бўлди. Автозаводда юк кўтариш қобилияти тўрт тоннадан 18 тоннагача бўлган юк машиналари, шунингдек сиғими 37 кишилик шаҳар йўловчилар автобуслари ишлаб чиқарилади.
Ўзбекистонни тузилмавий қайта қуришда кейинги йилларда катта натижаларга эришилди. Масалан, саноат ишлаб чиқаришининг ЯИМ даги улуши 2000 йилдаги 14% дан 2009 йилда 24 фоизгача ортди, транспорт ва алоқа соҳасида – 7,7 фоиздан 12 фоизгача ортди. Шу йилларда қишлоқ хўжалигининг солиштирма вазни 30% дан 18% гача пасайди. Бу ҳолат, Ўзбекистоннинг иқтисодиёти борган сари индустриал хусусиятга эша бўлаётганидан далолат бериб, аста-секин тузилмасига кўра юқори ривожланган мамлакатларга яқинлашиб бормоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, ўтиш даврининг турли босқичларида мамлакатда қўйилган мақсадларга мувофиқ иқтисодий тартибга солишнинг турли қуролларидан фойдаланилди. Жумладан, биринчи босқичда (1991-1995 йиллар) макроиқтисодий барқарорлик масалалари ҳал этилди ва асосан монетар сиёсат механизмларидан фойдаланилди, саноат эса асосий тармоқларни – асосан нефт ва газ тармоқларини жадал ривожлантиришга йўналтирилган эди. Иккинчи босқичнинг асосий мақсади (1996-2003 йиллар) импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига миллий иқтисодиётни жонлаштиригдан иборат бўлди. Учинчи босқичнинг (2004-2009 йиллар) вазифаси кўп жиҳатдан экспортга мўлжалланган саноат сиёсати олиб бориш, шунингдек аҳолининг даромадларини ўстириш ва бандликни ошириш воситалари ҳисобига иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини таъминлашдан иборат бўлди.
Ҳозирги вақтда, изчил ва босқичма- босқич ислоҳотларнинг хусусий “ўзбек модели” ни амалга ошириш, таноззулга қарши қарорлар мажмуининг ўз вақтида ўйлаб чиқилгани ва амалга оширилгани туфайли Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлик ва барқарор иқтисод ўсиш таъминланган.
Кейинги вақтларда жаҳон иқтисодиётида орқага кетишнинг чўзилиб бораётганига қарамай, Ўзбекистонда кенг миқёсли тузилмавий ўзгаришлар ва бозор механизмларининг мустаҳкамланиши давом этмоқда, ишлаб чиқариш ортмоқда, биринчи навбатда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотни ишлаб чиқариш ортиб бориши ҳисобига экспорт кўрсаткичлари ортмоқда, унинг диверсификацияси ва етказиб беришлар географияси кенгаймоқда, чет эл инвестицияларини жалб қилиш жадал суръатларда ўсмоқда. Мамлакатда асосан 2008 йилда бошланган кризисга қарши курашиш чораларини муваффақиятли амалга ошириш жаҳон таноззулининг салбий оқибатларини камайтирди ва Ўзбекистонга унча кўп бўлмаган мамлакатлар қатори иқтисодиётни ўстиришнинг барқарор суръатларини таъминлаш ва аҳолининг ҳақиқий даромадларини ошириш имконини берди. Масалан, 2009 йилда ЯИМ нинг ўсиши 8,1 фоизни ташкил этди.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон 2009 йилда иқтисодий ўсишга эришган бир неча мамлакатдан бири бўлди.
Ривожланишнинг ўзбек модели кенг миқёсли таркибий ўзгаришларни амалга оширишга ва ижтимоий-йўналтирилган бозор иқтисодиётини қуришга қаратилган бўлиб, бутун дунёда катта қизиқиш уйғотмоқда. Кўпчилик давлатлар учун Таноззулга қарши чораларни амалга ошириш, мамлакатни бундан кейин янада замонавийлаштириш ва янгилаш бўйича Ўзбекистоннинг тажрибаси кўпчилик давлатлар учун фақат бугунги кунда эмас, балки келажакда ҳам барқарор ривожланиш намунаси бўлиб ҳисобланади.
Саноати

Республиканинг асосий энергетика ресурси табиий газ ҳисобланади, уни қазиб олиш асосан Газли ва Қарши худудларида тўпланган. Нефть асосан Фарғона водийсида ва Бухоро вилоятида қазиб олинади. 1992 йилнинг бошида Фарғона водийсининг ғарбий қисмида янги нефть қони очилди, дастлабки маълумотларга кўра у дунёдаги йирик нефть қонларидан биридир. Тошкўмир Тошкент яқинида, Деновда ва Фарғона водийсида қазиб олинади.

