Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Вьетнам ҳақида

3

Мамлакатнинг расмий номи
Вьетнам Социалистик Республикаси

Пойтахти
Ханой

2

Сиёсий тузилиши
Коммунистическая народная Республика.

Тили
Расмий тили – вьетнам тили. Инглиз ва француз тиллари ҳам қўлланилади.

Аҳолиси
90 549 000 киши. Улардан 80% дан ортиғи вьетнамлар, тахминан 2 фоизи хитойлар, шунингдек 50 дан ортиқ элат гуруҳлари вакиллари. Аҳоли сонига кўра дунёда 14 ўринни эгаллайди.

Дини
Вьетнамнинг асосий дини – буддизм. Ғарбда Лаос ва Камбоджа билан, шимолда Хитой билан чегарадош, шарқда ва жанубда уни Жанубий Хитой денгизи ўраб олган. Мамлакат шимолдан жанубга томон чўзилган ингичка тасмага ўхшайди. Чегарасининг умумий узунлиги – 3444 км.

Вақти
GMT + 7

1

Маъмурий бўлиниши
Вьетнам 58 та провинция (тинь) га бўлинган. Бу ерда шунингдек провинция мақомига эга бўлган, марказга бўйсунувчи 5 та шаҳар ҳам бор.

Валютаси
Расмий валютаси – донг (VHD). Қиймати 200, 500, 1000, 2000, 5000, 10000, 20000, 50000 ва 100000 вонг бўлган қоғоз пуллар муомалада юради.

Валюталар алмашуви
Вьетнам валюта алмашувида қулай мамлакат ҳисобланади. Бу ерда валютани алмаштириш шарт эмас, чунки ҳамма жойда АҚШ долларида ҳисоб-китоб қилиш мумкин, бунда қайтимни донгда олиш мумкин. Бундан музейлар мустасно, у ерда қайтимни қайтармасликлари мумкин.

Иқлими
Вьетнамнинг иқлими субтропик ва тропик. Бу ерда аниқ чегараланган қиш ва ёз бўлмайди, мавсумлар шамол ва намлик билан белгиланади. Бу ерда худди шу кенгликда жойлашган бошқа мамлакатлар каби қишда унча совуқ эмас, ёзда жуда ҳам иссиқ ҳам эмас. Қуруқ мавсум: декабр – апрель.

Байрамлари

Асосий байрамлари:
Янги ой йили (Tet) – йилнинг энг муҳим байрами, июнь ойида нишонланади.
Ўлганлар куни (ThanhMinh), апрелда байрам қилинади.
Адашувчи қалблар куни, августда нишонланади.
Ёзги қуёш туриши куни (Тит Доан Нго), июнда нишонланади.

Вьетнамда шунингдек қуйидаги кунлар дам олиш кунлари ҳисобланади:

3 февраль – коммунистик партияга асос солинган кун
8 март – халқаро хотин-қизлар куни
30 апрель – Сайгон озод қилинган кун
1-2 май – халқаро меҳнат куни
19 май – Хошиминнинг туғилган куни
28 май – Буддадан онг билим бериш
2 сентябрь – Вьетнам куни
3 сентябрь – Хошимин вафот этган кун.

Транспорти
Вьетнамда бир жойдан бошқа жойга бориш осон, барча шаҳарлар қуруқлик, сув ва ҳаво транспорти билан бириктирилган.

Автомобиллар
Вьетнамда автомобилни ижарага олиш учун халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш ёки маҳаллий полицияда имтиҳон топшириш керак. Шунингдек, велосипед ва мотоциклни ҳам ижарага олиш мумкин.

Автобуслари
Вьетнам шаҳарлари ўртасида доимо автобуслар қатнайди. Бу ерда у арзонлиги туфайли энг оммавий т
ранспорт. Шунингдек тезюрар автобуслар ҳам бор, улар чет эллик сайёҳларга ва анча яхши таъминланган маҳаллий аҳолига мўлжалланган. Уларнинг ички қисми анча қулай қилиб ишланган.

Шаҳар транспорти
Шаҳарда велорикшалар ва моторикшалар анча оммабоп. Таксида юришда нархни белгилаш ва нарх масаласини олдиндан келишиши зарур.

Темир йўллар
Поездларнинг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, вагонларнинг қулайлик даражаси ҳам турлича. Нарх даражаси қулайлик даражасига боғлиқ.

Сув транспорти
Денгиз йўлларининг умумий узунлиги 40 000 км атрофида. Йўловчиларни ташувчи кемалар Халонг кўрфази, Хушбўй денгизи, Мелонг дарёси ва Вунгтау дарёси бўйлаб сузиб юришади. Асосий портлар: Хошимин, Дананг, Хонгтай, Нячанг, Хайфон ва Вунгтау.

Аэропорти
Халқаро аэропортлари Ханойда, Хошиминда ва Данангда бор. Мамлакатда жами 20 та атрофида аэропорт бор. Чипталарни ташувчиларнинг офисларида сотиб олиш мумкин ёки меҳмонхоналарда унга буюртма бериш мумкин (элтиб берилгани учун қўшимча ҳақ тўлаб).

Электр
Асосан 220 В ва 50 Гц, айрим жойларда 110 В ва 50 Гц кучланиш остидаги электр ишлайди.

Магазинлари
Вьетнамда шу ҳудуд бўйича нархлар энг паст. Бу ерда товарлар ва ёдгорлик совғаларнинг турлари жуда кўп. Маҳаллий ёдгорлик совғалар дўконларида қўлда тайёрланган буюмларни, мойи, кийим, ўтлар ва дори-дармон препаратлари, зираворлар, безак буюмлар ва заргарлик буюмлари ва бошқа кўпгина нарсаларни сотиб олиш мумкин. Магазинлар ҳар куни ва деярли дам олишсиз ишлайди. Шунингдек картиналар, олтин ва кумушдан эсдалик совғалари сотадиган ихтисослаштирилган дўконлар ҳам бор.

Шошилинч телефонлар
113 – полиция;
114 – ўт ўчириш хизмати;
115 – тиббий ёрдам;
116 – телефон маълумотномаси.

Айрим шаҳарлар кодлари
Мамлакатнинг халқаро телефон коди – 84. Айрим шаҳарларнинг кодлари: Кьензянг – 77, Бимшон, Донгшон, Тханьхоа – 37, Биньминь – 70, Бьенхоа – 61, Ванчан – 29, Виньбао, Кьенан – 32, Виньлинь – 53, Виньфьюк – 211, Вунгтау – 64, Вьетлам – 19, Годау, Тэйнинь – 66, Даклак – 50, Далат, Ламдонг – 63, Дананг – 511, Донгданг, Лангшон – 25, Дьенбьенфу, Лайчяу – 23, Кайлау, Тьензянг – 73, Камранг – 58, Каобанг – 26, Кондан – 64, Лаокай – 20, Лонган – 72, Лангшон – 18, Намдинь – 350, Нгхеан – 38, Ниньбинь – 30, Ниньтхуан – 68, Травинь – 74, Туенкуанг – 27, Тхайбинь – 36, Тхайнгуен – 280, Тхуатхьен-Хюэ – 54, Фуйен – 57, Футхо – 210, Хазянг – 19, Хайдионг – 320, Хайфон – 31, Ханам – 351, Ханой – 4, Хатай – 34, Хатинь – 39, Хоабинь – 18, Хошимин – 8, Хингйен – 321, Чаудок – 76, Шоктранг – 79, Шонла – 22.

Диққатга сазовор жойлари
3000 та ороллари бўлган Ха Лонг бухтаси анча машҳур. Шунингдек, Вьетнамнинг энг йирик ибодатхоналаридан бири бўлган Хон Ба ибодатхонаси ҳамда чиройли пляжлари бўлган Вунгтао куроти ҳам машҳур. Сайёҳлар ажойиб ўзига мафтун этувчи манзарага эга бўлган Камли шаршарасига ташриф буюришларига арзийди.

Вьетнамнинг яна бир диққатга сазовор жойи Чиам (Тям) маданияти музейи ҳисобланади. Бу ерда ичида Будда ибодатхоналари жойлашган Мармар тоғлар, Нгуханьшон тоғлар каби табиий композициялар жуда кўп.

Экзотика ишқибозларига Ле Мат илонлар қишлоғи маъқул бўлади. Бу ерда илоннинг заҳаридан турли хил касалликларга қарши тайёрланган дориларни сотиб олиш ҳам мумкин. По Нагардаги Тям миноралари ёдгорлиги ўзининг меъморчилиги билан лол қолдиради. Ханойнинг марказида Хоан Кием кўли ва Ба Бе кўли жойлашган бўлиб, улар ўзининг мовий тоза сувлари билан ҳайрон қолдиради.

Тарихий ёдгорликлардан қизиқарлилари: Император шаҳри, Қирол саройи, Қип-қизил тақиқланган шаҳар, Минь Манг мақбараси, америкаликлар ва вьетнамликларнинг урушига бағишланган янги тарихнинг жуда кўп ёдгорликлари.

Иқтисоди
Вьетнамда кўмир, фосфатлар, марганец, хромитлар, денгиз шельфидан нефт ва газ конлари, ёғоч, гидроэнергия олинади. 2009 йилда ЯИМ 92,4 млрд долларни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ (харид қилиш қобилиятига кўра) – 2,9 минг долл. (дунёда 167-ўрин).

Қишлоқ хўжалиги. Асосан гуруч, кофе, чой (тахминан 70% экспортга), мурч, соя, шакар, қамиш, банан етиштирилади. Балиқчилик ва денгиз маҳсулотларини ишлаб чиқариш ривожланган. Паррандаларни кўпайтириш ҳам ривожланган.

Саноатнинг асосий турлари: қишлоқ хўжалик маҳсулотларига ишлов бериш, кийим-кечак, пойафзал, кемасозлик, нефтни қайта ишлаш. Хизмат кўрсатиш соҳасида аҳолининг 30% дан ортиғи ишлайди, ишсизлик даражаси 6,5% атрофида.

Заказать бизнес тур в Вьетнам
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Вьетнам ҳақида

3

Мамлакатнинг расмий номи
Вьетнам Социалистик Республикаси

Пойтахти
Ханой

2

Сиёсий тузилиши
Коммунистическая народная Республика.

Тили
Расмий тили – вьетнам тили. Инглиз ва француз тиллари ҳам қўлланилади.

Аҳолиси
90 549 000 киши. Улардан 80% дан ортиғи вьетнамлар, тахминан 2 фоизи хитойлар, шунингдек 50 дан ортиқ элат гуруҳлари вакиллари. Аҳоли сонига кўра дунёда 14 ўринни эгаллайди.

Дини
Вьетнамнинг асосий дини – буддизм. Ғарбда Лаос ва Камбоджа билан, шимолда Хитой билан чегарадош, шарқда ва жанубда уни Жанубий Хитой денгизи ўраб олган. Мамлакат шимолдан жанубга томон чўзилган ингичка тасмага ўхшайди. Чегарасининг умумий узунлиги – 3444 км.

Вақти
GMT + 7

1

Маъмурий бўлиниши
Вьетнам 58 та провинция (тинь) га бўлинган. Бу ерда шунингдек провинция мақомига эга бўлган, марказга бўйсунувчи 5 та шаҳар ҳам бор.

Валютаси
Расмий валютаси – донг (VHD). Қиймати 200, 500, 1000, 2000, 5000, 10000, 20000, 50000 ва 100000 вонг бўлган қоғоз пуллар муомалада юради.

Валюталар алмашуви
Вьетнам валюта алмашувида қулай мамлакат ҳисобланади. Бу ерда валютани алмаштириш шарт эмас, чунки ҳамма жойда АҚШ долларида ҳисоб-китоб қилиш мумкин, бунда қайтимни донгда олиш мумкин. Бундан музейлар мустасно, у ерда қайтимни қайтармасликлари мумкин.

Иқлими
Вьетнамнинг иқлими субтропик ва тропик. Бу ерда аниқ чегараланган қиш ва ёз бўлмайди, мавсумлар шамол ва намлик билан белгиланади. Бу ерда худди шу кенгликда жойлашган бошқа мамлакатлар каби қишда унча совуқ эмас, ёзда жуда ҳам иссиқ ҳам эмас. Қуруқ мавсум: декабр – апрель.

Байрамлари

Асосий байрамлари:
Янги ой йили (Tet) – йилнинг энг муҳим байрами, июнь ойида нишонланади.
Ўлганлар куни (ThanhMinh), апрелда байрам қилинади.
Адашувчи қалблар куни, августда нишонланади.
Ёзги қуёш туриши куни (Тит Доан Нго), июнда нишонланади.

Вьетнамда шунингдек қуйидаги кунлар дам олиш кунлари ҳисобланади:

3 февраль – коммунистик партияга асос солинган кун
8 март – халқаро хотин-қизлар куни
30 апрель – Сайгон озод қилинган кун
1-2 май – халқаро меҳнат куни
19 май – Хошиминнинг туғилган куни
28 май – Буддадан онг билим бериш
2 сентябрь – Вьетнам куни
3 сентябрь – Хошимин вафот этган кун.

Транспорти
Вьетнамда бир жойдан бошқа жойга бориш осон, барча шаҳарлар қуруқлик, сув ва ҳаво транспорти билан бириктирилган.

Автомобиллар
Вьетнамда автомобилни ижарага олиш учун халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш ёки маҳаллий полицияда имтиҳон топшириш керак. Шунингдек, велосипед ва мотоциклни ҳам ижарага олиш мумкин.

Автобуслари
Вьетнам шаҳарлари ўртасида доимо автобуслар қатнайди. Бу ерда у арзонлиги туфайли энг оммавий т
ранспорт. Шунингдек тезюрар автобуслар ҳам бор, улар чет эллик сайёҳларга ва анча яхши таъминланган маҳаллий аҳолига мўлжалланган. Уларнинг ички қисми анча қулай қилиб ишланган.

Шаҳар транспорти
Шаҳарда велорикшалар ва моторикшалар анча оммабоп. Таксида юришда нархни белгилаш ва нарх масаласини олдиндан келишиши зарур.

Темир йўллар
Поездларнинг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, вагонларнинг қулайлик даражаси ҳам турлича. Нарх даражаси қулайлик даражасига боғлиқ.

Сув транспорти
Денгиз йўлларининг умумий узунлиги 40 000 км атрофида. Йўловчиларни ташувчи кемалар Халонг кўрфази, Хушбўй денгизи, Мелонг дарёси ва Вунгтау дарёси бўйлаб сузиб юришади. Асосий портлар: Хошимин, Дананг, Хонгтай, Нячанг, Хайфон ва Вунгтау.

Аэропорти
Халқаро аэропортлари Ханойда, Хошиминда ва Данангда бор. Мамлакатда жами 20 та атрофида аэропорт бор. Чипталарни ташувчиларнинг офисларида сотиб олиш мумкин ёки меҳмонхоналарда унга буюртма бериш мумкин (элтиб берилгани учун қўшимча ҳақ тўлаб).

Электр
Асосан 220 В ва 50 Гц, айрим жойларда 110 В ва 50 Гц кучланиш остидаги электр ишлайди.

Магазинлари
Вьетнамда шу ҳудуд бўйича нархлар энг паст. Бу ерда товарлар ва ёдгорлик совғаларнинг турлари жуда кўп. Маҳаллий ёдгорлик совғалар дўконларида қўлда тайёрланган буюмларни, мойи, кийим, ўтлар ва дори-дармон препаратлари, зираворлар, безак буюмлар ва заргарлик буюмлари ва бошқа кўпгина нарсаларни сотиб олиш мумкин. Магазинлар ҳар куни ва деярли дам олишсиз ишлайди. Шунингдек картиналар, олтин ва кумушдан эсдалик совғалари сотадиган ихтисослаштирилган дўконлар ҳам бор.

Шошилинч телефонлар
113 – полиция;
114 – ўт ўчириш хизмати;
115 – тиббий ёрдам;
116 – телефон маълумотномаси.

Айрим шаҳарлар кодлари
Мамлакатнинг халқаро телефон коди – 84. Айрим шаҳарларнинг кодлари: Кьензянг – 77, Бимшон, Донгшон, Тханьхоа – 37, Биньминь – 70, Бьенхоа – 61, Ванчан – 29, Виньбао, Кьенан – 32, Виньлинь – 53, Виньфьюк – 211, Вунгтау – 64, Вьетлам – 19, Годау, Тэйнинь – 66, Даклак – 50, Далат, Ламдонг – 63, Дананг – 511, Донгданг, Лангшон – 25, Дьенбьенфу, Лайчяу – 23, Кайлау, Тьензянг – 73, Камранг – 58, Каобанг – 26, Кондан – 64, Лаокай – 20, Лонган – 72, Лангшон – 18, Намдинь – 350, Нгхеан – 38, Ниньбинь – 30, Ниньтхуан – 68, Травинь – 74, Туенкуанг – 27, Тхайбинь – 36, Тхайнгуен – 280, Тхуатхьен-Хюэ – 54, Фуйен – 57, Футхо – 210, Хазянг – 19, Хайдионг – 320, Хайфон – 31, Ханам – 351, Ханой – 4, Хатай – 34, Хатинь – 39, Хоабинь – 18, Хошимин – 8, Хингйен – 321, Чаудок – 76, Шоктранг – 79, Шонла – 22.

Диққатга сазовор жойлари
3000 та ороллари бўлган Ха Лонг бухтаси анча машҳур. Шунингдек, Вьетнамнинг энг йирик ибодатхоналаридан бири бўлган Хон Ба ибодатхонаси ҳамда чиройли пляжлари бўлган Вунгтао куроти ҳам машҳур. Сайёҳлар ажойиб ўзига мафтун этувчи манзарага эга бўлган Камли шаршарасига ташриф буюришларига арзийди.

Вьетнамнинг яна бир диққатга сазовор жойи Чиам (Тям) маданияти музейи ҳисобланади. Бу ерда ичида Будда ибодатхоналари жойлашган Мармар тоғлар, Нгуханьшон тоғлар каби табиий композициялар жуда кўп.

Экзотика ишқибозларига Ле Мат илонлар қишлоғи маъқул бўлади. Бу ерда илоннинг заҳаридан турли хил касалликларга қарши тайёрланган дориларни сотиб олиш ҳам мумкин. По Нагардаги Тям миноралари ёдгорлиги ўзининг меъморчилиги билан лол қолдиради. Ханойнинг марказида Хоан Кием кўли ва Ба Бе кўли жойлашган бўлиб, улар ўзининг мовий тоза сувлари билан ҳайрон қолдиради.

Тарихий ёдгорликлардан қизиқарлилари: Император шаҳри, Қирол саройи, Қип-қизил тақиқланган шаҳар, Минь Манг мақбараси, америкаликлар ва вьетнамликларнинг урушига бағишланган янги тарихнинг жуда кўп ёдгорликлари.

Иқтисоди
Вьетнамда кўмир, фосфатлар, марганец, хромитлар, денгиз шельфидан нефт ва газ конлари, ёғоч, гидроэнергия олинади. 2009 йилда ЯИМ 92,4 млрд долларни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ (харид қилиш қобилиятига кўра) – 2,9 минг долл. (дунёда 167-ўрин).

Қишлоқ хўжалиги. Асосан гуруч, кофе, чой (тахминан 70% экспортга), мурч, соя, шакар, қамиш, банан етиштирилади. Балиқчилик ва денгиз маҳсулотларини ишлаб чиқариш ривожланган. Паррандаларни кўпайтириш ҳам ривожланган.

Саноатнинг асосий турлари: қишлоқ хўжалик маҳсулотларига ишлов бериш, кийим-кечак, пойафзал, кемасозлик, нефтни қайта ишлаш. Хизмат кўрсатиш соҳасида аҳолининг 30% дан ортиғи ишлайди, ишсизлик даражаси 6,5% атрофида.

Заказать бизнес тур в Вьетнам
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha