Буюртма
ru en
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
uz
Назад Список стран
Дунё бўйлаб халқаро бизнес саёхат
Ўзбекистонга визалар

visa_uzb

Ўзбекистон Республикаси визаси

Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фақат кириш визалари мавжуд бўлгандагина Ўзбекистонга киришлари унинг ҳудуди орқали транзит билан ўтиши мумкин.

Чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга визалар Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарида ва консуллик муассасаларида визани қўллаб-қувватлаш (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тасдиқномаси) асосида берилади.

Виза билан таъминлаш Ўзбекистон ҳудудида доимий ёки вақтинча фаолият юритаётган, таклиф этувчи юридик ёки жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ТИВ га тақдим этилган илтимосномаси (аризаси) асосида расмийлаштирилади.
ТИВ да юридик ва жисмоний шахсларнинг илтимосномасини кўриб чиқиш муддати ҳужжатларни тақдим этишнинг белгиланган тартибига риоя этилганда 10 иш кунини ташкил этади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга виза олиш учун Ўзбекистоннинг чет эллардаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

фуқаролиги бўлмаган шахснинг паспорти ёки ҳужжати, унинг амал қилиш муддати визанинг амал қилиш муддатидан камида 3 ой ортиқ бўлиши керак;
тўлдирилган виза анкетаси 2 нусхада;
2 та рангли фотосурат, паспортникидек ўлчамда.
Транзит виза олиш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари борадиган давлати визасига ва борадиган давлатига Ўзбекистондан жўнаб кетиш санаси тасдиқланган йўл ҳужжатларига эга бўлиши керак. Бу ҳолда виза ҳужжатларини кўриб чиқиш муддати 3 суткани ташкил этади.

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси бўлмаган мамлакатдан Ўзбекистонга келиш ниятида бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар визаларни келиб тушгандан сўнг “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси ТИВ нинг виза билан таъминлаш секторида визалар олишлари мумкин. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи таклиф қилувчи юридик ёки физик шахс Ўзбекистон Республикаси ТИВга белгиланган тартибда олдиндан мурожаат қилиш, Консуллик бошқармасининг виза билан таъминлаш бўлимининг тегишли тасдиғини олиш ва уни таклиф этилаётган шахсга жўнатиши керак. Мазкур тасдиқномани таклиф этилаётган шахс авиачиптани сотиб олишда, борадиган мамлакатини паспорт назоратидан ўтишда кўрсатади ва унинг асосида “Тошкент” халқаро аэропортининг Ўзбекистон Республикаси ТИВ виза билан таъминлаш секторида унга виза расмийлаштирилади.

Визаларни расмийлаштириш ва тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси қонунларида консуллик йиғимларнинг қуйидаги тарифлари назарда тутилган:

а) Бир марталик визалар учун:
7 кунгача – 40 АҚШ  доллари;
15 кунгача – 50 АҚШ  доллари;
30 кунгача – 60 АҚШ  доллари;
3 ойгача – 80 АҚШ  доллари;
6 ойгача – 120 АҚШ  доллари;
1 йилгача – 160 АҚШ  доллари.
Эслатма: визанинг ҳар бир қўшимча қарралиси учун тариф ставкаси 10 фоиз орттирилади.

б) Кўп мартали визалар учун:
6 ойгача – 150 АҚШ  доллари;
1 йилгача – 250 АҚШ  доллари.
в) Транзит визалар учун:
24 соатгача – 20 АҚШ  доллари;
48 соатгача – 25 АҚШ  доллари;
72 соатгача – 30 АҚШ  доллари.
икка қаррали транзит виза учун – 20 АҚШ  доллари.
г) Гуруҳий визаларга (гуруҳда камида 10 киши бўлиши керак, бундан 16 ёшгача бўлган болалар мустасно):
15 кунгача – ҳар бир кишидан 15 АҚШ доллари;
30 кунгача – ҳар бир кишидан 25 АҚШ доллари.
Визаларни беришда шунингдек визаларни расмийлаштириш билан боғлиқ ҳақиқий ҳаражатларни қоплаш йиғимлари ҳам ундирилади. Бундай йиғимларнинг миқдори визалар расмийлаштирилаётган жойга боғлиқ бўлади (аризачининг фуқаролигидан қатъи назар).

Эслатма:
Тегишли икки томонлама битимлар ва келишувлар мавжуд бўлган давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини расмийлаштиришнинг бошқа тартиби назарда тутилиши мумкин.
Айрим давлатлар билан виза тартиби

Қирғизистон (60 кунгача), Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Украина билан икки томонлама визасиз тартиб ўрнатилган.
Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Франция, Швейцария ва Япония фуқаролари учун визаларни расмийлаштиришнг соддалаштирилган тартиби амал қилади.
Бу мамлакатлардан келадиган сайёҳларга 1ойгача муддатга кўп қаррали визалар берилади, ишбилармон доиралар вакилларига эса 1 йилгача (Малайзия вакилларига – 6 ойгача) кўп қаррали визалар берилади, бунда турваучер ёки Ўзбекистондаги таклиф этувчи юридик ёки жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ТИВ га мурожаати талаб этилмайди. Визалар қабул қилинган кунни ҳисобга олмаганда 2 иш куни давомида расмийлаштирилади.
Корея Республикаси (60 кунгача), Бразилия, Венгрия, Руминия, Словакия ва Туркия билан дипломатик паспорт эгаларига 90 кунгача муддатга визасиз тартиб (режим) ўрнатилган. Бу мамлакатларнинг дипломатик паспортга эга фуқаролари ва Томонларнинг ҳудудида жойлашган, ўз мамлакатлари дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари ходимлари сифатида аккредитациядан ўтган фуқаролари, шунингдек уларнинг оила аъзолари визасиз кириш ва бутун ишлаш даврида шу ерда бўлиш ҳуқуқига эга. Руминия ва Словакия билан химат паспортлари билан 90 кунгача муддат визасиз тартиб ўрнатилган.
Ўзбекистон ва Япония ўзаро келишув асосида визаларни консуллик йиғимларини ундирмасдан беришади.

Бизнес тур буюртма қилиш
captcha
Бизнинг маслаҳатчиларимиз
Назира Бабаназарова
Телефон: (+998 90) 977-24-25
E-mail: nazira@ibt.uz
Skype: nazira86
Мавлюда Ирисметова
Телефон: (+998 90) 998-64-45
E-mail: sales1@ibt.uz
Skype:
Тақризлар

Рад, что есть компания IBT, т.к. очень удобно пользоваться услугами компании для организации поездок. Через эту фирму посетил международную выставку по франчайзингу в Нью-Йорке. Поездка лично для меня прошла очень продуктивно.

Воспользовались услугами компании для деловой поездки в Стамбул. Менеджер отдела очень быстро подобрал отель и помог с приобретением билета. Все прошло хорошо!

Привет от постоянных клиентов! Canton Fair как всегда поражает своим размахом. Поменяйте пожалуйста программу пакета “Премиум” в рамках этой поездки, мы уже не первый раз летаем и нам уже это все неинтересно!

Каждый год летаем через вашу компанию на кантонскую ярмарку. Если честно, гостиница “Garfard” уже надоела, можно ли ее заменить на другой новый отель, но желательно с таким же удобным расположением!

Хотим поблагодарить Вас за предоставленную возможность посетить Международную специализированную выставку упаковочных технологий, производства упаковки и упаковочных материалов “Pack Expo 2013”. Для нашей компании данная выставка представляла особый интерес, так как она дала возможность ознакомиться с предложениями крупных иностранных компаний и развития сотрудничества с ведущими компаниями в области упаковки и упаковочного оборудования. Семинары, которые проводились в рамках выставки, были подготовлены очень интересно. Следует отметить хорошую работу гидов на выставке, которые решали все проблемы и помогали сориентироваться и эффективно использовать наше рабочее время. Особая благодарность за организацию экскурсии по Лас Вегасу. Еще раз выражаем огромную признательность и благодарность.

Юсупов Искандер

Ютуқларимиз

домен .UZ 2014 Интернет Фестивали лауриати

IBP (International Buyers Program) при Посольстве США в Узбекистане

Интернет Фестиваль домена UZ 2014

China Export and Import Fair – 2011

19-Московская Международная выставка

Ассоциация Частных Туристических Организаций

American Chamber of Commerce in Uzbekistan

Arabian Travel Market 2015

+998 90 977-24-25
Буюртма
Ўзбекистонга визалар

visa_uzb

Ўзбекистон Республикаси визаси

Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фақат кириш визалари мавжуд бўлгандагина Ўзбекистонга киришлари унинг ҳудуди орқали транзит билан ўтиши мумкин.

Чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга визалар Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарида ва консуллик муассасаларида визани қўллаб-қувватлаш (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тасдиқномаси) асосида берилади.

Виза билан таъминлаш Ўзбекистон ҳудудида доимий ёки вақтинча фаолият юритаётган, таклиф этувчи юридик ёки жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ТИВ га тақдим этилган илтимосномаси (аризаси) асосида расмийлаштирилади.
ТИВ да юридик ва жисмоний шахсларнинг илтимосномасини кўриб чиқиш муддати ҳужжатларни тақдим этишнинг белгиланган тартибига риоя этилганда 10 иш кунини ташкил этади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга виза олиш учун Ўзбекистоннинг чет эллардаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

фуқаролиги бўлмаган шахснинг паспорти ёки ҳужжати, унинг амал қилиш муддати визанинг амал қилиш муддатидан камида 3 ой ортиқ бўлиши керак;
тўлдирилган виза анкетаси 2 нусхада;
2 та рангли фотосурат, паспортникидек ўлчамда.
Транзит виза олиш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари борадиган давлати визасига ва борадиган давлатига Ўзбекистондан жўнаб кетиш санаси тасдиқланган йўл ҳужжатларига эга бўлиши керак. Бу ҳолда виза ҳужжатларини кўриб чиқиш муддати 3 суткани ташкил этади.

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси бўлмаган мамлакатдан Ўзбекистонга келиш ниятида бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар визаларни келиб тушгандан сўнг “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси ТИВ нинг виза билан таъминлаш секторида визалар олишлари мумкин. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи таклиф қилувчи юридик ёки физик шахс Ўзбекистон Республикаси ТИВга белгиланган тартибда олдиндан мурожаат қилиш, Консуллик бошқармасининг виза билан таъминлаш бўлимининг тегишли тасдиғини олиш ва уни таклиф этилаётган шахсга жўнатиши керак. Мазкур тасдиқномани таклиф этилаётган шахс авиачиптани сотиб олишда, борадиган мамлакатини паспорт назоратидан ўтишда кўрсатади ва унинг асосида “Тошкент” халқаро аэропортининг Ўзбекистон Республикаси ТИВ виза билан таъминлаш секторида унга виза расмийлаштирилади.

Визаларни расмийлаштириш ва тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси қонунларида консуллик йиғимларнинг қуйидаги тарифлари назарда тутилган:

а) Бир марталик визалар учун:
7 кунгача – 40 АҚШ  доллари;
15 кунгача – 50 АҚШ  доллари;
30 кунгача – 60 АҚШ  доллари;
3 ойгача – 80 АҚШ  доллари;
6 ойгача – 120 АҚШ  доллари;
1 йилгача – 160 АҚШ  доллари.
Эслатма: визанинг ҳар бир қўшимча қарралиси учун тариф ставкаси 10 фоиз орттирилади.

б) Кўп мартали визалар учун:
6 ойгача – 150 АҚШ  доллари;
1 йилгача – 250 АҚШ  доллари.
в) Транзит визалар учун:
24 соатгача – 20 АҚШ  доллари;
48 соатгача – 25 АҚШ  доллари;
72 соатгача – 30 АҚШ  доллари.
икка қаррали транзит виза учун – 20 АҚШ  доллари.
г) Гуруҳий визаларга (гуруҳда камида 10 киши бўлиши керак, бундан 16 ёшгача бўлган болалар мустасно):
15 кунгача – ҳар бир кишидан 15 АҚШ доллари;
30 кунгача – ҳар бир кишидан 25 АҚШ доллари.
Визаларни беришда шунингдек визаларни расмийлаштириш билан боғлиқ ҳақиқий ҳаражатларни қоплаш йиғимлари ҳам ундирилади. Бундай йиғимларнинг миқдори визалар расмийлаштирилаётган жойга боғлиқ бўлади (аризачининг фуқаролигидан қатъи назар).

Эслатма:
Тегишли икки томонлама битимлар ва келишувлар мавжуд бўлган давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини расмийлаштиришнинг бошқа тартиби назарда тутилиши мумкин.
Айрим давлатлар билан виза тартиби

Қирғизистон (60 кунгача), Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Украина билан икки томонлама визасиз тартиб ўрнатилган.
Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Франция, Швейцария ва Япония фуқаролари учун визаларни расмийлаштиришнг соддалаштирилган тартиби амал қилади.
Бу мамлакатлардан келадиган сайёҳларга 1ойгача муддатга кўп қаррали визалар берилади, ишбилармон доиралар вакилларига эса 1 йилгача (Малайзия вакилларига – 6 ойгача) кўп қаррали визалар берилади, бунда турваучер ёки Ўзбекистондаги таклиф этувчи юридик ёки жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ТИВ га мурожаати талаб этилмайди. Визалар қабул қилинган кунни ҳисобга олмаганда 2 иш куни давомида расмийлаштирилади.
Корея Республикаси (60 кунгача), Бразилия, Венгрия, Руминия, Словакия ва Туркия билан дипломатик паспорт эгаларига 90 кунгача муддатга визасиз тартиб (режим) ўрнатилган. Бу мамлакатларнинг дипломатик паспортга эга фуқаролари ва Томонларнинг ҳудудида жойлашган, ўз мамлакатлари дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари ходимлари сифатида аккредитациядан ўтган фуқаролари, шунингдек уларнинг оила аъзолари визасиз кириш ва бутун ишлаш даврида шу ерда бўлиш ҳуқуқига эга. Руминия ва Словакия билан химат паспортлари билан 90 кунгача муддат визасиз тартиб ўрнатилган.
Ўзбекистон ва Япония ўзаро келишув асосида визаларни консуллик йиғимларини ундирмасдан беришади.

Бизнес тур буюртма қилиш
captcha
Ушбу жадвални тулдиринг ва биз сиз билан кун давомида
телефон еки электрон почта оркали уланамиз.
captcha