Рангли металларни, шу жумладан руҳ, мис, қўрғошин, вольфрам ва нометалл фойдали қазилмалар – дала шпати, кварц, оҳактош, бирюза қонларини саноат ишлаб тайёрлаш олиб борилмоқда. Зарафшон дарёси ҳавзасида ва Қизилқумларда олтин қазиб олинади. Фарғона водийсида уран топилгани тўғрисида хабар берилган эди. Нефтьгаз сектори мутлақ давлат компаниялари қўлида қолмоқда, аммо тоғ-кон саноатига чет эл фирмалари таклиф этилмоқда. Бу айниқса, олтин қазиш саноатига тегишли бўлиб, у янги технологиялардан фойдаланишни талаб этади.

Ўзбекистонда машинасозлик асосан урушдан кейинги йилларда пайдо бўлди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида Ўзбекистонга собиқ Иттифоқнинг Европа қисмидан 100 дан ортиқ саноат корхоналари эвакуация қилинган эди. Бироқ эвакуация республика хўжалигини диверсификация қилишга ёрдам берганига қарамай, Ўзбекистон саноати имкониятларининг катта қисми деҳқончилик ва пахтани қайта ишлаш билан боғлиқлигича қолмоқда. Халқ хўжалигининг бошқа муҳим тармоқларидан металлургия, кимё, озиқ-овқат саноати ва қурилиш материалларини ишлаб чиқишни келтириш мумкин. Автомобилсозликда (Андижон), электроникада (Самарқанд), кийим ишлаб чиқаришда (Тошкент) чет эл инвестициялари ва техник кўмак Ўзбекистоннинг саноати янада ривожланишига ишонч ҳосил қилиш имконини беради.

Қишлоқ хўжалиги

Ўзбекистоннинг энг муҳим қишлоқ хўжалик маҳсулоти, пахтадан ташқари, мевалар, сабзавотлар ва дон (буғдой, гуруч ва маккажўхори) ҳисобланади. Айниқса ўзбекларнинг қовунлари ва узуми машхурдир. Собиқ иттифоқ даврида жуда кўп йирик гидротехник лойиҳалар (Чирчиқ-Бўзсув каскади, Фарҳод ва Чорвоқ ТЭС лари, Катта Фарғона ва Мирзочўл каналлари каби) амалга оширилди ва аввал мавжуд бўлган суғориш каналлари тизими кенгайтирилди. Ўзбек оилаларининг кўпчилиги, айниқса, қишлоқ жойларда боғлар барпо қилишади ва мевалар ҳамда сабзавотлар етиштиришади.

Ўзбекистон иқтисодиёти собиқ Советлар даврида энг ихтисослаштирилганлардан бири эди ва асосан, мутлақ пахта етиштиришга асосланган эди. 1980 йил, статистик маълумотларга мувофиқ, пахтачилик ва пахтани қайта ишлаш республиканинг 65% дан ортиқ ялпи маҳсулотини берар эди; бу тармоқларда тахминан 40% иш кучи банд эди. 1980-йилларда ҳар йили пахта йиғим-терими ўртача 4,5 млн тоннани ташкил этар эди. Пахта этишга ажратилган майдон 1986 йилда деярли 3,5 млн гектарга етди. Пахтачиликка махсус тузилма хизмат кўрсатар эди, бунга кенг суғориш тизими, кимёвий ўғитларни ишлаб чиқариш ва машинасозлик (қишлоқ хўжалик техникаси ва пахтага дастлабки ишлов бериш машиналари) ҳам кирар эди.
Мустақиллик эълон қилингандан сўнг Ўзбекистон ҳукумати пахта ишлаб чиқаришни қисқартиришга ва республиканинг ўзини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун озиқ-овқат экинларини етиштиришни орттиришга қарор қилди. Пахта териш режалари 4 млн тоннагача камайтирилди. 1990-йиллар охирида айрим худудларда ёққан тола ва иқтисоднинг таназзули пахта теришни анча камайтиришга олиб келди.
Ўзбекистонда пахта етиштиришда қўл меҳнатидан кенг фойдаланилади, бунда дала ишларига шаҳарликлар катта қисмини далаларда хам, пахта тозалаш фабрикаларида ҳам аёллар бажаради.

Заказать бизнес тур в Узбекистон
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25

Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha