Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат

Япония ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Япония

Пойтахти
Токио шаҳри

Сиёсий тузилиши
Япония конституцион парламентар монархия ҳисобланади. Давлат тепасида император туради, у бутун давлат қарорларини Вазирлар Маҳкамаси орқали олиб боради.

Тили

Расмий тили япон тили ҳисобланади.

Аҳолиси

Япониянинг аҳолиси 126 400 000 кишини ташкил этади (2011 йил ҳолатига кўра). Ўз аҳолисининг сонига кўра Япония 10 та аҳоли зич жойлашган мамлакатлар қаторига киради. Бу ерда аҳолининг ўртача зичлиги 1 кв.км га 340 кишини ташкил этади.

Дини

Японияда буддизм устувор диндир. Шунингдек синтоизм – японларнинг миллий дини ва христианлик.

Майдони

Япониянинг ҳамма майдони 377 944 кв.км ни ташкил этади.

Географик ўрни
Япония орол давлатдир ва у Тинч океанининг ғарб қисмида жойлашган. Унинг таркибига 4000 та орол киради. Уларнинг энг йириклари Хонсю, Кюсю, Сикоку ва Хоккайдо. Япония ҳудудини шимол томондан Охота денгизи, шарқ ва жанубий-шарқдан – Тинч океани, ғарбдан – Япон ва Шарқий-Хитой денгизлари; Хонсю, Сикоку ва Кюсю ороллари архипелаги жанубида ички Япон денгизи ўраб туради. Қирғоқ чизиғининг умумий узунлиги тахминан 30 минг километр. Япония тоғли мамлакатдир. Унинг ҳудудининг деярли тўртдан уч қисмини тоғлар эгаллайди.

Вақти

GMT + 9 соат

Маъмурий бўлиниши
Давлат асосан префектураларга бўлинган. Японияда бундай префектуралар 47 та. Ҳар бир префектура тўртта тоифага бўлинади: Токио, Хоккайдо, Киото ва Осака ҳамда қолган 43 таси. Токио ўз навбатида 23 та мустақил махсус туманларга ажралади. Йирик шаҳарлари: Токио, Осака, Киото, Нагоя, Кобе, Хиросима, Фукуо ва Иокогама ҳисобланади.

Валютаси

Валютасининг халқаро номи: JPY.
Пул бирлиги Йена. Йена 100 Сенга бўлинади.

Валюталар алмашуви
Валютани Токио аэропортида алмаштириш мумкин, бу ерда алмашув пунктлари кеча-ю кундуз ишлайди. Шунингдек валютани Япония банкларида ҳам алмаштириш мумкин, лекин шуни ёдда тутиш керакки, байрам кунлари улар берк бўлади. Энг маъқул алмашув курсини аэропортдаги алмашув пунктлари тақдим этишади. Меҳмонхонада ҳам пулларни алмаштириб олиш мумкин, лекин бу ерда алмаштириш чегараси белгиланган – бир қисмига бир кунда кўпи билан 300 АҚШ доллари.

Иқлими

2

Япония ҳудудидаги иқлими ҳар хил. Мамлакатнинг шимолидаги иқлим мўътадил, жанубда эса субтропик ва тропик муссонли. Хоккайдода январь ойида ўртача температура -30С гача пасайса, июль ойида эса 220С гача кўтарилса, Окинава префектурасида у деярли бир хил 220С бўлиб қолади.

Байрамлари

3

1 январь – Янги йил байрами. У 1948 йилдан нишонланади.
15 январь – Вояга етиш куни. Бу куни 20 ёшга тўлган қизларни ва ўғил болаларни табрикланади.
11 февраль – Давлатга асос солинган кун.
21 март – Баҳорги тенгкунлик куни – 1978 йилдан нишонланади.
3 май – Конституция куни. 1948 йилдан, Япониянинг янги Конституцияси қабул қилинган куннинг биринчи йилидан бошлаб нишонланади.
4 май – Дам олиш куни. 1988 йилдан нишонланади.
5 май – Болалар куни. 1948 йилда киритилган.
15 сентябрь – Қарияларни ҳурмат қилиш куни. 1965 йилда киритилган.
21 сентябрь – Кузги тенгкунлик куни. 1978 йилдан нишонланади. Баҳорги тенгкунлик кунига ўхшаш.
10 октябрь – Спорт куни. 1966 йилдан бери нишонланади. 1964 йил Токио Олимпия ўйинларидан сўнг киритилган.
3 ноябрь – Маданият куни. 1948 йилда киритилган.
23 ноябрь – Меҳнат куни. 1873 йилдан нишонланади, аввал яхши ҳосил учун миннатдорчилик куни бўлган.

Транспорти
Японияда бир жойдан бошқа жойга боришнинг асосий усули автотранспорт ҳисобланади. Японияда чап томонлама ҳаракат амал қилади. Темир йўллар Япония шаҳарларини бир-бири билан боғловчи восита ҳисобланади. Суперзамонавий тезюрар поездларнинг тармоғи мамлакатнинг деярли ҳамма шаҳарларини бир-бири билан боғлайди. Энг йирик миллий аэропорт – Токио халқаро аэропортидир. У Осиёдаги энг кўп юкланган аэропортдир. Японияда жами 173 та аэропорт бор.

Электр
Японияда тармоқдаги кучланиш 100 вольт бўлиб, Шарқий Японияда (шу жумладан, Токио, Иокогама, Тохоку ҳудуди, Хоккайдо) ток частотаси 50 Hz ва Ғарбий Японияда (шу жумладан, Нагоя, Осака, Киото, Хиросима, Сикоку ва Кюсю оролларида) ток частотаси 60 Hz. Бу фарқ маиший асбобларнинг ишлашига ўзгартиришлар киритмайди. Фақат 220-230 вольтда ишловчи евроқурилмалар учун кучланиш адаптери (100 вольтдан 220 вольтга) ва штекерга ўтказувчи (юмалоқ киришдан яссига) керак бўлади.

Магазинлар
Японияда сайёҳлар учун харид қилиш жуда ёқимлидир. Сайёҳларга “электрон шаҳар” – Акихибарани бориб кўришни таклиф этилади. Мамлакатнинг заргарлик магазинларида дунёдаги энг яхши дурни сотиб олиш мумкин. Японияда “номи-но-ити” деб аталувчи бозорлар анча машҳур. Бу ерда сайёҳлар нархларни бир-биридан фарқ қиладиган жуда хилма-хил товарларни сотиб олишлари мумкин: эски идиш-товоқ, газламалар, мебель ва ҳ.қ.
Йирик магазинлар ва гипермаркетлар соат 9.00 дан 21.00 гача ишлайди. Қолган барча магазинлар одатда соат 10.00 дан 19.00 гача очиқ бўлади.

Алоқа

4
Японияда уяли телефон алоқанинг икки стандарти: CDMA ва 3G амал қилади. Японияда бир неча уяли операторлар ишлайди, улардан энг йириги ва машҳур лари NTT Docomo (ёки оддийгина айтганда Docomo), Softbank ва AU by KDDI (ёки AU). Улардан кейин Willcom ва GM Emobile туради. Кўчадаги телефон-автоматлар тўрт хилда бўлади – халқаро телефонлар кулранг (зангари) рангда, ISDN деб ёзилган бўлади (улар турли номиналдош телефон карточкалари билан ишлайди), сариқ ва кўк шаҳарлараро телефонлар (улар телефон карточкалари билан ҳам, 10 ва 100 йенли тангалар билан ҳам ишлайди) ва маҳаллий қизил телефонлар, уларнинг ўлчами бироз кичикроқ бўлиб, фақат 10 йенлик танга билан ишлайди.

Шошилинч телефонлар
Ўт ўчириш хизмати – 119
Полиция – 110
Тез ёрдам – 119
Сайёҳларга ёрдам линияси – (0120)–461-997

Диққатга сазовор жойлари
Япония – қадимги маданият ва ҳозирги замон уйғун бирлашган мамлакатдир. Япония маданий меросга ва диққатга сазовор жойларга бой. Асосий сайёҳлик маркази Казумигасеки, Отемачи, Икебукуро, Уэно, Сибуя каби марказларга эга бўлган Токио шаҳридир. Токио – кескин ўзгаришлари бор бўлган шаҳардир, бу ерда қадим ёдгорликлар билан биргаликда яшаётган осмон ўпар биноларни учратиш мумкин. Шаҳарнинг марказида Императорнинг Кокё саройи жойлашган, унинг атрофида Китаномару ва Хигаси-геэн парклари жойлашган. Бундан ташқари, Каннон худосининг саройи, Фан музейи, Токио Миллий музейи, Тосегу ибодатхонаси ҳам қизиқарлидир. “Уч минора” номли осмон ўпар бинолар мажмуи. Токио жуда кўп миқдордаги музейлари билан машҳур, бу шаҳарда улар ўттиздан ортиқ, улар орасида Зажигалкалар музейи, Метро музейи, Ота музейи – япон гравюраси музейи, Токио метрополитени музейи, Санъат музейи каби музейлар бор. Сайёҳлар орасида Хонсю ороли, шунингдек Токиодан 150 км масофада жойлашган Никко парки анча машҳур бўлиб қолган. Бу ерда баландлиги 97 метр бўлган машҳур шаршара бор.
Нара – Япониянинг биринчи пойтахти бўлиб, ўзи бутун бир музейни ташкил этади. Бу ерда ибодатхоналар жуда кўп: Кофукудзи ибодатхонаси, Хорюдзи ибодатхонаси, Тодайдзи ибодатхонаси.
Япониянинг яна бир эски пойтахти – Киото шаҳри. Киото шаҳрининг асосий диққатга сазовор жойлари Геэн боғлари, Кемидзу-дэра, Кинкаку-дзи ибодатхоналари ва саройлари, Рёандзи ибодатхонаси ичидаги тошлар боғидир.
Осака шаҳрини Япониянинг Венецияси деб аташади. У Иодогава дарёси дельтасида жойлашган. Бу ерда машҳур қаср жойлашган. Япониянинг яна бир машҳур рамзи Фудзи тоғи ҳисобланади. Вулканнинг баландлиги 3776 метрни ташкил этади.

Иқтисоди
Япониянинг иқтисоди дунёда энг ривожланганлардан биридир. Жаҳон саноат ишлаб чиқаришининг 12% и Япония улушига тўғри келади. ЯИМ нинг ҳажмига кўра у АҚШ дан кейин иккинчи ўринни эгаллайди, аммо 2010 йилда бу кўрсаткичлар ўзгарди, хитой иқтисоди Японияни орқада қолдириб кетди. Япониянинг иқтисодида қуйидаги соҳалар устуворлик қилади: банк хизматлари, қурилиш, кўчмас мулк, транспорт, телекоммуникациялар, улгуржи савдо. Японияда ишсизлик даражаси етарлича.

Саноати
Япония кучли ишлаб чиқариш қувватларига эга. Улар транспорт воситаларини, электроникани, кимёвий моддаларни, тўқимачиликни ва озиқ-овқат маҳсулотларини йирик ишлаб чиқарувчиларидан иборат. Энг муҳим экспорт соҳалари – кемасозлик ва машинасозлик, кимё саноати, шунингдек компьютерларни ишлаб чиқариш (телекоммуникациялар, саноат автоматлари ва роботлар). Японияда тошкўмир, табиий газ, темир рудалари, нефть ва бошқ. қазиб олинади. Хомашё, ёқилғи, ёғоч, пахта, темир, марганецли, рухли рудалар, озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади. Мамлакат кемалар, металл қирқувчи станоклар, саноат роботлари, фотоаппаратуралар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди.

Қишлоқ хўжалиги
Қишлоқ хўжалик экинлари Япония ҳудудининг 13% ини эгаллайди. Бу ерларнинг кўпчилигини шоли етиштириш учун фойдаланиладиган, сув бостириладиган майдонлар эгаллайди. Японияда ер ҳудуди унча кўп бўлмагани учун бу ерда асосан интенсив қишлоқ хўжалигидан фойдаланилади. Япониянинг қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳолиси сони тахминан 5 миллион кишини ташкил этади. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи шоличилик бўлиб қолмоқда. Балиқчилик ва денгиз маҳсулотларини қайта ишлаш ҳам анъанавий тармоқ бўлиб қолмоқда. Ишов бериладиган майдон жуда кичик бўлса-да (тахминан 5 млн га), Япония ўз озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжларини ўзининг ишлаб чиқариши ҳисобига таъминлайди. Буғдой, сули, соя, шакар, маккажўхори, сорго каби маҳсулотлар импорт қилинади; пахта ва жун ҳам олиб кирилади. Япония тухум, парранда гўшти ва шойи хомашёсини ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Заказать бизнес тур в Япония
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма

Япония ҳақида

1

Мамлакатнинг расмий номи
Япония

Пойтахти
Токио шаҳри

Сиёсий тузилиши
Япония конституцион парламентар монархия ҳисобланади. Давлат тепасида император туради, у бутун давлат қарорларини Вазирлар Маҳкамаси орқали олиб боради.

Тили

Расмий тили япон тили ҳисобланади.

Аҳолиси

Япониянинг аҳолиси 126 400 000 кишини ташкил этади (2011 йил ҳолатига кўра). Ўз аҳолисининг сонига кўра Япония 10 та аҳоли зич жойлашган мамлакатлар қаторига киради. Бу ерда аҳолининг ўртача зичлиги 1 кв.км га 340 кишини ташкил этади.

Дини

Японияда буддизм устувор диндир. Шунингдек синтоизм – японларнинг миллий дини ва христианлик.

Майдони

Япониянинг ҳамма майдони 377 944 кв.км ни ташкил этади.

Географик ўрни
Япония орол давлатдир ва у Тинч океанининг ғарб қисмида жойлашган. Унинг таркибига 4000 та орол киради. Уларнинг энг йириклари Хонсю, Кюсю, Сикоку ва Хоккайдо. Япония ҳудудини шимол томондан Охота денгизи, шарқ ва жанубий-шарқдан – Тинч океани, ғарбдан – Япон ва Шарқий-Хитой денгизлари; Хонсю, Сикоку ва Кюсю ороллари архипелаги жанубида ички Япон денгизи ўраб туради. Қирғоқ чизиғининг умумий узунлиги тахминан 30 минг километр. Япония тоғли мамлакатдир. Унинг ҳудудининг деярли тўртдан уч қисмини тоғлар эгаллайди.

Вақти

GMT + 9 соат

Маъмурий бўлиниши
Давлат асосан префектураларга бўлинган. Японияда бундай префектуралар 47 та. Ҳар бир префектура тўртта тоифага бўлинади: Токио, Хоккайдо, Киото ва Осака ҳамда қолган 43 таси. Токио ўз навбатида 23 та мустақил махсус туманларга ажралади. Йирик шаҳарлари: Токио, Осака, Киото, Нагоя, Кобе, Хиросима, Фукуо ва Иокогама ҳисобланади.

Валютаси

Валютасининг халқаро номи: JPY.
Пул бирлиги Йена. Йена 100 Сенга бўлинади.

Валюталар алмашуви
Валютани Токио аэропортида алмаштириш мумкин, бу ерда алмашув пунктлари кеча-ю кундуз ишлайди. Шунингдек валютани Япония банкларида ҳам алмаштириш мумкин, лекин шуни ёдда тутиш керакки, байрам кунлари улар берк бўлади. Энг маъқул алмашув курсини аэропортдаги алмашув пунктлари тақдим этишади. Меҳмонхонада ҳам пулларни алмаштириб олиш мумкин, лекин бу ерда алмаштириш чегараси белгиланган – бир қисмига бир кунда кўпи билан 300 АҚШ доллари.

Иқлими

2

Япония ҳудудидаги иқлими ҳар хил. Мамлакатнинг шимолидаги иқлим мўътадил, жанубда эса субтропик ва тропик муссонли. Хоккайдода январь ойида ўртача температура -30С гача пасайса, июль ойида эса 220С гача кўтарилса, Окинава префектурасида у деярли бир хил 220С бўлиб қолади.

Байрамлари

3

1 январь – Янги йил байрами. У 1948 йилдан нишонланади.
15 январь – Вояга етиш куни. Бу куни 20 ёшга тўлган қизларни ва ўғил болаларни табрикланади.
11 февраль – Давлатга асос солинган кун.
21 март – Баҳорги тенгкунлик куни – 1978 йилдан нишонланади.
3 май – Конституция куни. 1948 йилдан, Япониянинг янги Конституцияси қабул қилинган куннинг биринчи йилидан бошлаб нишонланади.
4 май – Дам олиш куни. 1988 йилдан нишонланади.
5 май – Болалар куни. 1948 йилда киритилган.
15 сентябрь – Қарияларни ҳурмат қилиш куни. 1965 йилда киритилган.
21 сентябрь – Кузги тенгкунлик куни. 1978 йилдан нишонланади. Баҳорги тенгкунлик кунига ўхшаш.
10 октябрь – Спорт куни. 1966 йилдан бери нишонланади. 1964 йил Токио Олимпия ўйинларидан сўнг киритилган.
3 ноябрь – Маданият куни. 1948 йилда киритилган.
23 ноябрь – Меҳнат куни. 1873 йилдан нишонланади, аввал яхши ҳосил учун миннатдорчилик куни бўлган.

Транспорти
Японияда бир жойдан бошқа жойга боришнинг асосий усули автотранспорт ҳисобланади. Японияда чап томонлама ҳаракат амал қилади. Темир йўллар Япония шаҳарларини бир-бири билан боғловчи восита ҳисобланади. Суперзамонавий тезюрар поездларнинг тармоғи мамлакатнинг деярли ҳамма шаҳарларини бир-бири билан боғлайди. Энг йирик миллий аэропорт – Токио халқаро аэропортидир. У Осиёдаги энг кўп юкланган аэропортдир. Японияда жами 173 та аэропорт бор.

Электр
Японияда тармоқдаги кучланиш 100 вольт бўлиб, Шарқий Японияда (шу жумладан, Токио, Иокогама, Тохоку ҳудуди, Хоккайдо) ток частотаси 50 Hz ва Ғарбий Японияда (шу жумладан, Нагоя, Осака, Киото, Хиросима, Сикоку ва Кюсю оролларида) ток частотаси 60 Hz. Бу фарқ маиший асбобларнинг ишлашига ўзгартиришлар киритмайди. Фақат 220-230 вольтда ишловчи евроқурилмалар учун кучланиш адаптери (100 вольтдан 220 вольтга) ва штекерга ўтказувчи (юмалоқ киришдан яссига) керак бўлади.

Магазинлар
Японияда сайёҳлар учун харид қилиш жуда ёқимлидир. Сайёҳларга “электрон шаҳар” – Акихибарани бориб кўришни таклиф этилади. Мамлакатнинг заргарлик магазинларида дунёдаги энг яхши дурни сотиб олиш мумкин. Японияда “номи-но-ити” деб аталувчи бозорлар анча машҳур. Бу ерда сайёҳлар нархларни бир-биридан фарқ қиладиган жуда хилма-хил товарларни сотиб олишлари мумкин: эски идиш-товоқ, газламалар, мебель ва ҳ.қ.
Йирик магазинлар ва гипермаркетлар соат 9.00 дан 21.00 гача ишлайди. Қолган барча магазинлар одатда соат 10.00 дан 19.00 гача очиқ бўлади.

Алоқа

4
Японияда уяли телефон алоқанинг икки стандарти: CDMA ва 3G амал қилади. Японияда бир неча уяли операторлар ишлайди, улардан энг йириги ва машҳур лари NTT Docomo (ёки оддийгина айтганда Docomo), Softbank ва AU by KDDI (ёки AU). Улардан кейин Willcom ва GM Emobile туради. Кўчадаги телефон-автоматлар тўрт хилда бўлади – халқаро телефонлар кулранг (зангари) рангда, ISDN деб ёзилган бўлади (улар турли номиналдош телефон карточкалари билан ишлайди), сариқ ва кўк шаҳарлараро телефонлар (улар телефон карточкалари билан ҳам, 10 ва 100 йенли тангалар билан ҳам ишлайди) ва маҳаллий қизил телефонлар, уларнинг ўлчами бироз кичикроқ бўлиб, фақат 10 йенлик танга билан ишлайди.

Шошилинч телефонлар
Ўт ўчириш хизмати – 119
Полиция – 110
Тез ёрдам – 119
Сайёҳларга ёрдам линияси – (0120)–461-997

Диққатга сазовор жойлари
Япония – қадимги маданият ва ҳозирги замон уйғун бирлашган мамлакатдир. Япония маданий меросга ва диққатга сазовор жойларга бой. Асосий сайёҳлик маркази Казумигасеки, Отемачи, Икебукуро, Уэно, Сибуя каби марказларга эга бўлган Токио шаҳридир. Токио – кескин ўзгаришлари бор бўлган шаҳардир, бу ерда қадим ёдгорликлар билан биргаликда яшаётган осмон ўпар биноларни учратиш мумкин. Шаҳарнинг марказида Императорнинг Кокё саройи жойлашган, унинг атрофида Китаномару ва Хигаси-геэн парклари жойлашган. Бундан ташқари, Каннон худосининг саройи, Фан музейи, Токио Миллий музейи, Тосегу ибодатхонаси ҳам қизиқарлидир. “Уч минора” номли осмон ўпар бинолар мажмуи. Токио жуда кўп миқдордаги музейлари билан машҳур, бу шаҳарда улар ўттиздан ортиқ, улар орасида Зажигалкалар музейи, Метро музейи, Ота музейи – япон гравюраси музейи, Токио метрополитени музейи, Санъат музейи каби музейлар бор. Сайёҳлар орасида Хонсю ороли, шунингдек Токиодан 150 км масофада жойлашган Никко парки анча машҳур бўлиб қолган. Бу ерда баландлиги 97 метр бўлган машҳур шаршара бор.
Нара – Япониянинг биринчи пойтахти бўлиб, ўзи бутун бир музейни ташкил этади. Бу ерда ибодатхоналар жуда кўп: Кофукудзи ибодатхонаси, Хорюдзи ибодатхонаси, Тодайдзи ибодатхонаси.
Япониянинг яна бир эски пойтахти – Киото шаҳри. Киото шаҳрининг асосий диққатга сазовор жойлари Геэн боғлари, Кемидзу-дэра, Кинкаку-дзи ибодатхоналари ва саройлари, Рёандзи ибодатхонаси ичидаги тошлар боғидир.
Осака шаҳрини Япониянинг Венецияси деб аташади. У Иодогава дарёси дельтасида жойлашган. Бу ерда машҳур қаср жойлашган. Япониянинг яна бир машҳур рамзи Фудзи тоғи ҳисобланади. Вулканнинг баландлиги 3776 метрни ташкил этади.

Иқтисоди
Япониянинг иқтисоди дунёда энг ривожланганлардан биридир. Жаҳон саноат ишлаб чиқаришининг 12% и Япония улушига тўғри келади. ЯИМ нинг ҳажмига кўра у АҚШ дан кейин иккинчи ўринни эгаллайди, аммо 2010 йилда бу кўрсаткичлар ўзгарди, хитой иқтисоди Японияни орқада қолдириб кетди. Япониянинг иқтисодида қуйидаги соҳалар устуворлик қилади: банк хизматлари, қурилиш, кўчмас мулк, транспорт, телекоммуникациялар, улгуржи савдо. Японияда ишсизлик даражаси етарлича.

Саноати
Япония кучли ишлаб чиқариш қувватларига эга. Улар транспорт воситаларини, электроникани, кимёвий моддаларни, тўқимачиликни ва озиқ-овқат маҳсулотларини йирик ишлаб чиқарувчиларидан иборат. Энг муҳим экспорт соҳалари – кемасозлик ва машинасозлик, кимё саноати, шунингдек компьютерларни ишлаб чиқариш (телекоммуникациялар, саноат автоматлари ва роботлар). Японияда тошкўмир, табиий газ, темир рудалари, нефть ва бошқ. қазиб олинади. Хомашё, ёқилғи, ёғоч, пахта, темир, марганецли, рухли рудалар, озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади. Мамлакат кемалар, металл қирқувчи станоклар, саноат роботлари, фотоаппаратуралар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди.

Қишлоқ хўжалиги
Қишлоқ хўжалик экинлари Япония ҳудудининг 13% ини эгаллайди. Бу ерларнинг кўпчилигини шоли етиштириш учун фойдаланиладиган, сув бостириладиган майдонлар эгаллайди. Японияда ер ҳудуди унча кўп бўлмагани учун бу ерда асосан интенсив қишлоқ хўжалигидан фойдаланилади. Япониянинг қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳолиси сони тахминан 5 миллион кишини ташкил этади. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи шоличилик бўлиб қолмоқда. Балиқчилик ва денгиз маҳсулотларини қайта ишлаш ҳам анъанавий тармоқ бўлиб қолмоқда. Ишов бериладиган майдон жуда кичик бўлса-да (тахминан 5 млн га), Япония ўз озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжларини ўзининг ишлаб чиқариши ҳисобига таъминлайди. Буғдой, сули, соя, шакар, маккажўхори, сорго каби маҳсулотлар импорт қилинади; пахта ва жун ҳам олиб кирилади. Япония тухум, парранда гўшти ва шойи хомашёсини ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Заказать бизнес тур в Япония
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha